Telegram Web
🔴 Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашув

📌 Бугун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги биносида Агентлик директори Абдулла Азизов, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директор ўринбосари Шоядбек Васиев ҳамда Туркиялик эксперт Ҳасан Бағжи иштирокида маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт бўйича бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгаришлар муҳокама қилинди. Тадбир давомида ишлаб чиқарувчиларга мазкур ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг амалий таъсири ҳамда тартибни татбиқ этиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш очиқ мулоқот руҳида ўтди ва иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар қайд этилди. Мазкур учрашув маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини самарали ташкил этиш ҳамда тартибни амалиётга татбиқ этишда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏2
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

📌 Жорий йилнинг 1 июнь куни Агентлик директори Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон - Хитой бизнес-форуми доирасида вилоятдаги фармацевтика соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларини кўздан кечирди.

❗️ Жумладан, у Хитой ҳамкорлигида ташкил этилган “Янги Ҳаёт Биофармацевтика” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Лойиҳа қон препаратларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, умумий қиймати 250 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва 2027 йилгача тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.


Корхонада яратилаётган замонавий инфратузилма, технологик жараёнлар, янги иш ўринлари ва маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

❗️ Шунингдек, "SEEM" МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишди. Мазкур корхона жорий йилнинг сентябрь ойида ўзининг янги инфузия ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш режалаштирилган.


Ушбу лойиҳалар фармацевтика соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏1
🔴 Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги илмий лойиҳалар учун грант танлови эълон қилиниши кутилмоқда

📌 Жорий йилнинг 29–30 май кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида муҳим илмий-амалий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбарининг соҳани ривожлантириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида фармацевтика ва биотехнология фан йўналишидаги илмий лойиҳалар мавзуларини танлаб олиш масалалари кўриб чиқилди.


❗️ Йиғилиш доирасида махсус илмий кенгаш тузилиб, унда соҳага оид олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда фармацевтик ва биотехнологик тадқиқотлар билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан таклиф этилган илмий лойиҳа мавзулари муҳокама этилди. Илмий кенгашга Агентлик директори Абдулла Азизов раҳбарлик қилди.

Муҳокама жараёнида мамлакатимизда соҳа тараққиёти учун долзарб бўлган, юқори илмий ва амалий салоҳиятга эга мавзулар саралаб олинди. Ушбу йўналишда илмий изланишларни рағбатлантириш, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, шунингдек, соҳага ёш тадқиқотчиларни жалб этиш мақсадида танлаб олинган лойиҳалар бўйича грант танловини эълон қилиш режалаштирилмоқда.


Танловни амалга ошириш ва молиялаштириш Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан йўлга қўйилади. Бу ташаббус миллий фармацевтика ва биотехнология салоҳиятини ошириш, замонавий илмий ечимлар орқали аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлашга хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
2025/07/13 12:54:32
Back to Top
HTML Embed Code: