📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан иқтидорли ёшларга таълим грантлари топширилди
🔴 2025 йил 10 июль куни 29 нафар иқтидорли ёшлар, халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек,
Фармацевтика техник университетида ўтказилган грант имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабаларга таълим грантлари топширилди. Улар энди Фармацевтика техник университетида таълим олиш имкониятига эга бўладилар.
✅ Тадбирни
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Фармацевтика техник университети ректори Абдумалик Джуманов ўз табрик сўзлари ва эзгу тилаклари билан очиб беришди. Улар ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга қизиқишни кучайтириш ва фармацевтика соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлашда ушбу грантларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.
✅ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилаётган ушбу таълим грантлари, Президент ташаббуси билан ташкил этилган Фармацевтика техник университетида контракт асосида таълим олиш харажатларини тўлиқ қоплайди.
❗️ Маълумот учун:
Фармацевтика техник университети (PTU) - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган, давлатга қарашли, халқаро мақомга эга олий таълим муассасасидир. Университет Британиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда фаолият юритади ва таълим жараёнлари тўлиқ инглиз тилида, ҳамда Буюк Британиянинг олий таълим стандартлари асосида амалга оширади.
✅ Университет талабалари Марказий Осиёда ягона бўлган "
Tashkent Pharma Park" илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика ва биотехнологиялар кластерида амалиёт ўташ имкониятига эга.
PTU битирувчилари халқаро тан олинган Британия дипломини қўлга киритадилар ва глобал фармацевтика бозорида рақобатбардош мутахассис сифатида меҳнат қилиш имкониятига эга бўладилар.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube