Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
15117 - Telegram Web
Telegram Web
Навоийнинг энг чекка ҳудудигача аҳоли учун қулай шароитлар яратилади

Президентимиз раислигида 1 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Навоий вилояти инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Масалан, Зарафшон шаҳри аҳолиси 2-3 йилда 100 мингдан ошади. Шу боис, Зарафшон ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириб, 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарурлиги қайд этилди.

Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшайди. Улар Тошкент шаҳрига келиш учун аввал автомобилда 250-300 километр йўл юриб, Навоий шаҳрига боради. Кейин эса, бу ердан поезд ёки самолётга ўтириб, пойтахтга боришга мажбур бўлаяпти.

Зарафшон шаҳридаги 80-йилларда қурилган аэропорт эса ҳозирда ишламаяпти. Ушбу аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритиш топширилди.

Яна бир муҳим масала ҳудуднинг ижтимоий инфратузилма ва коммуникация тармоқларини қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган ушбу вазифалар ижросини таъминлашда партиямизнинг барча бўғини ҳамда янги шаклланган депутатлик гуруҳларимиз фаол бўлади.

@a_xaitov
ЎзЛиДеП тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш борасидаги таклифларни қўллаб-қувватлайди

Президентимиз 4 ноябрь куни тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга солишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади.

Тақдимотда, шунигдек, тадбиркорлар фаолиятида ноқонуний текширувларнинг олдини олиш, назорат органларининг текширувчи ходимлари малакасини ошириш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, қонуний фаолият юритаётган ва солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмасликни таъминлаш ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги устувор вазифалардан бири саналади. Шу боис тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
☑️ Энергетика соҳасига хусусий сектор жалб этилади.

Давлатимиз раҳбари 4 ноябрь куни электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш экани таъкидланди. Бунга лойиҳаларни мақбуллаштириш, йўқотишларни камайтириш ва харидларни такомиллаштириш орқали эришиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Тақсимлаш тармоқларини хусусий шериклик асосида инвесторларга бериб, уларни модернизация қилишга 4 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мумкин. Шу мақсадда келгуси йилда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёдаги тармоқлар бошқарувига хусусий операторларни жалб этиш режалаштирилмоқда.

Ўтган йили қабул қилинган энергетикада рақобат бозорини ташкил этиш концепцияси доирасида тармоқ корхоналари трансформациясини тезлаштириш, уларда замонавий бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Келгуси йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди. Тармоқ компанияларини қуйи бўғингача трансформация қилиш ва рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

ЎзЛиДеП сайловолди дастурида йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларига хусусий бизнесни кенг жалб этиш борасида вазифалар белгилаб олинган. Партиямиз келгуси 5 йилда иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш бўйича барча зарурий чораларни кўришни мақсад қилган. Шу боис электр энергетикаси соҳасига хусусий секторни жалб қилиш борасидаги ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
☑️ Электромобиллар учун инфратузилма яхшиланади.

Республика Ҳукуматининг электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини ривожлантиришга оид қарори сайловолди дастуримиздаги вазифалар ижросига хизмат қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024-2025 йилларда электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 февралдан янги лойиҳалашириладиган давлат органлари, савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, АЁҚШлар, меҳмонхоналар ва йўллар бўйидаги инфратузилма объектларида автотураргоҳнинг камида беш фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ажратилиши белгиланган.

Ҳукуматнинг мазкур қарори экологик тоза транспортлар учун зарур инфратузилмани ривожлантиришни ўз олдига қўйган ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастуридаги вазифалар ижросига тўла мос келади. Шу боис Вазирлар Маҳкамасининг электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини ривожлантиришга оид қарорини қўллаб-қувватлаймиз. 

@a_xaitov
ИШБИЛАРМОН АЁЛ – 2024: ОИЛАДА ҲАМ, ЖАМИЯТДА ҲАМ ФАОЛДИР УЛАР

Аҳолисининг 17 миллиондан зиёдини хотин-қизлар ташкил қилаётган юртимизда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш орқали турмуш фаровонлигини ошириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мақомини ошириш ва уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш йўлида жонбозлик билан фаолият юритаётган O‘zLiDeP ҳам бугун аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ишида улкан натижаларга эришиш учун турли тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш мақсадида 9 йилдирки, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови партиянинг ана шундай ибратли лойиҳалардан биридир.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 7 ноябрдаги сонидан

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари бир қатор устувор масалаларга тўхталиб ўтди.

Туркий давлатларнинг стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартномани қабул қилиш таклиф этилди.

Ташкилот доирасида янги иқтисодий имкониятлар маконини яратиш мақсадида тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, савдо-божхона тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, электрон тижорат платформаларини ривожлантириш бўйича аниқ битим ва келишувларни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

Тошкентда етакчи таҳлил марказларининг анжуманини ўтказиш таклиф қилинди.

Келгуси йил учун иқтисодий форум, савдо ва саноат кўргазмалари, минтақа ва вилоятларнинг ўзаро ташриф режаларини, давлат харидларида иштирок этиш, кооперация ва локализация қўшма дастурини қабул қилиш кераклиги таъкидланди.

Жаҳон молия бозорида капиталга бўлган талаб ва унинг қиймати ортиб бормоқда, ривожланаётган давлатларга узоқ муддатли ва "яшил" кредитлар ажратиш шартлари мураккаблашмоқда. Шу нуқтаи назардан, молиявий инструментларни жорий этиш, Туркий инвестиция фонди фаолиятини фаоллаштириш ва Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларга халқаро молия институтлари ва хорижий инвестиция компанияларини жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. Шу муносабат билан Туркий инвестиция форумини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди.

Транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш, Ўрта йўлак бўйича транзит тарифларини мақбуллаштириш, чегараларни кесиб ўтиш жараёнларини соддалаштириш, замонавий логистика тизимлари ва қўшма операторларни яратиш яна бир устувор масала сифатида белгиланди.

Туркий давлатлар логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси билан ҳамкорликда Халқаро логистика конференциясини ўтказиш долзарблиги қайд этилди.

Келажак иқтисодиётини кенг жорий этиш, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида илғор тажриба ва ютуқларни алмашиш, инновациялар, инфратузилма ва илм-фаннинг рақамли тизимларини, йирик маълумотлар марказларини яратишга қаратилган "Рақамли туркий дунё" концепциясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

@a_xaitov
Қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланди

Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Соҳада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди. Хусусан, ариқлар ва каналларни тўлиқ босқичма-босқич бетонлаб бориш, кластер ва фермер хўжаликларига сув тежовчи технологияларни жалб қилиш, каналларда сув йўқотишларни олдини олиш мақсадида 800 миллиард сўм ажратилиши кўсатиб ўтилди.

Умуман, мутасаддилар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш, сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Йиғилишда 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлиши таъкидланди. Унга кўра, хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Яна бир муҳим масала электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги ва бунинг учун ҳар йили 1000 тадан фермерни янги тизимга ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг сув ресурларидан оқилона фойдаланиш борасидаги таклиф ва ташаббусларини ЎзЛиДеП тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Партиямиз сайловолди дастурида ҳам бу борада аниқ вазифлар кўзда тутилган бўлиб, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосларини жорий этиш ҳамда беш йил ичида барча экин майдонларида сув тежайдиган технологиялардан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги назарда тутилган.

@a_xaitov
Туркий давлатлар ташкилотида кўп қиррали ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 6 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Унда ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

🔗 Батафсил

Актам Хаитов
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

_______________________________________________________
Укрепляя многоплановое сотрудничество в ОТГ

6 ноября этого года Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств ОТГ, состоявшемся в городе Бишкеке. На нем состоялся обмен мнениями о состоянии и перспективах многопланового сотрудничества в рамках Организации, обсуждены актуальные вопросы практического взаимодействия.

🔗 Подробно

Актам Хаитов
Председатель исполкома Политсовета УзЛиДеП


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли шифокорлар, тиббиёт ходимлари!

Сизларни – саломатлигимиз посбонларини ҳар йили мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

Инсон ҳаётига дахлдор ўта масъулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносиб.

Президентимиз, халқимиз сизларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли хизматларингиз, меҳнатингизни қадрлаб, соҳа вакилларига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатмоқда. Кейинги йилларда шифокор ва ҳамшираларнинг маоши бир неча марта оширилди, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси яхшиланди. Шунинг баробарида тиббиёт ходимларининг жамиятимиздаги мавқеини ошириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. 

Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар, хонадонларингизга файзу барака ёр бўлишини тилаймиз.

@a_xaitov
Узбекистан - ОТГ: многоплановое сотрудничество во имя народов, прогресса и процветания

6 ноября этого года Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств ОТГ, состоявшемся в городе Бишкеке. На нем состоялся обмен мнениями о состоянии и перспективах многопланового сотрудничества в рамках Организации, обсуждены актуальные вопросы практического взаимодействия.

👉 № 228 (30537) газеты «Правда Востока», от 9 ноября 2024 года

@a_xaitov
Ўзбекистон - ТДТ: ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи

Туркий давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти йиғилишларида фаол қатнашяпти, унга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни юқори поғонага кўтаришда янги суръат бағишламоқда. Айниқса, Президентимиз томонидан ТДТ саммитлари доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.

Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган саммитда ҳам давлатимиз раҳбари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Аввало, давлатимиз раҳбари ташкилотнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу маънода, Туркий давлатларнинг стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги шартномани қабул қилиш таклиф этилди.

Шунингдек, ташкилот доирасида янги иқтисодий имкониятлар маконини яратиш мақсадида тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, савдо-божхона тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, электрон тижорат платформаларини ривожлантириш бўйича аниқ битим ва келишувларни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

Транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш, Ўрта йўлак бўйича транзит тарифларини мақбуллаштириш, чегараларни кесиб ўтиш жараёнларини соддалаштириш, замонавий логистика тизимлари ва қўшма операторларни яратиш яна бир устувор масала сифатида белгиланди.

Саммит якунида Бишкек декларацияси, мамлакатимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси, шунингдек, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.

Умуман олганда, мазкур саммитда кўтарилган барча ташаббуслар туркий халқлар  тараққиёти ва фаровонлиги йўлида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради.

@a_xaitov
Азиз ватандошлар, ишчи-хизматчилар!

ЎзЛиДеПнинг миллиондан зиёд аъзолари ва хайрихоҳлари номидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг аҳил ва фидойи жамоасини мамлакатимизда кенг нишонланаётган байрам – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Янги Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўналишларидаги тизимли саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг равишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўз фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича кенг қамровли ва самарали ишларни амалга ошираётганини партиямиз мамнуният билан эътироф этади.

Барча ватандошларимиз, ишчи ва хизматчиларни яна бир бор бугунги байрам билан чин юракдан табриклаймиз!

@a_xaitov
☑️ Президентимиз Ар-Риёддаги араб-ислом саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Саудия Арабистони раислигида ўтган тадбирда халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, хавфсиз гуманитар йўлакларни таъминлаш ва тинчлик музокараларини бошлаш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Хавфсизлик Кенгашининг доимий эътибор марказида туриши зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Фаластин ва Ливан ҳудудидаги гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида етакчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Махсус агентлиги доирасида ёрдам кўламини кенгайтириш таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбари урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.

Фаластин халқига амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини келгуси йили Самарқандда ўтадиган “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” саммитида ҳам муҳокама қилиш нияти билдирилди.

Президентимиз муқаддас Ал-Ақсо масжиди, Қуддусдаги бошқа ноёб тарихий-маданий ёдгорликларнинг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уларни бешикаст сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Сўзининг якунида давлатимиз раҳбари мазкур учрашув Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишда катта қадам бўлишига умид билдирди.

Муҳокамалардан сўнг томонлар можаронинг сиёсий-дипломатик ечимини жадал излашга содиқлигини тасдиқловчи қўшма резолюция қабул қилинди.

@a_xaitov
Давлатимиз раҳбари глобал иқлим ўзгариши оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди

Президентимиз 12 ноябрь куни Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида қатор ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган иқлим хатарларини танқидий таҳлил ва молиявий баҳолаш учун етакчи давлатлар, кўп томонлама институтлар ва конвенцияларнинг техник ва молиявий кўмагини кенгайтириш мақсадида Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш таклиф қилинди.

Атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ хатарларни қисқартириш, барқарор биохилма-хиллик ва трансчегаравий сув ресурслари масалаларида ягона ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этиб, давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлар тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ўсимликларнинг иқлимга чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банкини ҳамда денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун БМТнинг инновацион агросаноат хабини ташкил этиш таклиф қилинди.

Иқлим ўзгаришларидан зарар кўраётган мегаполис ва шаҳарларнинг барқарор ривожланиши ва яшаш учун қулай шароитлар яратиш соҳасида тажриба ва билим, энг яхши амалиётлар трансфери учун Жаҳон иқлим пойтахтлари альянсини ташкил этиш ҳамда унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш ташаббуси билдирилди.

Давлатимиз раҳбари COP29 мамлакатлари вакилларини келгуси йили 15 майда – Халқаро иқлим кунида Оролбўйида ўтказиладиган Рақамли “яшил” ташаббуслар глобал фестивалида иштирок этишга таклиф этди.

@a_xaitov
#uzlidep_21yoshda

Ўзбекистоннинг глобал муаммоларни тартибга солишга доир ташаббуслари


Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги CОР29даги иштироки якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, биз тўлиқ ишонч билан мамлакатимиз иқлим бўйича глобал кун тартибининг улкан аҳамияти ва унинг нақадар муҳимлигини яна бир бор тасдиқлаганини ишонч билан айтишимиз мумкин.

Шу билан бирга, CОР29да Президент Шавкат Мирзиёев юксак минбардан туриб нафақат иқлимнинг салбий тенденцияларини таъкидлаб ўтди, балки глобал иқлим ўзгариши оқибатларини камайтиришга қаратилган қатор амалий ташаббусларни ҳам илгари сурди.

🔗 Батафсил

Актам Хаитов
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

______________________________________________________

Инициативы узбекистана по урегулированию глобальных проблем

Подводя итоги участия Узбекистана в СОР29 в Азербайджане можно с полной уверенностью заявить, что республика в очередной раз подтвердила огромную значимость и важность климатической повестки.

При этом на СОР-29 Президент Шавкат Мирзиеев с высокой трибуны не просто указал на негативные климатические тенденции, но предложил ряд практических инициатив, направленных на снижение последствий глобального изменения климата.

🔗 Подробно

Актам Хаитов
Председатель исполкома Политсовета УзЛиДеП


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
15 ноябрь – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 21 йиллиги муносабати билан бизга ишонган, истиқболли ғоя ва эзгу мақсадларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган барча юртдошларимизни, фаол аъзоларимиз, депутатлар корпуси вакилларини самимий муборакбод этаман! Тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик хотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 14 ноябрдаги сонидан

@a_xaitov
НАТИЖА УЧУН КУРАШАВЕРАМИЗ

Вақтнинг югуриклигини, замоннинг тезлигини ўлчайдиган асбоб-ускуна борми? Афсуски, йўқ! Лекин уларни белгилайдиган бошқа мезонлар борки, бу, энг аввало, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва юксалишдир!

Шу маънода Ўзбекистонда кейинги ўн йилликларда содир бўлаётган тарихий ўзгариш ва улкан ислоҳотлар ана шу юксак мезон талабларига мос келадики, буни инкор қилиш мушкул. Айниқса, сўнгги етти-саккиз йил ичида мамлакатимиз нуфузи, обрў-эътибори дунё миқёсида ҳар жабҳада тобора ошиб бораётгани бор ҳақиқат. Албатта, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Эришилаётган ютуқ-муваффақиятларда, табиийки, ташкил топганига 21 йил тўлаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳам  алоҳида ўрни, улуши борлигини таъкидлашни истардим.

2003 йил 15 ноябрь... Бу озод ва мустақил давлатимиз сиёсий ҳаётида унутилмас из қолдирган саналардан бири сифатида тарихимиз саҳифасига ёзилмоғи шубҳасиз. Чунки худди шу куни дастлаб мамлакатда фаолият кўрсатиб келаётган катта қатлам ҳисобланган тадбиркорлар ва ишбилармонларни бирлаштирувчи куч сифатида майдонга чиққан сиёсий куч салмоқли натижаларга эришди. Оддий мисол: парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда O‘zLiDeP беш карра устунлик мақомини қўлга киритди. Яқиндагина бўлиб ўтган сайловдаги катта ғалаба эса алоҳида эътирофга лойиқдир. Ёки партиямиздан кўрсатилган номзодлар Президент сайловларида беш марта ғолиб бўлди. Бундай қувончли ютуқлар  билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, албатта.

Бугун фахр ва ифтихор билан ўз сафларида 1 миллион 600 мингдан кўпроқ аъзони бирлаштириб турган етакчи сиёсий куч 21 йил ичида чин маънода халқчил партияга айлана олди, десак асло муболаға бўлмайди.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг одилона ва оқилона ташаббуслари туфайли амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида ўз фикрини эркин айта оладиган, ижтимоий фаоллашган, бир сўз билан айтганда, очиқ ахборот маконидан фойдаланаётган сиёсий фаол инсонлар қатлами шаклланди. Демак, халқимиз Янги Ўзбекистонимиз пойдевори янада мустаҳкам бўлмоғи учун эртанги кунига дадил ишонч билан  шахдам қадамлар ташламоқда. Дарвоқе, бизнинг партиямизнинг ҳам бош шиори “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қуриш”дан иборат экан, энди фақат ва фақат ваъда эмас, натижа учун курашамиз! 5 муҳим йўналиш бўйича белгиланган 500 вазифани албатта шараф билан уддалаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, 15 ноябрь  – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 21 йиллиги муносабати билан бизга ишонган, истиқболли ғоя ва эзгу мақсадларимизни қўллаб-қувватлаб келаётган барча юртдошларимизни, фаол аъзоларимиз, депутатлар корпуси вакилларини самимий муборакбод этаман! Тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик хотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

@a_xaitov
#uzlidep_21yoshda

😎 15 ноябрь – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганига 21 йил тўлди. Шу сана муносабати билан барча партиядошларимизни, фаол аъзоларимиз ва депутатлик корпуси вакилларини самимий муборакбод этамиз!

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep_21yoshda

“Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди


📣 Қонун қишлоқ хўжалиги кооперативининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

🗒 Қонунга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперативи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун пай усулига, жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган мустақил тижорат ташкилоти ҳисобланади.

Кооператив қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

📃 16 ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек кооператив устави талабларига жавоб берадиган юридик шахслар кооператив аъзолари бўлиши мумкин.

📝 Кооператив аъзоларининг реестри кооператив бошқаруви томонидан юритилади ва унда кооперативнинг ҳар бир аъзоси тўғрисида тегишли маълумотлар кўрсатилади.

🙅‍♂️ Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар кооперативнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/12/03 10:53:07
Back to Top
HTML Embed Code: