Telegram Web
#Тезкор

⚡️🔥Тошкентда иссиқлик туфайли дарахтлар ўз-ўзидан ёняпти!😨

Пойтахтдаги аномал иссиқлик ортидан дарахтлар ўз-ўзидан ён бошлади. Ҳозиргина “Buyuk Ipak Yoli” метроси, Максима Горький атрофидаги арча дарахтлари ёнди. Олов бир зумда тарқалди.

⚠️ Бундай ҳарорат ҳазил эмас. Ўзингизни асранг ва албатта бош кийим кийинг, акс ҳолда иссиқ уриши ёки ундан ҳам ёмон ҳолатга дуч келишингиз мумкин.


Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти, Хўжаобод туманида ИИБ ходимини пичоқлаб ўлдирган 65 ёшли қотил топилди

Гумонланувчи Ю.Холбозоров жорий йилнинг 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган “Юксалиш” маҳалласи “Сўқолоқ“ қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийдаги паркда икки қиз уч нафар вояга етмаган қизларни калтаклади

19 ва 21 ёшли қизлар паркда келиб чиққан жанжал сабаб 13-15 ёшли қизларни дўппослади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча тарзда маълумот берилади.


Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

Жараён 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:

• Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
• Саралаш босқичи — 4–18 август;
• Тарғибот босқичи — 19–21 август;
• Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Ғолиблар 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.


Батафсил 👉 @XORAZM
💵Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга олинди

Ҳокимлик масъули 3 хонали уйни фуқаронинг номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан $18500 талаб қилади.

У олдиндан $9500 олганда ушланди.

Ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


Батафсил 👉 @XORAZM
Тошкент вилоятида аёлини калтаклаб, ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Маълум қилинишича, Оққўрғон туманида 1988 йилда тугилган эркак 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабаб жанжаллашган. Оқибатда эркак аёлини уриб, тан жароҳати етказган. Аёлга кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 126-1 моддаси 8-қисми б, г бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда фирибгарлар банкдан $90 минг ўғирлашди

Tenge Bank ходимларининг маълум қилишича, 18 июнь куни бир неча шахс посттерминал орқали ёлғон ахборот киритиб, банк картасидаги $90 000 ни нақдлаштириб олиб кетган.

Ички ишлар органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, жиноий гуруҳнинг барча 9 аъзоси қўлга олинди.

Тинтув жараёнида 12 та телефон, 9 та банк картаси, посттерминал, $36 495 ва 1 670 000 сўм ашёвий далил сифатида олинди.

⚖️ Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
Forwarded from BMB VILLAGE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Aziz yurtdoshlar!

🙂 Za’faron Restaurant Chinazning tashqi hovlisi xizmatingizda!

🍽 Restoranimizdagi ayvonli, ochiq hovli nafaqat ovqatlanish, balki suhbat, iliq xotiralar va dam olish uchun ajoyib maskandir. Har bir burchakda tabiat va dizayn uyg‘unligini his etishingiz mumkin.

Yangilangan taomnomamizda esa milliy an’analarni zamonaviy uslub bilan birlashtirib, har bir taomga yangicha ta'm va mehr baxsh etishga harakat qildik.

🕙 Ish vaqti: 24/7

📍 Manzil: 👉🏻 Bu yerda.

📞 Aloqa uchun raqam:
+998505000060
+998932693333

📱Instagram 🕊Telegram 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгибозор туманида учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Батафсил 👉
@XORAZM
Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон вакили Абдул Ғани Биродар учрашувида сиёсий ва иқтисодий алоқалар, темир йўл коммуникацияларини ривожлантириш, савдо, транзит ва электр таъминоти масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон турли соҳаларда эришилган ютуқларни қайд этиб, Ўзбекистон «халқаро платформаларда, хусусан, БМТда Афғонистондаги вазият ҳақида реал фактларни етказишини» таъкидлади.

Давлат раҳбари мамлакат Афғонистонга, жумладан, Мозори Шариф – Ҳирот – Қандаҳор темир йўли лойиҳаси, тўқимачилик корхоналари, цемент ишлаб чиқариш, нефтни қайта ишлаш заводлари, туз қазиб олиш ва қайта ишлаш заводлари қуриш, электрон ҳукуматга сармоя киритишга тайёр эканини қўшимча қилди.

Батафсил 👉 @XORAZM
Андижонда эркак ўз аёлини пичоқлаб ўлдирди.

Андижон шаҳрида эр-хотин ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида эркак турмуш ўртоғига пичоқ уриб ўлдириб қўйган.

Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда фуқаро қидирилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
#Тезкор  #Дахшат

⚡️⚡️Ташқаридаги ҳарорат +70°C даражагача етди. Ўзбекистонда йилнинг энг иссиқ кунлари бошланди.🥵

Албатта, бу ҳарорат тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида ўлчанган, бироқ сояда ҳам тахминан +50°C.

Кўчаларда светофорлар эрий бошламоқда. Қуёш остида имконият борича камроқ юринг.

Яқинларга юбориб огохлантириб қўйинг.

Батафсил 👉 @XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги Малибу кимга қарашли?

Батафсил 👉
@XORAZM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди.

«Боламнинг ҳамма жойи кўкариб кетган. Ўзига ўзи қасд қилган бўлса, қандай қилиб оёқлари, қўллари, боши эзилиб кетади? Иложимиз йўқ, 2 кун бўлиб кетгани учун боламни кўмдик», — дейди марҳуманинг онаси.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉 @XORAZM
#Тезкор
Тошкентда 150 йилда бўлмаган иссиқ харорат кузатилди, бунақаси охирги марта 1868-йилда бўлган экан.

Пойтахтда кеча сўнгги 150 йилда 4-июл кунлари учун ҳеч қачон кузатилмаган энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди.

Кеча Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзгидрометнинг "Тошкент-Обсерватория" станциясида ҳаво ҳароратининг максимал қиймати +43.5 даражага етган. Бу хақида Ўзгидромет хабар бермоқда.

Ва бу пойтахт учун 4 июль кунларида кузатилган рекорд иссиқ ҳарорат қийматидир. Тошкентда 1868 йилдан буён ҳеч қачон 4 июль кунларида бу каби юқори ҳаво ҳарорати қиймати қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда кузатувлар даврида энг юқори ҳарорат қиймати 1997 йил 18 июлда қайд этилган ва ўшанда термометр устунчаси +44.6 даражага кўтарилган. Кеча пойтахтда ҳаво ҳарорати қиймати ўша кўрсаткичга 1 даража етмади.


Яқинларга юбориб огоҳлантиринг, иссиқ ҳаво соғлиғида муаммоси бор одамларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

Батафсил 👉 @XORAZM
💥❗️ Июл ойида магнит бўронлари деярли бир ой давом этади.

Биринчиси шу якшанба куни бошланади, энг оғирлари эса 23 ва 24 июл кунлари бўлади. Ушбу кунларнинг барчасида об-ҳавога боғлиқ одамлар заифлик ва бош оғриғини ҳис қилишлари мумкин.

Батафсил 👉 @XORAZM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bo’lajak hamshiralarimiz amaliyot bazasida…


Med Invest tibbiyot texnikumi talabalari Xorazm viloyati ko’p tarmoqli tibbiyot markazida amaliyot o’tashmoqda….

Ayni damda bizda qabul jarayonlari ham davom etmoqda, hujjatlaringizni topshirishga ulguring!

📝Med Invest tibbiyot texnikumi rasmiy litsenziyasi

☎️Call-markaz: 95 917 7000 ,
95 318 7000

📍Manzil: Xorazm viloyati Urganch shahar A.Qodiriy
ko‘chasi 2b-uy

Medinvest - uzoq kelajakmas, baxtli "hozir" ni taklif etamiz
!


📝Telegram 💻Instagram 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ОГОҲЛИК

Кадастр ҳужжатингизни тезроқ қилиб берамиз”, деб сиздан пул сўрашса, уларга умуман ишонманг

Агар сизда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер бўлса ва буни ҳужжатини тезроқ қилиб берамиз деб айтишаётган бўлса, уларга ишониб, пул бериб юрманг. Бу ишларни қилишнинг иложи йўқ!

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга ҳужжат бериш тартиби ҳақида батафсил видеода билиб олинг...

Бу видеони барча маҳалла группаларига ва яқинларга юбориб қўйинг.

Батафсил 👉
@XORAZM
⚡️Ҳар учинчи ишлайдиган ўзбекистонликнинг камида битта кредити бор – Марказий банк

2025 йил 1 июнь ҳолатига мамлакатда 5 млн.дан ортиқ кишининг камида битта кредити бор. Банклардан кредит олган аҳолининг тахминан 27 фоизи, яъни 1,4 млн. кишида икки ёки ундан ортиқ кредит бор.

Банклардан кредит олган жисмоний шахсларнинг:

▪️11 фоизида 3 та ва ундан ортиқ;
▪️16 фоизида 2 тадан;
▪️73 фоизида 1 та кредит бор.

Батафсил 👉 @XORAZM
2025/07/13 21:14:42
Back to Top
HTML Embed Code: