tgoop.com/Tafakkur3/10295
Last Update:
1925 – йилда Файзулла Хўжаев Кавказда автоҳалокатга учрайди, эҳтимол суиқасд қурбони бўлади. Чап оёғи суяклари янчилиб, майдаланиб кетган Ф.Хўжаевни даволаш учун ўша даврнинг етук тиббиёт олимлари, акдемиклари зудлик билан жалб қилинади. Ўзаро маслаҳатдан кейин бемор ҳолатининг оғирлиги инобатга олиниб, суяги майдаланган оёқни ампутация қилшга келишилди. Бемор операцияни кечиктириб туришларни илтимос қилиб, Бухородан икки нафар табиб чақиртиради. Доцент О. Рашидовга кўра:
Бухоролик табиблар Ф. Хўжаевнинг оёғини кесмасдан даволашган. Ушбу воқеанинг гувоҳи бўлган врачлар буни қандай бажаришганини сўраганида, табиблар шиша идишни қопча ичига солиб, майдалаб, қайта териб елимлаб кўрсатишган. Врачлар Ибн Сино юртида мана шундай табиблар борлиги ва улар авлоддан – авлодга илмларини мерос қолдириб келаётганлигидан ҳайратда қолишган. Ф.Хўжаев оёғи тузалган бўлсада, чап оёғи сал оқсоқланиб юрарди.
Тарих бу қудратли қурол, келажагимиз ундан қандай фойдаланишимизга боғлиқ.
Тафаккур қилайлик!
tanatoz1920
@Tafakkur3
BY Tafakkur egalari
Share with your friend now:
tgoop.com/Tafakkur3/10295