Zafarbek Solijonov
Кеча Сергели тумани тарафда расмга олдик. Ажойиб. Ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар, ёш болалар ва ҳомиладор аёллар шу йўлдан ўтишини ўйлашмасмикин а шунга масъуллар? Нега албатта бир иш қилганда ноқулайликлар, қайта харажат яратмаслик деган оддий нарсаларнинг…
Сергелидаги пиёдалар ўтиш жойидаги муаммо ҳақида ёзгандим. Халқ назорати порталидаги дўстларимиз ҳам ушбу хабарни улашганди. Барака топишсин, муаммо бартараф этилди. Кун яхши бошланди😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кореяга ўқиш учун кредит, қарз олиб борадиганлар ҳақида. Бу жуда хавфли деб айтяпти Кореяда таълим билан шуғулланадиган Санжар Нормуродов. Айниқса мусофирликдаги фарзандидан пул кутадиганлар ҳақида яхши гап бўлибди.
Қўштирноқ подкастда тўлиқ кўрзангиз бўлади https://youtu.be/LFrdAFMl2Zs📹
Қўштирноқ подкастда тўлиқ кўрзангиз бўлади https://youtu.be/LFrdAFMl2Zs
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МРТ аппаратининг зарари АЭСникидан кўпроқ
Экопартиянинг Мунозара клубида eкспертлар АЭС атрофга тарқатиши мумкин бўлган радиация ҳақида баҳслашибди. Экспертнинг айтишича, радиация доза даражаси 0,3 микрозиверт соатга рухсат этилган.
Ядро физикаси институтида 10 мегаваттлик атом реактори 0,08-0,012 микрозиверт соат атрофида, бу белгиланган нормадан 3-4 баравар паст доза.
Таъкидланишича, Атом станцияси қуриш учун ишлатиладиган маблағнинг учдан бир қисми унинг хафвсизлигини таъминлаш учун сарфланади.

Telegramдаги «Nazorat Uz» канали маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Ҳолат юзасидан уч киши ҳибсга олинган.
Фуқаролар 1980 йилда туғилган Д.И., 1989 йилда туғилган О.М. ва 1987 йилда туғилган Ш. С.га нисбатан 2024 йил 18 декабрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 21 декабрь куни уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Иш якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.
Тошкент ИИББ ахборот хизмати

Бугун Сенатнинг учинчи ялпи мажлиси. Доимгидек онлайн узатилмоқда. Яхши қонунлар муҳокама бўлади. Кузатинглар.
👉 Шу ерда
@Zafarbek_Solijonov
👉 Шу ерда
@Zafarbek_Solijonov
Ялпи мажлис бошида Сенат раиси Танзила Норбоева бир нарсани урғулади. Бу йил парламент назорати кучлироқ бўлади. 50 га яқин иқтисодий-ижтимоий масалалар юзасидан ўрганиш ўтказилади. Асосий масала иқтисодий бўлса керак. Нега? Тушунтираман.
Биринчидан, охирги пайтлар лавозимдан олиб ташланаётган ҳокимлар сабабини кўрсез, ҳаммасида инвестиция киритилмагани, етарлича жалб қилмагани танқид қилиняпти. Парламент ҳам бу ўрганишга эътибор қаратиши аниқ. Шунга қараб режа тузади.
Иккинчидан, 15 майда президент Шавкат Мирзиёев учинчи халқаро инвестиция форуми ўтказди. Ўша ерда анча вазифалар белгиланди. Бугун Сенат ушбу қонуннинг янги таҳририни кўриб чиқмоқда. Унинг ижроси масаласида Сенат албатта парламент назоратини олиб боради.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир неча кундан бери "Назоратуз"чилар иши муҳокамада. Расмий маълумотга кўра, журналистлар тадбиркорни қўрқитиб, пул талаб қилишган. Видеодаям ўзлари, "Суварак операцияси" ўтказишгани кўриниб турибди. Мана шу иш бошидан менга ғалати кўринганди.
Назоратузнинг телеграм ботига ёзсак, унинг эгалари хизмат сафарида эканини айтаверишди. Қизиғи, "бир-икки блогердан эшитдик, қамоқдамасми?" деб сўрасак, бирдан ким айтганига қизиқишди. Агар айби бўлмаса, қамоқда ушлаб турилмаган бўлса, шунчаки "йўғе мана бу жойда, келади" деб айтиб қўйишарди холос. Ҳеч қандай маълумот беришмади.
Энди асосий масалага тўхталсак, тадбиркордан шантаж йўли билан пул талаб қилиш энг пасткаш одамнинг иши. Улар иш жойи яратсинми, солиқлар тўласинми, оиласига қарасинми ёки очофат, шантаж журналист, блогерларни боқсинми? Журналистика, блогосфера учун катта доғ бўлди бу иш. Қолганлар хулоса қилиши керак.
Агар сиз бой бўлишни мақсад қилган бўлсангиз, яхшиси бизнес, техника соҳасига ўтинг. Журналистика соҳаси сиз учунмас. Бу соҳада, очиқ кўз билан қарасак, феррари минолмайсиз. Бойиб кетишни ўйлаганлар касбимас бу. Бу шунақа жой, бой бўлиш учун келинмайдиган жой. Журналистика соҳасида ўқиётган бўлсангиз, мақсадингиз бой бўлиш бўлса, буни бир ўйлаб кўришингиз керак. Давлат ташкилотлари, тадбиркорларга шантаж қилиб яшайдиганлар жойимас бу.

Дахшат: Ироқда 9 ёшли қизларни никоҳга кириши қонунийлаштирилди
Бутун дунёда нормал одамлар мана шу ҳужжатни қораламоқда. 21 январ куни Ироқ парламенти шахс мақоми тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритди. Ҳуқуқшунослар тушунтиришича, ушбу ҳужжат вояга етмаган ёшгина қизалоқлар билан никоҳга рухсат беради. Ислом тамойилларини булар байроқ қилиб олишган.
Диний радикаллашувнинг илк белгиларидан бири ўзи — ошкора фанни инкор қилиш бўлса керак. Фандаги қайсидир метод ёки хулоса фан орқали янги метод ёки хулоса билан рад этилади, одатда. Бироқ радикал онглар эса шунчаки, эшитибам ўтирмай, ўзлари юзаки тушуниб олган ёлғонига кўр-кўрона ишониб, шунчаки рад этади. Ўзиникини тўғри деб ҳисоблайди.
Масалан қиз 9-10 ёшида болалигини суриши кераклиги, бола психологияси никоҳга тўғри келмаслигини айтиши, биологик жиҳатдан тана тайёр бўлмаслиги ва бошқа ҳолатларни эшитмайдиям, никоҳга тайёр деяверади. Нафси ҳайвондан паст бўлади. Мияси шу доирачадан иборат бу тўда тараққиёт учун улкан хавф. Уларга давлат келажагиям қизиқмас.
Шу сабаб давлатнинг радикаллашувга қарши ҳаракатларини қўллайвериш керак. Биздаям шунақа фикрлайдиган радикал онглар топилади. Бошқанинг ҳуқуқларига тупуриб, жазога тортилса, "вой мен нима қилдим?" деб юмшоқ супурги бўлиб оладиганлариям бисёр. Изоҳлар, постларида кўпи ўзини ошкор қилганам. Бундай бузғунчи, давлат ва жамиятнинг ривожига тўсиқ бўладиган ғояларни шаклланмаслиги тарафдориман. Вақтида чора кўриш керак. Дунёвий давлат йўлидан юришда давом этавериш керак деб ҳисоблайман.

Гап қайси компания ҳақида? Сумма нега Англия командасига ўтган футболчимиз Абдуқодирнинг трансфер суммасидан кўп?)
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ноқонуний маҳсулот дегани солиқ ва йиғимлардан қочиб, айланма йўл билан давлат ичига олиб кирилган ёки тайёрланган маҳсулот дегани. Ҳеч қандай солиқ, тўлов тўламайдиган маҳсулотнинг кафолатиям бўлмайди. Эртага ўлиб қолсангиз ёки соғлиғингизга катта зарар етса, ҳеч қандай моддий ва маънавий зарар ундиролмайсиз.
Додингизни ҳеч кимга айтолмай қоласиз. Мана ноқонуний ароқ ичган Туркиядаги ўзбеклар қирилиб кетди ёппасига. Олган маҳсулотининг акциз марка ва бошқаларига қараганда шундай иш бўлмасди. Бироқ шунақа ишлар кўп бўлишига қарамай айрим ҳудудлар ноқонуний товарларга қарши курашини кучайтирмаяпти. Эртага боши бир жойга урилганда кўзи очилармикин?
Масалан ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмаси Ўзбекистон бўйича 12.4 фоизни ташкил қиларкан. Шундан энг кўпи водий вилоятлари — Наманган ва Фарғонага тўғри келаркан. Тегишлича 38.8 % ва 24.7 %. Вилоят кенгаши масъуллардан ҳисоботлар эшитаётганда шуниям сўрармикин? Кўрамиз. Бу кўрсаткичлар Тошкентда 9.5, Тошкент вилoятида 7.6, Навоийда 12.8, Жиззахда 18.2, Қашқадарёда 9.7 ва Андижонда 11.2 фоизни ташкил қиларкан.

TEMU ҳақида
Телеграм каналларда TEMU ҳақида танқид, эътирозлар кўпайди. Уларга қарши ўз фикрларимни билдиришни маъқул деб билдим. Одатда бу каби масалаларга аввало истеъмолчи сифатида қарайман. Рақобат қўмитаси раиси бўлмасак ҳам ҳар биримиз аслида истеъмолчимиз.
TEMUʼдан келадиган маҳсулотларнинг тагида барча маълумотлар ёзиб қўйилган бўлади. Аввало буюртма бераётганда барча ҳолларда маҳсулот остидаги ёзувларга қарашни тавсия қиламан. Маҳсулот ва унинг остидаги ёзувлар икки хил бўлиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Тўғри, реклама масаласида бўрттириш бўлган бўлиши мумкин. Расмга алдангандирсиз. Бироқ бу масала ушбу арзон товарлар киришига тақиқ қўйилиши ёки қўшимча солиқ юкланиши, ёки бўлмаса, қайсидир "эркатой" компаниягагина имтиёз бериш билан ҳал қилинмаслиги керак.
Асосий масала — истеъмолчида қўлидаги пулга яраша доим танлови қолиши керак деб қаралишида. Бир тарафдан машиналарга қўйилган қўшимча божхона тўловларига қарши чиқсак, вой-дод монополия десак лекин бошқа тарафдан айнан TEMU каби халқаро компанияларга қийинчилик, тўсиқ сўрасак, энг камида кулгили вазиятга қоламиз. Тўғрими? Ёмон маҳсулот бўлса, нархига арзимаса, истеъмолчи ўзи ҳаммасини тартибга келтириб қўяди. Сотволмай қўяди, тамом. Доим "нархга яраша маҳсулот" олтин қоидасини унутмаслик керак.
Шунингдек, эртага ЖСТга қўшилишни кўзлаган давлатнинг тадбиркорлари рақобатдан қўрқмаслиги, қочмаслиги керак. Ҳали тўлиқ очилмаган бозорда битта рақибдан қўрқадиган бўлса, бу кабилар эртага нима қилади? Рақобат бўлиши фақат ва фақат сифат ўсишига хизмат қилади. Қадрияти ошган истеъмолчилар эса яхшисини ажрата оладиган бўлади, вақт ўтиб. Ҳам TEMUʼда сифат назорати айрим бизнинг компаниялардан кўра яхши бўлиши керак, ўрганилса.
Мени хурсанд қилган томони шундаки, UzPost ҳам соққага интиляпти. TEMU билан ҳамкорлик қилса, соққали ишларга кирса, бюджет ҳисобига кун кўришдан бориб-бориб тийилади. Молиявий мустақил бўлади. Бизам ортиқча солиқ юкидан қутуламиз. Мамлакатда логистика ривожланади. Янги иш ўринлари, бюджетга тушум ва бошқалар яхшиланади. Доим узоқни кўзлайвериш керак.

Бугунам Сенат ялпи мажлиси давом этяпти. Айни пайтда муҳим мавзу муҳокамада. Ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимларининг жамоат тартибини сақлашга бўлган ҳаракатларини фото ёки видеотасвир орқали бузиб тарқатишга жавобгарлик олдинги лойиҳадан кўра енгилроқ санкция билан жорий қилиняпти.
👉 https://www.youtube.com/watch?v=Wz97g2Na_Rs
@Zafarbek_Solijonov
👉 https://www.youtube.com/watch?v=Wz97g2Na_Rs
@Zafarbek_Solijonov
YouTube
Oliy Majlis Senatining uchinchi yalpi majlisi
#senat #yalpi_majlis_3
Oliy Majlis Senatining 3 - yalpi majlisi. Ikkinchi ish kun.

Соддароқ тушунтирай а? Сизни ЙПХ ходими тўхтатди. Қоида бузгансиз. Ёнингиздаги шеригингиз ёки ўзингиз вазиятни тўлиқ тасвирга олгансиз. Лекин сиз ўз манфаатингизни ўйлаб, видеони ўзингизнинг фойдангизга хизмат қиладиган қилиб интернетга тарқатсез, сизга маъмурий чора сифатида 20-50 баробаргача жарима ёки 10 суткагача қамоқ жазолари берилиши мумкин. Мен машнақа тушундим. Адашмаяпманми?))
👉 @Zafarbek_Solijonov
👉 @Zafarbek_Solijonov
Айтганча, сенаторлар орасида журналист Ҳусан ака Эрматов ҳам бор. Автойўллардаги чизиқлар масаласини кўтарди. Ёғингарчилик ҳолатларида чизиқлар кўринмай қолиши ёки камерага яқин жойга, йўл қатнов қисмига машинасини атай қолдириб кетадиган ва натижада жарима ёзиладиган ҳолатлар масаласини гапириб чиқди.
ИИВ масъули ҳолатга тушунтириш берди. Одатда бунақа жарималар қайта кўриб чиқилиши, алоҳида ўрганилиши, декбр ойидан бошлаб бунақа ҳолатларда онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи жорий қилинганини тушунтирди. Танзила Норбоева бу каби ҳолатларни ҳам вазирлик доим ҳисобга олиши кераклигини айтди.

Танзила Норбоевадан ИИВ масъулига яхши тавсия:
"Аҳолимизнинг ҳаётига бевосита таъсир қиладиган ҳар қандай қонун лойиҳаси жамаотчилик муҳокамасига қўйилиши керак. Маҳаллий кенгаш депутатлариям жим турмасин".
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Аҳолимизнинг ҳаётига бевосита таъсир қиладиган ҳар қандай қонун лойиҳаси жамаотчилик муҳокамасига қўйилиши керак. Маҳаллий кенгаш депутатлариям жим турмасин".
👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from GENERALISSIMUS
“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман… Кўнглида шамси ғубороти, тескаричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир”.
Абдулла Қодирийнинг суддаги нутқи
@generalissimo_marshal
Абдулла Қодирийнинг суддаги нутқи
@generalissimo_marshal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу сафар 15 феврал куни Ҳумо арена "портлайди". Олдиндан огоҳлантириб қўйдим. Линкда барча махфий маълумотлар😎
👉https://iticket.uz/ru/events/concerts/mirshakar-fayzulloyev-chempion/32687