Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Йиртқич эркак қандай пайдо бўлади?..

...қачонки, унинг меҳрибонлигини заифлик деб қабул қилишни бошлашган дақиқалардан бошлаб...

...қачонки, унинг сукунати қўрқоқлик деб қабул қилина бошланган лаҳзалардан бошлаб...

...қачонки, унинг муҳаббати кулгига олинган онлардан бошлаб!

@taskinbooks
Xudo der...

Quvgan ham Xudo der,
Qochgan ham Xudo!
Xudo deganlarga
Xudo yor bo‘lsin!
Kaftimga to‘ldirib
Joyladim duo,
Dunyo ishqing bilan
Intizor bo‘lsin!

Senday teng kelarmi
Mehribonlikda,
O‘zingday tinglovchi,
Do‘st bormi yakkash.
Senday bor yo‘q aslo,
Mudom borliqda.
Sendayin yor topilmas
Dilrabo,Dilkash!

Milliard mo‘minning
Eng oqsoq biri,
Qavmning gardiman,
Ey oliy she’rim!
Bir kun tuproq tug‘gan
Gulga ko‘milgum,
Mehrga loyiq ko‘r,
Ko‘ngilning to‘ri!

Dunyoga tinchlikni
So‘rashdan avval,
O‘zimga insof ber,
Hammaga qo‘shib.
Iymoni rost bergin
Har kimga tugal
Yig‘isiz bomdod ber,
Shom ber,beqirg‘in!

Kuygan ham Xudo der,
Kuydirgani ham!
Seni tanimagan ko‘zga
Shifo ber!
Yaratding fitnalar
Uydirganni ham,
Dardi bor dunyoga
O‘zing davo ber!

Nafisa Omon

@Taskinbooks
Аеллар, умуман оилалар билан ишлайман асосан.
Ажрашган ва 2-турмуш қурган аелларнинг 80-85 % и (шу ерига диққат қилинг, 100 % демадим) ақлим бўлганда, 1-эрим билан муроса қилиб яшардим, дейишади.
Муроса илмини ўрганишдан бошлаш керакдир, оила қуришдан аввал. Оила қураетган еш йигитларга ва қизларга қандай илмлар керак, деб ўйлайсизлар?

Илмлар рўйҳатини санаб кетай, тўлдириб қўйинг:
1. ешлар бир-бирини таниб олиши (темперамент, характер турлари)
2. шахслараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш учун уларни ҳам таниб олиш
3. стресс-менежмент
4. конфликт менежмент
5. аел ва эркак бурчлари
6. эркак учун молиявий саводхонлик
….

Gavhar Nasrulloh

@TaskinBooks
Аёлдан сўрадилар:
-Нега эринг сени жуда яхши кўради, кўзига сендан бошқаси кўринмайди ва хохлангки атрофда сендан чиройли гўзаллар бор ахир?
У жавоб берди:
-Тўғри мен жуда гўзал эмасман, унчалик тақводор ҳам эмасман бироқ....
Эрим менга озор беради кечираман, диққат бўлиб келади уни эшитаман, кўп берса уни мақтайман, оз берса қаноъат қиламан, унга бўлган самимийлигимни асло камайтирмайман, унга доим итоъатдаман, агар тикон ўрсам гул экишга ҳаракат қиламан....
Роббим менга шундай таълим берган.

Бунақа хотини бор эркакка ҳамманинг ҳаваси келиши аниқ.

@TaskinBooks
Мунофиқликнинг энг манфур кўринишларидан бири — киши уйланиш ё эрга тегиш учун ўзини диндор қилиб кўрсатишидир.

Аллоҳ асрасин бундан.

@TaskinBooks
Нега шунақа?..

Хотининг, болаларинг сенга итоатсизлик қилади, гапингга кирмайди, сени ҳурмат қилмайди кейин ўйлаб қоласан, ўзи мен кимлар учун ишлаяпман, кимлар учун ийиғим чиқмоқда? Агар шундай бўладиган бўлса менга нега керак шунча бош оғриқ дейсан. Кўп эркакларнинг ичидан ўтадиган ҳиссиёт шу аммо яна ўзини қурбон қилишда, борини беришда давом этади. Эркак қони сўрилиб, эзилиб, пачоғи чиқиб кетиш учун яралганмикан деб қоламан чунки эркакларнинг қурбонлиги ҳеч қачон эътироф қилинмайди, шундай бўлиши керак, вазифаси деб қаралади.

Ўз ватанида оиласи бағрида борига қаноат қилиб ишласа ҳам бир бало.

Хотини ва болаларига яхшироқ шароит қилиш учун чет элга ишлашга кетса ҳам бир бало. Ҳеч ким ҳеч қачон ундан рози бўлмайди, ўз хотини ва ўз болалари биринчи ўринда нонкўрлик қилади.
Шунинг учун эркаклар, ўзларингни ўйланглар, ўлигингиз кўчада қолмайди, ҳеч бўлмаса мусулмонлар жамоаси олиб бориб кўмади. Шу пайтгача ҳеч ким кўмувсиз қолмаган. ©

Негя шунақа?..

@TaskinBooks
Мен бошимдан ўтказган энг машаққатли жанг, биринчи хотиним билан бўлган. Ҳаётда рақиб танлашда адашсанг ҳам жуфт танлашда адашма!

Машҳур боксчи, Муҳаммад Али роҳимаҳуллоҳ

@FotihDuman
Nashrga tayyorlanayotgan kitobdan.

@FotihDuman
* * *
Шунча йил
Кўзимнинг ёғини ялаб
Рози бўлмади

Ўнқир-чўнқирларда толдирмай дея
Кифтимда олиб юрдим
Бошимга чиқмоқни кўзлади

Билмасин деб нима ташналик
Ариқда оққан сув бўлдим
Оёғини чайди муттасил

Кам бўлмасин бўлдирай дедим
Бўлган сари бўлгиси келди
Ҳар тўкисдан излади нуқсон

Гўё тақдиримда шундайин битик
Ёқамда кетади иккала қўли
Агар ундан ўлиб қутулсам.

✍🏻 Сирожиддин РАУФ

@TaskinBooks
#Яхши оилада талоқ тушмайди.
Хатто бир талоқ хам.
Эрни нафрати тўлиб, ўша аёлни бир умр кўрмасликка рози бўлганидан кейин талоқсан дейди.

Кўпчилик қози олдига бориб:
- Жахл устида талоқ дедилар деб юмшатишади.
Аслида бир бирига суянган, ва Аллохнинг хузурига эр хотин бўлиб йўлиқишни истаганлар хеч қачон талоққа бормайди.
Аразлаши мумкин.
Гаплашмаслиги мумкин.

Гапнинг индаллоси:
Нафрат тўлиб кетганидан кейингина талоқ сўзи тилга чиқади.

Ажрашганлар мени даров тушунишди.

@TaskinBooks
Дунёдаги энг бахтли инсон ким деб сўрасалар, ўзи учун тўғри жуфт танлаган киши, деб жавоб берардим.

@TaskinBooks
Yoshligimda burnim qonagan,
Endi esa qondir yuragim...

@TaskinBooks
Forwarded from Hikmatlar Xazinasi 🍃
Отам менга уйланётганимда бир гапни айтгандилар: қийналиб қолганингда Аллохга мурожаат қиладиганига уйлан бошқага кетиб қоладиганга эмас!

🌾 Ҳикматли сўзлар | @hikmatlar
Мисрда рамазон ойида жуда катта тижоратчи бой инсон билан эътикоф ўтирган имомнинг ҳикояси.

Бу инсонни Мисрда ҳамма танийди, у шунчалик бойки, сепган атирини хидига ошиқ бўлмай иложи йўқ. Ёнимиздан ўтса атир хидди бошқаларга-да ўрнашиб қоларли..

Эътикофда ўтирган вақтимиз, ўша инсон ёнимга келиб, сизга саволим бор эди, деди.

Мен ҳам бажонидил савол жавобга таёрлигимни айтдим, анча суҳбатлашдик.
Кейин у инсонга ўзимни қизиқтирган бир икки саволларимни бердим:

Эътикофда неча кун бўласиз, яъни сизни ишингиз жуда кўп, ишларингиз боис кириб чиқиб турасизми?

Йўқ ўн кун ўтираман.

Ҳаа демак телефон орқали бошқарув қилсангиз бўлар эканда, сабаби биз билишимизча сизда катта бизнеслар ва уларни бошқариш бор.

У одам эса бир паст сукут қилгач, йиғлаб юборди.. Масжидга телефонсиз келганман…

Ноўрин савол берганимдан хижолат бўлиб, узр сўрадим, шунда қаршимдаги инсон ўз ўтмишидаги воқеани баён қилди.

Бундан бир неча йил олдин, 3-4 киши шерикчиликда, яъни улардан пул олиб бир иш бошлагандим, кутилмаганда ишимиз ўхшамай, бонкрот бўлдим.

Кейин қўл телефонимга “Эрталаб соат 8:00 да маҳкамага бориб, 8000 миср фунтини тўлашим кераклигини, йўқса қамалишим ҳақида хабарнома келди. (Тушуниш учун ўша пайтда 8 минг$)

Шунчалик тушкунликка тушдимки, бир аҳволда уйга кирдим. Аёлим мени кўриб “нима бўлди” деди, мен индамай ётоғимга кириб, ерга ётдим.

Аёлим солиҳа , у менга ортиқча савол бермади, ҳар гал тушкунликка тушсам биламанки, аёлим ўша заҳоти таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб узоқ-узоқ дуо қилади.

Шу ётишда шифтни бир нуқтасига термулдим, бир пайт турай десам орқам гўё ерга ёпишиб қолгандек оғирлашиб кетибман.

Турсам фажрга ярим соат қолибти. Эс хушимни йиғдимда, тахорат олиб икки ракат намозга киришдим. Саждада шунчалик қаттиқ, Аллоҳга ёлвориб йиғладимки, нафасим чиқмай қолиш даражасида эдим.

Бир пайт назаримда худди Аллоҳ ўз қўли билан елкамга туртиб “Бўлди Муҳаммад”, деган ишорани сездим. Тўхтаб қолдим, қалбим қандайдир осуда ва тинч бўлиб қолди.

Бомдотни ўқиб дуоларни қилиб кирдимла, ўрнимга ёнбошладим.

Кўзимни очсам пешинга азон чақиряпти…

Бошим қаттиқ оғриган, маҳкамага эса вақт ўтиб кетган.

Имом айтади: Ўрнида мен бўлсам нима қилардим. Турибла маҳкамага чопармидим, холатни тушунтириб, узр хол айтармидим..

Пешин азонини эшитиб, масжидга ошиқдим. Жамоа билан адо қилгач, дуолар қилдим, ҳаммадан кейин чиқиб оёқ кийимимни кияётсам, четроқда бир киши менга қараб турганини пайқадим. Атрофга қарасам ҳамма кетиб бўлган.

Менга қараб турибсизми? деб савол бердим.

Ҳаа, сизни кутиб турган эдим. Ёнимга келди, салом аликдан кейин:

“Мени танимасангиз ҳам керак, фалон йили сиз ва яна бошқалар билан ўртада тижорат бошлагандик, кейин бонкрот бўлдик, пулни қанчадир қисмини мен тўлашим керак бўлган. Холатимни билгач, сиз орадан чиқаверинг, ўзим ўрнингизга тўлайман, дегансиз.. Кейин мени ҳам ишларим яхши бўлиб кетти ва ҳозир ўша ҳақни 10.000 фунт олиб келдим (10 минг $)

Ҳайратдан қотиб қолдим!

Имомга айтилган бу воқеадан таъсирланмай иложи йўқ.

Агар сиз ва бизнинг бошимизга шундай синов келса нима қилардик.

Аввало телефон орқали таниш билишдан нажот ахтариб, маҳкамага тиши ўтувчиларни қидирармидик.

Ёки нажотни икки ракат намоз билан бошлаб, азон чақириғига лаббай дермидик?

Бир ҳақиқат бор!

Тижоратни Аллоҳ билан қилган инсон бой бўлмасликни иложи йўқ! Чунки у энг оғир вазиятда ҳам Ўзига юзланади. Ўзи учун атаган ҳақларни адо қилади…

Сизнинг тижоратингиз ким билан..?

@TaskinBooks
Эр кутди, “севса келади”, деди ўзига ўзи.
Хотин кутди, “севса келади”, деди ўзига ўзи.
…Иккиси ҳам йўқотди!

Сизга келмаган сизни севмаганидан ёки истамаганидан эмас, балки сизни кутганидан бўлиши мумкин. Сиз қадам ташланг, сиз боринг, сиз тузатинг.


@IkromSharif
Buyuk erkaklar ortida, doimo mayda chuyda maishiy narsalar bilan boshini ogʻritmaydigan, hayolini buzmaydigan, vaqtini olmaydigan ayollar boʻladi.

Qanchadan qancha buyuklar, buyuk gʻoyalar ayollarning qurboni boʻladi.

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
Bizga darveshning xirqasini kiydirib, bu din, deyishdi.
Buzuqlikka gʻarq etib, bu sanʼat, deyishdi.
Dinsizlikni oʻrgatib, ilm mana shu, deyishdi.
Tabaqalar kurashi bilan boʻlib tashlab, bu ijtimoiy adolat, deyishdi.

Oʻzidan boshqa hammani isloh etishga urinayotgan odam qalbaki isyonkordir.

Muammo - zoye qilgan yillaringizda emas. Balki umringizning qolganida ham, dunyoga ayni tushunchalaringiz bilan yuzlanmogʻingizdadir.

Mustafo Mahmudning "Muhabbat madrasasi" kitobidan.

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
2024/11/26 16:27:17
Back to Top
HTML Embed Code: