Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Qahramoni, navoiyshunos olima Suyima G‘aniyeva Alisher Navoiyning biz, avlodlarga vatanparvarlik haqidagi quyidagi nasihatini eslatib o‘tgan edi:

Vatan tarkini bir nafas aylama,
Yana ranji g‘urbat havas aylama.

Tafakkur qilaylik!

@Tafakkur3
👍161🔥1
ГУНОҲГА ОДАТЛАНИШ

Агар ёмон амал қилганингизда хафа бўлсангиз, демак сиз мўъминсиз!
   Ҳаммамиз хатокормиз. Агар гуноҳнинг ҳиди бўлганида бир-биримиз билан ўтира олмаган бўлар эдик. Инсонлар кўришини истамаган томонларимизни сатр қилган, инсонлар кўришини истаган томонимизни тарқатган Аллоҳ покдир!
   Мўъмин киши гуноҳ қилиб қўяди. Сўнгра унинг маҳзун бўлиб қолганини кўрасиз. Қалби синади. Сўнгра намоз, рўза, тавба, истиғфор, кечги намоз ва кўз ёшлари билан Аллоҳга қайтишга шошилади.
   Аммо гуноҳни қилиб хафа бўлмаса, надомат қилмаса мана бундан қўрқиш лозим. Аллоҳнинг ҳалимлигини ожизлик деб ўйласа, гуноҳ қилганида Аллоҳнинг сатр қилганини суистимол қилиб яна гуноҳда бардавом бўлса, мана бу хавфли!
  
   "Ўғлим! Гуноҳларинг ичида энг зарарлиси биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам эмас, кўпи ҳам эмас, ози ҳам эмас. Сенинг ҳалокатинг гуноҳни қийналмасдан, қалбинг оғримасдан қилишингдадир.  Ана шундан сўнг қалбинг унга ўрганиб қолади. Уни тавбага ундайдиган синиқликни энди топа олмайсан. Эй ўғлим! Агар кунларимизни яхшилаб тафтиш қилганимизда, кўп гуноҳларимиз одатга айланиб кетганини англаган бўлар эдик. Бу гуноҳларнинг ҳаромлигига қалблар эътибор бермай қўйди. Эй ўғлим! Энг зарарли гуноҳ сени маст қилган гуноҳдир!".

Тафаккур қил!

@Tafakkur3
💯15🙏4🔥2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакат фуқаролари орасида ватанпарварлик ҳисси, иқтсодий тараққиёт ва ривожланиш қачон пайдо бўлади?

Отабек Маҳкамовдан жавобни эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг бирор бир давлатида ўзбекистондаги каби кимёвий препаратларга лиқ тўла аптекалар йўқ. Хатто, "Капельница" осма укол орқали даволаш аллақачон даволашда қўлланиладиган муолажа усули сифатида тиббиёт соҳасидан алла қачон олиб ташланган. Кўплаб соаҳалар каби тиббиёт, фармацевтика, кенг маънода соғлиқни сақлаш соҳаси жуда катта ислоҳотларга муҳтож. Афсуски, бу соҳа мустақилликдан кейин умуман ёввойи тартибда яшаб юрибти. Шунинг ортидан сифатсиз кадрлар тайёрлаш, нотўғри ташхис қўйиш, миллонлаб инсонларнинг турли-туман касалликларга чалиниши, хар йили ўнлаб шифокорнинг фуқаролар томонидан калтакланиши кузатилаябти. Йилига минглаб одамлар хорижий давлатларга бориб шифо топишга мажбур бўлмоқда. Натижада миллионлаб доллар миқдорида валюта ҳам чиқиб кетмоқда. Шифокорларнинг ойлик маоши кам, иш ҳажми жуда юқори. Шифокорлик касби қадрсиз ҳисобланиб обрўсизланмоқда. Натижада ёш шифокорлар орасида "суриш" трендга чиқмоқда. Соҳа мутасидилари ичида эса илмсизлик, порахўрлик авжида.

Тафаккур қилишмаябди!

@Tafakkur3
👍23😢11💯4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафаккурли қалблар нидоси!

Бизни кечир укажон😔
Қийматингни бир коса овқат қилиб қўйганимиз учун, орзуларинг уммонини қорин ғами билан тўлдириб қўйганимиз учун, иқтидоринг дунёни титратиши мумкин бўлган даврда сени қурилишларда хор бўлиб, онангни дарди билан ёнишга мажбур қилганимиз учун, санъатинг билан қалби тошга айланган одамларни йиғлатиб, эритиб, яхшилик уруғини сочишинг мумкин бўлган даврингда сени бозорда тирикчилик, рўзғор ғамида сарсон юришга мажбур қилганимиз учун, камбағалликка маҳкум қилганимиз учун ҳатто чин севгингни ҳам тортиб олиб умидингни сўндирганимиз учун...
Нима қилай шунақа иккюзламачиман, очман, гапим билан амалим тўғри келмайдиган даражада хоинман, миллионлаб сенга ўхшаган иқтидорларни бугуни ва келажагини ўғирлаётган ўғриман!!

Ишонайвер, йиғлама, танаси дарддан инграётган 3 кунлик жиянинг учун ўкинма, рўзғор ғамида оиласини ташлаб дарбадарликка маҳкум қилинган отанг учун ўксинма, онанг учун қайғуга ботма. Қиёматда албатта ҳаққингни талаб қилиб оласан бунга ишонаман...

@Tafakkur3
35👍27😢21💔42🔥2👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноёб лавҳа

Сардор Умрзоқов Бобур Мирзо қабри устида Қуръон тиловат қилмоқда...

Давлат хизматчисининг замонавий қиёфаси.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🔥66👍4213👏8
Кўп қаватли уйда тураман. Мавземизга кираверишда, «Шифокорлар шаҳарчаси»нинг кичик бозорчаси бор. Ўзи кичик бозор бўлса-да, бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг барчаси мавжуд. Шу бозорча кираверишида икки аёл пишган жўхори сотади. «Олтин тепа» тарафдан ҳар куни икки қоп маккажўхори олиб келиб, тирикчилик қилишади. Офтобдан қорайган, меҳнатдан, оғир-оғир қопларни кўтаравериб дағаллашган мунис аёллар. Уларнинг бири, ўзимизнинг жайдари, иккинчиси голланд навли жўхори сотади. Икковининг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Кунига кўп пул топмаса ҳам, ҳарна қора қозонни қайнатишга кўмак.

Фарзандларим маккажўхорини яхши кўришади, кунда бўлмаса ҳам 3-4 кунда бир уйга албатта маккажўхори олиб кираман. Охирги 10 кунлар чамаси, аёлларнинг бири кўринмай қолди. Бу орада, жайдари маккажўхори сотувчи аёлдан нафақат мен, кўринмай қолган яна бир сотувчининг бошқа мижозлари ҳам олди. Аёлнинг даромади ҳам аввалги кунларга нисбатан ошгани табиий. Бугун, голланд жўхориларини сотадиган аёл яна савдога чиқибди, бир четда ўтириб савдо қиляпти. Саломлашиб, кўришиб, «опа бормисиз, фарзандларим голланд жўхориларингизни соғинди, нега кўринмай қолдингиз» деб сўрадим.

Улар кулиб, «эҳ ука, мени жўхорим голланд навли, юмшоқроқ, сал қиммат бўлса-да тез сотилади. Шеригимники жайдари, ширин бўлса ҳам сал қаттиқроқ, шунга сотилиши камроқ. Даладан қатнаймиз, қорақозон, тирикчилик... Ҳаммамизнинг дардимиз бир... Бизнинг уйда иккита сигир бор, сутини сотаман, жўхорини ён фермадан олиб, пишириб сотаман, болалар ейман дейди, хуллас амаллаб яшаяпмиз.

Шеригимнинг тирикчилиги эса фақат шу жайдари жўхоридан, у тўй бошлаб қўйган, мен-ку 10 кун сутимни сотсам куним ўтади, унга бошқа ёрдам бера олмасам, ҳеч бўлмаса шу ёрдам бўлсин, мен йўғимда кўпроқ жўхори сотиб, кўпроқ пул топсин деб чиқмадим, унга эса мазам бўлмади, деб қўя қолдим...»

Ҳалолликка қурилган савдо ва иймон тўла қалбни шу аёлда кўрдим ва ўзимни сарҳисоб қилиб, ўзимга-ўзим ачиндим…

Беҳзод Абдураҳмонов

Бир икки сўм пул топиш учун бир-бирини гўштини ейишга тайёр инсонлар ўқиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
👍7110😢53🙏3👏2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима бўлганида ҳам оилани асраб қолиш асосий вазифа бўлиши керак.

Тафаккур қилган аёли қиссаси!

Аёлларимиз эшитсинлар ва тафаккур қилсинлар!

@Tafakkur3
👍23💯5🔥4👎3
БИР ТИЙИНЛИК ҲАМЁН

Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқиб қолибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди...
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш.

Камбағал: - «Ё, Худо қудратингдан...» - деб ҳайрон бўлибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам ҳам, фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди...

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал ўтган қиш ота онам роса совуқдан қийналишганди, хоналари таъмирсиз эди, бу пулга ота онамни хонасини тамирлайман деб ўйлаганди хамки, хамён янаям оғирлашибди...

Ўша пайт камбағални нафси тутиб, хотиним анчадан бери "бу уйда яшамайман", деб айтаётганди,  ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди..?!
Яъни, ичидаги хамма пул йўқолиб, фақатгина ўша бир тийин қолибди.

P/s. Хаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз халол ва поклик ила гўзал бўлиши керак. Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...


@Tafakkur3
👍23🔥7
#ибрат

"Бисмиллаҳ"нинг ҳикмати

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
— 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
— Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? — сўрадим ундан.
— Касал бўлмасликда, — жавоб қайтарди у.
— Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! — дедим ҳайратимни яшира олмай.

У эса кулиб:
— Ҳа, шундай, — деди.
— Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, — дедим.
— Бирор нарсани "Бисмиллаҳ"сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, — деди у. Жим бўлиб қолдим. У эса сўзида давом этди: — Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз "Бисмиллаҳ" деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.

Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер. Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, "Бисмиллаҳ" эса қалбинг учун. Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍3413👏3😢31
#ибрат

Саудиа арабистонининг Мадина шаҳрида бўлганлиги айтилаётган воқеа экан.
Бир бола зиёратга кириб чиқаётганларнинг оёқ кийимини тўғрилаб қўяётганини кўрган ўша ернинг Шайхи: "Бу бола Бухорийлардан"- дебти. Шунда, унинг атрофида турган инсонлар шайхдан "Танийсизми бу болани?" деб сўрашса, Шайх - "Йўқ, бу одат фақат Бухорийларда сақланиб қолинди, бошқа ҳамма жойда унутилди"- деб жавоб берган экан. Ўша боладан унинг қаердан эканлигини бориб сўрашса ҳақиқатдан ҳам ўзбекистонлик эканлиги айён бўлибти.

Ха азизлар, мана минглаб йилдирки ислом дини билан боғлиқ гўзал қадрият ва урф-одатлар халқимиз орасида хануз яшаб келмоқда. Бу гўзал одоб-аҳлоқимиз билан ёшларимиз исломнинг асл ватани бўлган юрт вакилларини ҳам хайратга солмоқда ва ҳам унутилган урф-одатларни ёдга солмоқда.

Аллоҳ юртимизни ёмон кўзлардан асрасин. Жума кунининг хайру баракоти сизга бўлсин азиз ватандошлар.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍5310👏6🙏62🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маънавий тарғибот!

Қодирий бобо мана 100 йил ўтиб ҳам маъиший икр-чикрилларга берилиб, деярли ўзгармаган миллатни қайта уйғотиш учун тирилиб келдилар.

Кўринг, эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍32🔥14👏4
Беморлик Аллоҳнинг бандасига юборган энг кичик рисолаларидан биридир. У рисолада инсонга "қанчалар заифсан!", дея нома битилган....- Али Тантовий

Муҳаммад Ротиб Набулсий шундай ҳикоя қилади: "Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
Талаба деди:— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
Доктор:— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:— Бу аниқ қазо ва қадар!
Қаранг, Роббимиз бизга ота-онамиздан ҳам меҳрибондир.
Юсуф алайҳис салом қудуқда эканлигида карвон ўз-ўзича келмаган. Идишини қудуққа туширган киши ҳам ўз-ўзича туширмаган.
Миср Азизи ҳам ўзи истагани учун Юсуф алайҳис саломни сотиб олмаган. Буларнинг бари Аллоҳ таолонинг: "Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқ. Улар маҳзун ҳам бўлмайдилар", деган ояти инъикосидир!

📝Ҳеч қачон мукаммал нарсага эриша олмайсиз. Қўлингиздаги нуқсонли нарсалардан рози бўлишингиз уларни мукаммалга айлантиради! Барчамизда кўз бир хил. Аммо қарашларимиз турлича. Баъзан манзарада камчилик бўлмайди. Ўша манзарага боқадиган кўзларда камчилик бўлади.
Исмоил алайҳис салом икки марта уйланганида ҳам ўша Исмоиллигича қолаверди. Аҳволи ўзгармади. Ризқининг манбаси ўзгармади. У камони билан ов қилиб тирикчилик қилар эди. Жуда моҳир овчи эди. Аммо хотинларининг ўз қарашлари бор эди.
Биринчиси доимо шикоят қиладиган, ҳаётдан нолийдиган аёл эди.
Иккинчиси мулойим, ҳаётдан рози, қаноатли аёл эди. Зеро бойликнинг манбайи чўнтак эмас, қалбдир.
Киши Роббисига нисбатан одоб чегарасида турар экан, унга ҳамма нарса енгил бўлади.
Бир киши бемор бўлади. Аллоҳга шикоят қилади, ғазабланади...
Бошқаси эса сабр қилади, ҳамд айтади, дуо қилади...
Иккиси ҳам бемор. Аммо уларнинг қалби орасидаги масофа осмонлар-у ер орасидаги масофа қадардир!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍3085🔥3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ва ҳайвон дўстлиги.

От ўз эгаси вафотига чидай олмай, жамоат билан майитни сўнги манзилга кузатмоқда.

Жонзотга инсонга бўлган бу меҳр ва муҳаббатни, вафо туйғуларини унинг қалбига жо қилган ким?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
😢38👍6🔥1
Бизда халқ учун жонини берадиган фаоллар йўқ, чунки фаоллар учун жон берадиган халқнинг ўзи йўқ...

Баъзида "нимага фалон мавзуни олиб чиқмаяпсан, қўрқдингми?" деган мазмунда ёзиб қолишса, "фалон блогер ноҳақлик билан қамалиб кетди, охирги марта оиласини қачон йўқлаб келдинг" деб жавоб бераман...

Аввало, кимнидир қўллаш учун унинг қамалишини кутиш шарт эмас. Очиқдалигида ҳам ҳеч нима қилмайди. Яна ундан ўзини оловга отишини сўрайди.

Ўзини ҳурмат қилган аксарият блогерлар реклама олишни хоҳламайди, лекин мажбур. Донат хизмати эса бир тийинга қиммат. Одамлар ҳеч бўлмаса минг сўмдан қўллаганда ҳам майлийди. Афсус бугунги кунда қадри бўлмаган чақа ҳам уларни қийнаб қўяди. Камига донат нималигини билмаган бетайинлар буни тиламчилик деб атайди.

Баъзида ўйлаб қоламан. Қанчадан-қанча жадидлар шу оломон учун ўлиб кетди. Лекин бу оломон шунга арзир эдими!? Мана шу саволга жавоб топган кунимиз адолат ҳақида ўйласак бўлади. Унгача адолатсизлик бизнинг насибамиз бўлиб тураверади...

Шунинг учун фаолларга айтарим шуки, одамларнинг алқовига учиб, қизил чизиқларни босиб ўтманг! Ишонаверинг, ҳеч бири сизга бирор корхол бўлса, уйингизга иккита нон кўтариб борайди!

Манба: adolat_kuychisi

Блогерқўзилар тафаккур айласунлар!

@Tafakkur3
👍21💯11😁4👏3😢3😨1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Келажакка қандай ворис қолдирмоқчисиз: ўзингиз каби қўрқоқми ё кучлими?

Бу видеони оҳиригача кўрсангиз журъатсиз, қўрқоқ, сотқин, лаганбардор, иккиюзламачи одамлар қаердан пайдо бўлишини, бундай жамиятда қонунлар нега ишламаслиги, нега инсон қадри бўлмаслигини тушуниб етасиз.

Агар сиз ҳам бақириб фарзанд тарбия қилаётган бўлсангиз, билингки келажакка ўз ҳақини талаб қилолмайдиган, қўрқоқ, ҳуқуқсиз, латта ворис қолдираяпсиз.

Танлов ўзингиздан, келажакка қандай ворис қолдирмоқчисиз: ўзингиз каби қўрқоқми ё кучлими?

Тафаккур қилинг!

Расул Кушербаев

@Tafakkur3
👍15🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес формула...

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🙈9🔥7🤔4👍3😁2😱2😡1
#ибрат

Эшитишимча, Одам Алайҳиссалом жаннатдан чиқарилгач Цейлон оролига туширилган эканлар. Бу ерда ҳозирга қадар барча дин вакиллари учун муқаддас ҳисобланган "Одам чўққиси" бор. Одам Алайҳиссаломнинг ерга биринчи бор қадамлари етган жой ўша чўққи ҳисобланиб, у ердаги улкан оёк панжаси изи ҳозирга қадар сақланиб қолган.

Инсоният вакилларининг кўпи ҳалигача бехабар бўлган "дунёнинг саккизинчи мўжизаси" ҳам айнан манашу ҳудуд билан боғлиқ. Гап шундаки орол ва қитъа оралиғидаги 50 километрга яқин масофада тош блоклардан иборат кўприк қурилган. Инсон меҳнатининг махсули бўлган бу кўприк отамиз Одам алайҳиссаломга тегишли деб ҳисобланади. Бу кўприк 15-асрга қадар инсониятга хизмат қилган.

@Tafakkur3
👍39🔥21🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Антистесс

Ҳаммага керакли, стрессга қарши уйинчоқ эканми? 😂

@Tafakkur3
🤣44👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tafakkur qilayapmizmi yoki yoʻqmi hech kim bilmaydi.

Lekin bu ketishda qayerga qarab ketayapmiz? Kimmiz oʻzi? Bizni avlodlarimiz ham oʻzlarini hayvon deyishadimi? Olloh asrasin.

Tafakkur qilmasak biz uchun boshqalar tafakkur qilishadi va biz robortlarga aylanib qolamiz. Ular xohlaganday yashashni boshlaymiz va boshlab yuborganmiz ham.

Farzandlarimiz tarbiyasiga ahamiyat beraylik.

Tafakkur qilishdan toʻxtamaylik azizlar.

@Tafakkur3
👍29😢22
2025/07/14 17:42:52
Back to Top
HTML Embed Code: