Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар

🔴 Фармацевтика инновацион экотизимини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик

➡️ “Tashkent Pharma Park” - халқаро фармацевтика тадбирларини ўтказиш учун замонавий майдон!

➡️ “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида ёшлар билан учрашув ўтказилди: ислоҳотлар ва янги имкониятлар тақдим этилди

➡️ Бутунжаҳон стандартлар куни муносабати билан соҳада фаол мутахассислар тақдирланди

➡️ Рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жавобгарлик кучайтирилиши кутилмоқда

➡️ Қорақалпоғистон Республикасида рекомбинант инсон инсулини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди

➡️ Ўзбекистон илк бор Париждаги COSMETIC 360 кўргазмасида ўз стенди билан иштирок этмоқда

➡️ Доривор ўсимликлар экспортини барқарорлаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

➡️ “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери МДҲ ҳудудидан "GCC Global Cosmetics Cluster"га биринчи аъзо бўлди

➡️ Бельгиянинг “Bio-Sourcing” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди

➡️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабати

➡️ Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

➡️ Осиё Фанлар академияси вице-президенти билан учрашув

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🔴 Олимлар ва тадбиркорлар мулоқоти — инновацион ҳамкорлик сари муҳим қадам

📌 Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан олимлар ва тадбиркорлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувнинг мақсади илм-фан ютуқларини ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига жорий этиш, илмий ғояларнинг амалий қийматини ошириш ҳамда бизнес билан ҳамкорликни кучайтиришдан иборат бўлди.

Мулоқот доирасида фармацевтика, электротехника, қурилиш, автомобилсозлик, транспорт ва логистика йўналишларидаги инновацион ғоялар ва илмий ишланмаларни тижорийлаштириш, инвестиция жалб қилиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш механизмлари муҳокама қилинди.


Тошкент вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институти олимлари ҳам ўз ишланмалари билан мазкур тадбирда фаол иштирок этди. Улар томонидан тақдим этилган илмий ишланмалар маҳаллий инновацияларни ривожлантириш, фармацевтика соҳасида янги ечимлар яратиш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Мазкур тадбир илм-фан ва тадбиркорлик ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда инновацион ғояларни амалиёт билан уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Она тили - миллат ифтихори, давлат тили - юрт ғурури!

21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.

Қайси соҳада фаолият юритмайлик, тил - тафаккур ва илҳом манбаидир.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
9👍5🔥5👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Ўзбекистон – БРИКС ҳамкорлигида янги имкониятлар марказида

📌 Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган “БРИКС 2025 махсус иқтисодий зонаси диалоги” доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари мамлакатимиз фармацевтика салоҳиятини тақдим этдилар.

Тадбир бир қатор маҳаллий ОАВ ва нашрлар томонидан кенг ёритилди. Қуйида мазкур мақолалардан ихтибослар:

➡️ “Хитой компаниялари бой тажриба ва юқори инновацион салоҳиятга эга. Биз уларнинг Ўзбекистондаги ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаймиз”, - деди агентликнинг инвестициялар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Якубов. “Феникс Чжэцзян”

➡️ “Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг юрагидаги стратегик майдон. Биз Ханчжоудаги БРИКС ҳамкорлик марказида ваколатхона очишни режалаштирмоқдамиз”, - деб таъкидлади у. “Метрополис экспресс”

➡️“Биз “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери саноат зонасининг афзалликларини тақдим этдик. Инвестиция киритиш шарти билан олинган ер участкалари бозор нархидан қарийб 150 баробар арзон. Шунингдек, 2,4 миллиард долларлик маҳаллий бозор билан бир қаторда, 10 миллиард долларлик Марказий Осиё ва 55 миллиард долларлик МДҲ бозорига чиқиш имкони бор. Энг муҳими, агар компания АҚШнинг FDA ёки ЕИнинг EMA сертификатига эга бўлса, давлат уни 100% молиявий қўллаб-қувватлайди”, - дея таъкидлади Ж. Якубов. “Orange Interactive”

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
2025/10/21 09:53:17
Back to Top
HTML Embed Code: