Telegram Web
​​#азвожи_мутаҳҳарот

#Умму_Ҳабиба_бинти_абу_Суфён #розияллоҳу_анҳо_ибрати.

Умму Ҳабиба ҳеч қилмай исённи,
Расули Акрамга гап очди ўзи:
"Менинг синглим бинти Абу Суфённи,
Ўз никоҳингизга олинг мен рози"

"Шуни хоҳлайсанми? Қилганча тоқат,
Умму Ҳабиба ҳам айлади жавоб:
"Сизни ўзимники қилгум йўқ фақат,
Синглим шерик бўлсин қилмоқққа савоб"

Умму Ҳабибанинг айтган сўзлари,
Гапчи пайғамбарга келмади малол.
Дедилар меҳр-ла порлаб кўзлари,
"Албатта ушбу иш менгамас ҳалол"

-Умму Саламанинг қизини олинг,
-Гарчи оғрисада кўнгилларингиз.
Менга тақдим қилманг, бир сўздан қолинг,
Қизларингиз бирла сингилларингиз".

Ўзгача бўлишган саодат асрин,
Эркаклари каби аёллари ҳам.
Улар ўйлаб ўтган жаннатнинг қасрин,
Ҳақ ризосин деган ҳаёллари ҳам.

Эй аёл сен эса ёринг рашк қилиб,
Иккинчисин олса куйиб кетасан.
Ёринг чаккасига ҳар кун гул илиб,
Фоҳишага борса айтгил нетасан?

Ҳалол бева кўпдир, ёрга таклиф қил,
Камайиб қолмайсан охир сен ҳам тўй.
Фаҳшга ботмасин деб оғриса ҳам дил,
Майли, уни ўзинг уйлантириб қўй.

Шунда сенга Аллоҳ ажратгайдир жой,
Жаннатнинг энг гўзал хоналаридан.
Ё рашкда зўрмисан ўзинг хойнахой,
Хатто мўминларнинг оналаридан?

@A_meshayan
22:51-31.10.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍172🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен билан илк кўришганда-
Қалб эди муз
Кўклам тугаб ёз  оҳирлаб-
Келганди куз
Кўзлар йиғлаб, юрак эди-
Тамом бўлган
Ул чоғ эди эндигина-
Отам ўлган
Билган эдим пучдир ўзга-
Мафкуралар
Ёдлар эдим кичик-кичик-
Зам суралар
Бахтдан тополмасдим ўзни-
Қўярга жой
Эй мен шаҳодат келтирган-
Муборак ой
Ўн икки йил бўлди сени
Билганимга
Келганингга шукроналар-
Қилганимга
Кўришармиз ҳар йили биз-
Шундан буён
Гоҳ йигирма тўққиз, гоҳ-
Ўттиз кун аён
Ўтди бундай ўттиз кундан-
Неча-неча
Насиб этди ўн икки бор-
Қадр кеча
Барокатинг қандоқ қилмай-
Айт эътироф
Расул янглиғ ўтирмишман-
Кўп эътикоф
Ўрганмишман ялқовликмас-
Илғорликка
Кўприк солдим саҳарликдан-
Ифторликка
Шаъбон ойи тугаганда-
Этиб мамнун
Шаввол ойи бошланганда қилдинг маҳзун
Ташрифларинг ой кўришла-
Бошланадир
Кетарингда ой кўрсам
Кўз ёшланадир
Дейсан: Мўмин маҳзун бўлма-
Қайтажакман
Келгуси йил яна салом-
Айтажакман
Кетмоқдасан эй Аллоҳдан-
Буйруқ олган
Қайтганингда, бўлмасайдим-
Ухлаб қолган
Оғрир бугун юрагимнинг-
Хамма жойи
Айт эртадан айрилиқми
Қуръон ойи?
16👍5😭3🔥1
Эртага Тошкентда соат 05:50 да қуёш чиқади. Шунга мувофиқ Рамазон Ҳайити намози Тошкент масжидларида қуёш чиқишидан 20 дақиқа ўтиб, соат 06:10 да ўқилади.

Эслатма: Бомдод намози ҳайит намозидан муҳимроқ! Бомдод Тошкент масжидларида эртага 05:00 – 05:15 атрофида (±5-10 дақиқа фарқи билан) ўқилади.

Musannif Adham
👍263🔥1
​​​​ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Парвардигор бирдир деганлар,
Рамазонда нафсин енгганлар,
Фақат халол луқма еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Золимларнинг бўшар тўрлари,
Тўрларидан яқин гўрлари.
Пайғамбарнинг меросхўрлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Тақлид қилмас эшакка отлар,
Ахир улар ханграшга ётлар,
"Рождество"ни кутмаган зотлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Бу Рамазон тез тугади деб,
Йиғлаяпман ич-этимни еб,
Иймонига беролганлар зеб,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Ушбу кунни узоқ кутганлар,
Иғвонида чин унутганлар.
Рамазонда рўза тутганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Аллоҳ дея дардин енгганлар,
Сажда қилиб бошин эгганлар,
Мусофирлик нонин еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Хақ йўлида оққан қонлари,
Хақ йўлида чиққан жонлари.
Бутун дунё мусулмонлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Иншааллоҳ...
Баданимни тарк қилмаса жон,
Томиримда музламаса қон,
Етмиш кун сўнг, шеър битгум Қурбон,
Ҳайит бўлсин дея муборак!

15:02-25.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
👍30🔥43
#Аллоҳнинг_раҳми_келган_она_бола_мўминлар

​​Уч йил аввал шу гулларни онамга соғва қилгандим.
Онам у вақтларда мусулмон эмасди.
Гулларга қараб роса йиғлаганман.
"Ўзингни нега алдаяпсан, бу онангнинг байрами эмаску" деб.
Ўшанда илк марта юрагим санчиб кўзларим йиғидан хиралашиб қолган.
Ўн олти йил тинмай сўраганимдан кейин онам муслима бўлдилар.
Ҳали бир йил ҳам бўлмади.
Бугун борсам ўзбекча ош қилибдилар.
"Бу йил пасхани нишонламайман, тухум бўямайман энди" дедилар.
Роса қувондим.
Нима деб ўйлашингиз ўзингизга ҳавола.
Аммо ўлим хақ.
Ё онам мени кўмади ё мен онамни кўмаман.
Аввало узоқ яшасинлар.
Аммо агар ўлсалар энди армоним йўқ.
Ортларидан "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" дея оламан, Қуръон ўқий оламан.
Отамга нисбатан эса бу амалларни амалга ошира олмайман.
Онангизнинг қадрига етинг.
Уриб сўкса ҳам сизга кун бермаса ҳам.
Муҳими у муслима ахир.
Онам тобора қариябдилар мен ҳам.
Юзларимиз нигоҳларимиз кўзларимиз тобора янада бир-бирига ўхшаб бормоқда.
Жуда-жуда яхши онанинг ёмон боласиман.
Онамдек ҳалим, мулойим, мулоҳазали, босиқ, фаросатли эмасман минг афсус.
Шу жиҳатлари юқишини ҳам насиб қилсин.
Онам менга ширин гапларни кўп айтган.
Энг мени хурсанд қилгани:
"Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ" бўлган.
Аллоҳ мени дўзах билан жазоламасину агар жаннатий бўлсам онамнинг жаннатига осмонлардаги юлдузларга ердан тикилганим каби қараб турсам керак.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
47👍30😭13🔥4
Surhondaryo!
👍51🔥1
​​#БИРОДАРИМГА_ТАСКИН.

Ағёрларинг бузиб, Кўнглинг Каъбасин,
Кўнглинг қандилига, тош отдилар мўл.
Аршнинг муаллифи билур хаммасин,
Нихоят очилди омад томон йўл!

Қуришни битирди қисмат меъмори,
Умринг саройининг, чорак асрини.
Келганда бир куни кексалик чоғи,
Ташлаб кетадирсан, ёшлик қасрини.

Ёзишни тугатди, тақдир қалами,
Умринг китобининг эллик уч жузин.
Умринг кўклами-ю, ёзин тугатиб,
Яшашни бошладинг, умрингнинг кузин.

Яшaaдинг сабрнинг шойисин кийиб,
Чидадинг, сабрли тақсирларга хос.
Ижодинг севганга қиламан таъзим,
Ўзингни суймасга битта илтимос:

Пок зотни ёмонлаб жар солма эй дўст,
Тилингни иғводан пок айла олдин.
Олтин идишдаги, лойнинг қадри йўқ,
Лойда ётса хамки, қадрли олтин!


@A_meshayan
2010-йил
Абдурроҳман Мешаян
👍334🔥1
Forwarded from Абдулла Орипов шеърияти (Ruxsora Oripova)
Абдулла Орипов

Менга хуш хабар айт...

Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам...
Дарду машаққатлар ўтгайдир бари,
Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт.
Умрингни фараҳбахш, тотли онлари
Ҳали олдиндадир, кўргайсан деб айт.

Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам...
Дўстларинг бордир-ку ҳали дунёда,
Сени кулфатларда қолдирмас деб айт.
Ёвузлик бўлса ҳам ҳаддин зиёда
Сени чангалига олдирмас, деб айт.

Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам...
Олис муҳаббатинг сўнмаган ҳамон,
То ҳануз унутмай юрибди дегил.
Сарғайган дафтарин варақлаб пинҳон,
У сени тушида кўрибди дегил.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам...


2008 йил 7 июнь

@abdullaorifijodi
👍27🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РОЗИ_ҚИЛОЛСАЙДИМ_САНИ.

Жаҳолатнинг ботқоғидан,
Раҳм этиб қутқардинг мани.
Асар қолмай дил доғидан,
Рози қилолсайдим Сани.

Дунё боғин кезмоқдан,
Яшашданда безмоқдаман.
Ўлим яқин сезмоқдаман,
Рози қилолсайдим Сани.

Ичмас эдим хасрат майин,
Чалмас эдим қайғу найин,
Қирқар эдим ғамнинг пайин,
Рози қилолсайдим Сани.

Томиримда музлайди қон,
Кун келиб Сен истаган он.
Табассум-ла берардим жон,
Рози қилолсайдим Сани.

Нафснинг кўзин ўярдимо,
Дилни оққа бўярдимо,
Жамолингга тўярдимо,
Рози қилолсайдим Сани.

Кўздан ёшим тирқирарди,
Юрак Ишқдан зирқирарди.
Руҳим нечун чирқирарди?
Рози қилолсайдим Сани.

Бахтим лаъинни хорларди,
Хурлар бағрига чорларди.
Маҳшарда юзим порларди,
Рози қилолсайдим Сани.

@A_meshayan
11:52-08.02.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍315😭2🔥1
#Мусулмонга_ўхшамай_қолдик

Лаа Илаҳа Иллаллоҳ айтиб,
Мўмин деган бир унвон олдик.
Аммо яна гуноҳга қайтиб,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Май тўлдириб хум ва кўзамиз,
Ичдик шароб, тотдик бўзамиз.
Қилмай тоат, тутмай рўзамиз,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Қизига шим танлаюр ота,
Доооод виждонин иблисга сота.
Гуноҳ деган ботқоққа бота,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Тупурди қалб булоғимизга,
Бомдод чоғи гар ухлаб олдик.
Шайтон "суйиб" қулоғимизга,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Ўз кўксимни тиғлаб айтяпман,
Дилга малҳам излаб айтяпман.
Кулиб эмас йиғлаб айтяпман,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Бизларда йўқ хаё ва ибо,
Хар томонда фахш, кибр, рибо.
Г'ам қасрига қилиб мархабо,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Энди эса юрибмиз додлаб,
Фарзандимиз иблисни шодлаб-
Қуръон эмас, рок юрса ёдлаб,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Талоқ деган сўзга чўкдик тиз,
Ёр туғса гар ўғил эмас қиз.
Бошқаларни билмадиму биз,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Қилган минглаб гуноҳимиздан,
Пушаймонга ўхшамай қолдик.
Хаё қилмай Паноҳимиздан,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Қуръон ётур жавонда бекор,
Жойнамозни сандиққа солдик.
Кечир бизни ё Парвардигор,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

Юрак қолди иймондан бўшаб,
Юравердик кибримиз тўшаб.
Ажнабийга шу қадар ўхшаб,
Мусулмонга ўхшамай қолдик.

@A_meshayan
10:16-08.02.2016
Абдураҳмон Мешаян
👍35😭22🔥2
​​​​ФАРҚИМИЗ ҚОЛМАДИ ҒАЙРИДИНЛАРДАН

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн тўрт аср олдин марҳамат қилганлари - охирзамон аломатларига доир ҳадис маъноларидан бир парча:
- Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади.

Илонлар ҳамласин бошласа секин,
Қалдирғоч қочаркан бундай инлардан.
Тоза мусулмонман деймиз-у лекин,
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.

Иймонимиз эмас ширин жонимиз,
Тўй бошласак увол қоплаб
нонимиз.
Ароққа лиқ-тўла дастурхонимиз,
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.

Севамиз иғвонинг донин чўқишни,
Олимнинг ортидан иғво тўқишни.
Қирқ ёшда ҳам билмай намоз ўқишни,
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.

Тавбамиз йўқдир-у гуноҳ ҳисобсиз,
Тангрим қолдирмагай буни итобсиз.
Завжалар ҳам
мажбур юрар хижобсиз, Фарқимиз қолмади
ғайридинлардан.

Афзал билдик иблис бизга
берди тан,
Римда дам олишни Хаж ва
Маккадан.
Судхўрликка кетдик буткул
муккадан,
Фарқимиз қолмади
ғайридинлардан.

Гуноҳ кўчасида юрдик
дайдиб ҳам,
Хато қилдик Аллоҳ исмин
айтиб ҳам.
Зино қилганлар бор Хаждан
қайтиб ҳам,
Фарқимиз қолмади
ғайридинлардан.

Қулоқ тинч бўлса бас,
қолсак ҳамки оч,
Кимлардир тақдилар
диндан кечиб хоч.
Масжидга бир бормай
оқартирдик соч,
Фарқимиз қолмади
ғайридинлардан.

Биримиз шиъамиз,биримиз сунний,
Биримиз табииймиз,биримиз сунъий.
Наҳот шу тариқа бўлармиз
фоний?
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.

Гўё қолмиш фақат Исломдан исм,
Гўё қолмиш фақат Қуръондан расм.
Мусулмондан эса қуп-қуруқ жисм,
Фарқимиз қолмади ғайридинлардан.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
😭41👍121🔥1
​​​​АРЗОНЛАШГАН ҚАДР

Тушунмовчиликдир, балки эҳтимол,
Каззоб амалдорнинг шу бўлди шархи:
“Халқ қилгани учун кўп-кўп истеъмол,
Ошди мамлакатда барра гўшт нархи.

Тўғрида не иши, нима иши бор,
Қорқни оч халқ билан қорни тўқ хоннинг?
Бу гал қора халқни қақшатиб зор-зор,
Нархи ошар эмиш қаро-оқ ноннинг.

Шудир давлат элга кўрсатган химмат,
Авом эл қолмоқда сарсонлигича.
Мамлакатда бўлди хар нарса қиммат,
Инсон қадри қолди арзонлигича...

16:28-12.10.2019
Абдураҳмон Мешаян
👍44🔥52
😭26🤣13👎1🔥1
#​​ТАНДИР_НОВВОЙ_ВА_ХАМИР...

“Тандир” қиздирилган, ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Патир”лар, “сомса”лар, “ширмой”лар пишар...

“Тандир”нинг оловин сўндирмоқ учун,
Кўзаларни “сув”га тўлдирмоқ керак.
Яна бир йўли бор, яширмоқ нечун,
Аввало “новвойни ўлдирмоқ” керак!

Сенга насиҳат шу: тансоқчинг мисол,
Эргашсада қочгин “новвой”дан наслим.
Йўқса насиб этмас хурлар-ла висол,
“Новвой” қилмай туриб хали жон таслим!

Юрак қон, кўзлар ёш, эзилган жигар,
Қачонки бизлар қул, нафс бўлса амир.
Гуноҳ-новвой, дўзах-тандир бўлса гар,
Демак ўз-ўзидан инсондир хамир!


“Савоб ханжари”ни аямай суқсанг,
“Гуноҳ деб аталмиш новвой” ўлади.
“Дўзах тандири”ни сўзимни уқсанг,
Ўчиргувчи “сув” бу тавба бўлади!

Қўчқорку сўйилгач дастурхонингга,
Ўзи кириб келар тушиб паловга.
Эй инсон ачингин сен ўз холингга,
Тириклай кирасан кирсанг оловга...

“Тандир” қиздирилган ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Новвой”дан қўрқмаган “хамир”лар пишар!

@A_meshayan
14:45-09.04.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍22😭112🔥2👎1🤣1
2025/07/13 20:11:31
Back to Top
HTML Embed Code: