Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕВА АЁЛГА

Энди номинг бева, унвонинг бева,
Энди она тилинг дард номли шева.
Ёринг дарахт эди, бир этак мева-
Бола билан қолган чўрисан аёл.

Халол касб ортидан топсанг хамки нон,
Хушторинг бор дея айлашар бўҳтон.
Есаю емаса мудом оғзи қон-
Бўрисан,
Бўрисан,
Бўрисан аёл.

Гарчи кўнглинг оппоқ қошларинг қаро,
Туҳматлар зарбидан қалбингдир яро.
Худойим яратган инсонлар аро,
Мунчалар манглайи шўрисан аёл?

Иккинг бир қоринга к,андай сиғишган?
Ёрин қизғонади миш-миш йиғишган-
Хатто сендан гумон синглинг туғишган,
Гўё бахт ўмарган ўғрисан аёл.

Эркакларга дерлар: Йўлингда бола,
Сенинг эса мудом кўнглингда бола.
Ёнингда,
Қорнингда,
Қўлингда
Бола,
Худо билса бўлди, тўғрисан аёл.

Мени айтди дерсан, олиб ёнига,
Ўғлинг ўсгач элтар юртлар хонига.
Макка муштоқ сендек "Ҳожи Она"га
Шунда дей онанинг зўрисан аёл.

@A_meshayan
17:12-28.05.2015
Абдурроҳман Мешаян
👍46😭32🔥1
​​#Хуш #кайфият

Анча олдин “Бева аёлга” деган шеъримни ўқиб тармоққа жойлагандим. Шеърни бир гуруҳда хам тарқатишибди. Энг қизиғи “Бу шеърнинг муаллифи ким” деб берилган саволга “Бир бева аёл ёзган, исмини ошкор қилмаслигимизни сўрашди” деб жавоб қайтаришган. Роса кулганман... Нимаям дердим бева билан бўйдоқнинг нима фарқи бор деб яхши гумон қилганманда...😃
🤣96👍3🔥2👏1
Бугун Саудия Арабистонидаги ой кузатилувчи минтақалардан бўлган Ҳарийқда янги ҳилол – Зулҳижжа ойи кўринди. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси эртага, 2024 йил 7 июн, жума кунидан 1445 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди.

2024 йил 15 июн, шанба куни ҳожилар Арафотда туради. Бу Зулҳижжанинг 9-куни бўлиб, ўша кунда ҳажда бўлмаганларнинг рўза тутиши суннат: у бир йил олдинги ва кейинги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади.

2024 йил 16 июн, якшанба – Зулҳижжанинг 10-кунида Ислом оламидаги энг улуғ байрам – Ийдул-Азҳо (Қурбон Ҳайити) нишонланади, Инша Аллоҳ.

Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлигини – эртадан бошлаб ҳайит кунигача солиҳ амаллар билан ўтказиш, хусусан, кундузлари рўза тутиш афзал.

Musannif Adham
👍29🔥5
​​#Фаластинликларнинг_қиёматда_гувоҳлиги.

"Ё Раб бу бандангга берма жаннатни,
Бу ифлос бизлардан юзин ўгирган.
Гарданига олиб тавқи лаънатни,
Нуқул чойхонада ош еб ўтирган.

Булбул каби бийрон сайроқи бу зот,
Бизларга келганда тилдан ҳам қолган.
Ғазоликлар ўзи айбдор дея,
Исроилликларнинг тарафин олган.

Биз бомба садоси остида қолдик,
Бу эса тингларди карнай-сурнайни.
Силламиз қуриди урушда толдик,
Бу эса жуҳудга бўлди оғайни.

Ким бизларни ўйлаб юборса ёрдам,
Уларни зиндонга ташлатган касни.
Заққумга тўйдиргин абадул абад,
Завжамиз кўзларин ёшлатган касни.

Қўлимиз узилди, бўлдик ярадор,
Тишларимиз синди бурун қонади.
Бу кўппакни энди дўзахга юбор,
Бу ит жаҳаннамда яхши ёнади"

Шеър кимга аталган десангиз агар,
Қўрқувдан кўзим ёш, бошим эгишли.
Қалбингиздан сўранг...демаяптими-
"Бу шеър мен тўғримда, менга тегишли".


@A_meshayan
02:26-07.06.2024
Абдураҳмон Мешаян
😭92🔥4👍31
​​#ФАЛАСТИНДА_ҚИЛМОҚДА_УРУШ...

Ғазо узра тўкдилар қонлар.
Гўдакдан ҳам олдилар жонлар.
Жабр чекди чин мусулмонлар,
Энди улар қилганча хомуш.
Фаластинда қилмоқда уруш.

Портлатиб не-не масжидни,
Тинч халқларга солиб тахдидни.
Исроилда базм-у жамшидни-
Бошлаганча бир тўп каламуш,
Фаластинда қилмоқда уруш.

Ханузгача Худоси йўқлар.
Мусулмонга автомат ўқлар.
Англармиди очларни тўқлар?
Каслар харжлаб олтин-у кумуш,
Фаластинда қилмоқда уруш.

Мункиллаган кампирни хўрлаб,
Ўн бир яшар қизларни зўрлаб.
Қадаҳ тўла майга уриб лаб.
Харом зардан олай деб улуш,
Фаластинда қиларлар уруш.

Аҳли жуҳуд махшаргача шод,
Мусулмоннинг солганидан дод.
Тинч ҳаётни қилганча барбод,
Бир тўда ит, бир тўп падаркуш,
Фаластинда қилмоқда уруш.

Тилак шуки тоғми ғордами,
Кеч куздами ё баҳордами,
Тошкентдами Қандахордами.
Портлатиб минани нохуш,
Лаънатилар қилмасин уруш...

Ўзинг асра бизни Худойим,
Мусулмонлар тинч бўлсин доим.
Бу шеърдан бор бир муддаоим
Мерган-кофир, мўмин бўлиб қуш,
Лаънатилар қилмасин уруш.

Ё, Раббий бер урушга барҳам
Бир кун келиб Ғазо узра ҳам.
Мушак отиб қилишсин байрам,
Қурол-яроғ чиқармай товуш,
Лаънатилар қилмасин уруш.

@A_meshayan
19:59-16.07.2016
Абдураҳмон Мешаян
😭35👍182
​​#Бузуқ_светофор

Ёш аёлни уриб "уруш маркаби",
Бошлари ёрилди қонади лаби.

Жон таслим айлади у катта йўлда,
Болалари билан қоринда, қўлда.

"Яшашни истарди, истарди бироқ,
Урушни тўхтатар бир "қизил чироқ"-

Аёлнинг бахтига ёнмади афсус,
Баҳори тугамай келар бўлди куз...

"Уруш маркаби"да Исроиллик зот,
"Фаластинлик аёл" ўлганидан шод.

Ҳеч қалби сезмасди қайғу, фироқни,
Ёқиб уруш янглиғ "яшил чироқ"ни.

Ғазода қуриди мусулмон шўри,
Ҳар кун қазилади гўдаклар гўри.

Жим кузатиб турар барчасин тўғри,
Амриқолик тулки, Московлик бўри...

"Адолат хоним"ни қилишган чўри,
Бузуқдир дунёнинг светофори.

@A_meshayan
19:57-10.06.2024
Абдураҳмон Мешаян
😭51👍16🔥31
​​#Қаламкаш_билан_маддоҳ

-Халқ устига чиқиб олиб,
Сиймоқдалар бетиним!
-Яхшилаб боқ гапдан қолиб,
Ёмғир ёғяпти иним!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
👍23😭8🔥2🤣1
Арафа кунининг фазилати

"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Арафа кунидир", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бу кун фазилатда тенгсиз бир кун. Унда инсониятга юборилган энг сўнги рисолат, энг охирги дин тамомига етказилган. Динни тугал қилиш учун ва буни эълон қилиш учун Раб таоло айнан шу кунни танлаган.

"Бирор-бир кунда Аллоҳ таоло Арафа кунидагичалик кўп эркак ёки аёл бандани дўзахдан озод қилмайди... ".

Дуоларнинг энг афзали ҳам Арафа кунининг дуосидир. Шу боис, бу кунни дуо, истиғфор, тоат ва зикр ҳамда яқинлар, қариндош-уруғ ва дўсту ёр қалбига хурсандчилик олиб кириш каби савобли ишлар билан ғанимат билиш мақсадга мувофиқ.

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир (Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари).

Ториқ ибн Шиҳоб ҳикоя қилади: бир куни яҳудийлар Умар разияллоҳу анҳуга шундай дейишди: "сизлар бир оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик". Шундай дея улар Моида сурасининг учинчи оятини айтишди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "албатта, мен у оятнинг қайси пайт нозил бўлгани, қаерда нозил бўлгани ва у нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлганликларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. У нозил бўлаётганда Аллоҳга қасамки, биз жума куни Арафада эдик".

Бу кунда замоннинг фазилати, маконнинг фазилати, куннинг фазилати ва макиннинг (мазкур маконга йиғилган зотлар) фазилати ва буюк сафар ниҳоясининг фазилати жам бўлган. Бу кунда 24 йил давом этган буюк рисола, буюк калом, қайсики, тоғлар ҳам кўтаришга қўрққан калом якунига етказилган. Йигирма тўрт йил инсониятни нур ва раҳматга чулғаб турган ваҳийлар силсиласидаги сўнги ҳалқа зарб қилинган.

Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар (мазмуни): "Арафа кунининг рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан" (имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж қилмаётганлар учун арафа куни рўза тутиш мустаҳабдир.

Арафа кунининг фазли, ундаги дуоларнинг фазли фақатгина Арафот тоғига йиғилган ҳожилар учун хос эмас, балки, барча мусулмонларни ўз ичига олади.

Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: "Арафа куни, наҳр куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиз бўлади", дея марҳамат қилганлар. Ҳадисни сунан эгалари ривоят қилишган.

Алишер Султанходжаев
👍208🔥3
​​​​ҚУРБОН ҲАЙИТ МУБОРАК БЎЛСИН СИЗЛАРГА!

Эй Аллоҳга сиғинганлар бутни қўйиб,
Эй саждада ёш тўкканлар тўйиб-тўйиб,
Чарчамангиз туя, новвос, қўчқор сўйиб,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Келганда ўнинчиси Зулхижжанинг,
Эй дўст қабул бўлсин қурбонлигинг санинг.
Сўнгра яна икки кун бор дуом манинг,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Қурбонлик гўшт тарқатаман деганлар ҳам,
Ва шу гўштдан насиб айлаб еганлар ҳам.
Расулию Роббисини севганлар х
ҳам,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Эй биродар тўлдирганча майга қадах,
Байрамин нишонлаганлар қандоқ мазах.
Сизга халол бўлиб жаннат харом дўзах,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Қандоқ қалбни тарк айлагай шодлик фарах,
Дил яйраса десак “Хайя алал фалах”
Тилагим шу барчангизга я Бисмиллаҳ,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Эй эхсонин халққа, қалбин Хаққа берган,
Мусулмонман дея мудом қаддин керган.
Мусофирим ёт элларда ризқин терган,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Эй фақирлар бир улуғ ризқ сизни топсин,
Шу байрамдан кейин бойлик сизга чопсин.
Ғам-қайғулар сизга мангу эшик ёпсин,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Лаъинларнинг найрангига учмаганлар,
Ҳалолидан ўзгасини қучмаганлар
Дард ёғсада ўз динидан кечмаганлар,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Яратган Зот ўзи Аввал ўзи Охир,
Қани мадхин айламоққа бўлсак моҳир.
Қандоқ табрикламай мўмин дўстни аҳир
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Ажрларга тўлиб амал саҳифалар,
Иффатини сақлаган ул афифалар.
Чин мўминлар етиштирган заифалар.
Қурбор ҳайит муборак, бўлсин сизларга.

Эй ғурури осмон бирла баробарим,
Сенинг-ла бир Аллоҳ ила пайғамбарим.
Акам, укам, оғам, иним, биродарим,
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

Маним нолам Арш Султони Хаққа етсин,
Юракларга ихлос тўлиб ғафлат кетсин.
Келгуси йил хам демоқлик насиб этсин:
Қурбон ҳайит муборак, бўлсин сизларга!

@A_meshayan
10:25-30.07.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍26🔥65
Эртага Тошкентда соат 04:49 да қуёш чиқади. Шунга мувофиқ Қурбон Ҳайити намози Тошкент масжидларида қуёш чиқишидан 21 дақиқа ўтиб, соат 05:10 да ўқилади.

Эслатма: Бомдод намози ҳайит намозидан муҳимроқ! Бомдод Тошкент масжидларида эртага 03:50 – 04:05 атрофида (±5-10 дақиқа фарқи билан) ўқилади.

Musannif Adham
👍28🔥5
Ги Де Мопассан ҳикояларидан бирида герман қўшинлари чегарага яқин Франция шаҳрини ишғол қилишиб базм уюштиришади ва базмга фоҳишалар ҳам таклиф қилинади, базмда кайфи ошиб қолган немис зобити, мана француз аёллари ҳам энди хизматимизда, дейди, шунда фоҳишалардан бири, биз француз аёллари эмас фоҳишалармиз, деб жавоб беради, қиссадан ҳисса шуки фоҳишанинг миллати бўлмайди, бас қилинглар бўқингиздан тилла топгандай "ўзбек фоҳишаси ҳақида кино" деб тарқатишни.
👍87🔥9
Азизлар, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида яшовчи Набиева Муқаддасхон сиз азизларнинг ёрдамингизга муҳтож.

Суратда ташхис натижалари, шахсий маълумотлар очиқ кўрсатилган.

Набиева Муқаддасхон номидаги қуйидаги карта рақамга қўлингиздан келганча маблағ ўтказишингиз мумкин:
8600060239244693
👍10🔥21
​​Муслима хотинлар

"Йиғлаб ёзилган шеърлар" туркумидан

Қамашгандан бери намозхон эрин,
Тансиқ неъматларга қорни тўймади.
Мудом меҳнат қилиб манглайдан терин-
Артдию, тоатни асло қўймади.

Суянайин деса қилишиб туҳмат,
Ёлғиз акасин ҳам қўйдилар қамаб.
Шўрлик сингил эса чекканча заҳмат,
Яшар бир кўйлакда, қирқ ямоқ ямаб.

Укаси бедарак йўқолди четда,
Тақводор отасин кетдилар отиб.
Аёл кечалари қоврилди ўтда,
Дардлар юрагига ханжардай ботиб...

Отасиз, акаю укасиз эрсиз,
Бу аёл яшади омаддан жудо.
Қандай қилиб ахир чидади дерсиз,
Дер эди: "Укажон бор ахир Худо".

Эри билан ўн йил, йигирма йиллаб,
Жудоликда яшаб қовушолмасдан.
Кечалар ёстиққа йиғлаб изиллаб,
Танда харорати совушолмасдан,

Яшаётган не-не ҳалол аёл бор,
Йиғиси тиқилиб ҳар дам томоққа.
Номусини сотмай, қайтар дея ёр,
Ўн беш йиллаб қатнаб совуқ қамоққа.

Мен эркак бўлсам ҳам шунча ғурбатни-
Кўрсам ёриларди чидолмай юрак.
Менимча бир куни ўшал жаннатни,
Муслима аёллар тўлдирса керак.

@A_meshayan
16:09-23.06.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍77😭34🔥4
2025/07/10 13:46:31
Back to Top
HTML Embed Code: