Telegram Web
Ўзбекистонда армияга чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби белгиланди.

Чақирилувчилар танловда 1 йилда фақат 1 марта иштирок этиши мумкин. Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралига қадар ўтказилади.

Батафсил 👉 @XORAZM
🇺🇿 📸 Парк «Янги Узбекистон» қурилишдан олдин ва кейин. «Узбеккосмос» сунъий йўлдошдан тақдим этди.

Батафсил 👉
@XORAZM
VFS Global виза марказлари Ўзбекистон ҳудудларида очилиши мумкин

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ҳудудларида VFS Global виза марказлари тармоғини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони республикада консулликлари бўлмаган давлатлар учун виза тартибларининг бир қисмини жорий этишни таклиф қилди.

Жамоавий гуруҳларнинг аризалари бўйича компания ходимларининг мобил чиқиш механизмини ишга туширишга келишиб олинди. Ушбу хизмат пулли бўлиб, ариза берувчиларга, айниқса, чекка ҳудудлардан келганларга Тошкент ва Самарқанддаги марказларга ташриф буюрмасдан виза ёрдамини олиш имконини беради.

Учрашувда Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатда дипломатик ваколатхоналари бўлмаган давлатларга (жумладан, Канада, Аргентина, Австралия ва бошқалар) визаларни расмийлаштиришда виза тартиб-таомилларини соддалаштиришга ҳам эътибор қаратилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тошкентда қиз боланинг орқасига тегинган эркак 5 суткага қамалди

Эркак Seoul Mun сайилгоҳида жабрланувчининг орқасига тегиниб, шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида О.О. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи О.О. МЖтК 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 19 ёшли қиз юриб кетаётган Nexia`дан ўзини ташлади.

Кеча, 7 июль куни Мирзо Улуғбек туманида Nexia машинасини бошқариб кетаётган 24 ёшли йигит таниши бўлган 19 ёшли қиз билан тортишиб қолган. Шу пайт қиз юриб кетаётган машинадан сакраб юборган.

Қизга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши айтилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Афғонистонда 7 ёшли қиз 45 ёшли кишига эрга берилди.

Тўй маросими Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида бўлиб ўтган. Бўлажак куёвнинг аллақачон икки хотини борлигига қарамай, боланинг отаси келишувга рози бўлган. Бу воқеа ҳатто «Толибон» орасида шов-шувга сабаб бўлган, улар аралашиб, никоҳни тўхтатган.

«Толибон» қизнинг отасини ва унга уйланмоқчи бўлган эркакни ҳам ҳибсга олган ҳамда куёв бўлмишга қиз 9 ёшга тўлгунга қадар унга уйланмасликни тушунтирган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беруний тумани ҳокими ўринбосари 12 минг доллар билан ушланди

У МЧЖ раҳбарига қизилмия илдизини етиштириши учун Беруний тумани ҳудудидан 150 гектар ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Даҳшатли авария: Тошкент вилоятида Damas ва Cobalt иштирокида ЙТҲ юз берди.

ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳаракат иштирокчилари турли кўринишдаги тан жароҳатларини олиб, шифохонага ёткизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
Андижон давлат университетида ректор, бош ҳисобчи ва яна 11 киши 53,6 млрд сўм давлат маблағларини талон-торож қилгани аниқланди.

Улар стипендия, контракт, ётоқхона, устама ва рағбатлантириш пулларини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириб келган.

Бош ҳисобчи Алимжон Маҳмудов 6,5 йилга, собиқ ректор Акром Йўлдошев 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жами зарар — 53,6 млрд сўмни қоплаш мақсадида айбдорларнинг банкдаги маблағлари, 7 та машина, 3 та уй, меҳмонхона ва тилла буюмлари мусодара қилинган.

Батафсил 👉 @XORAZM
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️❗️АНДИЖОНДА СЕЛ ХАВФИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.

9-11 июль кунлари ёмғирлар ёғиши кутилаётган сабабли тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар эҳтиёткор бўлиши сўралмоқда.

Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Шу ҳудудларда яшайдиганларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда яна ёнғин содир бўлди

Бугун, 8 июль куни Китоб туманида Т-28 трактори ёниб кетган ва транспортдан чиққан ёнғин атрофга тарқалган.

Ёнғин оқибатида трактор, унинг 3 та тиркамаси ва унга ортилган сомон боғламлари тўлиқ ёниб битган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун 132 млн сўм тўлайди

Шоир Шамсиддин Садоийнинг муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланган. Суд қарори билан хонанда Ботир Қодировни 132 млн сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар тўлашга мажбур қилинди, шунингдек, у эндиликда айрим қўшиқлардан фойдаланиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум.

Батафсил 👉 @XORAZM
#Тезкор  #Сел_келади

⚡️Бугундан, Ўзбекистонда уч кун кетма-кет ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет фавқулодда огоҳлантириш берди: 9—11-июль кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғир туфайли СЕЛ КЕЛИШ ҲАВФИ мавжуд
.

Ҳукумат тоғли ва тоғ олди ҳудудларида дам олувчи ҳамда кўчиб юрувчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни сўради.

Батафсил 👉 @XORAZM
#Даҳшат
Урганчда икки ўсмир қиз кўп қаватли уй томидан қулаб ҳалок бўлишди.

Қизлар 15 ва 16 ёшда бўлган. Улар янги қурилган кўп қаватли уй томига энг юқори қаватдаги очиқ қолдирилган туйнук орқали чиқишган. Қурилиш фирмаси бу туйнукни нега очиқ қолдиргани маълум эмас. Бош прокуратура қизлар ўз жонига қасд қилганини билдирди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов "Ўзбекистон давлат сатира театри" директори этиб тайинланди. Бу ҳақда санъаткорниинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Бу масъулиятли ишда Мирзабек Холмедовга Ўрта Осиёда ягона бўлган ҳажв театрини дунёда тараннум этадиган кучли учлик қаторига кўтариб бериш вазифаси топширилди, дейилади хабарда.

МДҲ давлатларида бир нечта сатира театрлар мавжуд. Масалан, Россияда Москва академик сатира театри ва Москвадаги Аркадий Райкин номидаги “Сатирикон” театри.

Шулар қаторида Ўрта Осиёда ягона бўлган ҳажв театри — бу Ўзбекистон давлат сатира театри ҳисобланади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Трампнинг ишончли одами Тошкентда туғилгани маълум бўлди.

АҚШ Президенти Доналд Трампнинг асосий маслаҳатчиси Серхио Гор 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилгани маълум бўлди.

Унинг асл исми Сержио Гороховский бўлиб, бу одам Доналд Трамп маъмуриятидаги энг муҳим ва қудратли шахслардан бири сифатида қаралади.

Батафсил 👉
@XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️1,5 млн сўмлик камомад учун 5,3 млрд сўм жарима: инвестор шокда

Солиқ органи Lactalis компаниясида 1,5 млн сўмлик камомад аниқлаб, Солиқ кодексининг 227-1-моддаси асосида 5,3 млрд сўм жарима солди.

Хорижий инвестор бу ҳолатдан қаттиқ ҳайратда қолганини билдирган.

Мавзу Очиқ мулоқотда кўтарилганидан сўнг, ўрганиш ўтказилиб, жарима бекор қилинди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий бетон конструкцияларини бузган шахс ушланди

Мазкур ҳолат Чилонзор туманида содир этилган бўлиб, унда фуқаро ертўладан асосий юк кўтарувчи бетон конструкцияга зарар етказиб эшик очган.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.


Батафсил 👉 @XORAZM
1 июль куни Андижоннинг Хўжаобод туманида профилактика инспектори Абдурасул Абдувалиев хизмат вазифасини бажараётган пайтида ҳалок бўлди.

У фуқаронинг мурожаатига биноан, маст ҳолатда жанжал қилаётган шахсга нисбатан чора кўриш учун борган. Ушбу жараёнда пичоқланиб, шифохонага олиб кетилаётганида вафот этган.

Самарқанд шаҳрида ҳам Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм хизматчиси Баҳодир Ваисов хизмат вақтида ҳаётдан кўз юмди. 23 июнь куни ҳарбий қисм ёнидаги темир йўлда ҳаракатланаётган тепловоздан чиққан учқун сабаб ёнғин келиб чиққан. У ёнғинни ўчириш жараёнида оғир куйиш жароҳатлари олган ва шифохонада вафот этган.

Бу икки ҳолат жорий йилда жамоатчилик эътиборини тортиб, хизмат бурчи йўлида ҳалок бўлган шахслар масаласини яна кун тартибига чиқарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан, Абдурасул Абдувалиев ва Баҳодир Ваисов «Жасорат» медали билан тақдирланди. Улар хизмат вазифасини бажаришда кўрсатган мардонаворлик ва фидойилик учун мукофотланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/07/14 11:30:29
Back to Top
HTML Embed Code: