Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
186 - Telegram Web
Telegram Web
Advokat Xondamir Kulbayev
МУРОЖААТ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига (“Kun.uz” сайти маъсул шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида) Ижтимоий тармоқлардаги “Kun.uz” сайтида “Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлади. Улардан бири шу ишни тергов қилган терговчи”…
Ман вообще-то бу постимда жиноят хақида хабар бердим. Форма-1 га регистрация қилишдими-йўқми? Терговга қадар текширув ўтказишга киришишдими-йўқми? Жимжитлик….. Майли дам олиш кунига тўғри келиб қолди, бугунча тушунамиз. Воқеалар ривожи мунтазам кузатувимизда.

@advocatekulbayev
Ўзбекистонни аёлларнинг номусига тегиш бўйича дунёда етакчилик қилувчи Конго Демократик Республикасидан ҳам баттар қилиб кўрсатмоқдасиз.

Бизга зинони харом қилган Аллоҳ азза ва жаллага ҳамду санолар бўлсин!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда “фалончини номусига тегишибди” “фалончини 10-15 киши зўрлабди” каби шумхабарлар кўпайиб кетгани, мазкур тоифадаги жиноятларга фақатгина бирёқлама муносабат шакллангани мени ушбу мавзудаги мувозанатни сақлаш учун қалам тебратишга мажбур қилди.

Агар ҳақиқатан педофилия, зўрлаб номусга тегиш ҳаракатлари содир этилган бўлса, қандай бўлмасин ўша одам кўринишидаги хайвонга оғир жазо берилиши тарафдориман.

Бироқ, жиноят кодексимизда 128-модда мавжуд бўлиб, унга кўра 14 ёшга тўлган - 16 ёшга тўлмаган (шу ёшлар орасидаги) шахс билан зўрлик ишлатмасдан, унинг ўз хоҳишига кўра жинсий алоқа қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур тоифадаги жиноят ишлари бўйича жинсий алоқа қилган йигитни ҳам, қизни ҳам оқламайман. Нимага десангиз буёғи энди ахлоқ ва тарбия масаласига бориб тақалади. Мазкур мақоламда ким хақ, ким нохақлиги ҳақида фикр юритмоқчи эмасман.

Охирги 2 йилда ЖКнинг 128-моддасида белгиланган жазолар кескин оғирлашди, қамоқ жазоси тўлиқ ўталиши белгиланди. Бу ислохотларга қарши эмасман. Бироқ, юридик соҳадан хабари йўқ баъзи журналистлар “хайп” ортидан қувиб, кўпроқ оммалашсин деб, 14-16 ёшдаги қиз билан зўрлик ишлатмасдан, унинг ўз хоҳишига кўра бўлган жинсий алоқани “зўрлаш”, “номусга тегиш” деб олиб чиқишмоқда. Халқ бу хабарларни ўз танасида хис қилиб, ўстираётган болалари кўз олдига келиб, ўринсиз равишда Давлатга ва ҲМҚОларга нисбатан норозилик кайфияти шаклланмоқда.

9-10 синф бўлиб қолган қизини қоронғу тушгач кўчага чиқса, “оёғини уриб синдирадиган” халқ, нимагадир мазкур хабарлар фонида жинсий алоқа қилган йигитни ёмонлаб, ўзи хоҳлаб жинсий алоқага киришиб, уйидагиларнинг юзини ерга қаратган қизни фаришта сифатида кўришни бошлади. 128-модда деганда бантик тақиб, ўйнаб юрган ширингина қизчани ёши катта бир ифлос эркак зўрлагани кўз олдингизга келмасин. (Агар шундай бўлса, бу учун ЖКнинг 118-моддаси билан 15-20 йиллик қамоқ жазоси мавжуд)

Ўзаро хоҳиш асосида 14-16 ёшдаги қизлар билан жинсий алоқа қилиш жиноятини асосан 17-25 ёшдаги ёш йигитлар содир этишмоқда. Шу жойида, ота-оналарга огохлантириш:

агар 10-11 синф бўлиб қолган ўғлингиз бўлса: эҳтиёт бўлинг, агар у ўзидан кичик 7-8 синфлардаги қиз билан унинг ўз хоҳишига кўра жинсий алоқага киришиб қолса катта эҳтимол билан анча вақтга қамалиб кетади.

агар ўсмирлик ёшидаги қизни катта қилаётган бўлсангиз: эҳтиёт бўлинг, унинг “Инстаграм”даги ва дугоналари орасидаги муҳит ўз номусини сотиб юборишига сабаб бўлмасин.

Менга тегишли эмас, болам тарбияли деманг! Телефон деган бало чиққан ҳозирги нозик замонда хеч ким боласига жавоб беролмайди.

Ва энг асосийси, ижтимоий тармоқлардаги ҳар-хил хабарларга ишониб кетаверманг. Хамма нарса ҳам Сизга кўрсатилганичалик эмас. Аслида хабардагидан умуман тескари ҳолат бўлиши мумкин.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
“Профессор Ҳ.Т.Одилқориевнинг фикрига кўра, ҳуқуқий давлат қуриш учун суд органлари тизими мутлақо мустақил ҳокимият тармоғига айланмоғи даркор. Суд оддийгина ҳуқуқни қўриқловчи орган эмас. У ҳокимиятнинг тўлақонли субъекти. Суд адолат, адлия элтувчидир. Суд - инсоният ақлининг бутун цивилизация тарихи давомида эришган энг буюк ютуғидир. Суд - қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлашнинг ўта нозик сайқал топган, энг такомилига етган воситаси (механизми)дир. Суд ҳокимияти мустақил ҳуқуқий демократик давлат шароитида, қонун устуворлиги асосида қарор топадиган ҳокимиятдир. Мамлакатда суд ҳокимиятининг барқарор бўлиши бир аср аввал миллий мустақилликка эришишни кўзлаган жадид мутафаккирларимизнинг азалий орзуси эди.”

Манба:
Мавлуда Эргашева
“М.Беҳбудий қозилар фаолияти ва уларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида” номли мақоласи.
Ҳ.Одилқориев “Ўзбекистон Республикасида қонун чикариш жараёни”

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
Ота-она

Жиноят қонунчилигида деярли хеч қачон ишламайдиган бир модда бор – бу ЖКнинг 123-моддасидир. Унга кўра вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бу модданинг ишламаслигига сабаб, жиноятни аниқловчи ташкилотларнинг яхши ишламаслиги ёки қонунчилик тўғри йўлга қўйилмагани эмас, балки ота-онанинг меҳридир. Чунки, деярли хеч қайси ота-она ўзи таъминланмагани учун боласини судга бермайди.

Охирги вақтларда ёшларнинг ўз ота-онасига қилаётган эътиборини, уларга автомашина ва уйлар сотиб олиб бераётганини ижтимоий тармоқларда кўп кўрмоқдамиз. Албатта, бу қувонарли ҳолат.

Лекин ўзимнинг амалиётимда бўлган баъзи жиноят ишлари юзасидан ота-онасини умуман йўқламасдан, ўзини катта қилган ота-онасига бегона бўлиб кетган болаларни, ота-онаси ёлғизликдан ўлиб қолганини ҳам 3-4 кунлаб хеч ким билмасдан, охири ўлик ҳиди чиққач хабар топилаётган ҳолатларни кўрмоқдаман.

Бу пост билан фарзандларни ўз одатимга кўра ЖКнинг моддалари билан, хусусан ЖКнинг 123-моддасидаги жазолар билан огохлантирмоқчи эмасман.

Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: “Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганлиридек, уларга раҳим қилгин”, деб айт.

(Қуръон. Исро сураси 23-24 оятлар)

@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Садыр Нургожоевич Жапаров

Юридик мутахасисликка эга бўлган Қирғизистон Республикасининг амалдаги Президенти.

Қирғизистонда бўлиб ўтган бир қанча давлат тўнтаришларида ва митингларда иштирок этган. Мамлакатнинг кўплаб юқори лавозимларида ишлаган.

Умри давомида 2 маротаба сиёсий моддалар билан айбланиб, қамалган. Биринчи судланиши якунида оқланиб, суд залини ўзида қамоқдан озод этилган. Иккинчи судланишида эса, қамоқдан чиқиб мамлакат Президенти бўлган.

Қамоқда бўлган вақтида отаси, онаси ва катта ўғли оламдан ўтган. Бироқ, шунча қийинчиликларга қарамасдан ўз ҳаётий принципларини ўзгартирмаган.

Манба

P.S. Бировга “заказ” бераётганда, “заказ”ни бажараётганда эҳтиёт бўлинг. Бугун тақдирига қарор бераётган одамингиз, эртага тақдирингизга нуқта қўйиши мумкин.

Каналга уланиш:

@advocatekulbayev
Судларнинг мустақиллиги

Ҳамкасбим Саидали ака Мухторалиевнинг фикрларидан илҳомланиб мазкур постни ёзмоқдаман.

Бугун шу даражага етдикки, “Ўзбекистонда суд мустақил” деганимда баъзилар кулиб ҳам юбораяпди. Нимага судлар мустақиллиги бу ҳолатга келиб қолганини таҳлилларим натижасида иккига бўламан:

1. ҲМҚОларнинг таъсири

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан судларга ҳар томонлама катта таъсирлар бўлаётганини сезиб турибмиз.

Судьянинг Конституцион мавқеи шу даражада баландки, хатто Давлатнинг чексиз ваколатларига эга бўлган прокурор ҳам судга ўрнидан туриб мурожаат қилиши шартлиги қонун билан тартибга солинган.

Энди қайсидир оператив органлар “судья пора олганда ушланди” деб судьяни сазойи қилиши мантиқан қанчалик тўғри? Мен бу гапим билан оператив органлар судларни пора билан ушламасин демоқчи эмасман, аммо олдин судья жиноий жавобгарликка тортилиши учун Судьялар олий кенгаши хулоса, Олий суди Пленуми эса розилик берсин (судьянинг дахлсизлик ҳуқуқи), тергов бўлсин, суд қилинсин, айбдорлиги тўғрисида ҳукм чиқсин, ҳукм кучга кирсин (айбсизлик презумцияси), кейин Олий суд билан ҳамкорликда судъянинг порахўрлиги тўғрисида исталганча репортажлар тайёрлашсин, мархамат!

Ахир, судлар шу оператив органларнинг қонунбузар ходимларини (энг юқори рахбарларини ҳам) суд қилишганда, “биз фалончи рахбарни фалон йилга қамадик” деб чиқишмайди-ку.

Мен бу гапларим билан судьяларнинг тарафини олмоқчи эмасман. Лекин, судьяни пора билан ушлангани ҳақида бунчалик барвақт ижтимоий тармоқларга олиб чиқилишидан мақсад нима? Мазкур мақсад юзасидан кўплаб гумонга бормоқдаман. Агар бунинг тарбиявий аҳамияти бор бўлса, мен юқорида айтган тартибда ижтимоий тармоқларга чиқаришсин, қонуний бўлади.

Лекин бундай ёндашув кўпроқ халқда “барча судьялар порахўр” деган нотўғри тушунчани келтириб чиқармоқда ҳамда судларнинг оператив органлар билан келгусида муросага боришига олиб келмоқда.

2. Раҳбар судьялар ва юқори турувчи судларнинг таъсири

Ҳозирги вақтда олдиндан ташкиллаштирилган кўплаб суд мажлислари комиссия келгани ёки мажлисбозлик сабабли қолдирилмоқда.

Текширувлар хаттоки судъянинг одил судловни амалга ошириши соҳасини ҳам қамраб олаётгани, юқори судлар томонидан қайси жиноятларга қандай жазо берилиши ҳақида ёпиқ кўрсатмалар берилаётгани, ҲМҚОлар айнан раҳбар судьялар орқали қуйи судьяларнинг одил судловни амалга оширишига таъсир ўтказаётгани ҳақида хабар топмоқдамиз.

Юқорида таъкидлаганимдек, “Ўзбекистонда суд мустақил” деган гапимга кўпчилик қўшилмайди. Аммо, охирги йилларда бирор бир мансабдор шахс ЖКнинг 236-моддаси билан жавобгарликка тортилдими?

Мен ҳам @yuristkadr нинг фикрларига тўлиқ қўшиламан, ҳозирги вақтда Давлат раҳбарининг судлар мустақиллигига яна бир бор эътибори ҳамда амалий қўллаб-қувватлаши зарур бўлмоқда.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаловат ва роҳат фақатгина оила даврасида бўлади.

@advocatekulbayev
MANTIQ LEFT UZBEKISTAN!

Жорий йилда ҳуқуқ фанидан абитуриентларга тушган саволлар юзасидан бўлаётган бахс-мунозараларни ўрганиб чиқиб, айниқса Qalampir.uz нинг мазкур видеосини кўриб жуда ҳам таъсирландим.

Айтишларича абитуриентларга белгиланган мактаб дарсликларидан ташқари бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳам саволлар тушган. Энг ачинарлиси ва кулгулиси - моддаларнинг санкцияларидан саволлар тушибди. Мантиқ Ўзбекистонни тарк этганини мактаб боласига исботлаб бермаганларинг қолувди ўзи.

Абитуриентлар тестда ўқув дастурлари ва белгиланган дарсликлардан ташқари бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар: кодекс ва қонунлардан ҳам саволлар тушганлигини айтишмоқда.

Агентлик эса мазкур ҳолатни қуйидагича изоҳламоқда, яъни ҳуқуқшунослик фанлари бўйича тест топшириқлари қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда шакллантирилиши, қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилганда қонуннинг асл манбаига (Lex.uz сайтига) мурожаат қилиниши белгиланган эмиш.

Мазкур қоидаларга мантиқан ёндашилганда бир хулосага келиш мумкин - ўша мактаб дарслигида келтирилган аниқ бир нормага ўзгартириш киритилганда, агентлик ўша норманинг муайян аниқ бир қисмини инобатга олиш керак, бутун бир кодекснинг барча моддаларини эмас.

Юридик ўқишга тайёрланаётган абитуриентларнинг кўпчилиги хаддан зиёд китоб ўқийверганидан кўз нурини йўқотиб, кўзойнак тақадиган бўлиб қолган. Бечоралар суткасига 3-4 соат ухлашади, баъзи суткаларда умуман ухлашмайди ҳам. Нима хаққингиз бор, бундай адолатсизлик қилиб уларни синдиришга!!!

Модданинг санкциясини ёддан билган ёки умуман кодексларни ёддан билган юрист мутлақо кучли юрист эмас! Ҳар бир муайян ҳолатда мазкур қонунларни қўллай оладиган ва қонуннинг бўшлиқларидан ўзи хоҳлагандек, қонундан чиқмаган ҳолда фойдалана оладиган юрист – ҳақиқий малакали юристдир.

Мен қўрқаётган нарса шуки, агар мазкур амалиётни ҳозир тўхтатмасак, кейинги йилдан абитуриентлар тўтиқушдек санкция ёдлашни бошлашади!

Ҳурматли юрист бўлишни орзу қилаётган билимли ва мехнаткаш абитуриентлар!

Сизлар кўраётган бу каби адолатсизликлар профессионал адвокатлар учун одатий ҳолатга айланган. Чунки бу Ўзбекистон🤷‍♂️ Агар Ўзбекистонда юрист бўлишни хоҳласангиз бунақа адолатсизликларни ҳали кўп кўрасиз. Айнан Сиз юрист бўлиб, юқори мансабларга эришиб, бюрократ ва манқуртларнинг ўрнини эгаллашингиз, охир-оқибат бундай мантиқсизликларни тўхтатишингиз керак.

Лекин нима бўлганда ҳам, хеч қачон тушкунликка тушманг, адолат тантанаси учун курашиш туйғуларингизни асранг. Барча воситаларни ишга солинг: апелляция ёзинг, судга беринг, шикоят қилинг, ижтимоий тармоқларда бонг уринг.

Бу мавзуда ҳали кўп тўхталаман.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
Advokat Xondamir Kulbayev
МУРОЖААТ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига (“Kun.uz” сайти маъсул шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида) Ижтимоий тармоқлардаги “Kun.uz” сайтида “Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлади. Улардан бири шу ишни тергов қилган терговчи”…
Мазкур мурожаатни қолдирганимга деярли 25 кун бўлди. Бу мурожаатимни Ишонч телефони орқали ҳам қилганман, электрон тарзда ҳам юборганман. Бир ойлик сроги келишини кутиб ўтирибман.

Эшитишимча, Республика даражасидаги ОАВ устидан Бош прокурорга қилган мурожаатим айланиб-айланиб вилоятга (шаҳар) “тепилган”!

Майли сроги келсинчи кўрамиз, целый Прокуратурани битта мухбирни қонун доирасида жавобгар қилишга кучи етадими-йўқми?

@advocatekulbayev
Генералиссимус қайта тикланди!

Яқинда мазкур канал “взлом” қилинганидан кўпчиликнинг хабари бор. Канал админи мазкур канални қайтадан ташкил қилди.

Мазкур ҳавола орқали янги аккаунтга уланиб олишингиз мумкин:

https://www.tgoop.com/generalissimo_marshal

P.S. Қайсидар танқид кўтармас валломатлар “ойни этак билан ёпмоқчи” бўлишади. Генералиссимус халқнинг энг кучли қатлами - юристлар ва давлат хизматчиларининг бугунги кундаги кайфиятини етказаётган эди. Канал жамоасига келгусида олдингидан ҳам кучли матонат ҳамда Яратганнинг ўзи қўллаб-қувватлашини тилаймиз.

@advocatekulbayev
Абгор аҳволга келган КОНВОЙ хизмати!

ИИО тизимида ўтказилган охирги “ислоҳотлар” натижасида КОНВОЙ хизмати шу даражада абгор аҳволга келдики, яқинда ўлим ёки бошқа кўнгилсиз ҳолатлар бўлмаслигига хеч ким кафолат беролмайди.

Тушунтираман:

биринчидан, Олдинлари ҳар бир шаҳар-туманларнинг ўзида ВСҲ (вақтинча сақлаш ҳибсхонаси “ИВС”) мавжуд эди. Ҳар бир туман ўзининг маҳбусларини ўзини туманидаги ИИБ ВСХда сақлар эди. Аммо ўтказилган кенг кўламли “ислоҳотлар” натижасида туман-шаҳарлардаги ВСХлар қисқариб, вилоят марказларига бирлаштирилди. Натижада, энди конвой ходимлари вилоят марказидан туриб маҳбусларни узоқ-узоқ туманлардаги тергов ва суд жараёнларига ташишни бошлади.

Шу сабабли ҳозирги 40-45 даража иссиқда ВСҲдаги битта хонага 10-12 киши тиқилиб ўтирибди. Йўллар узоқ бўлиб кетгани сабабли, “автозак”да кетаётган маҳбуслар ҳаво йўқлигидан қийналишаяпди, битта судга бориш учун “автозак”да тиқилишиб 100 км. йўл юришни тасаввур қилиб кўринг.

Мисол учун, чекка туманда эрталаб соат 09:00 да тергов ёки суд процесслари ташкиллаштирилса камида 2-3 соатдан кейин, пешинга яқин бошланади. Чунки конвой ходимлари, эрталабки йўриқномани ўтиб, маҳбусларни тақсимлаб, “автозак”да узоқ йўлни босиб келганича пешин бўлади.

Мазкур “ислохот” ташаббускорлари судья, прокурор, терговчи, адвокат, судланувчи ва бошқа процесс иштирокчиларининг вақтини, уларнинг оворагарчиликларини, конвой ходимларининг мехнатини, “инсон қадри” деган тушунчаларни бир тийинга ҳам олишмаган кўринади.

иккинчидан, конвой ходимлари штати жуда хам қисқартириб юборилган ҳамда конвой ходимлари ўз ишидан бошқа кўплаб тадбирларга жалб этилмоқда.

Ўзим кўрган битта аянчли мисолни айтаман: Хатирчи туманида бўлиб ўтаётган судда судья ҳукм ўқиши керак. 5 нафар судланувчи очиқда туриб қатнашмоқда. Раислиқ қилувчи уларнинг бешшаласига ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади, яъни улар суд мажлисида қамоққа олинди. Аммо мазкур процессга бор-йўғи бир нафар конвой ходими бириктирилган. Конвой ходими бир амаллаб, суднинг барча чиқиш эшикларини қулфлаб, судланувчиларни панжара ичига киритди. Ҳалиям судланувчилар кескин ҳаракат қилмай, ходимга бўйсунди.

Аммо, ҳурматли ИИВ рахбарияти, амалиётда баъзи қамалаётган одамлар қанақа ҳунарлар кўрсатишини жуда яхши биласизлар-ку, ўзини очиб ташлагани қанча, қочиб кетишга ҳаракат қиладигани қанча, ходимларга, прокурор ва судьяга ташлангани қанча...

Ўша куни ходим қечаси шу 5 та маҳбусни Навоий шаҳригача (бир ярим соатлик йўл, деярли 80 км.) бир ўзи конвойнинг махсус машинасида олиб кетди. Мазкур вазиятларда ходим билан ёки махбуслар орасида бирор инцидент келиб чиқмайди деб ёки махбус бу вазиятдан фойдаланиб ўзининг жонига қасддан бирор зарар етказмайди ёхуд қочиб кетмайди деб ким кафолат беради? Нима мазкур сохани тартибга солиш учун, албатта бир киши ўлиши керакми?

Ҳурматли ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев, каналимиз кўтарган муаммо долзарб бўлиб хисобланади. Лекин жавоб бериб айтаманки, маъсул ходимларингиз бунга умуман эътибор қаратишмайди! Қачонки ўлим ҳолати ёки бошқа ноҳуш ҳолат бўлганидан кейингина ҳаракатга тушиб қолишади. Шу сабабли шахсан ўзингиз қуйидаги 3 та вазифани назоратга олишингизни сўрайман:

- туман-шаҳарлардаги ВСХларни қайта тиклаш;
- конвой ходимлари штатини кўпайтириш;
- конвой ходимларини бошқа ишларга жалб қилмаслик.


Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
Бош прокуратура айбдорлиги яққол кўриниб турган “Kun.uz” мухбирларини жавобгар қилишга кучи етмасдан, мурожаатимизни Навоий вилояти прокуратурасига жўнатибди.

Вилоят прокурори ўринбосарининг жавоб хатига кўра, мазкур мурожаат шаҳар прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида кўриб чиқилиб, қонуний баҳо берилар экан.

Энг ачинарлиси ва кулгулиси шуки, мазкур жиноят иши тамомлангани тўғрисида 24 июль куни эълон қилинган. Вилоят прокурори ўринбосари эса жавоб хатини 29 июль куни юбормоқда. Шунда мени мурожаатим қандай қилиб тамомланган жиноят иши доирасида кўриб чиқилиши мумкин?

Ҳурматли Бош прокуратура ва вилоят прокуратураси рахбарияти, битта мухбирни ваколатингиз доирасида жавобгар қилишга қўрқар экансизлар, бўлмаса худди шунақа ҳуқуқбузарлик қилиб, ёлғон маълумот тарқатаётган бошқа оддий блогерларга ҳам гапирманглар!

Текширишга келиб оддий прокуратура ходимларини билимсиз ва ишёқмасга чиқаришни биласизлар, лекин ўзларизга келганда қанчалик шаштингиз пастлигини кўрдик.

👉 @advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи ҳокимининг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд!

Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисмига кўра:

Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

“Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий суд Пленум қарорининг 3-бандида:

Уриш-дўппослаш деганда, айбдор томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, шахснинг баданига шикаст етказмаган ҳолда бир неча зарба бериш тушунилади.”, - деб кўрсатилган.

Аммо, ахборот манбаларига кўра ҳоким интизомий жавобгарликка тортилиб, қаттиқ огохлантирилган экан. Албатта, қонунлар ҳокимларга эмас, оддий фуқароларга тегишли-ку.

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Градусы - Я больше никогда

Энг севимли қўшиқларимдан бири. Чуқур маъно ва кўплаб хотираларга эга қўшиқ.

P.S. Эски қўшиқларни эшитиб хотираларни тиклашга етмайди ўзи. Мия кундалик ташвишлардан дам олади. Қайси бирига куясан буларни 😅

@advocatekulbayev
Жиноятлар “букети” 💐

Амалиётда тергов органлари томонидан жиноят ишини жиноятлар “букети” билан судга чиқариш одати мавжуд.

Жиноятлар “букети” бу – айбланувчи аслида айбли бўлган битта ЖК моддасига, айби умуман бўлмаган бошқа моддаларни қўшиб судга чиқариш амалиётидир.

Шахсий фикримга кўра, жиноятлар “букети” 2 хил бўлади:

1. ғаразсиз жиноятлар букети
2. ғаразли жиноятлар букети

Ғаразсиз жиноятлар букети – бунда терговчи “букет” қилишга мажбур. Мисол учун шахснинг маълум бир ЖК моддаси бўйича 100% айби нақд. Аммо тергов давомида бошқа жиноятлари ҳақида ҳам маълумотлар олинмоқда ёки оператив органлар ўзининг исботланмаган фактларини тиқиштирмоқда. Айбланувчининг бу эпизодлар бўйича айби 50/50.

Терговчи бундай ҳолатларда “букет” ясашга мажбур бўлади, чунки суд мажлиси вақтида судья шу исботланмаган эпизодлар асосли деб топса, эртага ЖПКнинг 416-417-моддаларга кўра қўшимча процессуал ҳаракатлари ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради. Бу ажримлар тергов рахбарлари томонидан ўта кескин танқидий бахоланади, гўёки олдинги замонлардагидек жиноят иши қўшимча терговга қайтди деб кўрилади. Жиноят иши 416-417 бўлган терговчилар ҳар йиғилишда туриб гап эшитади.

Бундан ташқари агар оператив органларнинг исботланмаган фактларини жиноят ишига қўшмаса, уларнинг рахбарлари билан терговчининг рахбарлари келишолмай қолиб, унга ҳам терговчи гап эшитади.

Шунинг учун ҳам терговчи “қулоғи тинч бўлиши” учун иложи борича кўпроқ моддалар билан, моддаларнинг иложи борича оғирроқ қисмлари билан шахсни айблаб судга чиқаришни маъқул кўради. “Муттаҳамлик жойинг бормиди” деган гап кимга керак?

“Ана, енгиллаштирмоқчи бўлса суд олиб ташласин қўшимча моддаларни” дейишади.

Бунақа тентакона амалиётга бархам бериш учун қонунчиликка ҳам бошқасига ҳам ўзгартириш киритиш керак эмас. Балки, авваламбор тергов рахбарлари ва терговнинг назоратини олиб борувчиларнинг миясига ўзгартириш киритиш керак!

Президентимиз ҳокимиятга келган вақтларида “қўшимча терговга қайтариш” деган амалиётни таг-туги билан йўқ қилган эди. Бу бўйича ЖПКга жуда кучли ўзгартиришлар киритилган ҳам эди. Лекин бу чиркин амалиётнинг тергов органлардаги қолдиқлари қолиб кетди.

Эй барака топгурлар, тушунинглар ҳозир “доп” деган нарса йўқ! Агар терговчининг жиноят ишиси 416-417 бўлса уни уришиб-сўкишни бас қилинг. Терговчи 416-417 бўйича ажрим юзасидан қўшимча процессуал ҳаракатларни ўтказиб ўзининг фикрини судга маълум қилсин, бўлди! Терговчининг мустақил фикри учун уни жазолаш қайси мантиққа тўғри келади?

Ғаразли жиноятлар букети – бунда энди терговчи ўзининг шахсий ғарази асосида шахснинг бўйнига жиноятлар гулдастасини қўйиб беради! Бундай терговчиларга Худони ўзи инсоф берсин. Улар унутмасинки, халқнинг чексиз қарғишларига мубтало бўлишади!

P.S. Жиноятлар “букети” амалиётининг энг-энг ёмон томони шуки – баъзида шу жиноятлар “букети” тўлалигича суддан ўтмоқда. Буёғи энди машшаағғиии- машшаағғиии...

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
“...лигини, ...лигини” амалиёти

Прокуратуранинг тергов тармоқларида “...лигини, ...лигини” амалиёти жуда кучли назоратга олинади. Яъни, прокуратура терговчилари айблов хулосаси тузишда сўроқ қилинган гувох, жабрланувчи ва айбланувчиларнинг кўрсатмаларини учинчи шахс номидан “фалончи ўз кўрсатмасида манабу ишни қилганлигини, манабу ишни қилмаганлигини ва бошқа ….лигини, ….лигини маълум қилди” деб қайд этишади.

Энди тасаввур қилинг, энг кичик ҳажмли жиноят ишида ҳам камида 10 киши сўроқ қилинади. Ҳар бир шахснинг сўроғидаги гапларида камида 40-50 та эга-кесим мавжуд. Бу дегани терговчи энг кичик жиноят иши учун айблов ҳулосаси тузишида камида 500 марта “...лигини, ....лигини” деб ёзиб чиқиши керак.

Аммо, мен юқорида энг кам ҳажмли жиноят иши ҳақида фикр юритдим. Прокуратура терговчилари асосан катта ҳажмли ва кўп эпизодли жиноят ишларини тергов қилишади. Баъзи жиноят ишларида 200-300 талаб жабрланувчи мавжуд! Бу дегани, битта айблов хулосаси ёзишга ўртача 10-15 кунлаб вақт кетади. Қамоққа олинган айбланувчи шу "...лигини, ...лигини" амалиёти учун камида 10-15 кунлаб мазмунсиз равишда қамоқда ўтириши керак. 🤦🏻‍♂️

Бу амалиётнинг сабабини суриштирганимда айблов хулосасидаги кўрсатмалар 3-шахс номидан бўлиши кераклиги тўғрисидаги жавобни олдим.

биринчидан, шу талабни қўяётганларга мактабга бориб, “9-синф Она тили” дарслигини бошқатдан ўқиб чиқишини тавсия қиламан!

Мазкур дарсликнинг 52-мавзусида қуйидагича тушунтириш берилган:

“Баъзан ўзганинг гапи айнан келтирилса, баъзан у сўзловчи томонидан шаклан қайта тузилиб, ўзининг гапи шаклида берилади. Ўзганинг гапидан икки хил йўл билан фойдаланилади: 1) ўзганинг гапи ҳеч ўзгаришсиз нутққа тайёр ҳолда олиб кирилади; 2) ўзга гапнинг мазмуни сақланган, аммо шакли ўзгартирилган ҳолда нутққа олиб кирилади. Уларнинг биринчиси кўчирма, иккинчиси ўзлаштирма гап саналади.”

Кўчирма гаплар - қўштирноқ ичидаги гаплар;
Ўзлаштирма гаплар - …лигини, …лигини мазмунидаги гаплардир.

Яъни, кўчирма гаплар ҳам ўзлаштирма гаплар ҳам аслида 3-шахс номидан келтирилган гаплардир. Аксинча, кўчирма гаплар ўзлаштирма гапларга қараганда аниқроқ ва ўзгартирилмаган маълумот берилишини таъминлайди.

иккинчидан, айблов хулосасидаги кўрсатмалар 3-шахс номидан бўлиши керак деган талаб ЖПКда ҳам, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам кўрсатилмаган.

учинчидан, Суд мажлисларида судья ҳам, бошқа процесс иштирокчилари ҳам асосан айблов хулосасини ўқишади. Улар учун “...лигини, ...лигини” дан кўра шахснинг кўрсатмаси қўштирноқ ичида 1-шахс номидан келтирилган бўлиши қулайроқ ва тушунарлироқ. Терговчининг айблов фикридаги “...лигини, ...лигини” жумлалари айблов хулосаси мазмунини жуда ҳам ғализ қилиб қўяди.

Бутун дунё “электрон жиноят иши” юритишга ўтаётганда, чет элларда терговчилар воқеа жойини дронлар билан кўздан кечираётган бир пайтда, прокуратуранинг бюрократик сарқитлардан қутила олмаётгани жуда ҳам аянчли.

Бизда эса терговчилар битта шахсни кўрсатмасини жиноят ишида камида 5 марта қайд этади. Санаб берайми?:

1. Тушунтириш хатида
2. Гумонланувчи сифатидаги сўроғида
3. Айбланувчи сифатидаги сўроғида
4. Айблов тўлдирилганидаги сўроғида
5. Айблов хулосасида

Хулоса ўзингиздан ҳурматли тергов тармоқлари ҳамда терговни назорат қилиш тармоқлари рахбарлари!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биргина адвокат ва унинг мижози баъзида бутунбошли Давлат органига қарши чиқишига тўғри келади. Энг қизиғи, улар қарши чиқаётган тизим Туркистон XIX асрда Чор Россияси томонидан босиб олинганидан бошлаб шаклланиб келган ва уни енгишнинг деярли иложиси йўқдек.

Бу процессда адвокат кимларгадир юзхотирлик қилолмаслиги, кимларнидир жиғига тегиши, кимларнингдир қалбида гина-кудурат уйғотиши ёки оператив органларнинг “қора рўйхатлари”га тушиб қолиши мумкин.

Лекин, адвокатликда орттирган энг яхши тажрибам шуки, ҳар қандай вазиятда ҳам хақиқат ва адолат томонда бўлган, ўз профессионал вазифасини ситқидилдан ва қонуний бажарган адвокатга нисбатан қарши кучнинг қўлидан хеч нарса келмай қолади. Яратганнинг Ўзи уни қўллайди!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
МУНДАРИЖА

Мазкур каналда қуйида кўрсатилган мавзулардаги постлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Фирибгарлик, ўзлаштириш ҳамда банк-кредит соҳасидаги жиноятлар 1 2 3

Жинсий жиноятлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Газ билан боғлиқ жиноятлар 1 2

Ер билан боғлиқ жиноятлар 1 2 3

Диний мазмундаги жиноятлар, Президентга тажавуз қилиш, терроризм ва экстремизм 1 2 3 4

Наркотик воситалари билан боғлиқ жиноятлар 1

Автоавария ва автоугон билан боғлиқ жиноятлар 1 2 3 4

Мехнатни мухофаза қилиш билан боғлиқ жиноятлар 1 2

Порахўрлик ва мансабдорлик жиноятлари 1 2 3

Ҳарбий жиноятлар 1

Безорилик, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар 1 2 3

Экологик жиноятлар 1

Оилага оид контентлар 1 2 3

Тезкор-қидирув фаолияти, қидирув бериш тартиби, далиллар номақбуллиги ҳамда “84” нима эканлиги юзасидан 1 2 3 4 5 6 7 8

Танқидий мақолалар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13

қамоқдан “учдан бири” ёки “тенг ярми”да чиқиб кетишга оид 1 2

Тарғиботлар ҳамда қонун юзасидан тушунтиришлар 1 2 3 4 5

Адвокатлик фаолияти билан боғлиқ мулохазалар 1 2 3 4 5 6 7 8 9

Турли мавзулардаги фикр-мулохазалар, муносабатлар 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10

Жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун мотивацион постлар 1 2

Каналга уланиш:
https://www.tgoop.com/advocatekulbayev
МХХ замони қайтмоқда(ми)?

Деярли бир йилдан буён тергов ва суд жараёнлари бўлиб ўтаётган, Учқудуқ туманидаги 7,2 км ичимлик суви тармоқларини реконструкцияси билан боғлиқ бўлган жиноят иши якунланиб, суд ҳукми ўқилди. Суд ҳукмига кўра судланувчилар ЖКнинг 167 ҳамда 209 моддалари билан айбли деб топилиб 6-7 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилишди.

Мазкур жиноят иши ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан тергов қилиниб, судга юборилган эди. Терговдаги бир қатор камчиликлар ва қонунбузилишлар бир томонда турсин, уларни ҳаммасини ёзсам битта постга сиғмайди, ДХХ терговчилари томонидан бузилган энг муқаддас қонун ҳақида гапирмоқчиман:

Мен ҳимоя қилиб келаётган Навоий вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК рахбари билан боғлиқ бўлган эпизод ўтган йили Бош прокуратура томонидан тергов қилиниб, судга чиқарилган. Менинг ҳимоям остидаги шахс айбсиз бўлгани сабабли жавобгарликка тортилмаган.

Худди шу эпизод 2023 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳар ЖИБ Яшнобод туман суди томонидан кўриб чиқилиб, бошқа иштирокчиларга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган. Судда ҳужжат сохталаштириш факти ва бошқа моддалар судланувчининг айбидан олиб ташланган.

Аммо орадан хеч қанча вақт ўтмасдан, ДХХ томонидан худди шу эпизод юзасидан ҳужжат сохталаштирилиши ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми мавжуд бўлган жойда бошқатдан тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят иши энди бошқа судга юборилди! Тушунаяпсизми?

1. 1966-йил 16-декабрь куни Нью-Йоркда қабул қилинган “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пактнинг 14-моддаси 7-бандида “Ҳар бир мамлакатнинг қонуни ва жиноят-процессуал ҳуқуқига мувофиқ жинояти учун узил-кесил судланган ёки оқланган бирор-бир шахс ўша жинояти учун иккинчи бор судланиши ёки жазоланиши мумкин эмас”, - деб кўрсатиб ўтилган.

2. Ўзбекистон Республикаси янгиланган Конституциясининг 30-моддаси 2-қисмида ҳамда ЖКнинг одиллик принципи баён этилган 8-моддаси 2-қисмида “Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас”, - деб кўрсатилган.

3. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддасида: "Қуйидаги ҳолларда шахснинг жиноят содир этилишида айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилиши лозим, башарти:
4) шахсга нисбатан айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлса;", - деб кўрсатилган.

Энг қизиғи, шу жиноят иши суддан ўтди! Бунда судга ҳам таъсир бўлгани яққол кўриниб турар эди....

Мазкур танқидлар ДХХнинг ҳақиқий ватанпарвар ходимларига тегишли эмас. Аммо, адолатсизлик қилиб, шу даражада юқори қонунларни назар-писанд қилмаган ходимлар - ҳарбийдан юрист чиқмаслигини исботлаб қўйишди! Яъни, улар учун қонундан кўра юқори рахбарларнинг буйруғи ахамиятлироқ экан.

Қанчалик аччиқ бўлмасин, аммо хақиқатни айтмоқчиман: ДХХнинг фаолиятида яна орқага қайтиш (МХХ замонига) охирги вақтларда жуда кучли кузатилмоқда. Эски услублар, эскича тактикалар, эскича тарзда суд ва ҲМҚОга таъсир ўтказиш, эскича тезкор-қидирув фаолиятини юритиш, эскича тергов қилиш....

Агар биров бошимни олиб ташласа ҳам, адвокат сифатида тиш-тирноғим билан 2010 йиллар қатағони қайтмаслигига ҳаракат қиламан!!!

Каналга уланиш:
@advocatekulbayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг: қиш, соат эрталабки 7:30, ҳамма жой қоронғу, Сиз 10 ёшдасиз. Сиз мактабга кетаяпсиз, елкангизда мактаб сумкаси, қўлингизда эса жисмоний тарбия дарси учун спорт формаси солинган пакет. Йўл давомида кеча ёдлаган шеърингизни такрорлаб кетаяпсиз ва бутун ҳаётингиз ҳали олдинда...
2024/10/01 07:23:49
Back to Top
HTML Embed Code: