Telegram Web
#Таҳрирсиз #Мурожаат

Ассалому алейкум канал жон куярлари. Андижон вилояти Пахтаобод тумани 38-мактабдан ёзмоқдамиз. Стол стул кўтарган ёш боллалар ёҳуд мактаб директорининг совуқ кунлардаги ноодатий топшириги.

Ўқитувчилар ўз ойликларидан сизни орқангизни ёпти. Лекин бундан туман масъллари била туриб жим. Сал бет ҳам бўлиши керакда ҳурматли Хожиқўзиева О.

Қишнинг қаҳратон совуқ кунлари ёш мактаб ўқувчилари бино алмаштириш билан банд. Айнан дарс пайтида бу ишни ўқувчилар юклаш қанчалар тўғри иш

Директоримиз ҳаммага бақириб, ўқувчиларни у бинодан бу бинога нима сабабдан ўтказмоқчи. Ҳеч ким билмайди буни. Мажлис қилса ҳам ҳаммамизни телефонларимизни олиб қўйиб кейин мажлис қиляпти.

Ўзинг ҳақоратли сўзларини ҳеч билмаслиги учун. Мактаб муҳити умуман тамом бўлган. Бошлиғни ходимларига бўлган ҳурмати вапше нол. Барча ҳодим тасдиқлайди

Илтимос мутасадди ташкилотлар бирон бир чора кўриб беринглар бунга нисбатан. Жуда чарчадик. Ёки чора кўрадиганларни тиллари қисиқми?

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил»
Инсон қуллик ва қаттиққўлликни яхши кўради. Акс ҳолда миллионлаган инсон умрига зомин бўлган одамларни эъзозламасди.

Ҳаттоки, шу қаттиққўлликни оқлаб берадиганлар ҳам топилади.

Декабрь ойида Сталин туғилган кунини нишонлашади.
“Hududgaz Andijon” gaz ta'minoti filiali rasmiy munosabati

Ijtimoiy tarmoqda e'lon qilingan
murojaat yuzasidan quyidagilar ma'lum qilinadi.

Mazkur murojaat “Oltinko‘ltumangaz” gaz ta'minoti bo‘limi tomonidan o‘rnatilgan tartibda o‘rganib chiqildi. Tuman gaz ta'minoti bo‘limi tomonidan hozirgi kunga qadar “Uyg‘ur” MFYning “Fidokorlar” ko‘chasi va “Muhandislar” ko‘chasining bir qismiga gaz yetkazib berish ishlari boshlangan. MFYning qolgan ko‘chalariga ham navbati bilan gaz yetkazib berilishini ma'lum qilamiz.

✍️“Hududgaz Andijon” gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati
«Пошёл на х..». Расул Кушербаев Ўзбекистонни босиб олмоқчи бўлганларга шундай мурожаат қилди

Жаноб Прилепин ва Ўзбекистонни босиб олмоқчи бўлаётган бошқаларга биринчидан, ўз тилида «пошёл на х..».

«Ўзбекистонликлар бошқа мақсад йўлида бирлашмаса-да, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолиш йўлида бирлаша оладилар.

Дарвоқе, Шимолий Кореяни ракета учирганидан ташвишга тушадиган Ташқи ишлар вазирлигимиз ҳеч бўлмаса ҳозир уйғониб, бу бўйича расмий Нота юбориши керак», деб ёзган Кушербаев.
Ўзбекистоннинг Евроосиё иттифоқига тўлақонли аъзо бўлиб киришига муносабатингиз қандай?
Anonymous Poll
38%
Розиман
46%
Қаршиман
16%
Менга фарқи йўқ
Андижон вилоятини Избоскан туман ҳокими лавозимида ишлаган Серобиддин Исмоилов
қамоққа олинди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Серобиддин Исмоиловга нисбатан ноқонуний қарорлар билан ер майдонларини ажратишда талон-торожликка йўл қўйгани учун жиноят иши қўзғатилган.

«Танқид ва Таҳлил»
Ҳоким якшанба кунида ишдан олинганди жуда қизиқ дедик парво қилмадинглар

10 декабрь, якшанба куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг сессияси бўлганди

Сессияда вилоят ҳокими қарорига асосан туман ҳокими лавозимида фаолият юритаётган Серобиддин Исмоиловни ишдан бўшатиш масаласи кўриб чиқилди ва бу инсон депутатлар томонидан тасдиқланган ҳолда, туман ҳокими лавозимидан озод этилди

Туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариш эса, шу куннинг ўзида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳожиакбар Умаровга топширилганди.

Жудаям қизиқ ишлар...

«Танқид ва Таҳлил»
RASMIY MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqlarda “Bo‘ston tumanidan murojaat qilyapmiz" sarlavhasi ostida tarqalgan xabar yuzasidan Bo’ston tumani hokimligi Matbuot xizmati quyidagilarni ma’lum qiladi:

Maktabgacha ta’lim tashkilotlariga oziq ovqat maxsulotlarini yetkazib berish ta’minotchilar tomonidan amalga oshirilishini;

Tumanda hozirgi kunda 4 ta ta’minotchi korxonalar faoliyat yuritib kelayotganligini;

Ta’minotchi korxonalarni tanlash DMTTlarning talab ehtiyojlaridan kelib chiqib o’zlari tomonidan amalga oshirilishini;

DMTTlarning mas’ul hodimlari ta’minotchi korxonalardan oziq-ovqat mahsulotlarini Maktabgacha va maktab ta’limi bo’limi aralashuvisiz to’gridan-to’gri qabul qilib olishini;

Shuningdek, ta’minotchi korxona tomonidan sifatsiz mahsulot keltirilgan taqdirda shartnomaning 3.1.3 bandida keltirilgan DMTT vakillari uni boshqasiga almashtirishlari yoki qaytarib yuborishlari mumkinligi ko’rsatib o’tilganligini ma’lum qilamiz.

Bo‘ston tumani hokimligi matbuot xizmati
РАСМИЙ БАЁНОТ

⚡️Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Малгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди

2023 йил 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.

Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди. 
Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўз навбатида, О.Малгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»лигини таъкидлади.

О.Малгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.
#Мурожаат #Таҳрирсиз

Ассалому алайкум ,, танкид ва тахлил ижодкорлари ,, ишларизда омад тилайман. Мен яна кургонтепа тумани турачек мфй учкун кучаси 67 уйдан езяпман мен сизларга мурожотимдан сунг махалла камититет хотин кизлар раиси ва учаскавой уйимга келишди ва мен езган муаммо шу ерни узида хал булишини ва амалий ердам беришини айтиб кетишди

хурматли турачек мфй си ходимлари хурматли кимлигизни хали курмаган булсак хам хоким ердамчиси кани амалий килган ердамилар сизларни уйимга келиб хол ахвол сураб кетишилар нима бу курук расмиятчиликми дейман кани шу ерни узида муаммо хал булгани мажбур килдилар яна муаммо билан мурожот килишга

979910145 исмоилова сарвархон

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил»
Сезасизми, кўп ишларда доим кеч ҳаракат қилинади. Биз сабабларни эмас, оқибатларни бартараф этишга мослашганмиз.

Ҳаво совуши, шамол бўлиши, қор ёғиши айтилдими, айтилди. Лекин унга тайёргарлик кўриши керак бўлган бизлар бепарво. Бугун, эртага қалин туман тушади йўл чизиқлари йўқ, йўллар музлайди, юриш имконсиз бўлади. Тирбандлик ортидан автоҳалокат юзага келади.

Яхши ҳам, баъзан тирбандликда паласасиз йўлда қайсидир амалдор қолиб кетади. У қўнғироқ қилади ва туз сепсанглар бўлмайдими, деб койийди. Натижада бирданига туз, қум сепилади, музни эритишга ҳаракат бошланади.

Сиз учун эмас, айрим амалдорларнинг ҳаракати учун нимадир қилинади.

Шунчаки кўз юмишади. Электр энергия ва табиий газ муаммоси қиш фаслига михланган сурункали касалликка айланган. Нима деймиз?

Энергия тизимида юзага келаётган аварияларни олдини ололмаётган айрим масъуллардан  бошқа ҳаммага хайрли кеч деймиз.!

«Танқид ва Таҳлил»
Уйингизда электр энергиясидан қарздорлик сабаб узиб қўйишади. Пулини тўлайсиз ва чироқ ёнишини кутасиз. Чунки хонадингизга “ақлли ҳисоблагич” ўрнатилган ва пул тўлаган вақтингизда у электр энергияси билан таъминлаши керак. Лекин ёнмайди, ёнолмайди. Сизга “ақлсизроғи”ни қўйиб кетган бўлиши мумкин.

5-6 соат ўтиб ёнавермагач, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг Колл-марказига (1154) га телефон қиласиз. Лекин телефонингиз пули йўқлигини айтади. Сиз ой бошида сотиб олган ойлик “пакет”ингиз “1154” рақами учун бир тийин. “Пакет” бўйича дунёнинг исталган нуқтасига чиқишингиз мумкин, аммо “1154” га қўнғироқни амалга оширолмайсиз.

“1154” рақамини “01”, “02”, “03” га ўхшаб бепул қилиб қўйинглар дегим келади-ю, аммо улар уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорликда бу пулни электр энергия ҳаққига қўшиб юбориб, чиқариб олишади. Шунинг учун фойдасиз ва индамаймиз.

«Танқид ва Таҳлил»
#Мурожаат #Таҳрирсиз

Сизларга Андижон туман СЭС ходимлари номиан бир илтимос билан мурожаат киляпмиз. Вилоят СЭС томонидан концерт дастурлари учун билетлар барча туман СЭСларига мажбурлаб утказиляпти.

Мана куни кеча АЛИШЕР ФАЙЗ нинг концерти учун хар битта билетга 400 минг сумдан ходимлар пул туладик озгина ойликка шунча пул тулаш бизларга малол келяпти.

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил»
Танқид ва Таҳлил
Андижон вилоятини Избоскан туман ҳокими лавозимида ишлаган Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Серобиддин Исмоиловга нисбатан ноқонуний қарорлар билан ер майдонларини ажратишда талон-торожликка йўл қўйгани учун жиноят иши…
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Серобиддин Исмоиловга нисбатан ноқонуний қарорлар билан ер майдонларини ажратишда талон-торожликка йўл қўйгани учун жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз: Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов фаолияти давомида "4 нафар" ўринбосари пора билан орган ходимлари томонидан кўлга олинган, суднинг хукмига кўра турли жазолар тайинланган.

Чиққан қуёшни ботиши, кўкарган дарахтни бир кун қуриши бор.

Хулоса ўзингиздан ҳоким бувалар!

«Танқид ва Таҳлил»
Хурматли «Танқид ва Таҳлил» канали кузатувчилари, ушбу канал ташкил қилинганидан бери, фуқароларнинг жуда кўп муаммолари ўз ечимини топди ва фуқароларни норози кайфиятини олди олинди.

Каналнинг мақсади фуқароларни давлат ташкилотларига, ёки давлат ташкилотларини фуқарорларга қарши қилиб қўйиш эмас, балким тегишли жойга етиб бормаган муаммоли хабарларни етказиб, бартараф қилинишида хисса қўшиш.

Каналимизнинг халқ ва давлат олдидаги хизмати олдида, унинг админлари кимлиги мухим эмас, мухими ушбу канал орқали кўплаб муаммолар хал бўлишидадир.

Яқин кунларда телеграм ижтимоий тармоғида бир иккита каналлар пайдо бўлиб, ўша каналларда гўёки бизни канал админлари сифатида умуман бу каналга алоқаси йўқ бўлган бир иккита фуқароларни кўрсатиб ўтиб, ушбу фуқаролар шаънига путур етказадигон ёлғон бўхтон гаплар тарқатиб келмоқда экан.

Эслатиб ўтамиз ушбу канал хеч қандай улар айтган одамлар томонидан юритилмайди, шунингдек каналимиз обуначилари учун канал админлари шахсияти мухим эмас.

Хурматли обуначилар, сизлардан хар хил провокацияларга алданиб қолмаслигиларни сўраб қоламиз.

Бизни канал тўғрисида салбий ёзаётган янги каналларни тахлил қиладиган бўлсек, уларни админларини ноқонуний фаолиятига айнан бизни канал тўсқинлик қилган кўринади.

Бизни каналга эътирози бўлса, бизни каналга алоқаси йўқ одамларни обрўсизлантирмасдан нима гапи бўлса канал ботига ёзганда, биздан керакли жавобини олган бўлар эди.

«Танқид ва Таҳлил»
#Таҳрирсиз #Мурожаат

Ассалому алайкум Хурматли Танкид ва Тахлил Канали аьзолари муаммоларни бартараф этишда чарчамаярсизларими?

Бизни мурожатимиз Кургонтепа тумани Янгиобод МФЙ Бешарик кучаси фукароларидан. Кучамизни хозирги кундаги холати жуда аянчли холатда.

Раис Обиджонов Бегзодбек кучага келиб хич булмаса таргибот ишларини олиб бориб фукароларни уз маблаги хисобидан булса хам асфалть Майли килмасин шагаллаштиришга амалий ёрдам берса буларди лекин келмайди ишиям кориям йук.

Болалар мактабга,богчага боришлари жудда муаммо буляпти,сабаби фукароларни машиналари куча бошидаги хонадонларда коляпти киришди имкони йук илтимос шу кучани шагаллаштиришда амалий ёрдам беришингизни сураймиз.

-дейилмоқда хабарда

«Танқид ва Таҳлил»
2025/02/11 15:59:33
Back to Top
HTML Embed Code: