Telegram Web
📌 “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида ёшлар билан учрашув ўтказилди: ислоҳотлар ва янги имкониятлар тақдим этилди

🔴 Бугун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети, Тошкент фармацевтика институти ҳамда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди. Тадбирнинг асосий мақсади – ёшларни соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда улар учун яратилган катта имкониятлар билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.


Учрашувда А. Азизов томонидан атрофлича тақдимот ўтказилиб, унда мамлакатимизда фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат томонидан ёшларга берилаётган имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, соҳанинг келажаги, кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва инвестицияларни жалб этиш каби муҳим масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Тақдимотда талабаларнинг таълим олиши ва касбий ривожланиши учун яратилган ўзига хос имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, фармацевтика йўналишидаги етакчи хорижий университетларда таълим олиш шартлари, халқаро грантлар қўлга киритиш имкониятлари ва бу борада Агентлик кўмаги ҳақида сўз юритилди.

Тадбирнинг энг муҳим қисми сифатида ёшлар инновацияларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Pharmanext” инкубацион дастурининг расмий очилиши эълон қилинди. Мазкур дастур ёш тадбиркорлар ва стартап ташаббускорларига фармацевтика соҳасидаги инновацион ғояларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароит ва ресурсларни тақдим этишни мақсад қилган.

Фармагентлик директори ўз сўзида шундай деди:
“Фармацевтика соҳаси – бу келажак соҳаси. Бизнинг асосий бойлигимиз - билимли ва ташаббускор ёшлардир. "Tashkent Pharma Park" кластерида улар учун нафaқaт замонавий таълим олиш, балки ўз ғояларини амалиётда синаб кўриш имкониятлари ҳам яратилган. "Pharmanext" дастури эса ёшларга соҳадаги профессионал фаолиятга илк қадамни қўйишда кўмаклашади,” - дея таъкидлади А. Азизов.


Учрашув очиқ мулоқот ва савол-жавоб руҳида ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда келгуси режаларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥101👍1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Nocomment

📌 “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида ёшлар билан учрашув ўтказилди: ислоҳотлар ва янги имкониятлар тақдим этилди

🔴 Бугун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети, Тошкент фармацевтика институти ҳамда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди. Тадбирнинг асосий мақсади – ёшларни соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда улар учун яратилган катта имкониятлар билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥31
📌 Бутунжаҳон стандартлар куни муносабати билан соҳада фаол мутахассислар тақдирланди

🔴 Бутунжаҳон стандартлар куни муносабати билан мамлакатимизда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, стандарт талабларига риоя этган ҳолда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор ва мутахассисларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги “STQ 33 табобат техникаси саноати” соҳасидаги стандартлаштириш бўйича техник қўмита аъзоси Нигора Ибрагимова “Йил стандартчиси” танловида “Маҳаллий стандартлаштиришни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун” сертификат билан тақдирланди.

Ушбу эътироф соҳадаги мутахассисларнинг мамлакатимизда стандартлаштириш тизимини ривожлантириш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланаётганидан далолатдир.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жавобгарлик кучайтирилиши кутилмоқда

📌Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида:
"Рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.


"Ўзбекистон 24" телеканали, "Ахборот 24" дастурида батафсил👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍2
📌 Қорақалпоғистон Республикасида рекомбинант инсон инсулини ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди

🔴 2025 йил 14 октябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “SINTEZ PHARM TECHNOLOGY” МЧЖ вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида рекомбинант инсон инсулини ва унинг аналогларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар лойиҳанинг истиқболлари, амалга ошириш босқичлари ҳамда зарур ташкилий ва инвестицион чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича келишиб олдилар.

Шунингдек, компания томонидан лойиҳа доирасида хорижий инвестицияларни жалб этиш ишлари жадал равишда олиб борилаётгани маълум қилинди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥21
📌 Ўзбекистон илк бор Париждаги COSMETIC 360 кўргазмасида ўз стенди билан иштирок этмоқда

🔴 Париж, 2025 йил 15-16 октябрь кунлари Ўзбекистон биринчи марта ўз миллий стенди билан халқаро косметика ва инновациялар кўргазмаси "COSMETIC 360" тадбирида иштирок этмоқда. Кўргазма Париждаги машҳур Лувр мажмуасининг “Les Salles du Carrousel” кўргазма залида бўлиб ўтмоқда.

❗️ Франциянинг Cosmetic Valley кластери томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли тадбир ҳар йили косметика саноатидаги илғор технологиялар, барқарор ечимлар ва янги илмий ёндашувларни намойиш этади. Жорий йилги анжуман “Predictions” шиори остида ўтказилиб, соҳадаги сунъий интеллект, биотехнология ва экологик инновациялар мавзуларига бағишланди.


Кўргазманинг очилиш маросимида Европа Комиссияси ва Франция ҳукумати вакиллари, Cosmetic Valley раҳбарияти ҳамда йирик халқаро косметика компаниялари иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев Ўзбекистон стенди билан танишиб, мамлакатимизда косметика саноатини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди.

❗️ Ўзбекистон стендида маҳаллий компаниялар ишлаб чиққан табиий хомашёларга асосланган косметик воситалар, барқарор қопламалар учун ечимлар, шунингдек, бактерияфаг асосида ишлаб чиқилган инновацион маҳсулот тақдим этилди. Мазкур маҳсулот тери саломатлигини қўллаб-қувватлашнинг биотехнологик ечими сифатида халқаро иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.


Ўзбекистоннинг COSMETIC 360 кўргазмасидаги иштироки миллий косметика саноатини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш сари муҳим қадам бўлди.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5👍32👏1
📌 Доривор ўсимликлар экспортини барқарорлаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги видео-конференц алоқа воситаси орқали доривор ўсимликлар экспортига оид масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда агентлик директори Абдулла Азизов, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари, Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари ҳамда коврак ва қизилмия ўсимликларини экспорт қилувчи тадбиркорлар иштирок этдилар.

2025 йил учун доривор ўсимликлар экспорти кўрсаткичлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар доривор ўсимликлар экспортини барқарорлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик талабларга риоя этган ҳолда экспорт жараёнини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни илгари сурдилар.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
📌 “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери МДҲ ҳудудидан "GCC Global Cosmetics Cluster"га биринчи аъзо бўлди

🔴 Париж, 2025 йил 16 октябрь куни “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери глобал ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида "Global Cosmetics Cluster (GCC)" халқаро тармоғига расман аъзо бўлиш бўйича шартнома имзолади. Бу - Ўзбекистоннинг МДҲ ҳудудидан мазкур тармоққа қўшилган илк кластер ҳисобланади.

❗️ "Global Cosmetics Cluster" - дунё бўйлаб косметика, атир (парфюмерия) ва терини парвариш қилиш соҳаларида фаолият юритаётган кластерлар ҳамда ташкилотларни бирлаштирувчи халқаро тармоқдир. Ҳозирда GCC тармоғида 17 та кластер фаолият олиб бормоқда. Улар орасида Португалия (AEBB / Cosmetic Cluster Portugal), Испания (Beauty Cluster), Италия (Polo della Cosmesi), Япония (Japan Cosmetic Center, JCC) ва Жанубий Корея (IBITA) каби мамлакатлар кластерлари мавжуд.


Аъзо кластерлар ўртасида инновация ва тажриба алмашинуви, илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик, стартапларни қўллаб-қувватлаш, бозорлар ўртасида интеграцияни таъминлаш ҳамда халқаро савдо миссияларини ташкил этиш каби кенг имкониятлар яратилади.

Ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, томонлар 2026 йил апрель ойи якунида “Cosmetic Valley” раҳбарлигида француз косметика компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширишга келишиб олдилар. Ташриф доирасида B2B учрашувлар, илмий форумлар ва ҳамкорлик битимларини имзолаш тадбирлари режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси "GCC"нинг умумий йиғилишида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери фаолияти, илмий салоҳияти ва истиқболли лойиҳалари билан таништирилди.


Мазкур аъзолик “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ва Ўзбекистон косметика саноати учун янги технологиялар, ҳамкорлик имкониятлари, инвестициялар ҳамда халқаро бозорларга чиқиш йўлларини очиб беради. Шу тариқа, республика инновацион косметика ва биотехнология йўналишларидаги ютуқларини жаҳон ҳамжамияти билан янада яқинроқ боғлаш сари муҳим қадам ташламоқда.
На русском | In English

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🔥2👏1
2025/10/19 18:12:41
Back to Top
HTML Embed Code: