Telegram Web
Андижонда профилактика инспектори пичоқланди

Ходим ўз оила аъзоларига пичоқ билан таҳдид қилаётган маст фуқарони зарарсизлантираётганида кўкрак қисмидан оғир жароҳат олган.

Шифохонага олиб кетилаётганида вафот этган. Гумондор воқеа жойидан яширинган, уни аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгидромет аҳолини кириб келаётган иссиқ об-ҳаводан огоҳлантирди.

2 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига жанубдан иссиқ ҳаво массалари кириб келиши туфайли аҳолидан жазирама кунлари иссиқ уришидан сақланиши сўралган.

Батафсил 👉 @XORAZM
Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 3 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 84,40 сўмга арзонлаб, 12 591,71 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам тушди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Президентнинг Озарбайжонга давлат ташрифи режаси маълум қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонга борди. Эсингизда бўлса, 2024 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон расман иттифоқчи давлатлар мақомини олган эди. Энди эса бу муносабатлар янада чуқур ва амалий тус олмоқда.
Бу галги ташриф фақат Боку шаҳри билан чекланмайди – давлатимиз раҳбари Қорабоғнинг юраги саналган Хонкенди, Шуша ва Ағдам шаҳарларига ҳам бориши режалаштирилган.
Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдамдаги тарихий обидалар кўздан кечирилади. Ташриф доирасида саноат кооперацияси бўйича муҳим келишувлар тайёр.
Бокуда эса “Ўзбекистон” боғига тамал тоши қўйилади ва Ўзбекистоннинг янги элчихонаси очилади.
Қувонарлиси, Ўзбекистонга ишонадиган, бирга ривожланишга тайёр бўлган иттифоқчи давлатлар тобора кўпаймоқда. Бу эса юртимизнинг дунёдаги нуфузи, сўзи ва салоҳияти ортиб бораётганидан далолат.

Батафсил 👉
@XORAZM
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқларни агрегаторлар тўлайди

Бундай ҳайдовчилар йиллик даромади 100 млн сўмдан ошганда, улар тўлаши керак бўлган солиқлар солиқ органларининг хабарномаси асосида агрегаторлар томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинади.

Давлат солиқ қўмитасига кўра, бу ҳайдовчиларни солиқларни ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот топшириш каби ортиқча оворагарчиликлардан халос этади.

Батафсил 👉 @XORAZM
Тошкент: эрталаб тўсатдан Янги Ўзбекистон томондаги йўл ёпилди!

Эрталабдан Махтумқулининг Янги Ўзбекистон томонга ўтиш йўли ёпилди. Шунингдек, ушбу кўчага олиб борувчи ТаПОиЧ кўприги ҳам ёпилган.

Ҳайдовчилар ўзларини йўқотиб қўйишмоқда, тирбандликлар кўпаймоқда. Тўхтаб қолмаслик учун маршрутни олдиндан режалаштиринг.

Батафсил 👉
@XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳокими, юртимизга келган меҳмон яҳудий миллати вакилларини кутиб олган видеоси тармоқларда тарқалмоқда

Батафсил 👉 @XORAZM
🥵 Бугун Ўзбекистонда йилнинг энг иссиқ куни бўлади

"Ўзгидромет"га кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат +46 даражагача кўтарилиши мумкин.

Батафсил 👉 @XORAZM
❗️Анорбанк раҳбари Францияда ўғирлаб кетилгани айтилмоқда

Машҳур Le Monde нашрининг ёзишича Ўзбекистондаги Анорбанк раҳбари 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов Франция пойтахти Париж шаҳрида ўғирлаб кетилган ва Ницца шаҳри яқинидаги бир хоссиянинг ертўла қисмида ушлаб турилган ва озод қилиш учун тўлов талаб қилинган, тўловнинг маълум қисми тўлангач у озод этилган.

Нашрнинг ёзишича мазкур факт жиноят иши сифатида расмийлаштирилган: кимдир гумонланувчи сифатида қўлга олинган.

Батафсил 👉 @XORAZM
☀️ Қуёшда қолдирилган автомобиль салонидаги иссиқ ҳаво ҳарорати 55-65 даражагача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

🚘 Суратда қуёш таъсирида салон ичидаги ва ташқарисидаги ҳаво ҳарорати солиштирилган👆

☀️Қуёш нурларидан ҳосил бўлган иссиқлик автомобиль ичида жуда тез тўпланади.

‼️Айни кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши сабабли транспорт воситасини соя ва салқин жойларда қолдиришингизни сўраб қоламиз.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги банклардан биридан фирибгарлар $90 минг пулни ўғирлашди

Бир нечта фуқаролар картасидаги пулни мақсадида посттерминалга ёлғон ахборот киритиш йўли билан пулни олиб кетганлиги аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 12 дона телефон аппарати, посттерминал, 9 дона банк карталари, 1 670 000 сўм ва 36 495 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Жами 9 нафар шахс Жиноий-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, ҳолат юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
Сурхондарёда 71 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Манбанинг хабар беришича, Денов тумани «Буюк келажак» маҳалласида яшовчи 1954-йилда туғилган аёл бош қисмидан 4 марта пичоқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, уни фош этиш чоралари кўрилмоқда. Туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
#Тезкор

⚡️🔥Тошкентда иссиқлик туфайли дарахтлар ўз-ўзидан ёняпти!😨

Пойтахтдаги аномал иссиқлик ортидан дарахтлар ўз-ўзидан ён бошлади. Ҳозиргина “Buyuk Ipak Yoli” метроси, Максима Горький атрофидаги арча дарахтлари ёнди. Олов бир зумда тарқалди.

⚠️ Бундай ҳарорат ҳазил эмас. Ўзингизни асранг ва албатта бош кийим кийинг, акс ҳолда иссиқ уриши ёки ундан ҳам ёмон ҳолатга дуч келишингиз мумкин.


Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти, Хўжаобод туманида ИИБ ходимини пичоқлаб ўлдирган 65 ёшли қотил топилди

Гумонланувчи Ю.Холбозоров жорий йилнинг 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган “Юксалиш” маҳалласи “Сўқолоқ“ қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийдаги паркда икки қиз уч нафар вояга етмаган қизларни калтаклади

19 ва 21 ёшли қизлар паркда келиб чиққан жанжал сабаб 13-15 ёшли қизларни дўппослади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча тарзда маълумот берилади.


Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

Жараён 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:

• Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
• Саралаш босқичи — 4–18 август;
• Тарғибот босқичи — 19–21 август;
• Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Ғолиблар 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.


Батафсил 👉 @XORAZM
💵Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга олинди

Ҳокимлик масъули 3 хонали уйни фуқаронинг номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан $18500 талаб қилади.

У олдиндан $9500 олганда ушланди.

Ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


Батафсил 👉 @XORAZM
Тошкент вилоятида аёлини калтаклаб, ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Маълум қилинишича, Оққўрғон туманида 1988 йилда тугилган эркак 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабаб жанжаллашган. Оқибатда эркак аёлини уриб, тан жароҳати етказган. Аёлга кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 126-1 моддаси 8-қисми б, г бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда фирибгарлар банкдан $90 минг ўғирлашди

Tenge Bank ходимларининг маълум қилишича, 18 июнь куни бир неча шахс посттерминал орқали ёлғон ахборот киритиб, банк картасидаги $90 000 ни нақдлаштириб олиб кетган.

Ички ишлар органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, жиноий гуруҳнинг барча 9 аъзоси қўлга олинди.

Тинтув жараёнида 12 та телефон, 9 та банк картаси, посттерминал, $36 495 ва 1 670 000 сўм ашёвий далил сифатида олинди.

⚖️ Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/07/14 07:07:05
Back to Top
HTML Embed Code: