Маънавият!
• Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра, шолғом экса, қозонига тушади-ку.
• Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра, булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.
• Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
• Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?
• Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.
• Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?
• Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!
• Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи "маънавият" деб аталади.
©️Ўткир Ҳошимов
Тафаккур қилиш қобилияти бор инсонлар учун!
@Tafakkur3

1. Мен мактабдаёқ шунга амин бўлганманки, инсон шунчалик оригинал ва эҳтимолсиз нарсани ўйлаб топа олмайди, агар буни файласуфлардан кимдир аллақачон олдин айтмаган бўлса.
2. Ақлни такомиллаштириш учун кўпроқ тафаккур қилиш лозим , бу ёдлашдан кўра муҳимроқдир .
3. Соғлом ақл дунёда энг тенг тақсимланган нарсага ўхшайди — ҳеч ким бунда ўзиникиндан кўпроғини хоҳламайди.
4. Агар инсонлар сўзларнинг маъносини келишиб олишса, муаммоларининг ярмидан қутулган бўлар эдилар.
5. Фалсафа, у инсон ақли етган барча нарсаларни қамраб олгани боис, бизга ёввойи ва қахрли халқлардан фарқ қилишимизга имкон беради; қайси халқ фалсафа билан яхшироқ шуғулланса, ўша халқ шунчалик маданиятли ва тараққий қилган ҳисобланади; шундай экан, давлат учун энг катта неъмат — бу ҳақиқий файласуфларга эга бўлишдир.
Рене Декарт

Она
Онасидан бошқа кимсаси йўқ қизга совчи келди. Қиз сўраб келган йигитлар билан учрашганда:
- Онамни мендан бошқа ҳеч кимлари йўқ. Тўйдан кейин ҳам биз билан яшашларига рози бўлсангиз, мен сизни рад этмайман, - дерди. Албатта бундай талаб ҳаммага ҳам ёқмасди. Лекин, улардан бири рози бўлди.
Тўйлари бўлди. Қиз ва куёв оналарига беназир хизмат қилишди. Орадан бир неча йиллар ўтиб волидалари вафот этди. Қиз кўзёши тинмай йиғларди. Ҳожаси:
- Бу дунёга келишимиз бордек, кетишимиз ҳам бор. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз, - деди.
Аёл:
- Аллоҳ бу дунёдаёқ менга жаннатдан бир эшик очган эди! Энди у йўқ! Онам менга муҳтож эмасдилар. Уларни Аллоҳ ташлаб қўймасди. Менсиз ҳам яшаб ўтишлари мумкин эди... Онамга мен муҳтожроқ эдим. Уларга хизмат қилиб, савоб қозониш менга керак эди! - деди.
Эри аёлидаги лутфни кўриб, Аллоҳга беадад шукр айтди. Чунки, у ўз онасига меҳрибон бўлмаган фарзанд бошқаларга ҳам марҳаматли бўлмаслигини биларди. Аллоҳ уларга икки ўғил ва икки қиз ином этти ва улар хам солиҳ ва солиҳа фарзандлар бўлиб улғайишди.
Хулоса. Ота - оналарнинг борлиги жаннатга калитдир.
«Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади» (Марям: 32).
Ким бахтсиз бўлса, ота - онасига бўлган муносабатига назар солсин! «Ота-онангизга яхшилик қилинг!» (Анъом: 148).
Соатлаб қўлида телефон титиб, ҳар хил номаҳрамлар билан пул сарфлаб гаплашиб, ўз ота - онасига қўнғироқ қилиб ярим дақиқа гаплашиш эсига келмайдиганлар бор. Аллоҳ асрасин!
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
(Исро: 23).
Тафаккур қилинг!

ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ УЧУН ЖУДА ИБРАТЛИ!!!
Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан.
Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:
- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.
У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан:
«Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдида ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.
Мактабларимизда мана шундай устозлар кўпайса миллат келажагини буюк қилувчи сиймолар етишиб чиқади.
Тафаккур қилайлик!

КЎЗИНГНИ ЮМ ВА ЎЙЛА!
Кўзингни юм ва бу дунёнинг фонийлигини ўйла! Дунё кимга қолди? Неча-неча султонлар, олимлар, ҳатто пайғамбарлар ҳам дунёга келдилар-у, оқибат яна охиратга кетдилар. Сен ҳам бир кун келиб кетасан. Сен ҳам марҳумлар каби қора тупроққа айланасан. Жон бераётганингни кўз олдингга келтир, вафот этганингдан кейин ювиб тараб, кафанга ўрашларини ўйла, жанозангни ўқилишинию қора тупроққа кўмилишингни ўйла! Ер остига, яъни қабрга амалларингдан бошқа бирор-нарса олиб кетолмаслигингни, Мункар ва Накир сени сўроққа тутишларини, қабр баъзилар учун жаҳаннам қаърига, баъзилар учун жаннат боғчасига айланганини, кейин қиёматни, қабрдан қайта тирилишингни ўйла! Маҳшар майдонида инсонлар титраб-қақшаб навбат кутаётганларини, эллик минг йил тик туриб, қуёшнинг жазирама ҳарорати остида қаро терга ботиб турганликларини ўйла! Кейин Аллоҳ таоло азамати ва жалоли ила Маҳкамаи Кубросини қуриб бандаларини ҳисоб-китоб қилишини ўйла! Сен ҳам ўша ҳисоб-китоб қилинганлар орасида дунёда қилган ишларинг учун жавоб берасан! Амал дафтаринг очилади. Савоблар, гуноҳлар — бари тарозуга қўйилади: ғийбатлар, туҳматлар, ёлғону найранглар бир томонда; тоату ибодатлар, ниёзу тазаррулар, эҳсон ва эзгу амаллар бир томонда. «Ўша кун ҳамма бир-биридан қочади: ака-укадан, отасидан, хотин эридан қочади. Ҳамманинг иши бошидан ошиб-тошади». (Абаса — 34-37).
Нима учун қочади? Ҳаққини талаб қилиб қолади, деб қочади, унга зулм қилгандир, ҳақсизлик қилиб қўйгандир?! Ана шу ҳаққини сўрайди, дея қўрқувдан қочади. Ушбу ҳисоб-китоб майдони бўлмиш Маҳкамаи Куброни унутма! Ўша кун инсонлар икки тоифага бўлинади: юзидан нур порлаб турган жаннат аҳли севинчидан сирот узра жаннатга учиб ўтади ва абадий саодатга эришади. Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, хаёлга келмаган чексиз неъматларга эришганларини ўйла! Ўша ондаги севинч-сурурни чин кўнгилдан ҳис этишга ҳаракат қил! Аҳли жаҳаннамнинг аламли аҳволини ҳам унутма! Азоб фаришталари инсоннинг сочу оёқларидан тортиб дўзахга улоқтиришларини, абадий оловда ёнаётганларни, терилар шилинганини, қатрондек қорайиб кетганини, аммо шунда ҳам одамнинг ўлмаганини, яна қайтадан унга янги тери кийдирилишини ўйла! Ўлсалар қутулган бўлардилар бу азоб-уқубатдан, аммо ўлим қайда, боз устига азоб енгилламайди, балки янада шиддатланаверади. Ана шунда: «Парвардигоро, бизни бу ердан чиқар, дунёга қайтар, ўзимизни тузатамиз, яхши ишлар қиламиз. Агар ундай қилмасак зулм қилгувчилардан бўламиз! Нима қилсанг ўзинг биласан», дейдилар. Шунда Аллоҳ: «Жиминг, сўзламанг», деб уларни бошқа гапиролмайдиган ҳолга келтиради. Ана шу ҳолатни ўйла!
"Тасаввуф ва нафс тарбияси" китобидан. олинди.
Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Китоб ўқиганларга шоҳлар ҳам таъзим қилади...
Суюкли адибимиз марҳум Тохир Маликнинг фикр ва мулоҳазаларини эшитинг ва тафаккур қилинг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий чемпионлар илмда чемпион бўлганлардир!
Ривожланишнинг ягона йўли эса бу таълимга эътибордир!
Эшитинг ва тафаккур қилинг!

#birdamjamiyat
#ziyolilar_minbari
ҚАСР УЛ-ОРИФИННИНГ ҲАВОСИ
Ривоят қиладиларки, бир куни Бухоро амири Хожа Баҳовуддин Нақшбанд билан бир иш устида маслаҳатлашиш учун уни чақиртириб одам юборибди. Амир мактубида шундай ёзган экан: "Бизга элчи келётибди. У келганида ёнимда бўлишингизни истайман, зеро сизнинг маслаҳатларингизга муҳтожман. Илтимос қиламан, дарҳол етиб келинг.”
Хожа Баҳовуддин шундай жавоб юборган экан: "Мен боролмайман, негаки, айни вақтда Қаср ул-Орифиннинг ҳавосини тарк этишдан ожизман, уни кўзаларда олиб кетишга ҳам имконим йўқ."
Бу жавобни ўқиб, аввал амир ғоят хижил бўлибди, кейин ҳатто ғазабланган экан. У Хожа Баҳовуддиннинг буюк шаъни ва донишмандлигига қарамай, унга нисбатан таъна қилиш ниятига келибди.
Бироқ иттифоқо элчининг ташрифи қолдирилади ва амир кўзланган масалаларни у билан ҳал қилолмайди.
Орадан бироз вақт ўтиб, бир куни амир саройида ўтирар экан, дафъатан унга ёлланган қотил ҳужум қилибди. Ана шунда тахт пойига етиб келган Хожа Баҳовуддин қотилга ташланиб, уни қуролсизлантирибди. Бу воқеадан лол қолган амир: "Беандишалигингизга қарамай, мен сизнинг олдингизда бурчлиман, ҳазрат," — дебди.
Шунда Хожа Баҳовуддин шундай жавоб берибди: "Орифлар эҳтироми келишни ҳатто хаёл ҳам қилмаган элчини қўл қовуштириб кутиб ўлтириш эмас, муҳтож бўлганингизда ёнингизда туриб, жонга ора киришдан иборатдир."
Идрис Шоҳ
"Нақшбандий тариқати" китобидан.
Бу ривоят нафақат бир тасаввуф пири ҳақидаги ҳикоя, балки буюк маънавий сабоқдир. Зеро, у бизга ҳақиқий зиёли ким эканини кўрсатади.
Хулоса шуки, бугунги замонда ҳам ҳақиқий зиёли инсон — қулоқ солмаслар олдида хушомадгўйлик қилиш эмас, балки халқ ва миллат эҳтиёж сезган вақтда ҳақ сўзни айта оладиган, жамиятда адолатсизлик ва беқарорлик пайдо бўлган жойда чиқиш қилиб, қалами ва сўзи орқали миллат тақдирига дахлдор бўладиган инсон бўлиши керак.
Зиёли киши – Қаср ул-Орифин “ҳавоси”ни ҳимоя қилиш баҳонасида ҳаётдан узилган эмас, балки халқ дардига шарик, ҳақиқат учун курашадиган фаол шахс бўлиши зарур.
Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда қаердаги муаммолар, тўсиқлар ва натижасиз ишлар бор бўлса, зиёлиларимиз шуларни кўтариб чиқишлари, жамиятни хабардор этишлари, мақолалар ёзишлари ва ватанпарварлик билан халқ манфаатини ҳимоя қилишлари лозим. Бу ўринда улар ижтимоий фикр етакчилари бўлишлари даркор!
Зиёлиларимиз тафаккур қилишсин!
Социолог, Сухроб Хидиров

Яхши кўргазма қилиб беришибди.
Тарбия — гап билан эмас, амал билан таъсирли.
Психология ва педагогика фанларида кўп маротаба таъкидланишича, болалар ва ёшлар фақат гапни эмас, балки атрофдаги катталарнинг хулқ-атворини кузатиб, ўрганадилар.
Тарбиячиларимиз тафаккур қилишаётганлигидан мамнунмиз!

ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ
(Розияллоҳу анҳу)
ИЛМ АФЗАЛМИ, МОЛ-ДУНЁ АФЗАЛМИ?
1. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм пайғамбарларнинг меросидир, мол эса Қорун, Шаддод, Фиръавн ва бошқа шунга ўхшаганларнинг меросидир!.
2. Илм мол-дунёдан афзалдир. Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан.
3. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасининг душмани кўп бўлади, илм эгасининг дўсти кўп бўлади.
4. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни сарфлаганинг сари у камайиб боради, илмни сарфлаганинг сари у кўпайиб боради.
5. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол эгасини бахил-қизғанчиқ деган ном билан маломат қилиб чақиришади, илм эгасини эса иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиром билан чақиришади.
6. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молни ўғридан сақлаб яширилади, илмни эса ўғридан сақлаб яширилмайди.
7. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, илм эгаси эса қиёмат куни шафоъат қилади.
8. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол узоқ вақт туриши ва замонлар ўтиши билан эскиради ва қадри кетади, илм эса асло эскирмайди ва қадри кетмайди.
9. Илм мол-дунёдан афзалдир. Мол қалбни қорайтиради, илм эса қалбни ёритади – ёруғ ва нурли қилади.
10. Илм мол-дунёдан афзалдир. Молнинг эгаси бора-бора худоликни даъво қилади, илм эгаси эса ҳамиша бандалик мақомида туради.
Мирзо Кенжабек
(“Ошиқлар ва орифлар” китобидан).
Жума кунинг ҳайру саҳовати сизга бўлсин, тафаккур қилгувчилар қаторида бўлинг!

Афсуски, ҳаётнинг аччиқ-чучугига чидай олмай баъзи инсонлар ўз оиласидан воз кечадилар, энг ёмони ўз фарзандларини тирик етим қилиб қўйишади. Бу ҳолатлар ҳеч қачон оқланмайди айниқса, фарзандлар олдида.
АҚШдаги National Child Traumatic Stress Network маълумотларига кўра, ота ёки онанинг оилани тарк этиши ёки руҳий жароҳат етказиши фарзанднинг мия ривожи, ишонч ҳисси, ва келгусидаги ижтимоий муносабатларига жиддий зарар етказади. Бу болаларда ўзига ишончсизлик, агрессия, ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.
Инсон – айниқса фарзанд дунёга келтирган киши – унинг ҳаёти учун масъулдир.
Бу борада Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай ҳадис бор: “Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг!” (Ибн Маҗа, Сунан, 3671). Яъни, фарзанд тарбиясида етишмовчилик қилган ота-она, унинг оқибати учун дунёда ҳам, охиратда ҳам жавоб беради.
Ажралиш ҳаёлида юрган ота ва оналар тафаккур қилинг!
Видео лавҳа "Дадам билмасин" филмидан олинган.
Социолог, Сухроб Хидиров.

Ходимларга иш жойида тушликдан кейин ухлаш тавсия этилади.
Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда ҳатто қисқа уйқу ҳам кучни тиклашга, хатолар сонини камайтиришга ва концентрацияни яхшилашга ёрдам беради. Офисда дам олиш жойларини топиб, қисқа ухлаш тавсия этилади - ҳатто 20-30 дақиқа ҳам ёрдам беради.
Секин ишхонани гуруҳига ташлаб қўямиз.
Шояд, раҳбарларингиз тафаккур қилиб қолишса! 😄😉😆
@Tafakkur3
Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда ҳатто қисқа уйқу ҳам кучни тиклашга, хатолар сонини камайтиришга ва концентрацияни яхшилашга ёрдам беради. Офисда дам олиш жойларини топиб, қисқа ухлаш тавсия этилади - ҳатто 20-30 дақиқа ҳам ёрдам беради.
Секин ишхонани гуруҳига ташлаб қўямиз.
Шояд, раҳбарларингиз тафаккур қилиб қолишса! 😄😉😆
@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ашуро куни аҳлига кенглик қилган кишининг уйида йил бўйи барака бўлар экан!
Ашуро куни — Исломий қамарий тақвимнинг биринчи ойи бўлмиш Муҳаррамнинг 10-куни саналади. Бу сана ҳижрий-қамарий 1447 йилнинг 10-Муҳаррамига яъни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.
Қамарий тақвим ой фазаларига асосланган бўлиб, ҳар йили григориан тақвимида 10–11 кунга илгарилаб боради.
Ашуро куни — Ислом тарихида ва маънавий ҳаётда улкан аҳамиятга эга бўлган кун ҳисобланади. Унинг авзаллиги Қуръон ва Суннатда, шунингдек, Ислом уламолари сўзларида кенг ёритилган. Қуйида Ашуро кунининг авзалликлари илмий ва манбалар асосида изоҳланади:
- Мусо (а.с.) ва Банӣ Исроил қутқарилган кун;
- Одам (а.с.) тавбаси қабул қилинган кун;
- Нуҳ (а.с.) кемаси тоғга тушган кун;
- Иброҳим (а.с.) оловдан қутилган кун;
- Аюб (а.с.) касалликдан шифо топган кун;
- Бу кунда рўза тутмоқликка давъат ҳам қилинади.
Мана шундай улуғ куннинг барокати ва ҳикматидан бебаҳра қолманг, тафаккур қилинг!

«Сен Роббинга суяниб талаб қилган нарса тўхтаб қолмас. Сен ўзинга суяниб талаб қилган нарса осон бўлмас».
Бу дунё ва охират талабларидан бирини қилмоқчи бўлганингда фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига суянган ҳолингда талаб қилувчи бўлсанг, талабинг амалга ошиши қийин бўлмайди. Қачон талабингни У Зотнинг ўзига ҳавола қилсанг, энг кучли сабабни тутган бўласан ва мақсадга осонлик-ла эришасан. Зотан, ҳожатнинг раво бўлишида Аллоҳ таологагина суянилганда, У Зотга тўла ишонч бўлгандагина мақсадга эришилади. Мақсаднинг ҳосил бўлишида таваккул қилинган бўлади. Юзланишда тўғри иш қилинган бўлади. Ушбу уч нарса тугал бўлганда, мурод ҳосил бўлса ҳам, бўлмаса ҳам сўралган нарса осонлашади. Зотан, асл мақсад ҳожатмандлик куйикишини совутишдир. Ишни У Зотга тўла ишонч ила ошириш ила куйикиш сўнмайди. Чунки бунинг оқибати талаб ҳосил бўлса-бўлмаса розиликдир.
Агар бир нарсани талаб қилувчи бўлганингда ўзингнинг куч-қувват ва имкониятинга суянадиган бўлсанг, талаб қилган нарсанга эришишинг қийинлашади, муродинг ҳосил бўлмайди. Чунки бу ҳолатда мақсадга эришиш У Зотга тўла ишонч ила амалга оширилмаган бўлади. Мақсаднинг ҳосил бўлишида таваккул қилинмаган бўлади. Юзланишда тўғри иш қилинмаган бўлади. Ушбу уч нарса мурод ҳосил бўлса ҳам, бўлмаса ҳам зарарлидир. Чунки бунда шукрни унутиш, Ҳақдан айрилиш ва Ҳақни қўйиб, халққа суяниш бордир.
«Хислатли ҳикматлар шарҳи». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

Машҳур италиялик қўшиқчи Адриано Челентанонинг "инглизча эмас, лекин инглизча" қўшиғи ҳақида эшитганмисиз?
Челентано 1972 йили бутун дунёда тил қандай эшитилиши ҳақида жонли ва мусиқий тажриба ўтказади. "Prisencolinensinainciusol" деб номланган бу қўшиқ – шунчаки мусиқа эмас балки тил, интонация ва ижодий эркинликнинг ҳақиқий симфониясидир!
Қизиғи Челентано ўзи инглиз тилини умуман билмаган. Аммо у айнан шуни – тилни билмаган ҳолда ҳам "инглизча эшитиладиган", ижобий кайфият уйғотадиган ва дунё бўйлаб шов-шувга айланадиган қўшиқ яратиш мумкинлигини исботламоқчи бўлди.
Бу қўшиқда ҳеч қандай маъноли сўз йўқ, фақат инглиз тилига ўхшатилган талаффуз ва ритм бор. Лекин шундай бўлса ҳам, у тингловчининг ҳиссиётига таъсир қилади ва "инглизча" каби туюлади.
Санъат социологиясига кўра одамларда мулоқот фақат сўз орқали бўлмаслиги мумкинлигини — мусиқа, ҳаракат, эстетик ва ҳиссий таъсир, ҳатто "тушунарсизлик" ҳам ижтимоий бирлик ва умумий тафаккурга сабаб бўлишини англатади.

20 йил Америкада истеқомат қилиб келган машҳур "Аббос" гуруҳи асосчиси Аббос Қосимовнинг АҚШ ва Ўзбек аҳолисининг яшаш тарзи, маданий тафовутлари ва инсоний қадриятлар ҳақида қёсий фикр.
Эшитинг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Эшитинг ва тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
ОНАНИНГ ДУОСИ!!!
Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди:
– Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди
Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб.
– Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил.
Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб:
– Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди.
Эй инсон фарзанди!
«Мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб ўйламанг... Сизнинг хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз, яқинларингиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг,....

Ҳозирда ҳамма Россия ва Озарбайжон ўртасидаги можарони муҳокама қилмоқда. Аммо одатдагидек, ҳеч ким асосий нарсани айтмаяпти. Энг муҳими — бу иқтисодиёт.
Россия каби супердавлат билан зиддиятга киришиш учун кучли иқтисодиёт керак (РФ супердавлат экани — бу кимгадир ёқадими-йўқми, ҳақиқат). Озарбайжоннинг иқтисодиёти нафақат кучли, балки мустақил ҳам: Ғарбдан ҳам, Шарқдан ҳам мустақил.
Озарбайжоннинг давлат қарзи ЯИМнинг бор-йўғи 6,5 фоизини ташкил этади. Бу дунёдаги энг яхши кўрсаткичлардан бири. Солиштириш учун, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 35 фоиз. Озарбайжоннинг молия тизими жуда барқарор. ЯИМ киши бошига 5 793 АҚШ долларини ташкил этади. Солиштириш учун, Ўзбекистонда — 3 890 доллар.
2024 йил август ойи ҳолатига кўра, Financial Times гуруҳига кирувчи FDI Intelligence нашри томонидан эълон қилинган инвестиция учун дунёдаги энг истиқболли 10 давлат рўйхатида Озарбайжон 7-ўринни эгаллади.
Россияда тахминан 300 минг нафар озарбайжонлик мигрант бор, улар асосан хизмат кўрсатиш, савдо соҳаларида фаолият юритади. Қора меҳнатда ишламайди. Агар Россия уларни чиқариб юборса, Озарбайжон катта йўқотиш кўрмайди. Улар ватанларига қайтиб, иш билан таъминланиши мумкин — бу мамлакат учун фожиа эмас.
Россияда "коренной халқлар" реестри мавжуд. Озарбайжонликлар ҳам Россиядаги туб аҳоли ҳисобланади, чунки улар Доғистонда (РФ субъекти) азалдан яшаб келадиган халқдир.
Озарбайжон Жаҳон савдо ташкилоти (ВТО), Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕАЭС), ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) аъзоси эмас. Шунинг учун Россия билан муносабатлар узилиши нисбатан енгил кечиши мумкин.
Россиянинг Озарбайжонга босим ўтказиш учун амалий инструментлари йўқ. У ерда миллионлаб меҳнат мигрантлари йўқ, Озарбайжон Россия нефти ва газига боғлиқ эмас, Россия орқали товар транзитига қарам эмас.
Озарбайжон Россиядан ҳеч қандай товар, хизмат ёки ҳарбий технологияга стратегик боғлиқ эмас.
Россия фуқароси бўлган озарбайжонликлар — конституциявий ҳуқуқларга эга коренной халқ ва уларнинг ҳуқуқларини чеклаш ёки чиқариб юбориш мумкин эмас. Чет эл фуқароси бўлган мигрантларнигина чиқариш мумкин.
Натижа қандай бўлишини ҳеч ким билмайди. Аммо шу аниқки, Алиевнинг позицияси жуда кучли. У Россияга иқтисодий жиҳатдан қарам эмас. Путин унга босим ўтказа олмайди.
Балким, Путин "давлат раҳбари-умид" сифатида "мен ҳеч нарсадан хабардор эмас эдим" деб чиқади ва ҳамма айбни "ёмон амалдорлар"га юклайди. "Бошлар кетади", ва Боку билан муносабатлар тикланади.
Ёки можаро узоққа чўзилиши ҳам мумкин. Аммо бу ҳолда ҳам Москва учун зарарли сценарий. Чунки улар Озарбайжонга босим ўтказа олмайди. Россия ўз фуқароси бўлган турк халқларига нисбатан ҳар қандай босим ички барқарорликка хавф туғдиради. Озарбайжон — Россиядаги турк халқларидан бири, ва уларни тазйиққа олиш бошқа турк автономияларида ҳам акс-садо бериши мумкин.
Шундай экан, барча вариантлар мумкин.
Аммо ҳатто энг драматик сценарий — дипломатик, савдо, сиёсий алоқаларнинг тўлиқ узилиши ҳам — Москва учун катта йўқотишларсиз бўлмайди. Озарбайжонга босим ўтказиш учун уларнинг қўлида инструмент йўқ, ва буни ҳамма тушунади.
Интернетдан олинди.