Telegram Web
🔴 IV Халқаро Фармацевтика Форуми

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилаётган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Форум доирасида соҳа билан боғлиқ қатор долзарб масалалар таҳлил қилиниши режалаштирилган. Улар қуйидагилардан иборат:

🔴 соғлиқни сақлаш тизимини трансформацияр қилиш ва давлат харидлари механизмларини такомиллаштириш;

🔴 суғурта тиббиёти, соғлиқни сақлашни молиялаштиришнинг барқарор моделларини жорий этиш салоҳияти;

🔴 дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солишни янада кучайтириш;

🔴 нарх белгилаш, рақамли маркировкалаш ва бозор таҳлилига замонавий ёндашувлар;

🔴 Самарали маркетинг стратегияси ҳамда фармацевтика маҳсулотларини тарғиб қилиш ва бошқалар.


‼️ Шунингдек, анжуманда ялпи мажлислар, панель сессиялари, рамалиётга йўналтирилган маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏2
🔴 Ҳиндистоннинг "GPE EXPO" компанияси асосчиси билан учрашув

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "GPE EXPO" компанияси асосчиси ва директори жаноб Пареш Жҳумарвала билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида жаноб Пареш Жҳумарвала "GPE EXPO" компаниясининг фаолияти, Ҳиндистон ва Бангладешда амалга оширилган йирик лойиҳалар, шунингдек, ҳозирги кунда Нигерия ва Иорданияда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди. У шунингдек, Ўзбекистон фармацевтика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва мавжуд салоҳиятни эътироф этиб, мамлакатимиз Марказий Осиёда фармацевтика марказига айланиб бораётганини таъкидлади.

"GPE EXPO" директори яқин келажакда Ўзбекистонда фармацевтика йўналишида йирик халқаро кўргазма ташкил этиш режа қилинаётганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Агентлик директори "GPE EXPO" ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдириб, бундай ҳамкорлик фармацевтика саноатининг янада жадал ривожланишига хизмат қилишини қайд этди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни босқичма-босқич ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
📢 🧬 Фармацевтика соҳасида ғоянгиз борми? Унда бу имкониятни қўлдан бой берманг!

🧬 “Parvoz Pitch: Инвесторлар билан очиқ мулоқот” — бу сизнинг стартапингизни инвесторларга таништириш, сармоядорлар диққатини жалб қилиш ва лойиҳангизни янги босқичга олиб чиқиш имконияти.

💡 Агар сиз фармацевтика, биотехнология ёки доришунослик соҳасида инновацион ғояга эга бўлсангиз — ушбу тадбир айнан сиз учун!
📍 Бу тадбирда сиз нимага эга бўласиз?
▪️Фармацевтика соҳасига қизиққан, тажрибали инвесторлар 🧑‍⚕️
▪️Лойиҳангиз бўйича тезкор, аниқ ва фойдали фикрлар (feedback) 🗣
▪️Янги ҳамкорлар 🤝 ва келгусидаги инвестиция учун манбалар 💰
▪️Профессионал муҳит ва кенг нетворкинг имкониятлари 🌐

📅 Вақти: 13 июнь куни соат 15:00 да
📍 Манзил: Инновацион ривожланиш агентлиги, Университет кўчаси, 7

🌐 Рўйхатдан ўтиш👈

💊 Сизда даволовчи ғоя бор, бизда эса уни ҳаётга тадбиқ қилиш учун платформа!
💰 Инвестор излаяпсизми? Улар бу ерда — сиз билан учрашишни кутмоқда.


🏦 Тадбир "Асакабанк" АЖ таъсисчилигида ташкил этилган “Asaka Pharm Ventures” МЧЖ — фармацевтика соҳасига ихтисослашган венчур компанияси доирасида ташкил этилмоқда. Мулоқот Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилади.

📲 Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва лойиҳангизни инвесторлар олдида тақдим этиш имконини қўлдан бой берманг!

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Farmagentligi ta'lim granti e'lon qiladi!

❗️ Farmatsevtika tarmog'ini rivojlantirish agentligi quyidagi sohalarda ta'lim granti e'lon qiladi:

🎓40 ta grant Farmatsiya, Biokimyo va Biotibbiyot dasturlari uchun

🎓20 ta grant Biznes menejment va data analitika dasturlari uchun

🧑‍🎓 Grant Pharmaceutical Technical Universityda ta'lim kontraktini to'liq qoplaydi.

Talablar:
- Hayot fanlari uchun IELTS 5.5;
- Biznes va IT uchun IELTS 5.0
- Grant imtihonida yuqori ball to'plash

Batafsil 👉 +998559000500
@ptuuz_bot

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏7👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 IV Халқаро Фармацевтика Форуми

📌 Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари, Тошкент шаҳри минтақанинг асосий тармоқ тадбири бўлган IV Халқаро Фармацевтика Форуми бўлиб ўтмоқда. У давлат органлари, етакчи халқаро ва маҳаллий фармацевтика компаниялари, профессионал уюшмалар, илмий ҳамжамият ва инвестиция сектори вакилларини бирлаштирди.

Форум доирасида ялпи мажлислар, панель сессиялари, амалиётга йўналтирилган маҳорат дарслари ўтказилди, шунингдек, давлат ва бизнес ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашувчи B2B ва B2G музокара майдончалари ташкил этилди.

❗️ Музокаралар доираси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "BAYER" компанияси вакиллари билан учрашувда қуйидаги масалалар, яъни:
➡️ Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини соддалаштириш;
➡️ Маҳаллий биологик фаол қўшимчалар (БАДлар) ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
➡️ Импорт божлари ва уларнинг таркиби;
➡️ Дори воситаларини локализация қилиш орқали турини кўпайтириш муҳокама қилинди.

❗️ Навбатдаги учрашув "BERLIN-CHEMIE" компанияси вакиллари билан бўлиб ўтди. Унда қуйидаги масалалар кўтарилди:
➡️ Ўзбекистонда минтақавий марказ (hub) ташкил этиш ташаббуси;
➡️ Дори воситалари учун нарх шакллантириш масалалари.


IV Халқаро Фармацевтика Форуми Ўзбекистоннинг Евроосиёдаги энг жадал ривожланаётган фармацевтика бозорларидан бири эканлигини тасдиқлади, бу бизнес ва давлат ўртасидаги мулоқотнинг юқори даражаси, инновацияларга очиқлик ва соҳани барқарор ривожлантиришга содиқликни намойиш этди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏3
🔴 Иккинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми доирасида Хитойнинг Гансу провинцияси тадбиркорлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

📌 Жорий йилнинг 3 июнь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитой делегациясини "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар билан таништирди.


Хитой ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда яратилаётган имкониятларга алоҳида қизиқиш билдириб, мамлакатни бутун Марказий Осиё минтақасининг истиқболли платформаси ва салоҳиятли фармацевтика маркази сифатида кўришларини таъкидладилар.

Музокаралар чоғида хитойлик сармоядорлар республика ҳудудида доривор гиёҳларни етиштириш, шунингдек, тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Томонлар белгиланган йўналишларда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴 Венгриянинг "Plasma Expert Group" компанияси вакиллари билан янги лойиҳалар муҳокамаси

📌 "Plasma Expert Group" компанияси вакиллари Ўзбекистондаги мавжуд қон марказлари, биотехнологик инфратузилма ва экспорт салоҳиятини юқори баҳолаб, ушбу соҳадаги истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканликларини билдирди. Шунингдек, қон плазмасини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ ҳолда тайёрлаш, сақлаш ва ташиш шартлари муҳокама қилинди.

Фармагентлик директори Абдулла Азизов ўз навбатида инвестициявий муҳит, қулай шарт-шароитлар ва яратилган имтиёзлар ҳақида маълумот бериб, ҳамкорликка тўлиқ тайёр эканини билдирди.

"Plasma Expert Group" компанияси томонидан Ўзбекистонда замонавий плазма марказларини ташкил этиш, халқаро даражадаги плазмаферез ускуналари ва булутли ахборот тизимлари жорий этиш орқали донорлар саломатлигини доимий мониторинг қилиш имкониятлари ҳақида тақдимот ўтказилди. Компания ушбу технологияларни жалб этиш орқали нафақат юқори сифатли хомашё базасини яратиш, балки тезкор, самарали ва хавфсиз даволаш имкониятларини таъминлаш ниятида эканини маълум қилди.


Маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилган тақдирда, мамлакатда янги иш ўринлари яратилиши, соҳа учун малакали кадрлар тайёрланиши, биофармацевтика соҳасида барқарор ва келажакка йўналтирилган инфратузилма шаклланиши таъкидланди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 IV Халқаро Фармацевтика Форуми

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.

Форум ҳақида хорижий экспертлар ўз фиклари билан бўлишди.
Батафсил видеолавҳада👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
2025/07/14 03:03:14
Back to Top
HTML Embed Code: