Telegram Web
Ўтказилган мулоқотларда девелоперларнинг кўпчилиги ер олиш, кредит, қурилишга рухсат, инфратузилма, фойдаланишга топшириш, уйларни сотиш билан боғлиқ масалаларни кўтарган.

Мисол учун, ўтган йили 5 минг хонадонли 150 та кўп қаватли уй айланма маблағ етмагани учун битмай қолган. Бу борада банкларнинг хориждан жалб қилинган маблағдан 310 миллион долларни қурувчиларга айланма учун бериш таклифи маъқулланди.

18 минг хонадон газда индивидуал иситиладиган қилиб қурилгани учун фойдаланишга қабул қилинмай турибди. Мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ҳар бир ҳолатни ўрганиб, масаланинг ечими бўйича Ҳукуматга таклиф киритиш топширилди.

Бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қуриш зарурлиги қайд этилди.

Марказий ва ички кўчаларни ёритишда исрофгарчиликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳудудларда лифтларни қабул қилиш 2-3 ойга чўзилаётгани сабабли ҳар бир вилоятда камида 2 тадан бригада ташкил қилиш, 20 нафардан аҳолини лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ўқитиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда фойдаланишга топширилган уйлар бўйича ҳам эътирозлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Охирги икки йилда уй-жой қурилиши бўйича 5,5 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланган. Хусусан, 88 та ҳолатда пудратчилар лойиҳага зид равишда уйларга ортиқча 1-2 қават қўшиб қурган. Ёки фойдаланишга қабул қилинган 74 та кўп қаватли уйларда қурилиш сифати бўйича жиддий камчиликлар аниқланган.

Шу маънода, пудратчиларнинг қурилиш маданиятини тубдан ошириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳозир пудратчилар қурилишни бошлаш учун ҳужжатларни камида 5 босқичда келишиши керак. Бунга 2 ойгача вақт кетаяпти. Бу жараёнлар соддалаштирилиши эълон қилинди.

Қурувчилар “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали тайёр лойиҳани идоралар билан онлайн келишади. Улар камчилик кўрсатса, бартараф қилади.

Қурилиш лойиҳага мос бажарилишини Давлат архитектура-қурилиши назорати инспекцияси текширади ва битганидан кейин хулоса беради. Объектни фойдаланишга топширишда фақат 2 та идора – ДАҚН ва ёнғин хавфсизлигидан хулоса олинади. Зарур бўлса, бошқа соҳадаги мутахассисларни инспекциянинг ўзи жалб қилади.

Facebook|Instagram|X
Охирги уч йилда жисмоний шахслар кўп қаватли уй қуриш учун аукциондан 47 гектар ер сотиб олган, лекин аксариятида қурилиш бошланмаган.

Қурилишга салоҳиятли девелоперларни жалб қилиш мақсадида бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилиши белгиланди.

Ҳозирда 14 минг 775 та кўп қаватли уйларга туташ ер мулкдорга бириктирилмагани учун бошқарув-сервис компанияси хизмат кўрсатиши керак бўлган ҳудудлар чегараси аниқ эмас.

Мутасаддиларга бу уйларга туташ ерлар чегарасини белгилаш ва эгасига бириктириш топширилди.

Девелоперлар уйни топширишдан олдин сервис компаниялари билан шартнома тузишини, уларни ўқитишни ташкил этишини, қурилиш харажатларининг 2 фоизини уй атрофида яшил ҳудуд яратишга йўналтиришини қонун билан мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари умуман барча ҳудудларда янги қурилаётган кўп қаватли уйларни босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Буни рағбатлантириш мақсадида қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.

Натижада девелопернинг харажати камаяди, ундан уй олган одамларга эса электр арзонроқ бўлади.

Бундай “яшил уйлар” қурадиган девелоперларга халқаро линиялардан маблағ жалб қилиш имкониятлари кескин ошади.

Facebook|Instagram|X
#жараён

ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИ ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ветеринария илмий тадқиқот институтида давлатимиз раҳбарининг “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори ижроси кўриб чиқилди.
Жумладан, институтда ветеринария иммунологияси, биотехнология, ген инженерияси, хужайра культураси каби долзарб йўналишларда илмий-тадқиқотлар олиб борилмаётганлиги, институт кутубхонасидан фойдаланиш учун олимларга қулай шароит яратилмаганлиги, кадрлар қўнимсизлиги натижасида тадқиқотлар даражаси ва кўлами кун сайин пасайиб кетаётганлиги жиддий танқид қилинди.
Шу боис институт фаолиятини янада такомиллаштириш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.
#жараён

Сутчилик соҳасида қўшилган қиймат
занжирини ривожлантириш муҳокама қилинди


Қўмита раиси Баҳром Норқобилов Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Лаура Маттиоли билан учрашуви чоғида жамғарманинг қиймати 38 миллион долларга тенг “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” иккинчи босқич лойиҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/chorvachilik-korxonalarining-moliyaviy-barqarorligi-taminlanadi_681115
#семинар

Тадбирлар самарадорлиги таҳлил қилинди

Арнасой туманидаги “Сангзор” чорвачилик хўжалигида “Ветеринария соҳаси ва чорвачиликнинг барча тармоқларини, наслчилик ишларини ривожлантириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда чорвачилик ва унинг тармоқларидаги истиқболли лойиҳалар ҳамда наслчиликдаги муаммолар муҳокама этилди. Қорамолларнинг зоти ва маҳсулдорлигини яхшилаш, лойиҳаларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш, чорва молларини озиқлантириш ва сақлаш қоидалари тўғрисида кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, барқарор эпизоотик ҳолатни сақлашда профилактик тадбирлар самарадорлиги таҳлил қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X
#жараён

Мўғулистон элчисига таъзия билдирилди

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жабборов Мўғулистон республикасининг биринчи президенти Пунсалмаагийн Очирбат вафоти муносабати билан Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги фавқуллодда ва мухтор элчиси Дааданхуу Батбаатарга таъзия билдирди.
Учрашув чоғида элчихонанинг ҳамдардлик китобига тасалли сўзларини қайд этиш билан бирга икки мамлакат ўртасидаги чорвачилик ва унинг тармоқларида йўлга қўйилган ҳамкорлик жадал давом эттирилишига ишонч билдирди.
2025/01/25 01:40:21
Back to Top
HTML Embed Code: