Британиялик олимларнинг сўнгги илмий изланишларига кўра, қора кўзойнаклар рилс ёки клипларда секинлаштирилган кадр билан ечиш учун ўйлаб топилган экан)
Шу сабабли роликларда қаҳрамонлар юзига қуёш уриб турган бўлса ҳам секинлаштирилган кадр билан мажбуран кўзойнакларини ечиб, узоқларга маъноли қараб қўйишар экан))
©️Роликшунос Конфуций
@tanishgaplar

Тил ҳамиша янги сўзлар билан бойиб бориш хусусиятига эга. Масалан, "компьютер", "самолёт", "телефон" каби сўзлар тилимизда кейинчалик пайдо бўлган сўзлар.
Аммо, шундай сўзларни қабул қилиб бориш қай йўсинда юз бериши мен учун қизиқ.
Масалан, "Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси" деган тушунчани мана шундай узун шаклда қабул қилган инсонларни тушуниш қийин. Бир тушунча учун шунча сўз ишлатиш нимага керак бўлган экан?
"Автомобилларга" деб жудаям аниқлаштиришга эҳтиёж бормиди? "Ёқилғи қуйиш шаҳобчаси" ўзи шундоғам узун бўлар эди, ундан ташқари жойнинг нима эканлигини тўлиқ ифодалаб бера олардику. Мотоцикллар ҳам ўша ердан бензин олади, масалан)
Ўзбекчаси шунақа ноқулай бўлгани учун халқимиз "заправка" деб қўя қолади-да!
Инглиз тилида иккита сўз билан (petrol station), рус тилида 3 та сўз билан (Авто заправочная станция), туркларда 2 та сўз билан (benzin istasyonu) ифодаланган экан. Бизники 4 та сўз билан - чемпион))
"Автомобил, мотоцикл, мотороллер, автобус ва ҳоказоларга турли ёқилғилар қуйиб бериш шаҳобчаси" деб номлашмаганигаям раҳмат))
©️ Лингвист Конфуций
@tanishgaplar
P.s. Мени нима ишим бор экан-а шу сўзлар билан? 😅

«Пиёдалар ўтиш йўлаги".
Бу ердаям камида "ўтиш" сўзи ортиқча. Шундоқ ҳам ҳеч ким "пиёдалар ётиш йўлаги" деб тушунмас эди 😂
©️Лингвист Конфуций

«Клип» сўзини "видео кетма-кетлик" деб номлашибди. Сабаби, "клип" ажнабий сўз эмиш. "Видео" соф туркий сўзми шунда?))
Битта сўзни учта сўзга алмаштириб, барибир ичида ажнабий сўз қолдиришибди.
"Просто қоғозбозлик кўпайди холос!", деган анекдотни эслатворди 😅
©️ Лингвист Конфуций
@tanishgaplar
Битта сўзни учта сўзга алмаштириб, барибир ичида ажнабий сўз қолдиришибди.
"Просто қоғозбозлик кўпайди холос!", деган анекдотни эслатворди 😅
©️ Лингвист Конфуций
@tanishgaplar
Британиялик олимларнинг аниқлашича, киноларда бирортасидан қочаётган одам албатта йиқилиб тушиши ва оқибатда масофани яқинлаштириб олиши шарт экан.
©️ Киношунос Конфуций
@tanishgaplar
©️ Киношунос Конфуций
@tanishgaplar
Британиялик олимларнинг аниқлашича, фильмларда бомба ясовчилар бомбани тўхтатувчига қулай бўлиши учун албатта қизил ва кўк симлардан фойдаланишар экан. Масалан, жигарранг ва яшил симдан фойдаланса, бомба тўхтамай қолиб, портлаш юз бериши эҳтимоли бор экан.
Бомба албатта портлашига бир сония қолганда тўхтатилиш керак бўлгани учун секундомер ўрнатиб қўйилар экан. Чунки, секундомер бўлмаса, бомбани 6 ёки 7 сония олдин тўхтатиб қўйилиши эвазига кинонинг қизиғи қолмай қолар эмиш.
©️ Киношунос Конфуций
@tanishgaplar
Бомба албатта портлашига бир сония қолганда тўхтатилиш керак бўлгани учун секундомер ўрнатиб қўйилар экан. Чунки, секундомер бўлмаса, бомбани 6 ёки 7 сония олдин тўхтатиб қўйилиши эвазига кинонинг қизиғи қолмай қолар эмиш.
©️ Киношунос Конфуций
@tanishgaplar
Тиниш белгиларининг аҳамияти.
"Тимсоҳлар! Бу ерда чўмилманг!" деб огоҳлантирмоқчи бўлишган. Икки жойда ундов белгисининг ишлатилмаганлиги оқибатида "Бу ерда тимсоҳлар сузмайди", деган мазмун чиқиб қоляпти. "Ҳавотирланмасдан чўмилаверинглар" дегандек гап))
@taniahgaplar

Эслатма!
Ҳурматли аёллар!
Бирор тадбирда эркак-аёллар аралаш умумий тушилган расмларни жойлашдан аввал ишлов бераётганда, фильтрларни фақат аёлларга қўлланилишига эътибор беринг.
Биз эркаклар юзимиз сип-силлиқ, киприкларимиз узунроқ, иякларимиз озғинроқ, лабимиз каттароқ ва қип-қизил кўринишининг тарафдори эмасмиз))
Бизни қандоқ бўлсак, шундай қолдираверинглар, барибир аёлларнинг фонида бизга биров эътибор бермайди 😅
©️ Расмшунос Конфуций
#torsde

Сохта табибларнинг битта олдингиси Ҳасан "табиб" ҳозирги Иқбол "табиб"ни ишларини кузатиб туриб, "ҳозирги ёшлар бизданам аферист бўлиб кетяпти", деётганмикин?
Нима бўляпти?
Борми лайк?
Борми изоҳ?
©️ Табиб Конфуций
@tanishgaplar
Нима бўляпти?
Борми лайк?
Борми изоҳ?
©️ Табиб Конфуций
@tanishgaplar
Tanish Gaplar
"Бировнинг оғзига тупуриб қўйишнинг қандай фойдаси бўлиши мумкин, биласизларми? Ўша тупурган одамнинг оғзидаги барча бактерия, микроб, вирус ва инфекциялар тупуртирган одамга ўтади. Организм янги вирусларга қарши курашишни бошлайди. Ўша вирус ва инфекцияларни…
Мана бунақа табибларам бор эди, эсингиздами?))
Янги-янги аферистлар чиқиб, йўқ бўлиб кетаверади, аммо уларга лаққа тушаверадиган соддалар йўқ бўлмайди-да..

Аслида "тишингни оқини кўрсатиб тиржайма!" деган гапни ҳам "копмлимент", мақтов сифатида қабул қилиш керак. Чунки суҳбатдош бу гап билан кулганингиз ёқмаганини билдириш билан бир қаторда тишларингизнинг оқлигини эътироф этмоқда.
Агар ростданам кайфиятингизни бузгиси келганда "тишингни сариғини кўрсатиб тиржайма!", деган бўларди))
©️ Янги Конфуций

Янги сўзларни қабул қилаётганда унинг нимадан ясалганидан эмас, вазифасидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқроқ бўлади.
Масалан, "симёғоч" сўзи истеъмолга қабул қилинган даврларда устунлар ёғочдан бўлган. Ҳозир ёғочдан эмас, бетон, темирлардан ясаляпти. Аммо ҳалиям ўзбек тилида бу тушунча "симёғоч" дейилаверади.
"Тахтакач" сўзи ҳам эскириб боряпти, чунки у жиҳоз ҳам борган сари тахтадан эмас, турли бошқа материаллардан ясала бошланган. Пластикдан ясалсаям "тахтакач" бўлаверадими?
Тилчиларимиз қандай муқобилини таклиф қилишади?

Британиялик олимларнинг изчил изланишлари натижасида маълум бўлишича, ароқни хўплашдан аввал "кху" деб қўйилишидан ароқнинг хабари йўқлиги туфайли таркибида бирор нарса ўзгариб, масалан, сувга айланиб қолмас экан.
©️ Кузатувчи Конфуций
@tanishgaplar
©️ Кузатувчи Конфуций
@tanishgaplar
Корпоративларда ишхона ва жамоага омад, барака тилаб тост айтаётганда энг муҳими стол устидаги пичоқларни йиғиштириб қўйишни эсдан чиқармасликдир. Дуони кесиши мумкин))
@tanishgaplar
@tanishgaplar
Яқинда халқаро оркестрни концертида талантли мусиқачилар инструментларининг овозини бефаросатлардан баъзиларининг попкорн шириқ-шириқи, қанақадир ширинликлар пакетинининг шириқ-шириқлари билан ремикс қилиб эшитиб келдим)
Концертнинг ярмигача судралиб одамлар кириб келиб, олдингиздан ўтаверади. Концерт бир соат аввал бошланган, энди нима қиламан кириб, демайди. Чет элларда баъзи жойларда 20 дақиқадан кеч қолган одам концертга киритилмайди. Тўғри қилишадиям-да.
Яна кимлардир қаергадир чиқаверади. Олдимдан ўтаверишларидан зерикиб, биттасига "қаерга?" десам, "қистаб қолди, майлими?" дейди. "Концертдан аввал кирвомапсизда", дедим.
Концертниям маданияти бўлиши керак. Бошланиш вақти аниқ, қанча давом этиши аниқ. Киришдан аввал ҳожатхоналар бор. Ҳар эҳтимолга қарши "пробегини" ноллаб кириш керак-да, концертни ўртасида қистаб қолавермаслик учун))
Кимдир телефонининг экрани билан ҳаммани кўзини олиб, телеграм гуруҳини ёки инстаграмини кузатиб ўтиради. Кимдир ғўнғиллаб суҳбатлашади.
Концертдан маънавий ҳордиқ ўрнига маънавий хўрлик олиб чиқиб кетаверасиз)
©️ Хўрланган Конфуций

Қаллоблар усулларини тинимсиз янгилаб бормоқда.
"Суддан чақирув", "Бу сизнинг видеоингиз, кўриш учун устига босинг" каби ёзувлар билан келган файлларни очманглар. Биринчидан, контактларингизнинг барчасига номингиздан хабар юборишга бу вирус орқали рухсат олиб олишади, иккинчидан, банк карта маълумотларингиз қаллоблар қўлига ўтади.
Шунингдек, "Банкдан ёзяпман, картангизга кимдир уланмоқчи, хавфсизлик учун id картангизни юзингиз ёнига қўйиб, селфи қилиб ташланг" деган қаллобнинг айтганини қилсангиз, номингиздан исталган операцияни амалга ошириш имкониятини бериб қўйган бўласиз.
Файлларни очманг. Шундай расм ёки думалоқ видео сўраганларни блокланг.
Постни зудлик билан яқинларингизга юбориб қўйинг.

* Турсунхон қаерда?
* Ҳамма меҳрибончилик қилган, дўконлар кийим бериб ўзини реклама қилиб олган, концертларга олиб чиқилган лўли йигитча қаерда?
* Ҳасан "табиб" қаерда?
* Ведосипедини кўтариб машҳур бўлган етказиб берувчи йигит қаерда?
* Космосга чиқиб, қайтганини айтиб тренд бўлган отахончи?
* Қолган тренд бўлганлар қаерда?
Улар ҳозир йўқ. Лекин улардан контентда фойдаланган блогерлар жойида турибди. Бугун бошқа қаҳрамонлар атрофида контентлар қилиняпти. Вақт ўтиб, бугунги кун қаҳрамонлари ҳам тарихга кўмилиб кетади. Блогерлар эса ўша пайтнинг қаҳрамонлари атрофида бўлишади.
Дунёнинг барча жамиятларида аҳвол шундай. Жамиятлар воқеалар ва кун қаҳрамонларини узоқ эслаб юра олмайди.
©️Жамиятшунос Конфуций

Статистикага кўра, инсон бир сўзни ўртача 70 йиллик умрида 255 500 марта ишлатар экан.
Агар бир сўзнинг талаффузидан бир сония тежаб қолинса, бутун умр давомида 255 500 сония ёки 72 соат ёки 3 сутка тежаб қолиш мумкин экан.
Шунинг учун "ёки" сўзини ишлатаётганда "ёкида" деб ишлатмаслик керак. Шунда охирги керакмас "да" қўшимчасидан тежаб қолинган 3 суткани бемалол бошқа ишларга сарфласангиз бўлади. Шу билан биргаликда, фикрингизни "ёки" сўзининг ўзи билан етказишда эса ҳеч қандай камчилик пайдо бўлмайди.
Ёкида ўзингиз биласиз)