Telegram Web
🔴 Фармацевтика соҳасида таълим ва малакани ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Россиянинг «Фармаконадзор соҳасидаги Миллий илмий марказ» директори Анатолий Крашенинников билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида фармацевтик соҳада таълим ва малака оширишга қаратилган комплекс ёндашувни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, фармацевтлар, ишлаб чиқарувчилар ва бошқа мутахассислар учун электрон таълим платформасини яратиш ва уни амалиётга жорий этиш бўйича лойиҳалар тақдим этилди. Платформа орқали мутахассислар дори воситаларининг сифат ва хавфсизлиги бўйича малакасини мунтазам ошириб бориши, соҳадаги янгилик ва тавсиялардан хабардор бўлиши мумкин бўлади.

Томонлар дори воситаларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашда жамоавий масъулиятни кучайтириш, тизимли мулоқот ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидладилар. Электрон таълим платформаси нафақат фармацевтлар ва ишлаб чиқарувчилар, балки тиббиёт муассасалари ходимлари учун ҳам доимий билим ва кўникмаларни такомиллаштириш имкониятини яратади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🔴 "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери дирекцияси қуйидаги лавозимга бўш иш ўрини учун очиқ танлов эълон қилади:

❗️ ХМИ/ХҲМТ лойиҳалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Лавозим учун расмий талаблар:
Маълумоти: Олий маълумотга эга бўлиши
Иш тажрибаси: Умумий иш фаолиятида мутахассислик бўйича камида
2 йил иш тажрибасига эга бўлиши.

❗️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар дастлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги https://uzpharmagency.uz/ ёки https://pharmapark.uz/ веб-сайтидан рўйхатдан ўтиши керак.

❗️ Маълумотнома, диплом, фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси жойлаштириши лозим.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Раҳбар кубоги” мини-футбол турнири

📌 Жорий йилнинг 31 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тизим ости ташкилотлар билан ҳамкорликда “Раҳбар кубоги” мини-футбол турнири ташкил этилди. Ушбу спорт тадбири соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ўзаро ҳамкорлик ва жамоавийлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида ўтди.

Мусобақа доирасида агентлик тизимидаги ташкилотларнинг 6 та жамоаси ўртасида юқори савияда ва спортга хос руҳда кескин рақобат кечди. Кубок учун олиб борилган курашда ҳар бир жамоа юксак фидойилик ва жипслик намунасини намоён этди.

Якуний натижаларга кўра:
➡️ “Фарм Сервис” жамоаси муносиб тарзда ғолибликни қўлга киритиб, “Раҳбар кубоги” соҳибига айланди;
➡️ “Агентлик” жамоаси 2-ўринни эгаллади;
➡️ “GxP” жамоаси 3-ўринга қўлга киритди.

Бундай тадбирлар, албатта, соҳада меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ва самарали фаолият олиб боришига замин яратади.

Фармагентлик келгусида ҳам бундай спорт ва маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ўтказишни режалаштирган.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5👍4
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида

📌 Жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари Фармагентлик ходимлари ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятига хизмат сафарини амалга оширдилар.

❗️ Сафарнинг биринчи куни давомида Фармагентлик ходимлари, Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Деҳқонобод туман ҳокимлиги вакиллари билан ҳамкорликда тумандаги каврак ўсимлигини етиштирувчи, экспорт қилувчи тадбиркорлар билан жойига чиққан ҳолда корхоналар фаолияти билан танишиб, уларнинг муаммоли масалалари ўрганилди.


Бунда асосий эътибор каврак ўсимлигини етиштириш учун барпо этилган плантацияларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу плантацияда етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

❗️
Хизмат сафарининг иккинчи кунида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг Қашқадарё вилояти вакиллари иштирокида “BBU AZAMAT” ҚК МЧЖ корхонасига қарашли доривор ўсимликларни, жумладан қизилмия, гулҳайри, бутакўз каби доривор ўсимликларни етиштириш учун барпо этилган плантациялар билан танишди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод ва Қамаши туманларида етиштирилаётган доривор ўсимликлар Ҳиндистон, Швейцария, Польша каби ривожланган давлатларга экспорт қилинмоқда.


Хизмат сафари давомида доривор ўсимликларни етиштиришни кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Фармацевтика: Ўзбекистонда минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди

Тошкентда ўтказилган IV Халқаро фармацевтика форуми давлат органлари, етакчи халқаро ва маҳаллий фармацевтика компаниялари, профессионал уюшмалар, илмий ҳамжамият ва инвестиция сектори вакилларини бирлаштирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.


🎥 https://youtu.be/8iwlJHCguOw

Батафсил: https://uza.uz/posts/727655

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
👍2👌1
2025/07/13 03:53:32
Back to Top
HTML Embed Code: