⚡️Хиндистонда врачлар хавфсиз ишлаш шароитларини талаб қилиб кўчага чиққан.
Бунга сабаб эса Кулкуттадаги 31 ёшли врачнинг оломон томонидан бостириб кириб ўлдирилиши сабаб бўлган. Бир миллиондан ортиқ врачлар мана бир хафтадирки намойишларда актив иштирок этмоқда.
Асосий талаб жисмоний зўравонлик ва қотилликларни олдини олиш ва врачлар учун хавфсиз шароитлар яратишдир. Акс холда улар беморларни қабул қилишдан оммавий бош тортишмоқда.
Бу хақида The BMJ нашри хабар бермоқда.
p/s Врач бўлмоқчилар имкон қадар ғарб давлатларида ишлаб қолишни мақсад қилинг.
@acramov 👈 обуна бўлинг

👍40😁4😱2
⚡️Телемедицина - Ўзбекистонда хали оммалашмаган соха.
Телемедицина бу видеоқўнғироқлар орқали беморларни қабул қилишдир. Кўпинча яхши мутахассис узоқда бўлса уни қабулига бориш бир қанча ноқулайликлар, транспорт харажатларини келтириб чиқаради. Ўша мутахассис олдига еткунича вазият янада оғирлашиши мумкин. Айниқса ёз ва қахратон қиш кунларида.
🐝Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий рухсат берса ва Телемедицинани ақлли ташкил этса Ўзбекистон медецинаси анча дадил қадам ташларди.
⚡️ Телемедицина орқали кундалик учрайдиган касалликлар даволанади. Оғир ва номалум бўлганлари мутахасисларга юборилади.
🎞 Масалан, Домком ўтирадиган бинога сифатли видеокамера қўйиб, хафтада бир мартта турли мутахасислар қабули қилиш мумкин. Масалан терапевт қабули.
Бунда оддий қабулга нисбатан 3-4 баробар арзон ва юқорида санаб ўтилган харажатларсиз амалга оширса бўлади.
Келгусида онлайн қабулларни бошлаш режамда йўқ эмас.

👍74😁3🤔2
⚡️Саводимиз нақадар пасайди.
Хурматли ўқитувчиларга эътирозим йўқ. Кам пулга шунчалик мехнат қилишяпти.
👉 Аммо ютубда, телеграмда, ёки бошқа жойларда аксарият ахоли ёзаётган коментларни ўқиб бўлмайди. Хато кўп, ғашга тегадиган даражада.
👉Одамларимиз эълонларни ўқимайди. Масалан ёзиб қўйилган эълонда барча саволларга жавоб ёзиб қўйсангиз ҳам қайта яна сўрашади.
👉 Хужжат тўлдиришни, онлайн мурожаатлар қилишни ва хокозоларни билишмайди.
Аксарият 2000-2015 йилларда ўқиган авлод саводсиз қолди.
Ўқитувчилар афсуски шу йилларда ўз ишларингни сидқидилдан бажармадинглар. Мана энди ҳамма жойда шунақа хазиллар ва приколлар.
Аслида бу бизни фожеамиз...

😢85👍16💯16😁6👏5🤔5🤯5😱1💊1
Ўнқир чўнқир йўллардан юриш ҳам грижага сабабчи бўлиши мумкин.
Нотекис йўлда юриш ва айниқса югуриш осонгина таянч харакатланиш аъзолари касаллигига олиб келиши мумкин. Гап шундаки, танага тушаётган юк тўғри тақсимланиши учун оёқ кафти текисроқ юзага тушиши керак. Агар бир холатда, бу жараён издан чиқса умуртқа поғонаси дарз кетиши мумкин.
Кўпгина бўғим ва умуртқа грижаси касалликлари айнан шу туфайли юзага келади. Фарзандингизни нотекис йўлда югиртирманг.
@acramov

👍31
🎯Шу кунгача уй шароитида, осон фойдаланиш мумкин бўлган қуйидаги қўлланмаларни тақдим этдим. ( Устига босилса кўринади👇)
1. Соғлом овқатланиш ва озиш
2. Дориларсиз бўй ўстириш
3. Эркаклар соғлиғини тиклаш
4. Жигар ва ўт пуфагини тозалаш.
5. Лимфа тозалаш дастури
✅ Ижобий натижалар жуда кўп. Ва келишда давом этмоқда.
🎍Қўлланмани сотиб олганлар нафақат ўз соғлиғингизни ижобий тарафга ўзгартиришга қадам ташладингиз балки Акрамов канали ривожига ҳам хисса қўшдингиз.
Аудиочатлар шу дастурни сотиб олганлар учун бепул тақдим этилади!
Сизга ташаккур.
Ўйланиб, бир қарорга келолмаганларга ҳам омад тилаймиз.

👍23😁1
🏕Заифлашган иммунитетнинг тўртта аломати.
Мунтазам касалликка чалиниш
Агар тез-тез касал бўлиб, кўп антибиотиклар истеъмол қилсангиз, бу иммунитетинингизнинг ёмонлашгани белгиси. Препаратлар иммунитетни чарчатади.
Давомий стресс
Нерв тизими зўриқиши инфекциялар кўпайиши хавфини оширади. Бу эса тез касал бўлишга олиб келади. Бундай ҳолатда даволаниш муддати ҳафталаб, ҳатто ойлаб давом этиши мумкин.
Яралар
Яралар пайдо бўлганда, уларга кўпроқ озиқлантирувчи моддалар билан тузатиш керак. Агар иммунитет чидамли ва кучли бўлса, яралар тез битади. Агар қандайдир яра узоқ вақтдан буён безовта қилаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак
Чарчоқ
Баъзи одамлар нега доимий чарчоқни ҳис қилаётганидан ҳайрон бўлишади. Улар яхши ухлашади, асабийлашишмайди, соғлом турмуш тарзига риоя қилишади. Аммо барибир кун давомида ўзларини чарчаган ҳис қилишади. Доктор бу ҳолатда таҳлил топшириш ва иммунитет ҳолатини текширишни тавсия қилади. Бунда эҳтимол организм инфекциялар билан курашаётган ва шу сабаб чарчоқ пайдо бўлиши мумкин.
@acramov 👈 obuna bo`ling

👍35
⚡️Варикоз хақида.
Веналарнинг варикоз кенгайишида бир неча босқич фарқланади.
⚡️Илк босқичда иш кунидан сўнг оёқларда оғирлик ва чарчоқ, кеч тушдан кейин тўпиқ, оёқ ва пастки оёқнинг шиши кузатилади. Бундай ҳолда барча аломатлар тунги дам олишдан сўнг ёки фаол юришдан кейин йўқолади.
Шунингдек, оёқларнинг тез толиқиши, болдир соҳасида веноз тугунчалар пайдо бўлиши, тик турганда веналарнинг бўртиб чиқиши, тери қичишиши ва экземасимон дерматит ҳамда бошқа қатор белгилар ривожланади.
Агар уларга ўз вақтида эътибор берилмаса, болдир соҳасида трофик яралар пайдо бўлиши, ўткир тромбофлебит, варикоз тугунининг ёрилиб қон кетиши, ҳатто, ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.
🔍Хасталикка чалинмаслик учун вазнни меъёрда сақлаш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, сурункали равишда жисмоний зўриқишдан ва узоқ вақт тик оёқда туришдан ҳимояланиш, тор кийим ва баланд пошнали пойабзал киймаслик тавсия этилади.

👍21
🔍Табиат 40 ёшдан сўнг инсонни асраб қолишга интилмайди.
⚡️40 ёшдан сўнг табиат бизни асраб қолишга интилмайди. Шунинг учун организмда турли хил жараёнлар бошланади.
Биринчи ва энг даҳшатлиси — мушак тўқималари ўрнига ёғ тўқималари пайдо бўла бошлайди. Инсон организмида ёғлар ҳазм бўладиган ягона жой - бу мушаклардир. Шу сабабли организмда, гликоген (шакар) турли кўринишда жамлана бошлайди, нотўғри реакциялар, жумладан, қандли диабет келиб чиқши бошланади. Шунинг учун 50 дан 60 ёшгача бўлган аҳолининг аксариятида қандли диабет бор.
40 ёшдан сўнг организмни бор имкониятларини узоқроқ ушлаб туришга интилиш керак. Бу борада соғлом турмуш тарзи ва спорт жуда керак.
40 га кирдизми демак хушёр тортинг.

👍113
🐝Плацебо ва табиблар
Эрта тонгдан тиббий янгиликларни ўқирканман. Плацебо ( дори деб бериладиган аммо шифобахшлиги йўқ нарса) хақидаги янги тадқиқотларга кўзим тушди.
👁Австриялик олимларни тадқиқотига кўра дори деб берилган нарса, гарчи у дори бўлмаса ҳам, ҳаттоки сиз уни дори эмаслигини билсангиз ҳам фойда қилади. Мухими тузаламан деган ички настройка бўлса бўлди.
🪁 Сохта табибларни олдига бораркансиз, бир қанча тиббий муолажалардан хафсалангиз пир бўлган ва йўл давомида ички настройкангизни тузалишга программалаштириб борасиз. Ва табиб нима беришидан қатий назар озми кўпми таъсири бўлади.
🎓Бунинг сабаби жуда оддий, сизнинг касаллигингизда нафақат соматик ( тана касаллиги) балки психосоматик холат хам бор. Шу психосоматик касалликни аслида ўзингиз ички рухиятингиз билан даволайсиз.
Мазкур постни яхшилаб ўқиб, хулосани чиқаринг.

👍83🔥16❤1
✅Интернетда реклама қилинаётган дорилар фақат симптоматик таъсир кўрсатади.
Хар қандай касаллик икки хил даволанади.
1. Касаллик белгиси йўқотилади - оғриқ, иситма ( симптоматик)
2. Касаллик сабаби йўқотилади - этиологик
⚡️ Интернетда реклама қилиб сотилаётган аксар дорилар симптоматик таъсир кўрсатади. Аммо касалликни илдизи билан даволамайди. Кўп холларда шу симптоматик давонинг ўзи хам йўқ бўлади. Фақат психологик ишонтириш орқали таъсир кўрсатади.
Шу туфайли, бу дориларни сотиб олаётганда шуни хисобга олинг. Таъсири йўқ эмас бор аммо юзакироқ.
@acramov 👈 Обуна бўлинг

👍27
⚡️Фарзандингизга қўшимча дарс ва ўқув юкламалари бераётганда ёки харакатли спорт тўгаракларга бораётганда албатта қўшимча витаминлар ичишини хам таъминлаб қўйинг.
Хар қандай қўшимча энергия сарфини тўғри тўлдирилмаса у негатив таъсир кўрсатади.
@acramov 👈 обуна бўлинг
Хар қандай қўшимча энергия сарфини тўғри тўлдирилмаса у негатив таъсир кўрсатади.
@acramov 👈 обуна бўлинг
👍41
⚡️Мени фикримча организмга энг зарарли ичимликлар бу газланган ширин ичимликлардир.
Таркибидаги ишлатилган моддаларнинг аксари захар. Реклама туфайли бизни захарга ўргатиб қўйганлар - ўзлари бир томчи ҳам ичишмайди.
Қачондир барибир бу ичимликлардан воз кечасиз, нега шуни вахлироқ амалга ошириш керак эмас.
Ишонинг, танангизга яқин йиллардаги энг катта яхшилигингиз шу бўлади.

👍66🔥9🙈3💊3❤2👏2
⚡️Кузда витамин танқислиги мавсуми. Асосий белгилар:
✔️В2 витамини етишмаганида юз, тана ва лаблар териси қуруқлашиши кузатилади. Оғизнинг чекка соҳасида ва қўлларда ёриқлар пайдо бўлиши мумкин.
✔️А витаминининг етишмаслиги терининг пўстланиши, тери ва шиллиқ қаватларнинг қуруқшашига, ёғ безларининг атрофиясига олиб келади. Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, А витамини етишмовчилиги псориаз, дерматит ва экзема каби касалликлар ривожланишининг омилларидан бирига айланиши мумкин.
✔️В6 витамини танқислиги юз, бош, қўллар терисининг қуриши, қазғоқ пайдо бўлиши, себорея орқали ўзини намоён қилади.
✔️В12нинг юқори танқислиги эритроцитлар ва гемоглобин даражасининг пасайиши билан кузатилади. Бунда ошқозон-ичак тракти ва асаб тизимининг иши ёмонлашади. Бу ичак сўрилиши секинлашгани ва тери керакли озиқ моддаларни тўлиқ олишни тўхтатганини англатади.
✔️Е витамини танқислигини терининг ёш ҳолатда сақланишининг энг ёмон душмани деб аташ мумкин. Унинг етишмаслиги туфайли эрта қариш жараёни бошланади, коллаген ва эластин ишлаб чиқариш камаяди, ажинлар ва пигмент доғлар пайдо бўлади.
✔️С витаминига келсак, агар у организмда кам ёки тўлиқ йўқ бўлса, бунинг асоратлари жуда ёмон бўлиши мумкин. Тери умумий иммунитетининг пасайиши бутун организм иммунитетининг тушишига олиб келади: ҳимоя барьери ингичкалашади, яллиғланиш элементлари пайдо бўлади, регенерация пасаяди, тонус ва тургор (терининг эластиклиги) сезиларли даражада ёмонлашади.

👍45❤1
⚡️Пластик идишдаги сув қон босимини ошириб, юракни касал қилиши мумкин — тадқиқот
Тадқиқотларга кўра, пластик идишлардаги сув гипертония (қон босими ошиши)га олиб келиб, юрак хасталиклари хавфини туғдиради.
Бунга сабаб микропластикнинг қонга тушиши — аксарият пластик идишларда шу нуқсон аниқланган.
Тадқиқотда қатнашганлар икки ҳафта давомида пластик идишлардан фойдаланмасдан, водопроводнинг тозаланган сувини ичишганидан сўнг, уларда қон босими пасайиши кузатилган ва ўз-ўзидан юрак хасталиги юзага келиши хавфи камайган.
🪁 Шиша идишда сув сотаётганларнинг куни туғади шекилли.

👍34🤔4🔥3
⚡️Болада гижжа борлигининг аломатлари.
Болаларда гижжалар пайдо бўлиши энг катта хавф-хатарлардан биридир. Организмда бундай паразитларнинг пайдо бўлиши боланинг ривожланишига ёмон таъсир кўрсатишидан ташқари, овқат ҳазм қилиш тизимида ҳам намоён бўлади.
Гижжалар бола организмига қандай тушади?
Болаларда меъда-ичак йўллари мутлақо ҳимоясиз бўлгани учун, унинг бу соҳадаги таъсирларга дучор бўлиш ва юқтириш имконияти каттароқ бўлади.
Бактерияларнинг бола организмига тушиши асосий вариантлари: уй ҳайвонлари, сифациз озиқ-овқатлар (гўшт, балиқ, сут, сабзавотлар ва бошқалар) орқали. Шунингдек, асосий сабаб – боланинг шахсий гигиенаси бузилиши.
✍Болаларда гижжалар пайдо бўлгани аломатлари
▪️ кўнгил айниши;
▪️ сўлак ажралиши;
▪️ киндик атрофидаги оғриқлар;
▪️ ич келишининг издан чиқиши;
▪️ тез чарчаб қолиш;
▪️тез-тез бош оғриши;
▪️ уйқусида тишини ғижирлатиши;
▪️безовта уйқу;
▪️ дерматит кўринишидаги тери реакциялари.
🌵Ширинликка ўч бўлиши ва кайфиятининг тез ўзгариши ҳам белги
Бу масалада боланинг ва унинг оиласидаги бошқа аъзоларнинг шахсий гигиенага риоя қилиши жуда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун бу сизнинг кун тартибингиздаги энг муҳим ишлардан бири бўлиши лозим.
Шунингдек боланинг уй ҳайвонлари билан бўлган алоқасини чеклаш ҳам жуда муҳим ҳисобланади ва агар бунга йўл қўйилса, унда бунга ўхшаш алоқалардан кейин гигиена қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим.
Яна ташхислаш бўйича ютубдаги видеодан фойдаланишингиз мумкин. Даво чоралари тўғрисида келгуси постларимда ёзаман.

👍19
🔔 Гелмизит - Гижжа ва ичак паразитларидан холи қилувчи хавфсиз махсулот.
Ота оналарнинг доимий ташвиши бу болаларнинг ичакдаги ривожланишига қўймайдиган ва касалликлар чақирадиган душманларидир.
Улардан хамиша хавфсиз ва осон қутилишни исташади.
Гелмизит айнан мана шу талабларга жавоб берувчи махсулот.
✅ Минглаб натижалардан сўнг бу махсулотнинг ичакдаги паразитларга қирон келтирувчи деб бемалол айтсам бўлади ва шу билан бирга хавфсиз ҳамдир.
🟢 Даволаш курси учун 2 дона махсулот етади.
3 ёшдан мумкин
💎 Икки дона махсулот нархи 189 минг сўм.
Вилоят марказларига етказиш бепул. Уйгача олиб борилса қўшимча маблағ қўшилади.
Ичида инструкцияси бор. Барча сертификат, хужжатларга эга.
Тўлов олдиндан.
Буюртма учун ➡️ @acroc

🤔18👍12🤬2❤1😁1
— Аллергиядан буткул қутулиш мумкинми?
🏕 Aллергик касалликларни даволашда хасталикнинг бошланган вақтига эътибор беришимиз керак. Бу жуда муҳим бўлиб, касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунчалик хавфли ҳисобланади.
Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касалликнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак.
Булар қуйидагилардан иборат: мавсумий чанг аллергияси вақтида бошқа жойга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳар қандай гулга аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит ва мушук жунларига аллергиянгиз бўлса, улардан воз кечиш лозим.
Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас. Шу давргача ишлаб чиқарилган биринчи, иккинчи ва учинчи синфга мансуб бўлган антигистамин дорилар касалликнинг хуружи даврида фақатгина аллергиянинг белгиларини вақтинча, худди “тез ёрдам”дек, тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди.
Aллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули – иммунотерапия ҳисобланади. Aллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишга эришиш мумкин.

👍31✍4❤1💯1💊1
⚡️Доктор Акрамов янгиликларни ўқийди.
🪁 Уйда кучук сақлаш болаларни иммун тизимини мустахкамлайди.
🪁 Хаво ифлосланиши қандли диабетни келтириб чиқаради. Тошкент демак диабетни чақириши мумкин.
🪁Кўп айрон ичадиганларда ичак микрофлораси яхши ишлайди ва дисбактериоз камроқ чалинади.
🪁 Қалқонсимон безда ўсма бўлишини иккита мухим белгиси. Юз қизариши ва диарея. Эхтиёт бўламиз.
🪁Қон қуюқлашишига кўпинча қаттиқ асабийлашиш, қандли диабет, шунингдек ширинликлар, картошка, банан, тухум, газли ичимликлар, фаст-фуд ва турли қовурма таомлар сабаб бўлади.
🪁Автомобилда кондиционер тизимини нотўғри ишлатиш, легионеллёз ва тонзиллит каби юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига таъсир қилиши мумкин.

👍57👏6
🏕Хозирги кунда нафақат билимли шификорни топишингиз балки у билан бирга инсофли аптекангиз ҳам бўлиши керак.
Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси дори воситалари нархларини асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланганини маълум қилди. Қўмитанинг Fair tech ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 473 та дорихонада (133 та улгуржи ва 340 та чакана) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлди.
Дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида истеъмолчилардан 5,4 миллиард сўмга яқин маблағ, яъни асоссиз даромад олинган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳридаги дорихоналарда кузатилган: 71 та дорихонада 17 266 та ҳолатда 1 миллиард 911 миллион сўм миқдорда асоссиз маблағ олинган.
🦷Соғлиғимни тиклайман десам, соғлиғимни кетказиб топган пулларим тугади.

👍27😢20
⚡️Тримол билан танишув.
Ушбу препарат метро бекати, ташқи баннер, телевидиние орқали йирик планда реклама қилинади. Реклама ғояси пухта ўйланган. Негаки, унда дорининг оғриқ қолдирувчи хусусияти аниқ тасвирланган.
Тримол аслида нималардан таркиб топган?
Препарат парацетамол, пропифеназон, кофеин, чиннигул ёғи, махамауша таила, маханараяна таила каби фаол моддалардан таркиб топган.
Пропифеназон моддаси зарарлими?
⚡️Google’да ушбу саволга ўзбек тилида жавоб мавжуд эмас, лекин шу савол турк тилида берилганда ушбу кимёвий модда нафас сиқилиши ва ҳатто анафлактик шокка сабаб бўлишини билиб олиш мумкин.
Аммо рекламанинг ҳеч қаерида пропифеназон моддаси билан боғлиқ огоҳлантиришга кўзимиз тушмайди.
Ушбу модда қуйидаги давлатларда қатиян таъқиқланган👇
Шри Ланка
Малайзия
Таиланд
⚡️Бу фақат битта препарат холос. Телевидине, радио, интернет орқали минглаб дорилар реклама қилинади. Келгусида улар билан ҳам танишамиз.
Яқинларга улашинг.

👍67😱24❤4🤬3🔥2😢2