Telegram Web
318. Салафлардан бирига: "Сизни йўлдаги синовлар иккилантириб қўймайдими?"-дейишганда: "Агар йўлда синовлар бўлмаса, унинг ҳақлиги шубҳаланаб қолардим", дея жавоб қилдилар.
319. Ўзидаги камчиликни билиб, унга парво қилмаслик ва маҳзун бўлмаслик катта мусибатдир.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ
​​320. Соя йўқ кунда Аллоҳ Ўзининг Арши соясида соялантирадиган етти тоифа ҳақида мулоҳаза қилсангиз, уларнинг ҳаммаси бу даражага, ҳавои нафсига қарши иш қилиб эришганини кўрасиз.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
​​321. "Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!" (Соффат сураси, 87-оят).
Бизнингми?.
Биз Уни Кечирувчи ва Карамли, деб ўйлаймиз. Бизни кечиради, бизга раҳм қилади, бизни дўзахдан озод қилиб, жаннатига киргизади.
Биз у ҳақда фақат шундай яхшиликларни ўйлаймиз.
​​322. "Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?"
(Раъд сураси, 28-оят).
Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар
Бизнинг излаганимиз мана шу эмасми?!..
​​323. Бу оятларни тафаккур қилинг..
"Бас, у ўз қавми ҳузурига меҳробдан чиқди" (Марям сураси, 11-оят).
"Закариё ҳар қачон унинг олдига, меҳробга кирганида, унинг ҳузурида ризқ кўрди" (Оли Имрон сураси, 37-оят).
"Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга нидо қилдилар" (Оли Имрон сураси, 39-оят).
Туҳфалар макони қаердалигини англадингизми?..
​​324. Қачон Уни тилинг билан зикр қилсанг тоибсан*. Дилинг билан зикр қилганда соликсан**. Сирринг*** билан зикр қилганда эса орифсан****.

Имом Абдулқодир Жийлоний роҳимаҳуллоҳ
---
* тавба қилувчи.
** Аллоҳга қалбан яқин бўлишни қасд қилган мурид.
*** Аллоҳ томонидан келадиган маърифатларга ўрин бўлган қалбнинг тўри.
**** Аллоҳни таниган маърифат эгаси.
​​325. Салафлардан бирлари Аллоҳ таолонинг: "Эй Раббимиз, раҳматинг ила ҳар бир нарсани қуршагансан"* оятини ўқиганда: "Эй Раббим, мен нарсаман. Мени раҳматингга олгил!" - дердилар.

* (Ғофир сураси, 7-оят)
​​326. Модомики тирик экансиз, ўзингизни фитнадан омонда кўрмангиз. Бировни гуноҳи туфайли айбламанг, ўзингиздан ўзганинг гуноҳидан ажабланманг ва қилган тоатингизни кўп санаманг. Чунки хотимангиз қандай бўлишини сиз билмайсиз.

Айман Ёғий
​​327. Кишининг ўзидаги қусур ва гуноҳни билиши, уни Аллоҳга дуо қилишдан тўсиб қўймасин. Чунки Аллоҳ ўзи яратган энг ярамас махлуқнинг ҳам дуосини ижобат этган. У Иблис бўлиб: "Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер", деган эди. (Аъроф сураси, 14-оят).
​​328. Ибн Қаййимдан: "Агар Аллоҳ бир бандага неъмат берса, унинг неъматми ёки фитнами эканини қаердан билса бўлади?" дея сўрашди. Саволга имом шундай жавоб қилдилар: "Агар у Аллоҳга яқинлаштирса неъмат, агар узоқлаштирса фитна бўлади".
​​329. Илоҳим, тугаётганим кунимда Сендан бошқани зикр қилганим, Исмингдан бошқа исмларни чақирганим ва хаёлимда Сенинг Сўзларингдан бошқа сўзлар айлангани учун миям ёрилиб кетар даражада пушаймон ва надоматдаман..
Мени кечиргин!
Эртанги куним энди Сенинг зикринг, фикринг ва хаёлингда ўтсин!
Ўтинаман!..
​​​​330. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга бир киши келиб: Қўшним менга озор беряпти, ҳақорат қиляпти ва мени қийнаяпти, деди. Ибн Масъуд айтдилар: Уйингга бор. Агар у сен ҳақингда Аллоҳга исён қилаётган бўлса, сен у ҳақда Унга итоат этгин!
​​331. Ботилга кўп назар қилиш қалбдан Ҳақ маърифатини кеткизади.

Иброҳим Адҳам раҳимаҳуллоҳ
---
Ботил - Аллоҳдан бошқа ҳамма нарсадир. Хусусан мол-дунё, мансаб, обрў, ҳамда улар билан машғул бўлишдир.
332. Эй аламу ранждан инграётган қалбим! Оҳ, оҳ дея зорланмагил. Балки Аллоҳ, Аллоҳ дегил!

Румий
​​333. Ким Аллоҳ яширган гуноҳларининг тафсилотларини кўз олдига келтирса, одамларнинг унинг шаънига айтаётган мақтовлари учун ўзидан нафратланиб кетади. Уларнинг мақтовлари жароҳатларини қайтадан очиб юборади. Чунки улар унинг ботини ва зоҳири ўртасидаги фарқларни ёдига солган бўлади.

Айман Ёғий
​​334. Маъсият ёпиқ эшикдир. Агар уни очишга бир марта журъат этсанг, кейингилари жуда осонлашади. Шунинг учун биринчи қадамни босма!

Анас Солиҳ
​​335. Қуръоннинг тўқсон жойида ризқларни Аллоҳ белгилаши ва халқига уларнинг кафолатини бергани ҳақида ўқидим. Фақат бир жойда: "Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади",* дейилганини кўрдим.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
---
* (Бақара сураси, 268-оят)
​​336. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга: "Киши гуноҳ қилади ва тавба қилади. Яна гуноҳ қилади ва тавба қилади. Ва яна гуноҳ қилади ва тавба қилади. У қачонгача шундай қилади", дейишди.
У зот: "Бу мўминнинг ахлоқи", дея жавоб бердилар.
​​337. Волийлардан бири Умар ибн Абдулазиздан вилоят марказини девор билан ўраш учун катта маблағ сўради. Шунда халифа унга: "Деворлар нима фойда берарди? Уни адолат билан қўрғонлиб, кўчаларини зулмдан тозала, шу етади", дея жавоб қилдилар.
2024/11/25 03:49:59
Back to Top
HTML Embed Code: