tgoop.com/a_xaitov/15096
Last Update:
Навоийнинг энг чекка ҳудудигача аҳоли учун қулай шароитлар яратилади
Президентимиз раислигида 1 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Навоий вилояти инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Масалан, Зарафшон шаҳри аҳолиси 2-3 йилда 100 мингдан ошади. Шу боис, Зарафшон ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириб, 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарурлиги қайд этилди.
Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшайди. Улар Тошкент шаҳрига келиш учун аввал автомобилда 250-300 километр йўл юриб, Навоий шаҳрига боради. Кейин эса, бу ердан поезд ёки самолётга ўтириб, пойтахтга боришга мажбур бўлаяпти.
Зарафшон шаҳридаги 80-йилларда қурилган аэропорт эса ҳозирда ишламаяпти. Ушбу аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритиш топширилди.
Яна бир муҳим масала ҳудуднинг ижтимоий инфратузилма ва коммуникация тармоқларини қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган ушбу вазифалар ижросини таъминлашда партиямизнинг барча бўғини ҳамда янги шаклланган депутатлик гуруҳларимиз фаол бўлади.
@a_xaitov
BY Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/a_xaitov/15096