Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 IV Тошкент халқаро инвестиция форуми

📌 2025 йил 10-12 июнь кунлари IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида 140 га яқин хорижий ОАВ вакиллари форум ёритиш учун ташриф буюрди.

Қирғизистоннинг “TV 15“ телаканали журналисти тайёрлаган махсус кўрсатувда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “JURABEK LABORATORIES” корхонаси вакилидан интервьюлар ташкил қилинди. Батафсил видеолавҳада кўришингиз мумкин. 👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏1👌1
🔴 Ўзбекистон ва Покистон ўртасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Покистоннинг “Pharmatec” компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашув чоғида Агентлик директори меҳмонларга "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг имкониятлари, инвестициявий шароитлари ва давлат томонидан тақдим этиладиган имтиёзлар юзасидан батафсил тақдимот ўтказди.

“Pharmatec” раҳбарияти тақдимотдан катта таассурот олганини таъкидлаб, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан фармацевтика саноатини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.

Мулоқот якунида “Pharmatec” компанияси вакиллари Фарма Парк ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболларини ўрганаётганини ва мазкур лойиҳага қизиқиш билдирганини маълум қилдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴 Покистоннинг “CCL Holdings” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

📌 Жорий йил 24 июнь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Покистоннинг етакчи фармацевтика компанияси “CCL Holdings” раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди.

❗️ Маълумот учун:
"CCL Holdings" - 1965 йилда асос солинган, ривожланаётган мамлакатларда аҳоли соғлиғини сақлаш, шахсий гигиена ва маиший эҳтиёжларни таъминлашга қаратилган етакчи фармацевтика компаниядир. Компания дунё бўйлаб 23 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади, 3 000 дан зиёд мутахассислар ишлайди. Юқори даражадаги ишлаб чиқариш базаси ва R&D салоҳияти билан инсон саломатлигини яхшилашга интилувчи, барқарор келажак сари йўналтирилган компаниядир.


Учрашув давомида агентлик директори меҳмонларга "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери, унинг имкониятлари ва инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида тақдимот ўтказди.

Мулоқот чоғида давлат харидлари дастури, соҳа регуляторикаси, тиббий суғурта тизими ва унинг фармацевтика тармоғига таъсири юзасидан масалалар муҳокама қилинди.

“CCL Holdings” компанияси вакиллари нафaқат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси бозорларидаги истиқболларга қизиқиш билдириб, минтақага кириш имкониятларини ўрганиш нияти борлигини таъкидладилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 Фармацевтика техник университети ахборот-коммуникация технологиялари тизимини жорий этишга қаратилган лойиҳа доирасида ишчи учрашув ўтказилди

📌 2025 йил 24 июнь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Фармацевтика техник университети ахборот-коммуникация технологиялари тизимини жорий этишга қаратилган лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувда, лойиҳа мақсадлари, босқичлари, жамоа аъзоларининг вазифалари ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.

Учрашувда лойиҳанинг асосий мақсадлари, амалга оширилиш босқичлари, жамоа аъзоларининг вазифалари, шунингдек, бажарилиши режалаштирилган ишлар батафсил муҳокама қилинди.

❗️ Жумладан, лойиҳани амалга ошириш жараёнидаги қуйидаги тайёргарлик ишлари муҳокама этилди:
➡️ объектни ўрганиш;
➡️ техник дизайнни ишлаб чиқиш;
➡️ тегишли ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш;
➡️ интеграция синовларини ўтказиш;
➡️ мутахассислар учун амалий тренинглар ташкил этиш.

Учрашув якунида "Hyundai AutoEver" компанияси томонидан ишчи гуруҳ аъзолари номзодлари расман тасдиқланди. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан лойиҳага жалб этиладиган мутахассисларни белгилаш, техник дизайн ҳужжатларини тасдиқлаш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича асосий иш жадвалини келишиб олиш юзасидан келишувга эришилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
2025/07/12 13:46:37
Back to Top
HTML Embed Code: