Telegram Web
❗️Энди никоҳдан ўтиш учун масофадан туриб ариза бериш мумкин

Тегишли маълумотлар тўлдирилгандан сўнг ариза ФҲДЁ бўлимига юборилгач бир иш куни ичида тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма олинади, бир ойдан сўнг эса никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига борилади.

Масофадан туриб никоҳдан ўтиш тартиби:
1️⃣ Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш;
2️⃣ ФҲДЁ органига никоҳни қайд этиш учун ариза юбориш;
3️⃣ Шахсий маълумотларни киритиш ва инвойс рақамини олиш;
4️⃣ Иккинчи тараф инвойс рақамини киритиб, аризани тасдиқлайди;
5️⃣ ФҲДЁ бўлими ва никоҳ маросими тартибини танлаш.

Барча жараён онлайн тарзда амалга оширилади, бу эса қулайлик яратади.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt
ЎЗБЕКИСТОНДА КЕТМА-КЕТ 2 КУН СВЕТГА ПУЛ ТЎЛАБ БЎЛМАЙДИ

❗️“HET BILLING” тизимида техник ишлар олиб борилиши муносабати билан 2025 йилнинг 21-22 март кунлари профилактика бўлар экан. Шу сабабли 2 кун электр учун тўловлар қилиб бўлмайди.

Хабарни яқинларга ва маҳалла группаларига тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлигингизни ўлдирадиган нарса бу кофе.

Кофени севиб ичадиганларга юборамиз.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt
Лойиҳа_Ўзбекистон_Республикаси_Камбағалликни_қисқартириш_ва_бандлик.pdf
384.5 KB
❗️Меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Фуқаролар билан меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик ёки шартнома тузмасдан ишга қабул қилиш учун энди қаттиқроқ жазо белгиланмоқда:

☑️ Фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида(3 750 000 сўм) жарима солинади.
☑️ Мансабдор шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида(11 250 000 сўм) жарима солинади.

☝️Агар мансабдор шахс аввал жаримага тортилиб, бир йил ичида шу ҳуқуқбузарликни қайта содир этса, у ҳолда Базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида(75 млн сўм) жарима солинади.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤣 Хоразмли блогер гулни орнина шашлыкдан букет подарка атти

Блогер Амир Хужаевни Youtubда дим мухокама атиб ятиптила. Гул орнина шашлык букет билан хотинини хайран калдирди

Подарка хакинда наву даб ойлисизла?
23-25 март кунлари Ўзбекистонга салқин ҳаво массаси кириб келади

Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

Шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +12...+17° гача тушади.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt
2025/03/26 03:39:10
Back to Top
HTML Embed Code: