This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Mening_Konstitutsiyam
Konstitutsiya huquq uchun, himoya uchun, qadr uchun xizmat qiladi.🇺🇿
8-dekabr – O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun siz-u bizga, barchamizga muborak bo’lsin!
@Tafakkur3

👍9🤡2🥰1
Сизнинг касалликларингиз нимадан далолат беради?
Тиббиёт ва психологияни аралаштирса нима бўлишини биласизми? Психосоматика. Бу тиббиётдаги йўналиш бўлиб, у бизнинг ҳис-туйғуларимиз, қўрқувларимиз ва руҳиятимизнинг саломатликка таъсирини ўрганади. Бизнинг ички кечинмаларимиз ва ҳис-туйғуларимиз жисмоний касалликларимизни келтириб чиқариши илмий жиҳатдан исботланган.
Шундай қилиб, сизнинг касалликларингиз нимадан далолат беради?
Бош
Агар бошингиз тез-тез оғриб турса, бу фикрлар, хабарлар ва ўй-хаёлларингиз «оғриши»ни билдиради. Бош оғириғи ўз ҳиссиётларини кўрсатмайдиган юқори ақл соҳибларида кўп кузатилади. Бу муаммо кўпинча ўзини етарлича баҳоламаслик ва қўрқувдан далолат беради.
Сочлар
Соч билан боғлиқ муаммолар (эрта оқариши, соч тўкилиши, уларнинг синувчанлиги) – стресс, чорасизлик ва ноумидлик индикаторларидир. Сочлар, айниқса аёлларда – ҳаётий энергия рамзи ҳисобланади. Инсон бирор нимадан қўрқиб, умидини узса ёки қаттиқ тушкунликка берилса, соч билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Шу боис – ўзингизга ва Оллоҳнинг марҳаматига ишонинг.
Бўйин
Бўйин онгни (бошни) ҳиссиётлар (тана) билан бирлаштиради. Бўйиндаги муаммолар сизнинг на онгда ва на танада мувозанатни сақлай олмаганингиздан далолат беради. Буни метафизик даражада маънавият ва моддият ўртасидаги кўприк сифатида қабул қилиш керак. Бўйиндаги муаммолар инсоннинг мослашувчан эмаслигини англатади: инсон ҳақиқатга тик қараш учун бошини кўтаришга қўрқади, қийин вазият юзага келганда ҳал қилиш ўрнига уни инкор этади.
Кўзлар
Узоқни яхши кўрмаслик узоқни кўра билмаслик, келажакдан қўрқиш ва кўз олдидагидан бошқа нарсаларга қарашни истамаслик.
Яқинни яхши кўрмаслик бугунги кун билан яшашни билмаслик. Яқинни яхши кўрмайдиган кишилар бирор нима қилишдан аввал узоқ ўйлашади, улар вазиятни тўлалигича кўра олишмайди.
Дальтонизм кўзлар рангларни қабул қилмайди, ҳамма нарса рангсиз кўринади. Бу инсоннинг ҳаётдаги хурсандчиликларни кўра билмаслигини билдиради.
Глаукома «кўз девори». Инсон ўтмишидан азият чекиши, кечиришни истамаслигига ишора қилади.
Тишлар
Қарор қабул қила билмайдиган беқарор кишиларнинг тишлари оғрийди. Сиз учун бошқалар қарор қабул қилади, ўзингиз эса қўрқасиз, ҳаётий вазиятларни таҳлил қилишни билмайсиз.
Оғиз бўшлиғи
Оғиз бўшлиғи касалликлари, жумладан, стоматит кўнгилни ўртовчи оғриқлар, аламлар билан боғлиқ. Тилни тишлаб олиш кўп гапирмасликка ишора. Оғиз янги ғояларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ. Ундаги барча муаммолар айнан шу соҳадаги камчиликлардан далолат беради.
Елка соҳаси
Елка ҳаётнинг таянч рамзи. Елкадаги муаммолар ҳаётда маънавий, руҳий қўллаб-қувватлашнинг йўқлигини англатади. Инсон ўзини севилмагандек ҳис қилади ёки ўз муҳаббатини яширишга мажбур. Агар у ҳаракатчанлигини йўқотса, у бошқаларга бўлган муҳаббатини фаолият орқали кўрсата олмайди.
Бел
Бел бу зиддият, айбдорлик ҳисси. Буни ҳис қилувчиларнинг диққати айни вақтда ўтмишга қаратилган. Белнинг пастки қисми моддий фаровонлик, пуллар, ҳамкорлар, уй, болалар, иш, дипломлар ва ҳоказолар билан боғлиқ. Бу соҳадаги оғриқ инсоннинг бирор нимани қўлга киритиш истагида эканлиги, аммо бунга иқрор бўлишга журъатсизлик қилаётганини англатади. Бунинг натижасида ҳамма нарсани ўзи бажаришига тўғри келади ва барча айбни бел оғриғига ағдаради.
Ортиқча вазн
Агар инсон ортиқча вазнга эга бўлса, у ўз ички оламига назар солишига тўғри келади. Кўпинча тана ташқи таъсирлардан ҳимояланиш учун ўзида ортиқча ёғни ушлаб туради. Инсон жамият ва умуман ҳаёт олдида ўзини ҳимоясиз ҳис қилади. Болалик ёки ўсмирлик йилларида семизликдан азият чеккан кишилар кўпинча камситишлар ва ҳақоратларни бошдан кечиришган бўлишади.
Ошқозон
Шифокорлар гастрит касаллигининг безовталик ва асаб зўриқишлари асносида пайдо бўлишини тасдиқлашади. Ошқозондаги муаммолар ҳаёт йўлида аниқлик етишмаётганлиги, баъзан эса чорасизликдан далолат беради. Ошқозон яраси хўрланиш ҳисси, қўрқув ва ҳимоясизликка ишора қилади. Шунингдек бу касаллик «ташқарига чиқарилмайдиган» жаҳл туфайли ҳам пайдо бўлади.
Тафаккур қилинг!

👍27👎5🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бандаман!
Саҳнада 3 та Шерали Жўрев.
Шунчаки ижрога гап йўқ.
Айни дамда интернетнинг ўзбек сигментида болалар ижросидаги ушбу ижро яшинг тезлигида тарқалмоқда.
Эшитинг ва тафаккур қилинг!

👍43🔥12🥰4💋3👏1
ҲИКМАТ ИЗЛАБ
Ҳикмат соҳиблари айтадилар:
Эшаклар билан мусобақалашма. Агар ғолиб бўлсанг эшакларнинг биринчиси бўласан. Бордию ютқазсанг, эшаклардан ҳам қуйи бўласан. Шундай экан ўз қадригни бил.
*
Барча оналар она бўлиши мумкин бироқ, қаҳрамон она бўлавермайди!
*
Ҳокими солиҳ бўлмаган халқ солиҳ бўла олмайди. Солиҳ ҳокимларнинг ортида эса солиҳ олимлар туради!
****
Бандалар зулмидан дунё сенга тор бўлиб қолса, золимлар қалбингни парчалашса қўлингни осмонга кўтар. Роббингга дуо қил. Сўнгра кунлар айланишини кут. Аллоҳ албатта қалбингга шифо беради!
*
Зулмнинг оқибати ёмон.
Аллоҳдан бошқа суянчиғи бўлмаганларга зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг. Эҳтимол сиз ғалабангиздан масрур бўлиб ухлаётганингизда у аламдан ухлай олмаётгандир.
****
Бошимизга зиён тушганда ўзимизга назар солайлик. Агар оёқда тик турган бўлсак демак ҳали Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмабди!
*
Ҳаётда шунақа кишилар борки, улар мақсадларига эришиш учун ҳеч нарсадан қайтишмайди.
Инсонда турли рангга кириш қобилияти бор. Энг хавфли қобилияти ана шу!

👍31🔥7👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафаккур учун
Бугунги кинолар ҳақида раҳматли Ҳусан Шариповнинг куюниб гапирган фикрларни эшитинг ва тафаккур қилинг!

😢35👍7👏5🔥2⚡1
Алишер Навоийнинг “Маҳбуб-ул-қулуб” асари 18-фаслида ўқитувчилик меҳнати машаққати хусусида шундай дейилади: “Унинг иши одам тугул, ҳатто девнинг ҳам қўлидан келмайди. Бир кучли киши бир ёш болани сақлашга ожизлик қилар эди, у эса бир тўда болага илм ва адаб ўргатади. Лекин шуниси ҳам борки, болалар орасида фаҳми идроки озлари бўлади. Муаллим бу каби ҳолларда юзлаб машаққат чекади. Шу жиҳатдан олганда, болаларда унинг ҳақи кўп, агар шогирд улғайгач, подшоҳлик мартабасига эришса ҳам унга (муаллим)га қуллуқ қилса арзийди”.
Шогирдлар тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Шогирдлар тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
👍59🔥5❤2🥰2
#ибрат
Айрим келинлар хали ёшман, гўзалман, дея эрига сал уришиб қолса:
— Ойимникига кетаман, жавобимни беринг! — дейди. Жахли чиққан эр эса:
— Кетсанг кетавер, бор йўқол! — дея жавобини бериб юборади! Уйига равона бўлган келин эса,
— Эрим бир ҳафтада менга зор бўлади! — деб ўйлаб онасиникида юраверади!
Эркаклар эса бор йўғи бир кунгина ўйлаши мумкин экан, қолган кундан бошлаб имкон қидира бошлашар экан. Мабодо ажрашса кимга уйланишим мумкин дея…
Эркак табиатан уруғлантирувчи бўлгани сабаб ҳамиша туғдиришига ишончи комил бўлиб, аксар ҳолларда бола белимда, хотин йўлимда қабилида фикр қилишар экан.
Аразлаб кетган келинларда эса бир ойдан кейин,
— Ия, нега эрим ялиниб келмаяпти, ё бирортаси бормикин, бекор қилдим, гап қайтаришим нотўғри бўлди, уйдан кетмасам бўларкан?! — деган хаёл ўтиб, эрининг яхши хислатларини эслай бошлар экан, агар эри зуғум қилмаган, урмаган бўлса…
Шундоқ экан, қизлар, эркаклар сиз ўйлагандек бағрини ерга бериб эхх хотиним бекор кетиб қолди, дея азоб чекмайди, ҳамиша имкон қидиришади вазиятдан чиқиш учун, хомтаъма бўлманг, уларнинг табиати ер шўр бўладими, бетуз бўладими ерга уруғ қадовчилардир, шуни унутманг…
Бу дехқон қурмагурлар ерга уруғ қадашни Одам Атодан ўрганишган, сиз бўлмасангиз бошқа боғни обод қилиб кетишаверади! Боғбону, дехқонингизни хеч қачон ёлғиз қолдирманг! Олчоқ ва бемаъни хаёллар ила ўзингизни бахтсиз, болаларингизни етим қилманг.
Унутманг, сиз сериаллар ёки интернетда кўраётган сўтак "эркак" образи уйдурма ва ёлғондир. Кўп ёш қизларнинг эркак кишига бўлган тасаввурлари ана шу ёлғонлар билан шакилланмоқда. Натижада эса ажралишлар кўп. Биз сизга эркакларнинг асл фитратини айтдик, тафаккур қилиш эса сиздан!

👍70💯12👎2🔥2😁2❤1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xosiyat Husanovadan farzandlarini ishga sola olmagan ayrim xonadon egalariga achchiq va qattiq gaplar!
Siz bunga nima deysiz?
Eshiting va tafakkur qiling!
@Tafakkur3
Siz bunga nima deysiz?
Eshiting va tafakkur qiling!
@Tafakkur3
👍36💯12
40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?
Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.
Исломдаги 5 фарз:
1. Иймон;
2. Намоз;
3. Рўза;
4. Закот;
5. Ҳаж.
Иймондаги 7 фарз:
1. Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2. Фаришталарга иймон келтириш;
3. Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4. Пайғамбарларига иймон келтириш;
5. Қиёмат кунига иймон келтириш;
6. Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7. Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.
Намоздаги 12 фарз:
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1. Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2. Жойи пок бўлиши;
3. Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4. Қиблани топиши;
5. Ният;
6. Ўз вақтида ўқиш.
Намознинг ичидаги 6 фарз:
1. Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2. Қиёмда туриш;
3. Қироат қилиш;
4. Руку;
5. Сажда;
6. Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)
Тахоратдаги 4 фарз:
1. Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2. Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4. Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.
Таяммумнинг 4 фарзи:
1. Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2. Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3. Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4. Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.
Ғуслдаги 3 фарз:
1. Оғизга сув олиб ювиш;
2. Бурунга сув олиб ювиш;
3. Бутун баданга сув етказиб ювиш.
Амру маъруфдаги 1 фарз:
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.
Наҳий мункардаги 1 фарз:
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.
Ҳайздаги 1 фарз:
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.
Илм излашдаги 1 фарз:
Илм излаш, ўқиш фарз.
Ўзини мусулмон деб ҳисобловчи киши шу 40 фарзни билиши керак, тафаккур қилинг!

👍27🔥8❤5👎2
#KUN_TARIXI
12-dekabr "Baxt va shodlik kuychisi" Hamid Olimjon tavallud topgan kun!
Eng gullagan yoshlik chog'imda, Sen ochilding ko'ngil bog'imda. Shunda ko'rdi ko'zim bahorni, Shunda qalbim tanidi yorni.
Hamid Olimjon✍️

👍21🥰10👎4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак кўчада ишлайди уйга дам олгани келади.
Аёлларга юбориб қўямиз, эшитиб тафаккур қилишсин!
@Tafakkur3
Аёлларга юбориб қўямиз, эшитиб тафаккур қилишсин!
@Tafakkur3
👍16💯7👎5👏2
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, - деб амирул мўминийн сўрадилар. Қизлари:
- Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул мўмининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман, - дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга:
- Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми, - дедилар. Хазинабон:
- Нега, ё амирал мўминийн, - деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар. Шунда хазинабон:
- Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, - деди. Умар:
- У қандай шарт экан, - дедилар. Хазинабон:
- Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг, - деди. Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари:
- Отажон, нима бўлди? - деб сўрашди. Умар дедилар:
- Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради.
Шунда болалари:
- Сабр қиламиз, отажон, дея жавоб қилишди.
Бюджет пулига кўз олайтираётган амалдорлар тафаккур қилишсин!

👍58❤7🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда кўпкарига 1 млн АҚШ доллари миқдорида совғалар қўйилганини ҳали унутмадингизми?!
Шулар илмга ҳам бир тийин ажратар эканми?!
Бизни итдек хор қилган босқинчи руслардан эмас, илмга пул тикмаган ўзимизникилардан хафа бўлишимиз керак, аслида…
Тафаккур қилайлик!

👍57💯6😢4❤1🤔1🤮1
ҚИЗ ЖАННАТГА ЕТАКЛАЙДИ
Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб, ҳатто, жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....
Ҳадисда шундай дейилади: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учрасаю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади".

👍47❤17
Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар.
Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
— Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ, шекилли. Айилчи уста ўлди, — деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.
— Ўлган бўлса, нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми? — деди.
— Ие, нега байрам қилмайлик? — деди ёш эшак ҳайратланиб. — Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
— Тавба-тавба! Озод эмишлар! — киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди: — Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ.
У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиган албатта топилади...
P/s Тафаккур қилувчилар ғолибдирлар.

👍66🔥11