Telegram Web
Juma muborak
Jaloliddin Ahmadaliyev
Абдураҳмон Мешаян шеъри
👍7
​​​​ЖУМА МУБОРАК!

Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга.
Кибр тулпорига минмаганларга,
Жума муборак...

Фақат халол луқма егувчиларга,
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга.
Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга,
Жума муборак...

Шанбада яҳудий   синагог топса
Якшанба насроний черковга чопса.
Жумада масжидда мўминлар эса...
Жума муборак.

Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар.
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
Жума муборак

Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
Жума муборак...

Дард кирмасин кўнгил худудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга.
Иблис хасад қилсин сужудингизга,
Жума муборак.

Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар.
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,
Жума муборак.

@A_meshayan
08:29-02.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
15👍10🔥3👏1
​​​​#МАСЖИД #КАБУТАРИ

#Абдуллоҳ #ибн #Зубайр #розияллоҳу #анҳу

“Масжид кабутари”
“Масжид кабутари”-
Сени Асмо бирла Зубайр кутган.
Гўдак чоғинг икки олам сарвари,
Хурмо чайнаб бериб оғзингга тутган!

Намоздаги ҳушунг тилларда достон,
Сендек саҳобага ким қилмас хавас?
Бир куни сен тоат қилаётган он,
Уй аҳлинг “илон!” деб чиқардилар сас.

Намозин бузарди биздайин авом,
Сен эса ортингга бир қайрилмадинг.
Тағин этавердинг тоатда давом,
Гўзал хулқингданда ҳеч айрилмадинг!

Вужуд кўп тоатга чоғланганидан,
На рукудан ва на саждадан толдинг.
Соф қалбинг масжидга боғланганидан,
“Масжид кабутари” лақабин олдинг!

Жангларда шижоат кўрсатмоқликка,
Сени Хақнинг Ўзи айлади қодир.
Аёндир ёв томон борганинг тикка,
Ифриқиййя ғазот(и) бўлганда содир!

Бурбур саркардаси Жаржир найлади?
Найларди чодирга қилди у хужум.
Сўнгра мўминларни асир айлади,
Мусулмонлар қолди қамалда гавжум.

Жаржир аскарлари-юз йигирма минг,
Жангда йигирма минг мусулмон ул дам.
Ўттиз отлиқ билан Абдуллоҳ ўзинг,
Жаржир томон бординг шиддат-ла илдам.

Душман эса сени элчи деб ўйлаб,
Жойидан жилмади бирор бир лаҳза.
Кейин бир иш қилдинг...юрибмиз сўйлаб,
Муттаҳам Жаржирга санчидинг найза!

Бошин узиб илдинг найза учига,
Баланд сасда айтдинг: Аллоҳу Акбар!
Душман ишонмасдан ўзин кучига,
Қочди...мусулмонлар қучдилар зафар!

...Бир муддат халифа бўлганинг аён,
Ҳижоз ва Хуросон, Яман ва Ироқ-
Сенга байъат берди, рост айлай баён,
Бошингдан кулфатлар кетмади бироқ...

Дунёда яшаркан одамзот кўрар,
Турфа кун ва тунни яхши ва ёмон.
Одамлар сотилиб берганча зарар,
Ўтгач Ҳажжож Юсуф Сақафий томон-

Онанг Асмо бирла қилдинг маслаҳат,
У хам ўгит берди: “Бўл собитқадам!
Хақ узра жон бериб, ўлсанг ўл фақат,
Хақдан ташқарига чиқмагин бир дам”

Бир кун шаҳид бўлдинг қолиб наилож,
Шоирга кўп оғир ох ёзмоқ буни.
Сендек саҳобани аямай Ҳажжож,
Тап тортмай ўлдирди чоршанба куни.

“Масжид кабутари”...
“Масжид кабутари”...
Сўнг Маккада турдинг уч кун осилиб.
Холатимга боқсам мен борган сари,
Йиғлашга тайёрман...қалбим эзилиб...

О азиз Абдуллоҳ ибн Зубайр,
Бугун хам кўп бизни янчаётганлар.
Бизнинг Ақсомизда қилганча сайр,
Тинмаяпти тиғин санчаётганлар.

Маним орзум надир тўкмай кўз ёшин,
Кўпайсин шижоат қиладиганлар.
Сениндек ёв сафин ёриб, ёв бошин-
Найзанинг учига иладиганлар!

Санинг онанг Абу Бакринг қизи,
Отанг-хаворийси Расулуллоҳнинг.
Бизни учраштирсин жаннатда Ўзи,
Мўъжизаси кўпку Буюк Аллоҳнинг!

Қандоқ бахт гуноҳим Аллоҳ кечириб,
Жаннатга кир деса мендек фақирга.
Бўлсам Расулимиз Кавсар ичириб,
Саҳобалар бирла жаннатда бирга!

@A_meshayan
11:08-20.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍2110😭5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЁРИМ_МЕНИ_УНУТМА.

Йиғлар бўлсам аламдан,
Юрак титрар ноламдан.
Бир кун ўтсам оламдан,
Ёрим мени унутма.

Руҳим кўкка учган он,
Томиримда музлар қон.
Қўлларингда берсам жон,
Ёрим мени унутма.

Юлдузман осмондаги,
Мажнунман достондаги.
Битди деб ишқ эртаги,
Ёрим мени унутма.

Сенга атадим байтим,
Мехрингга мехрим қайтим.
Мен дунёда йўқ пайтим,
Ёрим мени унутма.

Қисматингга кўнгину,
Бир дам ўйга чўмгину.
Юрагингга кўмгину,
Ёрим мени унутма.

Йиғлаётган онингда,
Бўлмасамда ёнингда.
Сақлаб мени ёдингда,
Ёрим мени унутма.

Тупроқни қучганимда,
Шам янглиғ ўчганимда.
Жаннатга кўчганимда,
Ёрим мени унутма.

@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян
👏16👍10😭83🔥1
​​#ЗАМИННИНГ_ИФТОРЛИГИ

Рамазонда ўйлаб Ғазоликларни,
Юрак ўйнаб қолиб мазам қочади.
Ер ҳам рўзадордир ғазоликни еб,
Ҳар кун оғзин "ёпиб", оғзин" очади".

Саҳарликка қилар мудом тановул,
Фаластинликларни афсус она ер.
Ифторлик ҳам қилар уларни нуқул,
Ё Раб диндошларга Ўзинг ёрдам бер!

@A_meshayan
20:17-22.03.2024
Абдураҳмон Мешаян
😭46👍91🔥1
Ҳамма ифторни кутиб ўтирган бўлса керак. ))

Шу пайт яқин бир дўстимнинг янги саҳифасини сизларга ҳам илинай деб ўйлаб қолдим.

Ўзи ҳали талаба, араб, турк ва инглиз тилларидан таржималар ва шахсий фикрларини жойлаб туради, иншааллоҳ!

Ҳозирда www.tgoop.com/with_husayn ҳаволаси билан фаолият бошлабдилар.

Қўшилиш ихтиёрий, албатта. )
👍123👏1
​​#ДУО

Ўлганингдан кейин сенга костюм-шим кийгизиб, мозорингнинг тепасида ароқ ичишганидан кўра, мусулмон бўлсангу сени кафанлаб, жанозангни ўқиб ортингдан "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" деб биродарларинг, аҳли оиланг яхшилик билан эслаб йиғлаб қолишлари нақадар бахт. Исломга кирганингдан сўнг эришадиган чексиз неъматларни хисобга олмаганингда хам Исломда топган гўзал хотимангнинг ўзи мусулмон бўлишга арзийди...

Ё Раббий!
Дунёга келганимда қулоғимга азон, иқомат айтилмади, (Сенга исён қилмайман) шунга қалбим маҳзун. Ҳотимамни шу даражада гўзал қилки дунёдаги маҳзунлигим ўрнини охиратдаги қувончим босиб кетсин! Таваллудимда ибодат учун йиғилмадилар вафотимда ибодат учун жамлансинлар! Ризоинги топай! Амийн!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
👍36😭93🔥1👏1
​​#Бошингга_тушмасин_уйғурнинг_куни

Ухлай олмаябман қаерда роҳат?
Ўйлаб ўтирибман оғир мавзуни.
Халқим ўзи бағринг тўла жароҳат,
Бошингга тушмасин уйғурнинг куни.

"Сариқ аждар" сенга Аллоҳ дедирмас,
Ахир куфр улар умрин мазмуни.
Жангчинг қани сени ёвга едирмас?
Бошингга тушмасин уйғурнинг куни.

Хатар жуда яқин жим-жим кузатма,
Ўзингга харом деб тунлар уйқуни-
Дуо қил ва қизинг Чинга узатма,
Бошингга тушмасин уйғурнинг куни.

Ўз уйингда мушрик бўлса хўжайин,
Кўтармоқ душвордир бундоқ қайғуни.
Қўрқувим ошмоқда кун ўтган сайин,
Бошингга тушмасин уйғурнинг куни.

Қонга-қон,  жонга-жон мўминнинг хуни,
Аллоҳ ёди бирла саҳари туни.
Мусулмон ўзбегим,  муслим ўзбегим,
Бошингга тушмасин уйғурнинг куни!

@A_meshayan
02:49-24.03.2025
Абдураҳмон Мешаян
👍3913😭4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СОҲИЛДА

Дунё дарахтидан кўп хам ўтмайин,
Тўкилгаймиз биз хам мисоли тутлар.
Хаёт дарёсида сузгандан кейин,
Соҳилда кутади бизни тобутлар.

ЎЛИМ

Унга нима Пайғамбармисан,
Султонмисан ё Раҳбармисан.
Шоқолмисан ё Аждармисан,
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

Сўрамайди гўдакмисан деб,
Аёлмисан эркакмисан деб.
Оқилмисан туллакмисан деб,
Бир кун келар олиб кетгани.
Ёш танламас ўлим дегани.

Бўлсанг хамки Исога қондош,
Ё Мусога қавм-у қариндош.
Фойдаси йўқ... Тўкаверма ёш,
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

Тақдир бўлса ўлмоғинг мумкин,
Мункиллаган момонгдан олдин.
Қолиб кетар сен йиғган олтин.
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

У Аллохим юборган вакил,
Унга тиним йўқдир ой-у йил.
Истеъфога чиқмас Азроил,
(Нафақага чиқмас Азроил)
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

Гунохдан қоч бўлсанг мусулмон,
Гумроҳдан қоч бўлсанг мусулмон.
Кўзларинг оч эй Абдураҳмон,
Бир кун келар олиб кетгани.
Ёш танламас ўлим дегани.

2010-2015
Абдурроҳман Мешаян
👍327🔥1😭1
ИншаАллоҳ келгуси ойда.
Умр етса бас.
👍54🔥146
Channel photo updated
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Китобга тайёргарлик.
ИншаАллоҳ.
👍90🔥12👏82
​​Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу

Эй жигаррангкўзли,  елкалари кенг-
Қорачадан келган Хақнинг ошиғи.
Маним ҳайратларим осмонларга тенг,
Ўлгунча ҳавасим келар очиғи.

Онангиз Сумайя илк шаҳид бўлди,
Ёш тошди кўзингиз қирғоқларидан.
Отангиз Ёсир ҳам мардларча ўлди,
Қутилиб мушриклар қийноқларидан.

Кофирлар босдилар диндан қайтгин деб,
Қизиган темирни баданларига.
Жазирама иссиқ чоғларда эс еб,
Кўмиб қўйдилар қум барханларига.

Азобга чидолмай тилга олдингиз,
Тил учида куфр калималарни.
Виждон азобида ёмон қолдингиз,
Набийга айтдингиз сўнгра аларни.

Кўздан ёшингизни қўймоқ-чун артиб,
Буюк Набий айтди гўзал хушхабар:
"Аммор мўмин эрур сочидан тортиб,
Билиб қўйинглар то оёғи қадар".

Ухудда, Хандақда, айладингиз жанг,
Шижоат тошиб қалб булоғингиздан.
Айрилгач ҳам ҳолим демадингиз танг,
Ямома жангида қулоғингиздан.

Куфага амирлик қилган чоғингиз,
Бири "Эй қулоғи кесик" зот деди.
Сиз эса айтдингиз афзал қулоғим-
Шу бўлар у Хақ-чун кесилган эди.

Набий айлаганди бир кун башорат:
"Сени ўлдиражак боғий тоифа".
Сиз шаҳид бўлдингиз абадул-абад-
Жаннатда ҳеч қачон бўлмайсиз хафа.

Афсус Аммор ибн Ёсир сиз каби,,
Ёвни қириб  савоб ишламаганман.
Тўқсон уч ёшда ҳам қилич тутгансиз,
Менчи хатто ханжар ушламаганман!

Эй жигаррангкўзли,  елкалари кенг-
Қорачадан келган  баландбўй киши.
Сиз қилган амаллар олтингадир тенг,
Ҳавас қилмоқ биздек темирнинг иши.

@A_meshayan
04-05-август 2023
Абдураҳмон Мешаян
16👍11😭1
​​ҚАДР КЕЧАСИДА БЕДОР БЎЛ

Айтгил не деб аташ мумкиндир буни,
Тақво-эътиқодинг  ўзин осдими?
Тонггача ухламай Янги йил туни,
Қадр кечасида уйқу босдими?

Бир савобга ўнта,  ўнтага юзта,
Юзтага мингтадир Аллоҳ жавоби.
Сенга насиб қилсин бир кечадаёқ,
Саксон уч йилдан кўп тоат савоби.


Имконни бой берма тоатдан қочма,
Масжидни тўлдириб юрмоққа шайлан.
Бу тунда кўп йиллик гуноҳинг ювиб,
Саҳардан гуноҳсиз гўдакка айлан!


@A_meshayan
14:39-26.03.2025
Абдураҳмон  Мешаян
👍38😭7🔥32
​​ЛАЙЛАТ-УЛ ҚАДР

Қувончдан кўзимдан ёғмоқдадир сел,
Сени узоқ кутди энг бағрикенг эл.
Эй маним минг ойдан яхшироғим кел,
Хис қилай бахт надир, сакийнат надир?
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

Севмади пок қалбим черков бонгини,
Масжид банд қилган-чун мўмин онгини,
Рамазон тўккандек қалбим зангини,
Сени интиқ кутдим, либосим сабр,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

"Рождество"ни  дея дард ютганим йўқ,
Ёҳуд "Хеллуин"ни зор кутганим йўқ.
Менга санчилгунча ажал деган ўқ,
Қалбимни хушнуд қил ютгунча қабр,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

Хақнинг мархамати бунчалар хам кенг,
Барокатли оқшом қилмиш  сени энг.
Саксон уч йил бирла бўлибдирсан тенг,
Бахтлиман, билдимку Хақ ишқи надир,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

@A_meshayan
2017-йил
Абдураҳмон Мешаян
👍357
​​#УСМОН_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲУ_ВА_ЗАВЖАЛАРИ

Қалбида тошганда илҳом булоғи,
Шоир хақиқатни оққа кўчирди.
Сиз билан сиз бўлгач суянган тоғи,
Руқайя бахтиёр ҳаёт кечирди.

Пайғамбарнинг қизи топгунча вафот,
Унга юзландингиз муҳаббат билан.
Сўнг никоҳ риштасин боғладингиз шод,
Умму Кулсум бинти Муҳаммад билан.

Бошқа ёрингиз ҳам сизни улардан,
Оз севмади тарих гувоҳдир албат.
Безиб Муовия совчиларидан,
Отика подшоҳнинг ишқин қилди рад.

Ғофиқий ибн Ҳарб ҳамла қилган дам,
Темир қилич ила сизни урди воҳ.
Сўнгра ўқиётган мусҳафингизни,
Тепиб юборди у муттаҳам гумроҳ.

Мусҳафга тўкилди шунда қонингиз,
Тарихчилар буни битди қалам-ла.
Энди олмоқ учун сизнинг жонингиз,
Савдон ибн Ҳумрон қилганда ҳамла-

Қизингиз йўлини тўсди у итнинг,
Ва хотинингиз ҳам жон жаҳди ила.
Шунда унинг қўли кесилиб кетди,
Панжасидан жудо бўлди Ноила.

Душманлар қутириб сиз ўлгач энди,
Ғазабга чунонам тўлганларида.
Яна йўлларини ёрингиз тўсди,
Бошингиз кесмоқчи бўлганларида.

Ҳайратда қоляпман Руқайя асли,
Сизнинг қадрингизни албатта сезган.
Пок Умму Кулсум ҳам пайғамбар насли,
Сизни жонидан ҳам ортиқроқ севган.

Отика сиз ўткач қурмади турмуш,
Совчи қўйганда ҳам улуғ ҳалифа.
Ноила тик боқди душманингизга,
Қизларимиз бўлсин шундай афифа.

Ҳаётингиз ўқиб шунди уқдим мен,
Оғир мусибатмас кундошлик демак.
Агар аёлларинг севдиролсанг сен,
Ҳам яна бўлолсанг хақиқий эркак.

@A_meshayan
17:27-09.08.2023
Абдураҳмон Мешаян
👍219😭1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен ҳеч қачон ижодимдан кимдир қўшиқ қилгани учун мақтанмаганман.

Бу менга ёт нарса.  Бу ҳам икки йил олдинги видео.  Буёғига кимлар билан ижодий ҳамкорлик қилганимни доимий равишда қўйиб бораман. Ижодимдан беруҳсат фойдаланадиганлар кўпайиб кетганига мажбур бўляпман.
Тағинам аёл бошлари билан Юлдуз опа мардлар шеърларимдан фодаланганларида руҳсат ҳам сўрайдилар,  хаққимни ҳам берадилар.
11 йилдан бери ижодий ҳамкормиз.
👍45🔥61
​​​​#Саҳобалар #ҳаётидан #шеър

#СУМАЙЯ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲО

Кўздан уйқум қочиб қоқ ярим тунда,
Саодат асрига элтади хаёл.
Кўз олдимга келар дафъатан бунда,
Икки туя аро боғланган аёл!

Бир туяга эди шўрлик аёлнинг,
Бир оёғи бирла бир қўли боғлиқ.
Бошқа бир туяга иккинчи қўли-
Оёғи боғлиқдир... оғриқ нечоғлиқ...

Туялар хайдалди бир бирдан узоқ,
Оёқ-қўллар э вох мажбур керилди.
Сўнгра вақтинчалик тўхтади қийноқ,
Аёлга шу қадар азоб берилди.

Абу Жаҳл топиб бу ҳолдан хузур,
Аёлнинг қошида жилмаярди шод.
Оғриқлар дастидан бўлсада мағрур,
Сумайя чидолмай кўтарди фарёд.

Туялар жойига қайтарилдилар,
Аёлнинг бўшашди оёғи, қўли.
Сўзлашга киришди Абу Жаҳлнинг,
Ўзиданда жирканч кирланган тили:

Афсус у забондан сочилмади бол:
-Хўш қалай Сумайя қилдингми мазза?
Азоб уқубатинг тугайди дарҳол,
Муҳаммадни инкор қилганинг лаҳза!

-Ўлсам хам мен уни қилмайман инкор!
Шу бўлди Сумайя айлаган жавоб.
Абу Жаҳл қилгач ишора бир бор,
Туякашлар яна бердилар азоб...

Ёрдам беролмади на эри Ёсир,
Ёвдан қутқармади на ўғли Аммор.
Бу вақтда улар хам ғам чекиб ахир,
Сумайя ёнида чекарди озор.

Азоб чекар эди бутун оила,
Дашт ичра, дашт номи аталар Рамда.
Бир кун қалбларида чексиз дард ила,
Ёнларидан ўтди Расулим ғамда.

-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
Дедилар: Сизларга мукофот жаннат,
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!

Шу он қум устида судралаётган,
Сумайянинг ёри Ёсир чекиб ох-
Деди: Замон доим зўравонники-
Бўлаверадими ё Расулуллоҳ?

Бу савол жавобсиз қолдирилди лек,
Аллоҳга ёлбориб аста ушбу дам.
-Ёсир оиласидан раҳматинг дариғ-
Тутма Аллоҳ, деди Расули Акрам.

Ёсир оиласининг энг сўнгги куни...
Тўрт жон қийналарди жуда хам ёмон.
Оғир хатто қилмоқ тасаввур буни,
Кетарди дод фарёд саси хар томон.

Ўғиллар Аммор ва Абдуллоҳ, хамда-
Эри Ёсир шерик дард борасида.
Боғланиб Сумайя қолганди ғамда,
Иккита туянинг нақд орасида.

Шароб тўла коса бўшатгач Амр,
Деди: сен бу динга қўйдинг муҳаббат.
Чунки ошиқ қилган Сумайя ахир,
Сени дин келтирган ўшал Муҳаммад!

Сумайя нетарди ожиза эди,
Қони аввалгидек гупуролмасди.
Фақатгина: Олчоқ, уятсиз! деди,
Унинг юзларига тупуролмасди!

Абу Жаҳл бирдан бўлиб дарғазаб,
Қўлдаги косасин отганча ерга.
Хизматкорларига айтди атайлаб:
Туяларни саванг ботганча терга!

Туялар шундайин саваландики,
Улар жонхолатда югурган маҳал.
Сумайянинг тани бўлинди икки,
Унга жаннат эди жуда хам маҳтал...

Шунда хам тинчимай ит Абу Жаҳл,
Энг маҳрам жойига санчиди найза.
Жон берди лек бўлди жаннатга доҳил,
Гўё еру осмон тутдилар аза.

Сумайядан кейин маҳрами Ёсир,
Хақнинг рахматига аста қовушди.
Шаҳидлик шаробин ичганча охир,
Иссиқ қони оқиб охир совушди.

Бизчи нима қилдик динимиз учун,
Гарчи ҳеч ким йўқдир савалагани.
Қўрқиб зиндон ёки сургундан нечун,
Умр тикдик жонни авайлагани?

Ожиз уммат бўлиб қолганимиздан,
Кофирга мўминнинг қони халолдир.
Илм олмоқликдан толганмиздан,
Нусратга эришмоқ амримаҳолдир.

Эркакларда йўқдир номус, хамият,
Оқсоч бўл деб қилар аёлни даъват.
Бўлдик тарозуси бузуқ жамият,
Биз хотин зотини хўрладик фақат.

Биз хотин зотига қўшиқ дедирдик,
Уялмай хорижга юбордик сўнгра.
Аёлга хаттоки нажас едирдик,
Сўнг дедик: Иста ўл, хохласанг хўнгра.

Биз Ёсир бўлолсак хотинлар албат,
Сумайя бўлишга шайланажакдир.
Абу Лаҳаб бўлсак улар хам фақат,
Умму Жамилларга айланажакдир.

Келинг, айламайлик аёлни тахқир,
Айтиб ғарбликларнинг фахш латифасин.
Эркак эмас аёл безаган ахир,
Шаҳидлик дафтарин илк саҳифасин!

@A_meshayan
02:54-13.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍22😭117🔥1
2025/07/13 22:40:46
Back to Top
HTML Embed Code: