Telegram Web
🔴 Иккинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми доирасида Хитойнинг Гансу провинцияси тадбиркорлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

📌 Жорий йилнинг 3 июнь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитой делегациясини "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар билан таништирди.


Хитой ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда яратилаётган имкониятларга алоҳида қизиқиш билдириб, мамлакатни бутун Марказий Осиё минтақасининг истиқболли платформаси ва салоҳиятли фармацевтика маркази сифатида кўришларини таъкидладилар.

Музокаралар чоғида хитойлик сармоядорлар республика ҳудудида доривор гиёҳларни етиштириш, шунингдек, тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Томонлар белгиланган йўналишларда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔴 Венгриянинг "Plasma Expert Group" компанияси вакиллари билан янги лойиҳалар муҳокамаси

📌 "Plasma Expert Group" компанияси вакиллари Ўзбекистондаги мавжуд қон марказлари, биотехнологик инфратузилма ва экспорт салоҳиятини юқори баҳолаб, ушбу соҳадаги истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканликларини билдирди. Шунингдек, қон плазмасини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ ҳолда тайёрлаш, сақлаш ва ташиш шартлари муҳокама қилинди.

Фармагентлик директори Абдулла Азизов ўз навбатида инвестициявий муҳит, қулай шарт-шароитлар ва яратилган имтиёзлар ҳақида маълумот бериб, ҳамкорликка тўлиқ тайёр эканини билдирди.

"Plasma Expert Group" компанияси томонидан Ўзбекистонда замонавий плазма марказларини ташкил этиш, халқаро даражадаги плазмаферез ускуналари ва булутли ахборот тизимлари жорий этиш орқали донорлар саломатлигини доимий мониторинг қилиш имкониятлари ҳақида тақдимот ўтказилди. Компания ушбу технологияларни жалб этиш орқали нафақат юқори сифатли хомашё базасини яратиш, балки тезкор, самарали ва хавфсиз даволаш имкониятларини таъминлаш ниятида эканини маълум қилди.


Маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилган тақдирда, мамлакатда янги иш ўринлари яратилиши, соҳа учун малакали кадрлар тайёрланиши, биофармацевтика соҳасида барқарор ва келажакка йўналтирилган инфратузилма шаклланиши таъкидланди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 IV Халқаро Фармацевтика Форуми

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.

Форум ҳақида хорижий экспертлар ўз фиклари билан бўлишди.
Батафсил видеолавҳада👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 IV Халқаро Фармацевтика Форуми

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.

Форум ҳақида хорижий экспертлар ўз фиклари билан бўлишди.
Батафсил видеолавҳада👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 Хитойнинг "Eye Valley" делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

📌 Жорий йилнинг 4 июнь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг офтальмологик тиббий технологияларга ихтисослашган "Eye Valley" ташкилоти делегацияси билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Хитой делегацияси мамлакатда инвестиция имкониятларини, хусусан, офтальмология соҳасида, шу жумладан илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Агентлик директори "Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерининг бугунги ҳолати, шунингдек, мавжуд имтиёзлар ва ер ажратиш тартиби каби давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил маълумот берди.

❗️ Маълумот учун: "Eye Valley" - Хитойнинг Венчжоу шаҳрида жойлашган йирик ташкилот бўлиб, офтальмик тиббий асбобларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш билан шуғулланади. Унинг асосий фаолияти тўртта йўналишга қаратилган, улар инновацион технология, таъминот занжирини ривожлантириш, клиник тайёргарлик ва тиббиёт марказларини ташкил этиш. Компания бутун дунё бўйлаб кенгайишни мақсад қилган бўлиб, Марказий Осиёда фаолиятини мувофиқлаштириш учун Тошкентда минтақавий офис очишни режалаштирмоқда.


Учрашув сўнгида узоқ муддатли ҳамкорлик йўлидаги амалий қадамларни кўриб чиқиб, янги лойиҳалар устида бирга ишлаш бўйича ўзаро қизиқиш билдирилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 Фармацевтика соҳасида таълим ва малакани ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Россиянинг «Фармаконадзор соҳасидаги Миллий илмий марказ» директори Анатолий Крашенинников билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида фармацевтик соҳада таълим ва малака оширишга қаратилган комплекс ёндашувни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, фармацевтлар, ишлаб чиқарувчилар ва бошқа мутахассислар учун электрон таълим платформасини яратиш ва уни амалиётга жорий этиш бўйича лойиҳалар тақдим этилди. Платформа орқали мутахассислар дори воситаларининг сифат ва хавфсизлиги бўйича малакасини мунтазам ошириб бориши, соҳадаги янгилик ва тавсиялардан хабардор бўлиши мумкин бўлади.

Томонлар дори воситаларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашда жамоавий масъулиятни кучайтириш, тизимли мулоқот ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидладилар. Электрон таълим платформаси нафақат фармацевтлар ва ишлаб чиқарувчилар, балки тиббиёт муассасалари ходимлари учун ҳам доимий билим ва кўникмаларни такомиллаштириш имкониятини яратади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🔴 "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери дирекцияси қуйидаги лавозимга бўш иш ўрини учун очиқ танлов эълон қилади:

❗️ ХМИ/ХҲМТ лойиҳалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Лавозим учун расмий талаблар:
Маълумоти: Олий маълумотга эга бўлиши
Иш тажрибаси: Умумий иш фаолиятида мутахассислик бўйича камида
2 йил иш тажрибасига эга бўлиши.

❗️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар дастлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги https://uzpharmagency.uz/ ёки https://pharmapark.uz/ веб-сайтидан рўйхатдан ўтиши керак.

❗️ Маълумотнома, диплом, фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси жойлаштириши лозим.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/09 21:57:27
Back to Top
HTML Embed Code: