Telegram Web
🔴 АҚШ Фармакопеяси - USP ҳамкорлигида халқаро конференция

📌 Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда АҚШ, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Иордания, Польша ва Латвия каби мамлакатларнинг миллий регулятор органлари вакиллари, халқаро ташкилотлар ҳамда фармацевтика соҳаси мутахассислари иштирок этди.

❗️ Анжуман доирасида меҳмонлар “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг маъмурий биносида ташкил этилган экскурсияда иштирок этдилар.

➡️ Агентлик директори Абдулла Азизов меҳмонларни бинодаги замонавий кутубхона фаолияти билан таништирди. Унда ходимлар ва талабалар учун яратилган билим олиш ва китобхонлик муҳитига алоҳида эътибор қаратилди.

➡️ Шунингдек, иштирокчилар Фармацевтика тарихи музейи фаолияти билан танишар экан, юртимизда анъанавий табобат ва доришунослик тарихи, аждодларимизнинг илм-фанга қўшган ҳиссасига катта қизиқиш билдирди.

➡️ Анжуман иштирокчиларига кластер ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, замонавий ишлаб чиқариш, таълим ва илмий тадқиқот инфратузилмалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

➡️ Шу билан бирга, Фармацевтика техник университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан жонли мулоқот бўлиб ўтди. Меҳмонлар ўқув лабораториялари, таълим жараёни ҳамда кадрлар тайёрлаш тизими билан яқиндан танишдилар.


Халқаро миқёсда ташкил этилган мазкур анжуман Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасини ривожлантириш, уни халқаро стандартларга мос равишда трансформация қилиш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва илмий-амалий алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги интилишларини яна бир бор намоён этди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Nocomment

🔴 АҚШ Фармакопеяси - USP ҳамкорлигида халқаро конференция

❗️ Анжуман доирасида меҳмонлар “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг маъмурий биносида ташкил этилган экскурсияда иштирок этдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏2
🔴 GxP сертификатига эга корхоналар диққатига!

❗️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сонли қарорига кўра тасдиқланган “Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан инспекциялар ўтказиш тартиби тўғрисида низом”нинг 30-бандига асосан, GxP сертификатига эга корхоналар 9 ойдан кам бўлмаган ва 12 ойдан ошмаган муддатда инспекция назоратидан ўтиши шартлиги қатъий белгиланган.


🔍 Инспекция назорати нима учун зарур?

❗️Бу назорат корхонангизнинг GxP талабларига мувофиқлиги доимий равишда бажарилаётганлигини қайд этган ҳолда берилган сертификатнинг амал қилишини тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.

❗️ Агар инспекция назорати 12 ой давомида ўтказилмаса, 39-бандга мувофиқ, корхонангизга берилган GxP сертификати суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

Инспекция назоратига қандай ариза топшириш мумкин?

❗️ Сиз инспекция назоратини ўтказиш бўйича аризани “Зарур амалиётлар маркази” давлат муассасасига расмий мурожаат шаклида қуйидаги портал орқали юборишингиз мумкин:

🌐 https://uzpharmagency.uz
“Инспекция назоратига ариза топшириш”
Қўшимча маълумот учун мурожаат: "Зарур амалиётлар маркази" ДМ
☎️ Телефон: +99855 902-55-55


📢 Ушбу эълондан хабардор бўлиш барча GxP сертификатига эга корхоналар учун муҳимдир. Ўз вақтида ҳаракат қилинг!

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
⚠️ Диққат эълон!

❗️ Жорий йилнинг 30 май куни соат 12:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар) талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/86545378572?pwd=koCzL1cphZgCYLyhlwv5rEDHbRhwFX.1

Идентификатор конференции: 865 4537 8572
Код доступа: 633812

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Uzpharmservice
🔴 "Pharm Service" давлат муассасаси дорихоналар учун зарур хизматларни таклиф этади!

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузурида ўз фаолиятини бошлаган "Pharm Service" ДМ Сизга дорихоналарда "Зарур дорихона амалиёти - GPP" стандартларини жорий этишда кўмаклашади:

🟢 Дорихонани дастлабки аудитдан ўтказиш (объектни ўрганиш);
🟢 Аудит асосида сифат тизими учун зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;
🟢 Дорихона ходимларини сифат тизими ҳужжатлари бўйича ўқитиш;
🟢 Инспекция жараёнига тўлиқ тайёрлаш;
🟢 Фармацевтика инспекцияси давомида доимий маслаҳат ва қуллаб-қуватлаш;
🟢 Сертификат олгунга қадар юқори малакали мутахассислар назорати остида доимий ҳамкорлик.

❗️ Сиз дорихонангизда сифат тизимини жорий қилишни истайсизми?
Биз билан боғланинг!

Телефон:
+998 55 902-33-33
https://www.tgoop.com/uzpharmservice

📧 Электрон почта:
[email protected]
🔴 Жаҳон банки вакиллари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Жаҳон банки делегацияси билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистонда фармацевтика соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш салоҳияти, соҳага стратегик ёндашув ва унинг соғлиқни сақлаш тизими ҳамда саноатни ривожлантиришдаги ўрни атрофлича муҳокама қилинди.

❗️ Мулоқот давомида хусусий сектор ривожига тўсиқ бўлаётган омилларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада, қуйидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди:
➡️ Аниқ сиёсий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш (policy actions);
➡️ Ҳудудий инфратузилма ташаббусларини ривожлантириш (ground schemes).

Учрашув якунида фармацевтика соҳасида самарали бошқарувни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда халқаро ҳамкорларни жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 Kusum Healthcare компанияси билан инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди

📌 Агентликда Ҳиндистоннинг Kusum Healthcare компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда компания вакиллари корхона тарихи, ҳозирги фаолият йўналишлари ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот тақдим этдилар. Шунингдек, амалга оширилаётган инвестицион лойиҳа доирасида юзага келаётган айрим муаммолар муҳокама қилинди.

Агентлик директори Абдулла Азизов томонидан компания вакиллари билдирган масалалар диққат билан тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Агентлик мазкур муаммоларни ижобий ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Учрашув очиқ ва конструктив руҳда ўтди ҳамда томонларга келгусидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш учун замин яратди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашув

📌 Бугун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги биносида Агентлик директори Абдулла Азизов, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директор ўринбосари Шоядбек Васиев ҳамда Туркиялик эксперт Ҳасан Бағжи иштирокида маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт бўйича бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгаришлар муҳокама қилинди. Тадбир давомида ишлаб чиқарувчиларга мазкур ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг амалий таъсири ҳамда тартибни татбиқ этиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш очиқ мулоқот руҳида ўтди ва иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар қайд этилди. Мазкур учрашув маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини самарали ташкил этиш ҳамда тартибни амалиётга татбиқ этишда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏2
2025/07/12 13:46:53
Back to Top
HTML Embed Code: