Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Тошкентда янги рекорд ўрнатилди!
Ота алимент учун 818,8 млн. сўм миқдорида тўловни амалга оширди


Ҳозирги кунда Бюро органларида 300 мингдан ортиқ алиментга оид ижро ишлари мавжуд бўлиб, бу 400 мингдан ортиқ вояга етмаганларнинг моддий таъминоти билан боғлиқ муҳим масала бўлиб қолмоқда.

Бўлим иш юритувида суднинг 23.05.2022 йилдаги буйруғига асосан қарздордан ундирувчи фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандлари таъминоти учун ½ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 30.05.2022 йилда келиб тушган бўлиб, шу куни ижро иши қўзғатилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор алимент тўловларни ўз вақтида тўлаб келган қарздор вояга етмаган уч нафар фарзандларининг таъминоти учун улар то вояга етгунига қадар бўлган алимент миқдорини олдиндан ҳисоблаб беришликни сўраб ариза билан мурожаат йўллаган.

Шунга кўра, қарздорнинг аризаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 06 октябрдаги 808-сонли қарори мувофиқ олдиндан тўланиши белгиланган алимент миқдорини ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган унга кўра, вояга етмаган уч нафар фарзандлар то улар вояга етгунига қадар яъни 01.07.2024 йилдан 01.07.2040 йилига қадар бўлган давр учун алимент миқдори ҳисобланганда ушбу давр учун жами 818.895.193 сўм миқдорида алимент миқдори вужудга келган.

Шунингдек, қарздор алиментларни олдиндан тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишлик тушунтирилган. Суд қарздорнинг аризани қаноатлантириб, жорий йилнинг 15 август куни ажрими қабул қилинган. Суднинг мазкур ажримига асосан қарздор томонидан ундирувчи фойдасига жами 818.895.193 сўм эвазига 1 та уй, "Spark" автотранспорт воситаси ва 2 минг АҚШ доллари миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.

👉https://www.tgoop.com/Universallegalaid
Афв эълон қилинди!

522 нафар шахс афв этилди!

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 522 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Афв этилганларнинг 27 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

👉 https://www.tgoop.com/Universallegalaid
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг фаолияти ҳақида.

👉
https://www.tgoop.com/Universallegalaid
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иш вақти, уларнинг ҳодимга таъсири ҳақида Асаб ва руҳият илмий тиббий маркази директори, профессор З.Ибодуллаев мурожаати.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади.

Туркия делегацияси Ўзбекистон Президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга ташриф буюрди.

Икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Мамлакатларимиз етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилмоқда ҳамда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг устувор йўналишларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.

Сегодня состоится встреча Президента Шавката Мирзиёева с делегацией Турецкой Республики в составе министра иностранных дел Хакана Фидана, министра внутренних дел Али Ерликая и директора Национальной разведывательной службы Ибрагима Калына.

Турецкая делегация прибыла в Ташкент в соответствии с договоренностями, достигнутыми в ходе официального визита Президента Узбекистана в Турцию 6-7 июня этого года.

Запланировано проведение двусторонних переговоров и совместной встречи глав внешнеполитических, правоохранительных ведомств и спецслужб.

В фокусе внимания будут вопросы практической реализации решений лидеров двух стран, усиления координации и практического взаимодействия в борьбе с современными вызовами и угрозами безопасности.

Следует отметить, что встречи в таком формате проводятся впервые и нацелены на налаживание системного сотрудничества в приоритетных направлениях узбекско-турецких отношений всеобъемлющего стратегического партнерства.

Facebook|Instagram|X
👆🏼Ўзига тегишли бўлган ҳақини олди, лекин бошқаларнинг ҳақига ҳам таъсир қилди.

Эркинлик, ҳуқуқлардан фойдаланиш бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинларини топташ эвазига бўлмаслиги керак.

Инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 21-модда.
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан прокуратура органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимни нопок ходимлардан тозалаш борасида барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Бунда энг аввало, ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шу билан бирга коррупцияга йўл қўйган ходимларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қаътий чоралар кўришга эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқаро И.Х.нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди.

Муаллиф аризасида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш. томонидан “B.H.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиш учун пул маблағлари талаб қилганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу ариза асосида жорий йилнинг 7 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.Ш. ариза муаллифидан келишилган 40 минг АҚШ долларини олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга яширинган (40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб  олинган).

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Ш.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми "а" банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Айбланувчига нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.


🌐 Бош прокуратура

👉
https://www.tgoop.com/Universallegalaid
Мактаба йўқ бир тийини, тўйга минг сўмлаб берур,
Чораси мушкул касалга мубталодир бизни
халқ.

Абдулҳамид Сулаймон ўғли ЧЎЛПОН

👉
https://www.tgoop.com/Universallegalaid
Туркия Ўзбекистоннинг “e-auksion” электрон онлайн савдо платформаси тажрибаларини амалиётда жорий қилишга қизиқиш билдирди.

Бу бўйича ваколатли идоралар ўртасида Меморандум имзоланди.

👉 https://www.tgoop.com/Universallegalaid
Forwarded from Advokat Qosimov
Оздирувчи воситалар ва кето кофе билан муомалада эҳтиёт бўлинг

Яқинда бир танишим телефон қилиб, ёрдам сўраб қолди. Гап шундаки, уни қариндоши турли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиб келган. Унга вилоятлардан биридан алоқага чиқишиб, оздирувчи слим кето кофе маҳсулотидан катта партияда етказиб беришни сўрашган.

У Тошкентдаги улгуржи бозорлардан биридан шу маҳсулотни сотиб олиб, айтилган жойга етказиб, пулини олаётган пайтда орган ходимлари томонидан қўлга олинган. Сабаби ушбу маҳсулот таркибида сибутрамин ва унинг аналоглари мавжуд деб топилган.

Сибутрамин аслида тўйинганлик туйғусини кучайтирувчи психостимулятор ҳисобланиб, семиришни даволашда қўлланилади. Интернетдаги маълумотларга кўра унинг ножўя таъсирлари сабабли Европада 2010 йилда фойдаланиш тўхтатилган. Россияда 2008 йилда кучли таъсир қилувчи воситалар рўйхатига киритилган.

ВМ нинг 27.09.2019 йилдаги 818-сонли қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатининг 60-қаторида “Сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари” кўрсатилган. Ушбу модда ярим граммдан ортса кўп миқдор ҳисобланади.

Яъни, агар юқоридаги ҳолатда сотилган маҳсулот таркибидаги сибутрамин ёки аналоглари ярим граммдан ортса, бу ҳаракат ЖК нинг 251-1-моддаси 5-қисмига асосан етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишга сабаб бўлиши мумкин.

Сибутраминнинг таъсири шунчалик кучлики, ВМ нинг 04.10.2024 йил кунги 632-сонли қарори билан бу модда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар таркибига киритилди. Бу шуни англатадики, қарор 05.01.2025 йилда кучга киргандан кейин сотилаётган восита таркибидаги сибутрамин алоҳида ҳисобланмайди. Сибутрамин мавжуд бўлган барча дори шакллари, аралашмалар ва эритмалар, бунда дори шакли, аралашма ва эритмалар учун кўп миқдор кучли таъсир қилувчи модданинг кўп миқдори каби аниқланади, дори шакли, аралашмаси ва эритма учун энг кўп миқдори таъсир қилувчи модда ҳисоб-китоб қилинмасдан умумий миқдордан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунинг учун ўзингизга номаълум бўлган воситалар билан муомала қилишдан аввал таркибини текшириб, мана бу рўйхат билан солиштириб олинг. Агар таркибида шу моддаалардан бирортаси мавжуд бўлса, улар билан ноқонуний муомалада бўлишдан сақланинг.

Уни ҳамма жойда топиш мумкинлиги, ҳамма бемалол очиқ ойдин сотаётганлиги кейинчалик сизни аҳволингизни енгиллаштирмайди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Raqobat qo’mitasiga Namangan viloyatida istiqomat qiluvchi fuqaro S.SH.dan kelib tushgan murojaat Air Samarqand aviakompaniyasi tomonidan yuzaga kelgan muammo bilan bog‘liq.

Fuqaro oilasi bilan Vyetnam davlatiga uchish va qaytish uchun aviachiptalarni xarid qilgan. Bulardan ikkita aviachipta biznes klass toifasiga taalluqli bo‘lib,  parvoz vaqtida unga taklif qilingan qo‘shimcha xizmatlar ko‘rsatilmagan.

Qo‘mita tomonidan mazkur murojaat o‘rganib chiqilishi natijasida, ushbu aviakompaniya haqiqatan ham parvoz vaqtida iste’molchiga yetarli darajada xizmat ko‘rsatmagani aniqlandi va  10 million 160 ming so‘m pul aviakompaniya tomonidan fuqaroga to‘liq qaytarib berilishi ta’minlangan.

P/s: Tez-tez parvoz qiluvchi vatandoshlarimiz uchun asqotadi bu ma’lumot.

Manba: daryo.uz

👉 https://www.tgoop.com/Universallegalaid
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркияга иш юзасидан кетган аёл Тошкентда қолган вояга етмаган қизлари хавфсизлиги учун ички ишлардан ёрдам сўради.

👉 https://www.tgoop.com/Universallegalaid
#расмий

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркия ИИВ Полиция ташкилоти вакиллари ўртасида маслаҳатлашув ўтказилди ва 23 октябрь куни Анқара шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми ва хавфсизлик нуқтаи назаридан Туркиянинг барча ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кучайтирилганлиги ўрганилди.

Шу муносабат билан, ватандошларимиздан жамоат жойларида хушёрликни оширишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари, айниқса аэропорт, темир-йўл вокзали, автошоҳбекат, кемалар станцияларида, метро ва бошқа жамоат транспортида хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари сўралади.

Туркиядан чиқиб кетиш арафасида бўлган фуқароларимиздан аэропортларга учиш учун қайддан ўтиш (регистрация) вақтидан камида 1 соат олдин етиб боришлари, шубҳали буюмлар ва шахслар тўғрисида яқин орадаги полиция ёки хавфсизликни таъминлаш (Özel güvenlik) бўлинмалари ходимларига хабар бериш тавсия этилади.
Хорижий давлатларда қонуний ишлаб ёки ўқиб юрган фуқаролар паспортларининг муддати ўтган тақдирда Ўзбекистоннинг жойлардаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига паспорт алмаштиришни сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

Лекин, Ўзбекистонда содир этган жинояти учун, ёки алимент қарзлари сабаб қидирувга берилган фуқароларга ушбу хизматлар кўрсатилмайди.

👉https://www.tgoop.com/Universallegalaid
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чет элга чиқиш учун таъқиқ бор ёки йўқлигини энг қулай тарзда аниқлаш.

👉https://www.tgoop.com/Universallegalaid
Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган “P.T.” МЧЖда ўтказилган текширишда жамиятга қарашли тўқимачлик фабрикасига ўрнатилган ҳисоблагичнинг ички платасини ўзгартирилиши оқибатида 1,5 млрд. сўмлик электр энергияси ўғирлик йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 30.10.2024 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.

P/s: Қойил лекин! Ўғирлик турлариям такомиллашиб кетди.

👉 https://www.tgoop.com/Universallegalaid
Содир этган ҳуқуқбузарлиги учун
- маъмурий қамоққа олиш;
- ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўллаш
назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирок этиши шарт.

МжтК 294-модда.

👉https://www.tgoop.com/Universallegalaid
🇺🇸🇰🇷🇯🇵Fuqarolarni AQSH, Janubiy Koreya va Yaponiya davlatlariga ishga yuborishni vaʼda qilgan shaxslar ushlandi

Bosh prokuratura huzuridagi Departamentning Payariq tumani bo‘limi tomonidan o‘tkazilgan tergovga qadar tekshiruvda fuqarolar S.Sh. (muqaddam sudlangan) va D.E. o‘zaro til biriktirib, fuqaro X.A.ning ishonchiga kirib, AQSHga ishga yuborishini vaʼda qilib, buning uchun 18 000 AQSH dollari miqdorida xarajat qilganini aytib, evaziga X.A.ning “Toxirshayx” mahallasidagi uy-joyini firibgarlik yo‘li bilan rasmiylashtirib olishga erishgani aniqlangan.

Shu kabi, Departamentning G‘allaorol tumani bo‘limi tomonidan o‘tkazilgan tergovga qadar tekshiruvda muqaddam firibgarlik va boshqa jinoyatlari uchun sudlangan M.I. fuqaro O.P.ning ishonchiga kirib, uni Janubiy Koreyaga ishga yuborishi evaziga 12 600 AQSH dollarini firibgarlik yo‘li bilan qo‘lga kiritgani aniqlangan.

Departamentning Yashnobod tumani bo‘limi va DXX xodimlari hamkorligida tumandagi Birlashgan ko‘chasida o‘tkazilgan tezkor tadbirda esa fuqarolar M.O. va D.A. fuqaro T.B.ning ishonchiga kirib, unga Yaponiyaga ishga yuborishi uchun viza olib berishini aytib, evaziga 2 500 AQSH dollarini olgan vaqtida ushlangan.

Mazkur holatlar yuzasidan Jinoyat kodeksining 168-moddasi (firibgarlik) bilan jinoyat ishlari qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari o‘tkazilmoqda.

❗️Eslatib o‘tamiz, fuqarolarni xorijga ishga jo‘natish qonunchilikka muvofiq, litsenziyali faoliyat hisoblanadi.

Xorijga xususiy bandlik agentliklari (firmalar) orqali ishga ketishga harakat qilayotgan yurtdoshlarimiz firmaning litsenziyasi bor yoki yo’qligini tekshirib ko’rishlari juda muhim.

👉 Litsenziyaga ega XBA ro‘yxati

👉 https://www.tgoop.com/Universallegalaid
Биламизки, жамиятимизда ғийбат гапирадиган, инсонлар ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб юрадиган инсонлар ҳам учраб туради. Уларнинг маълумотларига ишониб сиз ҳам бошқа бир шахс ҳақидаги ахборотни тарқатиб юрмаслигингиз лозим. Чунки ушбу ахборотни тарқатганлигингиз учун ҳуқуқбузар ёки жиноятчи бўлиб қолишингиз мумкин.

Туҳмат ўзи нима?

Туҳмат бу била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш ҳисобланади. Демак, биров ҳақида билмасдан туриб ўйлаб топилган бўлиши мумкин бўлган уйдирмаларни тарқатмаслик лозим.

Гапингиз туҳмат бўлиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?

Биринчи навбатда, бошқа бир шахслар ҳақида гапирмаганингиз мақсадга мувофиқ. Гапирган тақдирда ҳам фактга таянган ҳолда гапириш лозим.

Масалан, сиз билан бирга ишлайдиган раҳбарингиз бошқа ходимни ҳақорат қилганлиги ҳақида хабар эшитдингиз, лекин буни тасдиқловчи далилингиз мавжуд эмас, бу ҳақида қолган барча ходимларга хабар бериб қўйдингиз ва бу раҳбарга ҳам етиб борди.

Ушбу ҳолатда раҳбар сизни туҳмат қилганликда айблаши ҳам мумкин.

Чунки сиз бу ерда ҳеч қандай далилсиз уйдирма тарқатган ҳисобланиб қолишингиз мумкин. Шу боисдан, иложи борича биров ҳақида маълумотларни тарқатмаслик лозим.

Интернет орқали туҳмат қилиш оғирроқ бўлади.

Интернет тармоқлари орқали жуда кўрганмизки, айрим фуқаролар далил билан ёки далилсиз айрим раҳбарларнинг фаолиятини танқид қилиб келмоқда. Ушбу танқидлар ўз тасдиғини топса, майли. Лекин ўз тасдиғини топмаса, фуқаро ушбу танқидлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Чунки нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш жиноят ҳисобланади.

Шу боисдан, биров сизга адолатсизлик қилган бўлса ёки у билан адоватингиз бўлса, бошқаларнинг айтган гапларига қараб ушбу шахс ҳақида (у ким бўлишидан қати назар) интернетда маълумот тарқатишга шошилманг.

Туҳмат учун қандай жавобгарлик бор?

Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш БҲМнинг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Демак, туҳмат қилган шахс 22 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима тўлаши мумкин.

Албатта, агар бу туҳмат маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган тақдирда жарима билан қутулиш мумкин. Аммо жиноят бўлса, оғирроқ оқибатларга олиб келади.

Фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг яна бир йил ичида яна кимгадир туҳмат қилса, у жиноий жавобгарликка тортилади.

Яъни, БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилинса, БҲМнинг 200 баравари жаримадан тортиб 1 йилгача озодликни чеклашгача жазоланиши мумкин.

Хавфли рецидивист томонидан, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилинса, шунингдек, туҳмат оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, БҲМнинг 300 баравари жаримадан тортиб 3 йилгача озодликни чеклашгача жазо билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, сизга келган ҳар қандай ёзма ва оғзаки ахборотларни тарқатишдан олдин уни асосларини текширинг. Бировни ёмонлайдиган ғийбат ва уйдирма ахборотларни тарқатманг. Чунки бу қилган ишингиз сизга “қимматга тушиши” мумкин.

Саламат Туремуратов,
"Адолат" миллий ҳуқуқий
маркази масъул ходими

👉https://www.tgoop.com/Universallegalaid
2024/11/05 08:52:06
Back to Top
HTML Embed Code: