Telegram Web
​​Анчадан бери бирорта шеър жойламадим.
Икки ой бўлибди.
Ўта тушкунликда,  ҳаётимнинг қолган қисмини қандай ўтказиш хақида тинимсиз ўйлашлар...
Қатор-қатор яқинларимнинг муаммолари,  хақдорларнинг хаққини атай эмас имконсизликдан ўтай олмаслик,  қалб қорайиши мени мувозанатдан чиқарди.
Кеча бир яқиним "Сизни таниганимдан бери бошқаларнинг муаммолари билан юрасиз,  психологияда бунақаларни ахлат челак дейишади қўйинг бошқаларнинг муаммосини" деди.
Кўчага чиқсам бошқа танишим "сиз менга нимадир қилса куйиб-ёниб харакатда бўласиз,  лекин мен тан оламан унақа эмасман" деди.
Бирозгина кўнглим ёришди.
Умуман ёзмай қўйишдан фақатгина бир нарса тўсиб туради: мусулмон қатламга ўзим яхшидирман ё ёмон Аллоҳнинг дини ўта гўзал эканлигини эслатиб туриб савоб тўплаш имконим борлиги.
Ўзим ҳам бугун Аллоҳга "Хор бўлиб бўлиб яна сенга зор бўлиб остонангга қайтиб келдим кечир мени" деб ёлвордим. 😭😭😭
Энг оғир дамларида ёнида туриб дастак бўлганларимиз ярим йўлда ўлсанг ўл, қолсанг қол деб юз ўгириб кетдилар. Аллоҳ хайрлисини берсин.

@A_meshayan
АбдураҳмонМешаян
👍7414😭14🔥4👎2🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ЭРТАГА БУГУНДАН ЯХШИРОҚ БЎЛАР

Умиди йўқ одам – илдизсиз дарахт,
Кўкаролмай хуноб, гуллолмай карахт.
Эй инсон, умид қил, насиб этгай бахт,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Баҳор қайтиб келар, эрийди қорлар,
Бойчечаклар кулиб, қуёш ҳам порлар,
Тўкилгай пойингга кузда анорлар,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Ихлос билан қилсанг ибодатингни,
Топажаксан ҳузур-ҳаловатингни.
Тўхтатсанг нолишу шикоятингни,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Кимларнидир қилмиш иблис васваса,
Кимнидир чулғаган қайғу, талваса.
Баридан қутулгунг Худо хоҳласа,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Сўра: туҳфа қилар, олийдир Худо,
Сахийдир, айлайди бахт-омад ато,
Аршга учиб кетди бир ҳовуч дуо,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар!

2010-йил
Абдураҳмон Мешаян

Манзилимиз:
www.tgoop.com/A_Meshayan
👍567👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Марҳумнинг армони

Шайтон қулоғимга боғлади тугун,
Ажал узоқда деб таъзирим едим.
Жанозамни ўқиб кетишди бугун,
Мен эртага тавба қилмоқчи эдим...

@A_meshayan
18:32-05.03.2022
Абдураҳмон Мешаян
😭53👍22🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу тўртликни бундан уч йил олдин 05-март куни 2022-йилда мен ёзганман.✍️
Мен учун машҳурлик ҳеч қачон муҳим бўлмаган. Шунга барибир хурсанд бўлдим. Энг муҳими шеър юракларга етиб боргани.
Жуда кўп шеърларим шунақа бошқа муаллиф номи остида кетиб қолган.
Фарида Афрўзнинг чиройли гапи бор:
"Денгизи бор одам томчисини
қизғонмайди"
👍73🔥115👏4
​​ТОШКЕНТ БИЛАН ХАЙРЛАШУВ

Йўлим тўсдинг кўҳна Шош,
Десам хамки йўлдан қоч!
-Кетма ахир-завжанг ёш,
-Қолардиму  болам оч.

-Кетма ўзим серхиммат,
Қовунларим асалдир.
-Нетай дорилар қиммат
Онам эса касалдир!

-Бағримда қолгин бироз
Жоним фидо айлайин!
-Қора ишга ишқибоз,
"Дангаса"ман найлайин?

-Чидолмайсан қаҳратон,
Остонанинг қишига.
-Келиб қолар саратон,
Тишим қўйсам тиши(м)га.

-Луғатингда йўқми хўп?
Кетмасанг бўларди соз.
-Кетмай десам дардим кўп,
Қолай десам маош оз.

-Кетмай хаққинг қил талаб,
Юқорига арзинг ёз!
-Фойдаси йўқ, очмоқ лаб,
Амалдорлар лўттибоз!

-Кетмагин қилиб аччиқ,
Товонларинг ўпаман!
-Қолсам уйимнинг очиқ,
Томин қандоқ ёпаман?

Етаклаб орзу-хавас,
Кетмаяпсанми бекор?
-Ўғлим ўқитсам бўлмас,
Отасидек мардикор!

-Қолсанг разм солурман,
Пошнангдан музинг кўчмас!
-Қайтганда уй олурман,
Чироқ, газ ва сув ўчмас.

-Ёнди Қозоғистонда,
Элликдан ортиқ жигар.
-Йиғлаб қолдим армонда,
Ростини айтсам агар!

-Кетсанг тилайман оқ йўл,
Нимасини айтаман?
-Тошкент сен хам омон бўл,
Бир кун сенга қайтаман!

-Бўлиб олиб насроний,
Тарк қилмасанг бас намоз!
-Токи бўлгунча фоний,
Тарк айламам, бу чин роз!

-Сендек инни ташлаб Шош,
-Учдим мисли қалдирғоч.
-Йўлинг тўсмам, қароқош,
Қолмаса бас боланг оч!

Абдураҳмон  Мешаян
👍46😭28🔥41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алҳамдулиллаҳ.
Яна битта арман ҳидоятга эришибди.
Йиғладик.
👍7025🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзларинг Мисрга ўхшар эй одам,
Нега оқиб ётар ундан Нил ҳар дам?

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АКА-УКА ЭДИККУ

Фитналарга учдинг-а сен ҳам,
Бир лагандан ош егандикку!
Менга жуда қиляпти алам,
Ахир ака-ука эдикку...

Суҳбатларинг ёдимда ҳануз,
Халолдирсан ниятинг эзгу.
Орамизда гинами ёвуз,
Ахир ака-ука эдикку.

Тил учида айтган иқрорим,
Мени сенга айлади кулгу.
Ҳимоячим, тинглагил зорим,
Ахир ака-ука эдикку.

Бир кемада, жонимиз бизнинг,
Динимиз соф Ислом дердикку,
Чекинишдир иши ожизнинг,
Ахир ака-ука эдикку.

Сендан бўлак ишонганим йўқ,
Нафратларинг ўлдиряптику.
Яхшилигинг унутганим йўқ,
Ахир ака-ука эдикку.

Билмам қандоқ тақдир азалим,
Аммо шунча ғамни енгдикку.
Онам туққанлардан афзалим,
Ахир ака-ука эдикку!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
👍44😭16🔥2
​​Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Шерлик даъвосини қилганда този,
Йўлбарс қолиб айиқ бўлганда қози.
Ўрмон қонунига бўлганча рози,
Айлантирмай бизни қул ё чўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Тўрт ёнимиз тузоқ, пистирма,  қопқон,
Шунда ҳам тўдамиз йўлини топқон,
Есагу емасак оғзимиздир қон,
Тақлид қилдирмасдан каззоб-ўғрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Умримиз ов бўлди умримиз шикор,
Қорли кечаларда кезмадик бекор.
Ўчимизни олдик,  бўлдик қасоскор,
Эргашдик эгримас фақат тўғрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Ёв бостириб кирса ҳудудимизга,
Қалтироқ кирмасдан вужудимизга.
Ишониб Тангрига сужудимизга,
Курашдик бўйсунмай қалби кўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Юзимизга отиб бўҳтонлар лойин,
Олажакмиз дея шуларнинг жойин.
Ўлдирамиз деган нечталаб хойин,
Қарангки бирма-бир кирди гўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Гарчи ойга боқиб увиллағонмиз,
Тўда кўмак сўрса зувиллағонмиз.
Шижоатсиз қалби хувиллағонмиз,
Ўхшатманг меванинг хом ё ғўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Яра тўла кўкрак, бўйин, елкамиз,
Ҳимоя қилдикда азиз ўлкамиз.
Бериб қўймагаймиз итга ўлжамиз,
Илинтириб қўймай сайёд тўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Қонга-қон,  жонга-жон шиоримиздир,
Қизғонган гўшамиз- диёримиздир.
Тўдадан ортгани-меёримиздир,
Кўп шўрвалар тўкдик душман шўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

Улғайиб Туркистон тупроқларида,
Рамз ўлароқ қолдик байроқларида.
Дунёнинг ботиру қўрқоқларида,
Олт(и) юз йил дуч келмай  биздан зўрига,
Ҳаёт айлантирди бизни бўрига.

@A_meshayan
09:12-04.01.2025
Абдураҳмон Мешаян
👍44🔥101
​​Шифохонада ўтирибман.
Умуман гап бунда ҳам эмас.
Ёнма-ён учта тожик хотин ўтирибди.
Боядан бери менинг ғийбатимни қилишяпти, тушунмаябману айрим гапларини англаяпман.
Ҳуллас боя биттаси келиб тожикчада нимадир сўради.
"Извинитье я не знаю таджыкский язык" десам "Касофат ки забонашро фурухт" деди.
Таржимасини Googleдан қидирсам "Тилини сотган касофат" дебди.🫵🏼😀😀😀😀
Ўзим нима аҳволдаману роса кулдим.
Тожик деб ўйлашди шекилли.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
🤣87🔥112
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Чида Аллоҳ бор" шеъри.

Умид беради.

Ўзим энг ёқтирган шеърларимдан.
🔥19👍13😭7👏21
​​Ярим тун бўлди.
Шифохона ҳамшираси ишига содиқ экан.
Йигирма дақиқача ётишим керак ҳали шифтга қараб.
Ҳеч шулар хақида шеър ёзмаган эканманку деб ўйлаб қолдим.
Ёзиш керак.
👍60
​​ЯНГИ МУСТАМЛАКАЧИ

Мен бу шеърни Истанбулда яшаётган вақтим ёзгандим.
Олти йил бўлибди.
Уйғурларнинг куни бошимизга тушишидан қўрқаман.
Аллоҳ бу халқни бунақа хорликдан асрасин!
Эндигина олдинги даврга нисбатан салгина эркин яшаётган миллат қулликка маҳкум бўлмасин,  амийн!

***

Етмиш тўрт йил қийнаб собиқ иттифоқ,
Сўнг йигирма беш йил ҳеч кўрмадик кун.
Россия-ла тушди ўртага нифоқ,
Хайр Ленин бобо, салом Мао Цзе Дун!

Кеча бизга буйруқ берарди Москва,
Эртага Хитойга қул бўламиз ва-
Баралла айтамиз ғурурни қува:
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Шоирлар дердилар:Оғам ўрисдир,
Ох уни мақтамоқ қандоқ дурустдир.
Бугунчи ўшалар жонсиз бюстдир,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Қайтиб туғилмаса Шермуҳаммадлар,
Урчигай зинокор сермухаббатлар.
Маъбуд санаб ишқин изоҳлар бадлар:
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Наҳот Хитой шундоқ буюк куч бўлса,
Ўзбекнинг орзуси зумда пуч бўлса.
Наҳот бирга бирни қўшсак уч бўлса?
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Чинлик тотса агар синглимдан васл,
Бирга бир қўшилгач уч бўлган насл-
Мусулмон бўларми ё даҳрий асл?
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Бизлар ўрганмагач "зол" "дол" "алиф"лар,
Чанг босди токчада Қуръон(и) шарифлар.
Энди ўрганамиз иероглифлар,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Мовзолейда чири эй иблис ака.
Бизчи янги доҳий излаб калака-
Янгитдан бўляпмиз хор мустамлака,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Амалдорлар ғамхўр-бермас текинга,
Қанчага сотилдик экан Пекинга?
Энди чўчқа тўлар ўзбекзаминга,
Хайр Ленин бобо, салом Мао Цзе Дун!

Сўзларим ўнгидан келмайди хеч чоқ,
Очар бўлса давлат Исломга қучоқ.
Демагаймиз асло қалб бўлиниб қоқ,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Ухлама, уйғонгил бўлақол ўзбек,
Исломий туйғуга тўлақол ўзбек.
Бу сўзни дегунча ўлақол ўзбек,
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

Ёлвораман қилма иккинчи Бирма!
Бир тўда итларга бизни едирма!
Ё Раб қул қилма ва асло дедирма:
Хайр Ленин бобо, Салом Мао Цзе Дун!

@A_meshayan
01:16-07.02.2019
Абдураҳмон Мешаян
👍38😭25🔥3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​"Mahram toping yolg‘iz ayolga".

Abdurahmon Meshayan
👍317😭3🔥1
​​ШИФО САНДАН!

Не учун юракни қопласин ваҳм?
Истамасанг жоним чиқарми тандан?
Лек холимиз войдир қилмасанг раҳм,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Паноҳиммизсанки бошимиз омон,
Гарчи зикримиз оз, қилмишлар ёмон.
Қадардан қочяпмиз, қадаринг томон,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Қулларинг қилмагач хайрли амал,
Оламни “кичик дард” айлади қамал.
Нуқсонли қулларнинг Робби мукаммал,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Измингда Маҳшарда тирилмоғимиз,
То унгача бир-бир қирилмоғимиз.
Чуқурроқ англадик ожиз чоғимиз:
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Топширажакдирмиз бир кун имтиҳон,
Хаёт деб аталмиш мураккаб фандан.
Айбимиз бисёрдир ошкора пинхон,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

Итоат мандандир, ибодат мандан,
Беморлик хам Сандан, шифо хам Сандан!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
😭33👍20🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​МУШУКЛАР ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБИ

Ташкилотчи мушукларнинг-
танловини уюштирди,
Кейин мушуги бор зотлар,
Мушукларин тутиб чиқди.
Таловда ким ютди дея-
қалам аҳли суриштирди,
Танловда ташкилотчининг-
лайча ити ютиб чиқди.

@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян
🤣32👍7👎2😭2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўли енгил ҳамширам,
Илтифот қилдинг бирам.
Иширвориб венамни,
Кўрсатдингку энамни.

😂😂😂🤲🤲🤲
🤣88👍162👎1🔥1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
(Мусофирлар дарди "Эй турналар")
👍22🔥9😭1
2025/07/09 09:03:23
Back to Top
HTML Embed Code: