Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
15138 - Telegram Web
Telegram Web
☑️ Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш, экспорт қилиш масаласида ҳали муаммолар борлиги, уни тизимли ташкил қилиш бўйича мутсаддилар олдига топшириқлар белгилаб берилди.

Унга кўра, жорий йил якунигача жами қуввати 57 минг тонна бўлган 10 та агрологистика маркази, 230 минг тонналик совуткичли омборхонани ишга тушириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ҳар бир вилоятда 14 минг, келгуси йили 29 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш топширилди. Шунингдек, экспортга юборишда ҳар бир мева-сабзавот тури бўйича алоҳида техник стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга органик майдонларни 2025 йилда 10 минг гектарга, келгуси уч йилда 100 минг гектарга етказиш топширилди.

Эндиликда органик майдон ташкил қилган фермер ва деҳқонларга ерни лазер билан текислаш харажати давлат томонидан қоплаб берилиши, “Органик”, “Глобал Гап”, “Ҳалол”, "Кошер" каби сертификатларни олиш харажатлари учун субсидия ажратилиши, йирик савдо тармоқларида органик маҳсулотлар учун алоҳида расталар ташкил этилиши белгиланди.

Яна бир муҳим масала банклар балансига олинган иссиқхона, қайта ишлаш цехлари, музлаткичли омборларни тажрибали тадбиркорларга бериш, қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб бериш тизимини иссиқхоналар учун ҳам жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фракциямиз ва партия олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисларидаги нутқлари ва ундан келиб чиқиб фракция олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, келгуси 5 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, қулай инвестицион муҳитни яратиш партия ва унинг қуйи палатадаги фракцияси фаолиятининг устувор вазифасига айланади. Шу билан бирга, партия тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш бўйича олиб бораётган ислоҳотларда фаол бўлиб, янги янги ташаббусларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратади.

Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган амалий таклиф ва муҳим ташаббуслар ЎзЛиДеПнинг бошқарувда парламент ва маҳаллий кенгашлар ролини ошириш ҳамда халқнинг чинакам овозига айлантириш йўналишидаги мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилади.

Бундан ташқари партиямиз иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш, аграр соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш, мамлакатимизда “Яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратади.

Йиғилиш сўнггида давлатимиз раҳбарининг маърузалари асосида ишлаб чиқилган партия “йўл харитаси”ни жойларда тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

@a_xaitov
АСОСИЙ СОЛИҚ СТАВКАЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛИШИ тадбиркорларимиз учун қулай имкониятдир

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдик.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Депутатларимиз партия сайловолди дастури, мақсад ва ғояларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклифлар билдирди.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 28 ноябрдаги сонидан

@a_xaitov
☑️ Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехникалар етказиб берилади.

Дала четидан самарали фойдаланиш, томорқа, кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда озиқ-овқат ва даромадли экинларни экиб, активга айлантириш борасида чоралар кўрилади.

Давлатимиз раҳбари раислигила шу 28 ноябр куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда бу ҳақида аниқ топшириқлар берилди.

Хусусан дала четидан унумли фойдаланилмаётганлиги танқид қилинди, шу билан бирга самарали фойдаланаётган тадбиркорлар ҳам кўпайиб бораётгани эътироф этилди.

Йил якунигача дала четларидаги 650 минг, аҳолига берилган 364 минг гектарни экспортчи-тадбиркорларга бириктириш топширилди.

Эндиликда дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани “e-Фито” портали орқали назорат қилиб борилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда чиқадиган минитехника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олган ЎзЛиДеП ва Фермерлар кенгаши давлатимиз раҳбарининг ушбу ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда жойларда ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

@a_xaitov
☑️ “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Янги таҳрирдаги Конституцияга асосан Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган янги институтлар амалиётга татбиқ этилди. Шунингдек, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш бўйича Қонунчилик палатасига аниқ ваколатлар белгиланди. Бу эса депутатлар корпуси фаолиятига янгича мазмун-моҳият олиб кирди.

Жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайлови ҳам айнан янги таҳрирдаги Конституциямизга мувофиқ, янгича – можоритар ва пропорционал сайлов тизими тартибида ташкил қилинганини қайд этиш жоиз.

Қонунчилик палатасининг ваколатлари кенгайгайди, парламент назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчилик таклифларини илгари суриш тартиби, қонунларни қабул қилиш жараёни такомиллашди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатига хизмат қиладиган бир қатор янги нормалар акс этган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, адолатли солиқ тизимини йўлга қўйиш, монополистик фаолиятни чеклаш орқали том маънода эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барқарор асос яратилди.

Асосий қонунимизда мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши мустаҳкамланди. Мамлакатимизда товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланди. Бу эса иқтисодиёт барқарор ўсиши, фаровон ҳаётимиз таянчи ҳисобланган тадбиркор ва ишбилармонларнинг эркин фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратди.

Тадбирда янги таҳрирдаги Конституцияни изчил амалга ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилиниб, бу жараёнда фракция олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жасур Жумаев: Халқаро ногиронлар куни - байрам куни эмас! (+видео)

Ўзбекистонда ногиронлиги бор инсонларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳақида қонун-қоидалар мавжуд бўлсада, аслида бу одамлар инфратузилма ва оммадаги стереотиплар туфайли жамият фаолиятида тўлиқ иштирок эта олишмайди.

🎥 https://youtu.be/6pixa7Px5Rk

Батафсил: https://uza.uz/posts/663232

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Иссиқхона – даромад  манбаи

Хонқа  туманидаги “Гулистон” маҳалласи аҳолиси асосан гул, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштириш ортидан катта даромад топишяпти. Маҳаллани ривожлантиришнинг асосий драйвери иссиқхона хўжалиги, гулчилик, кўчатчилик йўналишлари ҳисобланади.

Ана шу маҳалладаги “Собиржон Юсуф” кўчатчилик фермер хўжалигига қарашли иссиқхонага ташриф буюрдик.

Мазкур иссиқхона 5 гектар ерда жойлашган бўлиб,  50 минг тупдан ортиқ гул кўчаклари мавжуд. Асосан “Япон сапораси”, “Шафран”, “Виола”, “Филаргония” каби хона ва ер гуллари етиштирилмоқда. Иссиқхонада 15 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.

Маҳаллада гулчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, ва шу орқали оилалар даромадини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йил бошида маҳаллада 20нафар ишсиз аёл қайд этилган бўлса, бугунги кунга келиб, уларнинг барчаси иш билан таъминланди. Улар маҳаллада иш олиб бораётган гулчиларга бириктирилди.

Бугунги совуқ кунларда ҳам маҳалладаги иссиқхоналарда иш қизғин. Гул кўчатларидан ташқари, миришкорлар узум, лимон етиштирини ҳам йўлга қўйишмоқда.

@a_xaitov
Урганчлик деҳқонларга узумчилик билан шуғулланишлари бўйича таклифлар берилди

Хоразм вилоятида аҳоли томорқаларини кўздан кечириш жараёнида Урган туманидаги “Оёқбоғ” маҳалласидаги 10 гектар ерда жойлашган иссиқхона фаолияти билан ҳам танишдик. Бу иссиқхона 23 нафар фермерга бўлиб берилган.

Иссиқхонада кўкат, исмалоқ, салат барги, кўк пиёз каби маҳсулотлар етиштиради. Ўз эҳтиёжидан ортган маҳсулотлар бозорга олиб чиқилиб сотилмоқда. Бу эса фермерларнинг даромадини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш керак, “Оёқбоғ” маҳалласида бугунги кунда 2 минг 288  нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Улар асосан боғдорчилик, тикувчилик, асаларичилик, чорвачилик билан шуғулланиб келишмоқда.

Мулоқотлар давомида фермерларга узумчилик, лимон етиштириш тажрибаларини янада оммалаштириш лозимлигини айтиб, Хоразм тупроғи унумдорлиги, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, яхши ҳосил олишлигини тушунтирдик.  Шунингдек, совуқ ҳавода ҳам лимонни сақлашнинг янги усули яъни Хитой давлатидан келтириладиган ёпинчиқ билан бемалол қишнинг аёзли кунларида ҳам ҳосил олиш мумкинлиги таъкидланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партиямиз фракцияси йиғилишида бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб депутатларимиз “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишди.

Мунозаралар давомида депутатлар бош молиявий ҳужжат лойиҳасини қизғин муҳокама қилиб, қатор таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, билдирилган таклифга мувофиқ, оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш учун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига қўшимча маблағ ажратилиши бўйича фракциянинг таклифи маъқуллангани ижобий баҳоланди.

Йиғилишда 2025 йил учун Давлат бюджети қабул қилиниши муносабати билан Солиқ ва Бюджет кодексларига қўшимча киритиш, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-моддасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига шаҳарларнинг маъмурий чегараларида жойлашган туманларида қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини 2 баравар кўп миқдорда тўлаш талабини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилаётгани қайд этилди.

Фракция мажлисида яна қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатларимиз ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайлови ҳам айнан янги таҳрирдаги Конституциямизга мувофиқ, янгича – можоритар ва пропорционал сайлов тизими тартибида ташкил қилинганини қайд этиш жоиз.

Қонунчилик палатасининг ваколатлари кенгайгайди, парламент назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчилик таклифларини илгари суриш тартиби, қонунларни қабул қилиш жараёни такомиллашди.

Янги таҳрирдаги Конституцияда партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатига хизмат қиладиган бир қатор янги нормалар акс этган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, адолатли солиқ тизимини йўлга қўйиш, монополистик фаолиятни чеклаш орқали том маънода эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барқарор асос яратилди.

Тадбирда янги таҳрирдаги Конституцияни изчил амалга ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилиниб, бу жараёнда фракция олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

@a_xaitov
Фракцияларнинг жамият ҳаётидаги роли ва иштироки кенгаяди

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқида илгари сурилган конструктив таклифлар, халқчил ташаббуслар мамлкатимиз парламенти фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш баробарида, сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

👉 “Халқ сўзи” газетасининг 2024 йил 20 ноябрдаги сонидан

@a_xaitov
Бюджетнинг ижро этилиши устидан парламент назорати кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Муҳокамаларда белгиланган бюджет режаларининг қатъий ижро этилишини таъминлаш юзасидан Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари ва партия фракциялари ҳар бир йўналиш бўйича соҳага оид вазирлик ва идоралар билан тизимли равишда иш олиб бориши кераклиги таъкидланди.

Бюджет жараёни Бюджетни қабул қилиш билан якунига етмаслиги, мамлакатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалардан келиб чиқиб, бюджетнинг ижро этилиши устидан парламент назоратининг кенг қамровли янги тизимига ўтишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Хусусан, янгиланган Конституциямизга мувофиқ Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколати эканлигидан келиб чиқиб, палатанинг мазкур йўналишдаги ишини кучайтириш, жумладан, давлат бюджети бўйича Ҳукумат ҳисоботларини палатага фақат аудиторлик хулосаси билан бирга тақдим этиш амалиётини татбиқ этиш мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди.

Таъкидлаш керак, давлатимиз раҳбарининг 18 ва 20 ноябрь кунларидаги маърузалари асосида бюджетнинг ижро этилиши устидан парламент назорати кучайтирилмоқда. Асосий солиқ ставкаларининг ўзгаришсиз сақлаб қолинаётгани эса тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш, энг муҳими хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ялпи мажлисда депутатлар томонидан қонун лойиҳаси қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

@a_xaitov
☑️ Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви янада такомиллаштирилади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилади.

Бу ҳақида Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозими киритилмоқда.

Улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади.

Ўйлаймизки, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори аграр соҳада замонавий талабларга жавоб берадиган ихчам, интеграциялашган давлат бошқарувини йўлга қўйишга, олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

@a_xaitov
Тинч атом ҳаёт сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини амалга оширишда муҳим муқобил ечимдир

“Иқлим ўзгаришларининг салбий таъсири ва анъанавий энергия манбалари тақчиллиги яққол сезилаётган ҳозирги шароитда тинч атом ҳаёт сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини амалга оширишда муҳим муқобил ечим ҳисобланади. Атом энергияси бўйича илғор технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз тараққиётига кучли туртки беради ҳамда янги илмий-технологик ишланмалар ва инновацион иқтисодиётга ўтиш учун имкон яратади”.

Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган Мурожаатида ана шундай ғоятда муҳим фикрлар қайд этилди.

Шунингдек, Мурожаатда мамлакатимизда соҳанинг ҳуқуқий-институционал асоси мустаҳкамлангани, махсус агентлик ташкил этилиб, соҳа учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими жорий этилгани қайд этилган. Юртимиз дунёда биринчилардан бўлиб, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ кичик қувватли атом электр станцияларини барпо этишга киришгани яна бир карра эъритоф этилган.

Президентимиз ўз Мурожаатида мазкур анжуман соҳада тўпланган бой билим ва тажрибаларни алмашиш, кенг қамровли ҳамкорлик ўрнатиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда тинч атомдан самарали фойдаланиш бўйича аниқ тавсия ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш учун ғоят зарур мулоқот майдони бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб, унинг ишига муваффақият тилади.

Таъкидлаш керак, Самарқандда бўлиб ўтаётган Конференция кун тартибига соҳадаги фаолиятни МАГАТЭ билан мувофиқлаштирган ҳолда АЭСлар барпо этиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ядро технологияларини ривожлантиришнинг экологик жиҳатлари каби ўта долзарб масалалар ўрин олган. Шунингдек, Конференцияда инновациялар, ядровий тиббиёт, соҳада таълимни ривожлантириш ва малакали кадрлар тайёрлаш масалалар ҳам муҳокама қилинади.

@a_xaitov
Деновлик талаба ёшларнинг таклиф ва фикрлари билан ўртоқлашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ҳамда партиянинг вилоят ҳамда туман Кенгаши депутатлик гуруҳи вакиллари билан биргаликда Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида ёшлар билан учрашув ўтказдик.

Унда бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган қатор имкониятлар ҳақида сўз борди. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, кўплаб ютуқларни қўлга киритаётган, яхши натижаларга эришаётган ёшлар ҳақида мисоллар келтирилди.

Шунингдек, деновлик ёшларни ўйлантираётган масалалар, муаммолари тингланди. Айниқса, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларнинг ташаббуслари, таклифлари қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Шундан сўнг, мазкур институтда ташкил этилган "Далварзинтепа ёдгорлиги музейи" билан ҳам танишдик.

@a_xaitov
2025/03/03 05:41:00
Back to Top
HTML Embed Code: