Telegram Web
📌 “Zhendong Group” компанияси вакиллари Тошкент вилоятидаги фармацевтик ҳудудларга ташриф буюришди

🔴 2025 йил 8 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган расмий учрашув доирасида Хитойнинг “Zhendong Group” компанияси делегацияси Тошкент вилоятидаги қатор фармацевтик ҳудудларга ташриф буюрди.

Хусусан, меҳмонлар Бўстонлиқ Фарм ва Паркент Фарм ҳудудларига бориб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишдилар.

Ташриф чоғида “Zhendong Group” компанияси вакилларига маҳаллийлаштирилган дори воситалари, фаол фармацевтик субстанциялар, лаборатория ва тадқиқот марказлари фаолияти, ҳамда маҳаллий бозор эҳтиёжларига мос маҳсулот турлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Делегация аъзолари Ўзбекистондаги фармацевтика секторидаги кенг имкониятларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни амалий лойиҳалар орқали давом эттиришга қизиқиш билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
⚠️ Диққат!
Дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи тадбиркорлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 майдаги “Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли Қарори билан дори воситаларини рақамли маркировкалаш тизимини янада самарали ташкил этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланган.

Ушбу қарорнинг 3-а бандига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб, импорт қилувчи ташкилотлар томонидан юртимиз ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ - фактура асосида амалга оширилиши белгиланганлигини Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълум қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан иқтидорли ёшларга таълим грантлари топширилди

🔴 2025 йил 10 июль куни 29 нафар иқтидорли ёшлар, халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, Фармацевтика техник университетида ўтказилган грант имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабаларга таълим грантлари топширилди. Улар энди Фармацевтика техник университетида таълим олиш имкониятига эга бўладилар.

Тадбирни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Фармацевтика техник университети ректори Абдумалик Джуманов ўз табрик сўзлари ва эзгу тилаклари билан очиб беришди. Улар ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга қизиқишни кучайтириш ва фармацевтика соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлашда ушбу грантларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилаётган ушбу таълим грантлари, Президент ташаббуси билан ташкил этилган Фармацевтика техник университетида контракт асосида таълим олиш харажатларини тўлиқ қоплайди.

❗️ Маълумот учун:
Фармацевтика техник университети (PTU) - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ташкил этилган, давлатга қарашли, халқаро мақомга эга олий таълим муассасасидир. Университет Британиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда фаолият юритади ва таълим жараёнлари тўлиқ инглиз тилида, ҳамда Буюк Британиянинг олий таълим стандартлари асосида амалга оширади.


Университет талабалари Марказий Осиёда ягона бўлган "Tashkent Pharma Park" илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика ва биотехнологиялар кластерида амалиёт ўташ имкониятига эга. PTU битирувчилари халқаро тан олинган Британия дипломини қўлга киритадилар ва глобал фармацевтика бозорида рақобатбардош мутахассис сифатида меҳнат қилиш имкониятига эга бўладилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан иқтидорли ёшларга таълим грантлари топширилди

🔴 2025 йил 10 июль куни 29 нафар иқтидорли ёшлар, халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, Фармацевтика техник университетида ўтказилган грант имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабаларга таълим грантлари топширилди. Улар энди Фармацевтика техник университетида таълим олиш имкониятига эга бўладилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан иқтидорли ёшларга таълим грантлари топширилди

🔴 Аввал хабар берганимиздек, жорий йилинг 10 июль куни 29 нафар иқтидорли ёшлар, халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, Фармацевтика техник университетида ўтказилган грант имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабаларга таълим грантлари топширилди.

Батафсил - "Renessans" телеканалининг "OVOZA" ахборот дастурида.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди;

Русланбек Куролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
👍1👌1
📌 Фармагентликда Франциянинг «Sanofi» компанияси вакиллари билан учрашув

🔴 2025 йил 14 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва «Sanofi» компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ҳудудида шартнома асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳамда маҳаллий шериклар билан амалий ҳамкорлик механизмлари юзасидан фикр алмашилди.

Асосий муҳокама мавзуларидан бири сифатида икки йўналишда вакциналар ишлаб чиқариш масаласи кўтарилди. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида дастлаб синов тизимида ишларни бошлаш ва пилот лойиҳани йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, клиник тадқиқотлар ва илмий-тадқиқот (R&D) соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича имкониятлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида «Sanofi» компанияси ўзининг лойиҳа доирасидаги бизнес режаси ва амалга ошириш жадвалини тайёрлаб, Ўзбекистон томонига тақдим этишига келишилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
2025/07/14 16:57:33
Back to Top
HTML Embed Code: