Telegram Web
12053. Баъзан маҳрумлик неъмат, кенг ризқ эса уқубат бўлиши мумкин.
Ҳадисда келади: “Аллоҳ таоло худди сизлар беморингизни унга зиён етишидан қўрқиб таом ва шаробдан ҳимоя қилганингиз каби мўмин бандасини яхши кўриб дунёдан ҳимоя қилади”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12054. Хурразоз Обид айтади: “Абу Муовия Рашидга ҳадис айтиб: “Одам Мусога ҳужжат келтирди...”, деди. Шунда ҳурматли бир киши: “Уни қаерда учратибди?” деди. Рашид ундан ғазабланди ва: “Қилични келтиринглар. (Бу одам) ҳадисни инкор қилган зиндиқ..”, деди. Абу Муовия уни тинчлаштиришда давом этиб: “Уни қўйинг, эй амирал мўминин”, деб турди. Ҳатто у тинчланди.

Имом Заҳабийнинг “Сияр”идан.

Айтаманки, бугунги кунда суннатни инкор қилувчилар ва ўзларининг ақлларига суяниб унга чорлов ташлайдиган (баҳслашадиган, айрим ерларини инкор қиладиган) кўпайган. Бугун уларга Рашиднинг қиличи қанчалик керак экан?!


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12055. Хотираси зўр одамга ҳасад қилиб юрманглар. У (хотираси кучли бўлиши билан бошқа томондан) аламли, оғриқли хотираларини асло унутолмайди.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12056. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир”, Моида сураси, 27-оят.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло бир маҳал ўқиган намозимни қабул қилди, деб аниқ ишонишим, мен учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра севиклироқдир. Зеро, Аллоҳ таоло айтадики: “Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
بلغ عدد اللغات التي تكتب بالأبجدية العربية في العالم أكثر من مائة لغة: منها ٤٠ لغة في إفريقيا، و٣٦ لغة في آسيا الوسطى وتركيا، ومنها الفارسية والبلوشية، والعثمانية، والأردية، و ١٠ لغات في أوروبا، والبقية في جنوب شرق آسيا والهند والصين

مركز الملك عبدالله لخدمة اللغة العربية
Биламизми?

📜 Араб алифбоси қанчалар кенг тарқалган?

Дунёда ўз ёзувларини араб абжад алифбосида ёзадиган тиллар, миллатлар сони 100 тага етган эди.
Улардан: Африка қитъасида 40 та тил араб алифбосида ёзса,
ва яна форс, балуший, усмоний ва урду тилларини қўшганда, Ўрта Осиё ва Туркияда 36 та тил эди.
Шунингдек, Европадаги 10та халқ араб алифбосида ёзса, қолганлари жануби-шарқий Осиёда, Ҳиндистон ва Хитойдаги айрим халқлар эди.

Манба: Қирол Абдуллоҳ номидаги араб тилига хизмат қилиш маркази. (Саудия Арабистони).

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12057. Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Масжидлар сари юриб бориш Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг навларидан бўлиб, у гуноҳларга каффорот бўлади”.

“Мажмуъур расоил”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12058. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ:
“Кимки тасбеҳда давомий бўлса, унга сирлар очила бошлайди. Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга яхшиликлар кетма-кет кела бошлайди. Кимки истиғфорда давомий бўлса, унга ёпиқ қулфлар очилади”, деди.

“Дард ва даво”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12059. Мўмин киши иймон келтирганидан ва муайян фарзларни адо этганидан сўнг, ўзидаги камчиликларини кўриб, тан олиши керак. Чунки розилик кўзи ҳар бир айбу нуқсондан сўнг ўтмаслашиб боради. Унда у инсондаги худбинлик сабабидан нафси ёмонликка ундовчи нафсга айланади ва ундан фақатгина ёмонлик ҳосил бўлади. Биз бу ҳолда Роббимиз набий ўғли набий, набий ўғли набий бўлган Юсуф алайҳиссаломнинг тилидан келтирган сўзни айтмоғимиз лозим: “Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”, Юсуф сураси, 53 – оят.

Токи руҳ жасадда экан, нафс ёмонликка ундашдан тўхтамайди. Шу сабаб, биз нафс хоҳишига итоат қилмаслигимиз керак. Ўзининг нафсининг айбларини тан олмаган инсон истиғфор айтолмайди. Истиғфор айтса ҳам фақат тилида айтади. Айбларни маърифати эса қалбдаги мазаммат қилинган ёмон аҳлоқларни шариат мезонига кўра зоҳиран ва ботинан излаш билан аниқ бўлади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook
Тавсия

📜Анбиёларнинг энг муҳим дуоларидан

1. Одам алайҳиссаломнинг дуоси. Аллоҳ таоло у иккилари (яъни, Ҳавво онамиз)га тавба қилишни ва унинг қабулини насиб этди: «Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», Аъроф сураси, 23-оят.

2. Юнус алайҳиссалом
нинг дуоси. Аллоҳ таоло у зотнинг дуосини ижобат қилди ва унга нажот берди: «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан! Мен золимлардан бўлдим”, Анбиё сураси, 87-оят.

3. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп ўқиган дуолари. Ушбу дуо дуоларнинг жамловчи ва комилроғидир: “Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин”, Бақара сураси, 201-оят.

4. Нуҳ алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам”. Нуҳ сураси, 28-оят.

Дуо ибодатларнинг улуғларидан ва матлубнинг ҳосил бўлиши сабабидандир. Аллоҳ таоло улар ила биздан бало ва машаққатларни кетказади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни қийинчилик ва ғам-ғуссалар пайтида Аллоҳ уни дуоларини ижобат қилиши хурсанд қилса, кенгчилик пайтида пайтида дуо қилишни кўпайтирсин”, дедилар”.
Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook
12060. Ваҳийга таслим бўлиш бўйруғи ақлни чеклаб, узиб қўйишни эмас, балки ақлнинг Ҳолиқини улуғлаб, таъзим этишни англатади. Сонеъ, яратувчи, пайдо қилувчи Зот, яратганини (бандаларини) яхши билувчироқдир. Қанчалаб ақллар (эгалари) борки, ҳаётларини аввалида ўзлари учун танлаган нарсаларидан ҳаётлари сўнгида надомат қилиб, афсус чекадилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12061. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда қадарнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмагунича, бошига келган нарсанинг келмай қолиши мумкин эмас эди деб, бошига келмаган нарсанинг эса келиши мумкин эмас эди, деб билмагунича ҳақиқий мўмин бўлмайди».

Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12062. Агар Иблис ва унинг қўшини жам бўлса, қуйидаги уч нарсачалик бошқа нарсалардан у қадар хурсанд бўлмайдилар:
1. Мўмин мўминни қатл қилса;
2. Киши (иймон келтирмай ёки иймонидан ажраб) куфрда вафот қилса;
3. Камбағал бўлиш қолишдан қўрққан қалб эгаси бўлса.

Ибн Қоййимнинг “Ториқул ҳижратайн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Эслатма

🕋 Аллоҳ таоло айтади: "Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага бурурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам юзингизни у томон буринг", Бақара сураси, 144-оят.

"...Ер юзининг турли бурчакларида истиқомат этувчи мусулмон умматни ягона қибла жамлайди. Ватанлари, турган жойлари, ранглари, тиллари, шакллари, жинслари, ёшлари, ижтимоий ҳолатлари турли-туман бўлишига қарамай, намоз пайтида барчалари ягона қиблага юз ўгирадилар.
Бир қиблага қараш уларнинг бир тан, бир жон эканининг, мақсадлари, тутган йўллари бир эканининг, Робблари, Китоблари ва Пайғамбарлари бир эканининг рамзидир.
Исломнинг бошқа рамзлари каби, ушбу рамз ҳам мусулмонларни бошқалардан ажратиб туради. Мусулмон миллати ўзига мустақил, Аллоҳнинг йўлидан юрган афзал миллатдир. Шунинг учун ҳар бир нарсада унинг мустақил экани билиниб туриши керак. Залолатда юрганларга тобе бўлиб қолмаслик зарур.

"Ҳадис ва ҳаёт" Оламларга раҳмат Пайғамбар китоби, 239 -бет.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook
12064. Ўта таъсирли гап

Амалда ихлос қилолмадингми, ўзингни қийнамай қўяқол.

"Бадоиул фавоид" китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12065. Саҳнун деди: “Имом Молик бир куни менга:
“Бугун бир масалани ҳал этиш устида тафаккур қилаётганимга 20 йил бўлди”, деди.

“Тартибул мадорик” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Дуо ибодатдир

📜 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12066. Набавий васият

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у деди: “Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга васият қилдилар: “Аллоҳга бирон нарсада ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
-Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
- Хамр
(ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир...”.

Ибн Можа ва Бухорийнинг «Адаб»даги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12067. Албатта сизлардан аввалгилар Қуръонни Роббиларидан келган мактуб деб билардилар. Кечалари Қуръон оятларини тадаббур қилар, кундузлари эса уни қидирар эдилар. (яъни, унга амал қилишга имкон ва фурсат излашарди)

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12068. Имом ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ: “Ғийбатнинг муолажаси шулки, ғийбат қилувчи инсон ғийбати билан Аллоҳнинг ғазаби ва қаҳрига рўбаро бўлади, ҳасанотлари ғийбат қилинган инсонга ўтиб кетади, агар ҳасанотлари бўлмаса, ўша ғийбат қилинган инсоннинг гуноҳлари бунга ўтади. Кимки шуни ёдида тутса, тилини бировни ғийбат қилишдан тияди”, деди.

“Мухтасару минҳажул қосидин” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12069. Имом Шофеий айтади: “Қалбимга энг оғир дўстларим менга сохта муомала қиладиган ва мен ҳам унга (мажбур бўлиб, зўраки) муомала қиладиганимдир.
Қалбимга суюкли бўлган дўстларим мен у билан ўтирсам, худди ўзим билан бирга ўтиргандек, бемалол ва самимий бўладиганимдир”.

“Шарҳу кафиятиш шафия”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
2024/09/30 00:09:30
Back to Top
HTML Embed Code: