Telegram Web
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️“Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Ўтказилган ўрганишларга кўра, аҳолимизнинг 44 фоизи жисмоний фаол эмаслиги, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмаслиги аниқланган.

Аҳоли ўртасида бошоқли, донли маҳсулот, мева-сабзавотлар истеъмоли кескин камайиб, туз ва шакар истеъмоли ортиб бораётгани хавотирларни янада кучайтиради.

Оқибатда одамларнинг 56 фоизида ортиқча вазн, 38 фоизида қон босими билан боғлиқ муаммо бор. Юқумли бўлмаган касалликлар эрта ўлимга сабаб бўлмоқда.

Шу боис, “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Президент нутқидан иқтибослар

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Рақамли технологиялар вазирлигида инсон ресурсларини режалаштириш юзасидан семинар ўтказилди

Семинарда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларни  стратегик режалаштириш тизимининг жорий этилиши услубиётига эътибор қаратилди.

Халқаро эксперт инсон ресурсларини режалаштириш тизимини жорий этишда хорижий тажриба, давлат органларида инсон ресурслари бошқаруви соҳасидаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди. 

Рақамли технологиялар вазирлигида қайд этилган тизимни жорий этишда эҳтиёжларни институционал мақсадлар билан мувофиқлаштириш бўйича амалий мисоллар келтирилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобур давлат бошқарувида нималарга эътибор қаратган?

▫️Юқоридаги видеода давлат бошқарувига оид бир қатор масалалар ҳақида маълумот берилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбаеванинг ўқувчиларнинг спорт билан қамровини ошириш бўйича тажрибаси Президентимиз томонидан юқори баҳоланди

Каналга уланиш - @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги  https://youtu.be/9TWXeppH-e4?si=5gPXYoZxW-Cfd62J саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз амалий натижаларга бой бўлсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада "Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини режалаштиришнинг янгича ёндашуви" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари, халқаро экспертлар, вилоятдаги бошқарма ва ташкилотларнинг инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича вакиллари иштирок этди.

Аввал маълум қилганимиздек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Агентлик  томонидан “Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома” ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга жорий этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун, бугун Фарғонада 250 нафардан зиёд инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул бўлган кадрлар фаолият юритади.

Семинар-тренингда маҳаллий ва халқаро экспертлар инсон ресурсларини режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсади, Ўзбекистон давлат органларида инсон ресурслари бошқаруви соҳасидаги муаммолар, инсон ресурсларини режалаштиришда стратегик ёндашувни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида маълумот беришди.

Давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш ва профессиографик таҳлил мавзусида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
2025/02/19 14:02:43
Back to Top
HTML Embed Code: