Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ёғи жиддийлашмоқда, ҳурматли айрим "ижодкорлар"!
Жамиятда ёшлар тарбияси ва миллий менталитетимизга рахна солувчи, миллий ахлоқимизга мос келмайдиган меда маҳсулотлар маънавият экспертизасидан ўтказилади.
Телевидение кўрсатувлари, кино, сериал, айниқса, интернетнинг ўзбек сегменти учун турли контентларни тайёрлаётган "блогер", "вайнер", "тиктокер" ва х.к хайпчилар диққатига. Энди қилаётган ишингизни ўзингиз маънавият призмасидан ўтказмас экансиз хар бир ёзган ва айтган сўзингиз, қилиғлигингиз, нағмангиз, ҳаракатингиз, умуман олганда тайёрлаган хар қандай контентингиз учун миллат олдида жавоб беришингизга тўғри келади.
Шунингдек, бу каби контентларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатаётган инсонлар ҳам тарқатишдан олдин чуқур тафаккур қилишсин!
@Tafakkur3

👍28👏12❤2🔥1🤪1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱 3D Go‘sht: Oziq-ovqatning Kelajagi 🌱
Hozirgi kunda texnologiya bizni yangi imkoniyatlar bilan tanishtirmoqda. 3D go‘sht — bu biologik materiallardan foydalanib, printer yordamida yaratilgan go‘sht mahsuloti. U nafaqat go‘sht ishlab chiqarish jarayonini tezlashtiradi, balki atrof-muhitga ham ijobiy ta'sir ko‘rsatishi mumkin.
🚀 Afzalliklari:
Atrof-muhitga foyda: Hayvonlarga bo‘lgan talabni kamaytiradi.
Sog‘lom oziq-ovqat: Nutritiv jihatdan boy, additivlar va konservantlarsiz.
Yangi imkoniyatlar: Har xil ta'm va tuzilmalarda go‘sht tayyorlash imkoniyati.
Kelajakda 3D go‘sht do'konlarda, restoranlarda keng tarqalishi kutilmoqda. Bu texnologiya oziq-ovqat sanoatini qanday o‘zgartirishi mumkin? O'z fikringizni yozing!
#3DGo‘sht #OziqOvat #Innovatsiya
P/S.ChatGPT dan foydalanildi

👎49👍9😢6🤮4🤣1
• Бошқанинг иши (биринчи навбатда) сен учун аҳамият касб этса, билгинки, сен соф табиат эгаси экансан!
• Ўзингдан бошқада гўзаллик кўра олаяпсанми, билгинки, сенинг ички табиатинг ҳам гўзал экан!
• Биродарликни сақловчи экансан, билгинки, сенинг нурдан бўлган минбарлар устида дўстларинг бор!
• Бошқанинг яхшилигига муносиб жавоб қайтарар экансан, билгинки, сен вафога лойиқ экансан!
• Ким ўзига айбсиз дўст излар экан, ёлғиз ҳаёт кечиради!
• Ким ўзига бекамикўст аёл излар экан, бўйдоқ умр кечиради!
• Ким ўзига муоммосиз ёр излар экан, изловчи ҳолатда ҳаёт кечиради!
• Ким ўзига комил яқин инсон излар экан, ноқис ҳолатда ҳаёт кечиради!
• Оғзингдан фақатгина икки ҳолатда фойдалан: табассум ва жим туриш.
• Табассум — муоммолар ҳал бўлиши учун!
• Жим туриш — муоммолар ўтиб кетиши учун!
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
Тафаккур қилинг!

👍41❤4🔥2⚡1🐳1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍24🔥2🤔2🥱2
Мушоҳада!
Парижда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида 91 та давлат медаль олди. 87-ўринда Қатар, 89-ўринда Сингапур ва 90-ўриндаги Словакия ҳар бири биттадан бронза олишди. Финляндия, Исландия, Қувайт, Латвия, Лихтенштейн, Люксембург, Малта, Монако, Оман, Саудия Арабистони ва БАА бирор дона медал ҳам олишолмади.
Ривожланган давлатларда кўпроқ келажак касбларига, таълим сифатига, иқтисодий барқарорликка, сифатли тиббиётга, инновацияга, ақлли шаҳарларга ва барқарор ривожланишга эътибор беришади. Спортга, соғлом турмуш тарзи сифатида ва ҳар бир инсон индивидуал тарзда шуғулланадиган ҳаёт тарзи сифатида қарашади. Спортга хобби сифатида қарашади, футбол бўйича баъзи миллий терма жамоалар сартарош, тадбиркор, муҳандислардан иборат, чунки бўш вақтларда футбол ўйнаб туришади. АҚШ бу йили медаллар бўйича 1-ўринни олди, университетларнинг кўплаб талабалари медаллар олиб қайтишди.
Муҳими, 20 кун ичида 20-30 кишининг ғалабасини нишонлаш эмас, ўйинлардан кейин бутун давлатнинг фаровонлигининг давом этишидир. Қашшоқ ҳинд халқига кино ёрдамида 2-3 соат бахтли соатларни яшатиб ва гипноз йўли билан ушлаб туриш учун Болливуд яратилганди. Кинодан кейин яна ўша реал ва муаммоли ҳаётига ғарқ бўлади, зерикса яна кинога тушади ва яна 2-3 соатга бахтли бўлади. Кино тугади, ҳамма иш-ишига….
Тафаккур қилинг!
Azamat Akbar

👍40💯5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати яхши тарғибот ролигини тайёрлабди. Фақат "план" сўзининг ўрнига "режа" сўзини ишлатишса, ўзбек тилига ҳурматларини тўлиқ адо этишган бўлишар эди.
Нима бўлганда ҳам, ролик зўр!
Кўринг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Нима бўлганда ҳам, ролик зўр!
Кўринг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
😢25👍16❤1
#Эслатма
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
🌷1. Жума учун ғусл қилиш.
🌷2. Хушбўй нарсалар суртиш.
🌷3. Чиройли кийимлар кийиш.
🌷4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌷5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌷6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌷7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌷8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌷9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌷10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌷11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌷12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:
"Кифоя" китобидан.

👍9🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана бўлар экан-ку?
Икки-уч нафар йигит "Пиёдачи" деган лойиҳа тузишиб, кечаси шаҳарнинг турли жойларида айрим бефаросат одамлар томонидан ташланган ахлат уюмларини тозалашиб, бу ишларини ижтимоий тармоқларда жойлашмоқда. Отасига раҳмат. Агар ёшларимиз ўзларини эл ичида танитмоқчи бўлишса, мана, марҳамат, мана шундай лойиҳаларни яратиб тарқатишсин ва танилишсин.
Ижтимоий тармоқларда турли ахлоқсиз, тарбиясиз, алмойи-жалмойи қилиқлар, бачкана ва уятсиз гаплар, бир-бирини камситиш, ҳақорат ва фаҳш ишлар тарғиботлари орқали ўзини танитишга уринаётган "блогер", "тик-токер" ва "вайнер" ва хоказо "гер"лар тафаккур қилишсин!
Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маънавий экспертиза" экспертлари гуруҳи хулосасидан.
Социолог, Сухроб Хидиров.

👍126👏15🔥7❤4
#тафаккур
🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистон ва Саудия Арабистонида «Хеелоуин» байрамини нишонлаш жараёни.
1 видео: Ўзбекистон
2 видео: Саудия Арабистони.
Диний билимларни чала ўрганиб, ёки ўзига ниқоб қилиб олиб, мутаассиблик билан, юртимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий вазиятдан "нолиётган" айрим бир манқуртлар кўриб тафаккур қилишсин!

👍53👎10😡5🔥4😢3🤬2😁1
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИНГ ФАЛСАФИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБИ
1. Ҳаётнинг маъноси нима?
— Ривожланиш.
2. Қўрқувни қандай енгиш мумкин?
— Қабул қилиш.
3. Ҳаётда энг яхши нарса нима?
— Муҳаббат.
4. Ҳаётда энг даҳшатли нарса нима?
— Ёлғизлик.
5. Ҳаётда чинакам аҳамиятга эга бўлган, лекин одамлар эътибор бермайдиган нарса нима?
— Вақт.
6. Ахамияти унчалик катта бўлмаган, аммо одамлар ортиқча қадрлайдиган нарса нима?
— Обрў-эътибор
7. Энг олий қадрият нима?
— Эркинлик.
8. Энг муҳим тамойил нима?
— Ҳақиқат.
9. Танлов эркинлиги мавжудми?
— Ҳа.
10. Тўғри ҳаёт кечириш учун нима қилиш керак?
— Онгли ҳаракатланиш.
11. Онгли бўлишга қандай эришиш мумкин?
— Машқ қилинг.
12. Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?
— Миннатдор бўлинг.
13. Борлиқ онгни белгилайдими ёки онг борлиқни?
— Онг борлиқни белгилайди.
14. Замон ва макондан ташқари нима мавжуд?
— муҳаббат.
15. Илгари ҳаммаси яхши эдими ёки ҳозирми?
— Ҳозир.
16. Абадий муҳаббат мавжудми?
— Ҳа.
17. Замонавий инсоннинг энг катта муаммоси нима?
— Яккаланиш.
18. Инсониятнинг муаммоси нима?
— Зиддият.
19. Бутун дунё урушсиз яшаши мумкинми?
— Мумкин.
20. Биз рақамли симуляцияда яшаймизми ёки бу афсонами?
— Афсона.
21. Замонавий дунёни қандай ўзгартиришни истайсан?
— Адолат билан.
22. Агар одамлар ҳеч қачон ёлғон гапирмаганларида, дунё яхшироқ бўлармиди?
— Ҳа.
23. Нима учун одамлар ҳасад қилишади?
— Ўзига ишончсизлик сабаб.
24. Тақдир борми ёки танлов эркинлиги?
— Эркинлик.
25. Нима учун одамлар бахтсиз?
— Ҳаётда асл маънони йўқотганлари сабаб.
26. Барча одамлар табиатан яхши ёки ёмон бўлиб туғиладими?
— Нейтрал.
27. Агар барча одамлар бир хил фикр ва қарашларга эга бўлганида, бу дунё қандай бўлар эди?
— Бир хил.
28. Нега нафрат пайдо бўлади?
— Қўрқув сабабли.
29. Яхши болаларни қандай тарбиялаш мумкин?
— Намуна кўрсатиб тарбиялайсиз.
30. Оламнинг чеккасида нима бор?
— Номаълум.

👏29👍11❤4🔥2⚡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍28😢5🔥4❤1🥰1
Аҳмоқнинг дўстлиги
Ўрмонда айиқни катта бир бўғма илон бўғар, белидан ўраб олиб сиқарди. Айиқ эса жон ҳолатда бақирарди. Шу пайт ўтиб кетаётган ўтинчи айиқ ҳолини кўрди ва тезлик билан қиличини чиқариб, илонни иккига бўлиб ташлади. Шундай қилиб, ўтинчи айиқни ўлимдан қутқариб қолди.
Айиқ энди ўтинчининг орқасидан қолмас, ўзига қилинган яхшиликка жавобан ўтинчи билан бўлишни, унга хизмат қилишни истарди. Ўтинчи айиққа неча марта орқасидан юрмасликни айтса ҳам, айиқ аҳдидан воз кечмас, содиқ бир итдек уйининг эшиги олдида
уни кутарди. Буни кўрган қўни қўшни ўтинчига:
— Эй барака топгур, айиқнинг дўстлигига ишониб бўлмайди. Аҳмоқнинг дўстлиги душманлиқдан баттардир. Ҳамжинсларинг қолиб, айиққа ишонма. Уни даф қил, кетсин... дедилар. Ўтинчи ўзича: "Мени айиқдан қизғанишяпти, менинг бақувват ёрдамчим борлигига ҳасад қилишяпти. Ҳар ҳолда, бир бирлари билан келишиб олиб айиқдан мени совутмоқчи булар", дея ўйлаб уларнинг гапларига қулоқ солмади.
Ўтинчи бир куни айиқ билан бирга ўрмонга ўтин кесишга кетди. Бироз ишлагач, ўтинчи дам олиш учун дарахт соясига ётди. Айиқ ёнида қўриқчилик қила бошлади. Бир маҳал хира пашша келиб ўтинчининг юзига қўнди. Айиқ дўстига яхшилик қилиш учун пашшани қувлади, лекин пашша ўтинчининг юзига қайта қўнди, айиқ уни яна қувлади. Пашша ҳавода бир доира чизиб учгандан сўнг яна ўтинчининг юзига қўнди. Айиқ қанча уринмасин пашша ўтинчидан асло узоқлашмасди. Айиқнинг жахли чиқди. "Пашшани ўлдиришдан бошқа чора йўқ", деб ўйлади ва югуриб бориб каттакон бир тошни олиб, пашшани ўлдириш учун бор кучи билан ўтинчининг юзига отди. Тош ўтинчининг юзини мажақлаб юборди...
P/s. Итинг дўст бўлса бўлсин, Дўстинг … бўлмасин.
Тафаккур қилинг.

👍31🔥6💯3❤1🥰1
ТАРТИБ.
Иккинчи жаҳон уруши уруши тугаганидан сўнг собиқ Совет ҳарбий қўшинлари Германияда маълум муддат қолишган.
Урушдан кейин немис аҳолисини нон билан таъминлаш учун карточка системаси ўрнатишган. Нон дўконларига навбат кўп бўлиб, немислар шошмасдан, тинч ҳолда навбат билан нон олишган. Дўконга келган бир совет офицери навбатсиз дўконга кирган ва нон олиб чиққан. Бир немис аёли нон олган совет офицерини тўхтатиб, унга:
-Урушда ғалаба қозондиларинг, сизлар ҳарбий жиҳатдан биздан кучлисиз. Лекин тартиб-интизом бобида биздан кучли бўлаолмайсиз буни унутманг-
Орадан оз вақт ўтиб урушда мағлубиятга учраган Германия ўзини тиклаб дунёнинг қудратли давлатларидан бирига айланди. Урушда ғалаба қозонган, ҳарбий жиҳатдан кучли бўлган СССР йўқ бўлиб кетди.
Ҳа, демократия тартиб интизомдан бошланади.
Абдурашид Қўзибоев.
Тафаккур қилиш қўлимиздан келадими?

👍56🔥7
ЭЗГУЛИК ҚАЙТАДИ
Садақанинг буюклигини қаранг. Аллоҳ таоло бир кофирни қилган садақаси туфайли пайғамбарнинг дуойибадидан сақламоқда. Энди мўъмин садақа қилса нималар бўлиши мумкин?!
Битта нон бўлсада, ҳар куни садақамиз бўлгани яхши. Бу дунёнинг жуда ўткир тишлари бор. У инсонга ўнгдан ҳам, чапдан ҳам ташланиб туради. Ким ҳар куни нимадир садақа қилса ўзини Аллоҳнинг совути билан ҳимоялаб юрган бўлади.
Биз фақатгина бизга етган балони кўрамиз. Биздан даф қилинганини кўра олмаймиз. Агар Аллоҳ бизга ғайбни билдирганида тил ифодалай олмайдиган, таъбирнинг тоқати етмайдиган нарсаларни кўрган бўлар эдик!
Эҳтимол ишхонангизга эрталабки зикрларингиз туфайли соғ-саломат етиб боргандирсиз. Эҳтимол уларни бажармаганингизда сизни қандайдир ҳодиса кутиб турган бўлиши мумкин эди!
Эҳтимол яхши мансабга бир мискиннинг кўнглини олганингиз сабаб бўлгандир. Хўжайинингиз кўзига Аллоҳ сизни мунаввар кўрсатгандир!
Эҳтимол университетга қабул қилинишингиз сиз яхшилик қилган ота-онангиз дуолари билан бўлгандир!
Улар бўлмаганида эҳтимол Аллоҳ сизнинг тилингиз ва қалбингизни боғлаб қўйган бўлармиди?!

👍35🔥7❤4😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар одамлар сизни ҳурмат қилмай қўйишганлигини сезган бўлсангиз унда, қуйидаги 7 та сабаб бўлиши мумкин!
Сабабларни эшитинг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Сабабларни эшитинг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
👍13❤8🔥5💯4👏1🤔1
АЛЛОҲ БИЛГУВЧИ ЗОТДИР
Биз инсонларнинг назаримиз чекланган, қарашларимиз чегаралидир. Мушкулотимиз шунда. Воқеани озгина қисмини кўра оламиз. Аммо Аллоҳ таоло ҳамма нарсани кўриб, билиб ҳикмати билан ҳукм қилади.
Бизга ёқмайдиган ишлар воқе бўлганида унинг ҳикматини биз билмаймиз. Аммо бироз вақтдан сўнг Аллоҳнинг ихтиёри бизнинг ихтиёримиздан биз учун фойдалироқ бўлганини кўрамиз.
Биздан ҳар-биримиз қачонлардир бир нарсага қаттиқ ёпишиб олганмиз. Ўша нарса бўлмаса ҳаётимиз жаҳаннамга айланадигандек гўё. Бироз вақтдан сўнг ундан маҳрум бўлишимиз биз учун яхшилик эканлиги аниқ бўлган!
Бир кишини кўрамиз. Саодатимиз унга боғлиқ деб ўйлаймиз. Гўё дунёда ундан бошқа одам йўқдек. Сўнгра Аллоҳ бизга ундан яхшироғини беради. Энди Аллоҳ бизни ундан маҳрум қилганига ҳамд айта бошлаймиз. Биз учун хайрлироғини насиб қилганига шукр қила бошлаймиз!
Қачонлардир бир мансабдан маҳрум бўлганмиз. Ризқимиз шунда деб ўйлаганмиз. Биз ожиз инсонмизда. Берк турганини билмасдан ризқимиз шу эшикда деб ўйлаймиз. Барча ризқ эшиклари Раззоқнинг қўлида эканлигини унутамиз. Бироз вақт ўтиб Раззоқнинг саховатидан хижолат бўлиб қоламиз!
Қанча-қанча эр-хотинлик алоқалари ажралиш билан тугаган. Сўнгра икки томон ҳам ўзига муносибини топган. Саодатга эга бўлишган!
Қанча-қанча кишилар умр йўлдошидан ажралиб қолган. Сўнгра Аллоҳ унга маҳзунлигини унуттирадиган ҳаёт йўлдошини ато қилган.
Тафаккур қилайлик!

👍27❤6🔥6🥰2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СССРни қўмсаётганларга!
Агар фотография кириб келган ўша даврларда юртимиз ҳудудида ўрис муаллифлари томонидан олинган XIX аср охири ХХ аср бошларидаги суръатларга эътибор қаратсангиз, улар халқимизни атайин ювинмаган, кир-чир, бадбашара ҳолатда кўрсатиб фотога муҳрлашга ҳаракат қилишганини кўрасиз. Гўёки, бизнинг аждодларимиз ўта қолоқ, маданиятсиз бўлган-у булар ғарб маданиятини ўзи билан олиб келгандек. Бу мутлақо нотўғри ва ёлғондир. Бунақалар илгари хам бўлган, ҳозир хам бор ва эртага хам топилади.
Аслида, бизнинг халқимиз мусулмон ўлароқ беш маҳал намоз ўқиб, доим таҳоратда юрган эл эди. Ота-боболаримиз илм фан тараққиёти ренессансга эришган даврда булар дарахтман дарахт осилиб юрган халқ бўлган.
Ислом Каримов, Ўзбекистоннинг биринчи президенти.
Додани бу борадаги бошқа, ўта нозик фикрларини яна бир бора эшитинг ва тафаккур қилинг!

👍31🔥20👎3🥰1🥱1
ЗАИФ АҚЛЛАР
Суқротнинг машҳур гапларидан:
- Ғазабнинг давоси сукутдир.
- Гапим мақбул бўлиши шарт эмас, муҳими рост бўлсин.
- Инсон ўз фикри орқали оламини гулзорга айлантиради ёки тиканзорга.
- Бизларга икки қулоқ, икки кўз ва битта тил ато этилган. Бу эса, камроқ гапириб, кўпроқ кўришимиз ва эшитишимиз зарур эканлигидан далолатдир.
- Дунёдаги энг яхши нарса бу маърифат, ва энг ёмон нарса бу жаҳолатдир. Розилик ва қаноат табиий бойликдир, маишатпаратстлик эса, сунъий фақирликдир.
- Доимо эсингизда тутинг, башариятнинг ҳолати доим ҳам бирдек бўлмайди. Бас шундай экан, насибангиз келиб турганда ўзингизни бахтиёр сезишда ҳаддингиздан ошманг. Шунингдек, насибангиз озайганда бундан ўта куйиниб, ношукрлик қилиб қўйманг.
- Кучли ақллар мафкуралар устида баҳс юритади, ўртача ақллар воқеалар устида мулоҳаза юритади. Заиф ақллар эса, шахслар устида баҳс қилади.
- Гапир, токи мен сени кўрай. Овозинг сенинг мавжудлигингдан дарак беради. Мавжудлик қуруқ гапиришга қодир бўлишдан кўра аҳамиятлироқдир. Зеро, сенинг сўзинг, сенинг ўзинг демакдир.
Тафаккур килинг!

👍19❤5