БУГУН-ТУҒИЛГАН КУН!
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ РАИС ЎРИНБОСАРИ, БАҒРИДАРЁ ШОИР ВА ПУБЛИЦИСТ ҒАЙРАТ МАЖИД
(G'ayrat Majid) ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН! ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН! СИЗГА УЗОҚ УМР, МЎЛ-КЎЛ РИЗҚ-РЎЗ, ЮКСАК ИЖОДИЙ МУВАФФАҚИЯТЛАР ТИЛАЙМИЗ. ИЛОҲИМ СЎЗГА МУҲАББАТ, ЯХШИЛИККА ДАЪВАТ ВА ҚУДРАТЛИ ИЛҲОМ ЁЛҚИНИ СИЗНИ АСЛО ТАРК ЭТМАСИН!
ГУЛАНДОМ ТОҒАЕВА ВА
"MOHIYAT. UZ" САЙТИ ЖАМОАСИ.
ҒАЙРАТ МАЖИД ИЖОДИДАН
* * *
Йиғлагим келади, йиғлагиларим,
Оқиб кетгим келар кўз ёшларимда.
Мен сизни қуёшим дея атадим,
Яшагим келади қуёшларимдай.
Оқиб кетгим келар кўз ёшларимда,
Ювилиб кетсайди дилдан сиёҳлар.
Мен сизни тушунмоқ истайман, тоғлар,
Англамоқ истайман сизни, гиёҳлар.
Мен сизни қуёшим дея атадим,
Сомон йўлларига ўзни бошлайман.
Зиёларни тўсган булутларни шарт
Руҳим шамолида суриб ташлайман.
Йиғлагим келади, йиғлагиларим,
Оқиб кетсам дейман кўз ёшларимда.
Ахир, сиз қуёшим қалбим севдиги,
Яшагим келади қуёшларимдай.
ЭНГ УЛУҒ ҚИСМАТ
Ярим тун. Невани кечмоқда кема,
Ичида турли тил янграйди, гавжум.
Мовий кўзли дилбар бўлиб парвона,
Қаҳва узатади айлаб табассум.
Пётр саройин маликаси у,
Мен ҳам мафтуниман ажиб шеванинг.
Барча сайёҳларга бу шаддод оҳу,
Таърифин шеър каби айтар Неванинг.
Яна шўх жилмайиб, Пушкин даҳодан,
Сергей Есениндан ўқийди байтлар.
Унинг юрагига кўчган самодан,
Муаззам фикрлар, мунаввар қайдлар.
Маним кўз ўнгимда шул дамда бироқ,
Оқсарой, Регистон жонланди бир-бир.
Юрт ўйи руҳимда порлаган чироқ,
Қалбимда мавж урган Аму билан Сир.
Ҳазрати Навоий сўзи мисли нур,
Юраклар ҳамиша зиёга муҳтож.
Ватандан кўзини узмаган Бобур,
Бобо юрт хаёли бошимизда тож.
Тупроғин севади, неки жонзот бор,
Сен ҳақсан, эй гўзал, бу қутлуғ ҳикмат.
Ахир, барчамизга Ватан бетакрор,
Ватан деб яшамоқ энг улуғ қисмат.
Ғайрат Мажид

#Газеталар_саҳифасида
"Ҳонқа ҳаёти" газетасининг 2025 йил 1-сонида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эрпўлат Бахтнинг "Қуёш ва шамол ёрдами билан" номли бугунги куннинг долзарб мазуси бўлган электр энергияси ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Шунингдек газетада яна Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Содиқжон Иноятов шеърлари чоп этилди. Газета саҳифаларини Муҳаббат Сапаева тайёрлади.

Forwarded from O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nimani ko‘rgan bo‘lsang, shuni yoz...
O‘zbekiston Qahramoni Ibrohim G‘afurov
“Ustoz”
O‘zbekiston Qahramoni Ibrohim G‘afurov
“Ustoz”