Telegram Web
🔴 "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери дирекцияси қуйидаги лавозимга бўш иш ўрини учун очиқ танлов эълон қилади:

❗️ ХМИ/ХҲМТ лойиҳалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Лавозим учун расмий талаблар:
Маълумоти: Олий маълумотга эга бўлиши
Иш тажрибаси: Умумий иш фаолиятида мутахассислик бўйича камида
2 йил иш тажрибасига эга бўлиши.

❗️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар дастлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги https://uzpharmagency.uz/ ёки https://pharmapark.uz/ веб-сайтидан рўйхатдан ўтиши керак.

❗️ Маълумотнома, диплом, фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси жойлаштириши лозим.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Раҳбар кубоги” мини-футбол турнири

📌 Жорий йилнинг 31 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тизим ости ташкилотлар билан ҳамкорликда “Раҳбар кубоги” мини-футбол турнири ташкил этилди. Ушбу спорт тадбири соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ўзаро ҳамкорлик ва жамоавийлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида ўтди.

Мусобақа доирасида агентлик тизимидаги ташкилотларнинг 6 та жамоаси ўртасида юқори савияда ва спортга хос руҳда кескин рақобат кечди. Кубок учун олиб борилган курашда ҳар бир жамоа юксак фидойилик ва жипслик намунасини намоён этди.

Якуний натижаларга кўра:
➡️ “Фарм Сервис” жамоаси муносиб тарзда ғолибликни қўлга киритиб, “Раҳбар кубоги” соҳибига айланди;
➡️ “Агентлик” жамоаси 2-ўринни эгаллади;
➡️ “GxP” жамоаси 3-ўринга қўлга киритди.

Бундай тадбирлар, албатта, соҳада меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ва самарали фаолият олиб боришига замин яратади.

Фармагентлик келгусида ҳам бундай спорт ва маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ўтказишни режалаштирган.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5👍4
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида

📌 Жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари Фармагентлик ходимлари ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятига хизмат сафарини амалга оширдилар.

❗️ Сафарнинг биринчи куни давомида Фармагентлик ходимлари, Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Деҳқонобод туман ҳокимлиги вакиллари билан ҳамкорликда тумандаги каврак ўсимлигини етиштирувчи, экспорт қилувчи тадбиркорлар билан жойига чиққан ҳолда корхоналар фаолияти билан танишиб, уларнинг муаммоли масалалари ўрганилди.


Бунда асосий эътибор каврак ўсимлигини етиштириш учун барпо этилган плантацияларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу плантацияда етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

❗️
Хизмат сафарининг иккинчи кунида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг Қашқадарё вилояти вакиллари иштирокида “BBU AZAMAT” ҚК МЧЖ корхонасига қарашли доривор ўсимликларни, жумладан қизилмия, гулҳайри, бутакўз каби доривор ўсимликларни етиштириш учун барпо этилган плантациялар билан танишди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод ва Қамаши туманларида етиштирилаётган доривор ўсимликлар Ҳиндистон, Швейцария, Польша каби ривожланган давлатларга экспорт қилинмоқда.


Хизмат сафари давомида доривор ўсимликларни етиштиришни кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Фармацевтика: Ўзбекистонда минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди

Тошкентда ўтказилган IV Халқаро фармацевтика форуми давлат органлари, етакчи халқаро ва маҳаллий фармацевтика компаниялари, профессионал уюшмалар, илмий ҳамжамият ва инвестиция сектори вакилларини бирлаштирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.


🎥 https://youtu.be/8iwlJHCguOw

Батафсил: https://uza.uz/posts/727655

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
👍2👌1
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🙏3😘1
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик

Поздравление членам национальной сборной команды Узбекистана по футболу

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
👏10👍5
🌙 Қадрли юртдошлар!

Сизларни буюк ва муборак Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбдан табриклаймиз!

Бу қутлуғ кун инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, шафқат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, яқинларимизни ардоқлаш, муҳтожларга ёрдам бериш каби эзгу қадриятларни улуғлайди. Қурбон ҳайити барчамиз учун тотувлик, тинчлик ва фаровонлик рамзи сифатида дилимизга нур, оиламизга файз олиб кирсин.

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏3🙏1
2025/07/12 18:23:33
Back to Top
HTML Embed Code: