Telegram Web
❗️2-ФАКТ: Очиқ танловларни ташкил этишда Комиссиянинг вазифалари нимадан иборат?

Давлат органида танловларни ўтказиш учун доимий фаолият юритувчи Танловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш комиссияси тузилади.

Танлов комиссиясининг таркиби давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказилаётган давлат органининг кадрлар бўлинмаси танлов комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

⁉️ Танлов комиссиялари ваколатлари:

▪️номзодларнинг вакант лавозим малака талабларига мослиги бўйича хулоса бериб, танловларнинг тест босқичига ўтган номзодларни белгилайди;
▪️вакант лавозим хусусиятидан келиб чиқиб, тест синовлари натижаларини ижобий деб топиш учун 56 фоиздан юқори балл белгилаши мумкин;
▪️танловларнинг суҳбат босқичини интервью ёки тақдимот каби усуллар асосида ўтказади;
▪️суҳбат натижаси бўйича ҳар бир Танлов комиссияси аъзоси номзодларни баҳолайди;
▪️суҳбат натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган номзодни танлов ғолиби деб топади.

Каналга уланиш — www.tgoop.com/argos_uz
❗️3-ФАКТ: Имтиҳон (тест) саволлари мутахассислик йўналишига боғлиқми?

Танловларнинг тест босқичи Агентликнинг test.argos.uz платформаси орқали ўтказилмоқда. Унда 40 та савол берилиб, 100 балл тизимида баҳоланади.

Номзод томонидан тест синовлари умумий кўрсаткичининг камида 56 фоизига тенг балл тўпланиши,  танловнинг кейинги босқичига ўтиши учун асос бўлади.

Тест синови давомида номзодга юқоридаги ҳар бир йўналиш бўйича 10 тадан жами 40 та савол ҳавола этилади ҳамда жавобларни белгилаш учун 60 дақиқа вақт берилади.

Каналга уланиш — www.tgoop.com/argos_uz
❗️4-ФАКТ: Очиқ танловларнинг тест синови босқичида ягона ўтиш бали белгиланганми?

Айни дамда номзод  тест синови жараёнида 56 балл тўплаган тақдирда, у 3 ой давомида танловларнинг тест синови босқичида иштирок этмайди. Бунда номзод ҳужжатлари малака талабларига жавоб берган тақдирда автоматик суҳбат босқичига ўтганлиги юзасидан хабар олади.

55 баллгача тўплаган номзод  ўрнатилган тартибда тест синовида қатнашиши шарт бўлади.

Каналга уланиш — www.tgoop.com/argos_uz
❗️5-ФАКТ: Вакант лавозим учун эълон қилинган танлов натижасидан норози бўлган номзод қаерга мурожаат қилиши мумкин?

Номзодлар танлов комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кунлик муддатда танлов натижалари бўйича комиссия қарори устидан юқори турувчи ташкилот раҳбарига, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш — www.tgoop.com/argos_uz
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноати мажмуасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

Давлат хизматчиларини ҳақорат қилганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганми?


Эксперт, ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доценти Курбанов Маъруфжон Мамадаминович ушбу саволга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

Инсон ресурсларини стратегик режалаштириш бўйича янгича ёндашув

Хабар берганимиздек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда GIZнинг “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳаси доирасида хорижий экспертлар иштирокида семинарлар ташкил этилиб келинмоқда.

Ташкил этилган навбатдаги семинарда иштирокчилар хорижий экспертлар билан биргаликда давлат секторида иш архитектурасини лойиҳалашга оид усуллар ва ёндашувлар, иш таснифи тизимини яратиш, иш ўрнини баҳолаш ва бўш иш ўринлари каталогидан фойдаланиш амалиёти, ушбу жараёнда инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмаларининг ўрни, лавозимларни таҳлилий баҳолаш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар якунида иштирокчилар томонидан малака талабининг намунавий тузилмаси ва ишни баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
2025/02/23 16:36:23
Back to Top
HTML Embed Code: