#Online
Наманганда “Ойдинкўл” маҳалласи учун янги бино қурилади
Наманган шаҳрида ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда. Шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев “Ойдинкўл” маҳалласида бўлиб, маҳалла идораси учун янги бино қуриш бўйича таклиф этилган жойлар билан танишди.
Шаҳар ҳокими маҳалла еттилигининг самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қўшимча моддий-техник базаларни замонавий ҳолатга келтириш зарурлигини таъкидлади. Шу муносабат билан қурилиш ишларига масъул мутахассисларга янги бино лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, баҳор фасли муносабати билан дарахт экиш ҳамда мавжуд кўчатларни оқлаш ишларига киришиш бўйича маҳалла масъулларига вазифалар юклатилди.

#2025_йил_1_мартдан
🔖 Қонунчиликка кўра, судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божини қуйидаги миқдорларда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:
🔹биринчи инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизи;
🔹апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судда — тўланган давлат божининг 30 фоизи.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бўстон" маҳалласи еттилиги фаолияти билан танишилди
Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев "Бўстон" маҳалласида маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди. 4143 нафар аҳоли истиқомат қилувчи ушбу ҳудудда асосий даромад манбаи тикувчилик ва касаначилик ҳисобланади.
Учрашув давомида ҳоким маҳалла еттилигининг ишини танқидий таҳлил қилиб, масъулиятни ошириш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, маҳаллани ободонлаштириш, хонадонлар ва тадбиркорлик субъектларига қуёш панеллари ўрнатиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

❗️Зулфия мукофоти кимларга, қандай имтиёз беради?
🔰 Қонунчиликка кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилиши белгиланган.
🔍 Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан талабгорларга берилади.
🗓 Мукофотни олиш учун талабгор сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, ўз соҳасидаги ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
📁 Мукофот совриндорлари агар умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари бўлса, бакалавриатга, бакалавриат талабалари бўлса, магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
💰 Шунингдек, Мукофот совриндорларига БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида пул маблағлари берилади.

"Мўйи муборак гумбази" – тарихий мерос ва туризм масканига айлантирилади
Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ҳудудларни ўрганиш жараёнида "Бўстон" маҳалласининг муҳим зиёратгоҳларидан бири – "Мўйи муборак гумбази" зиёратгоҳида бўлди.
Ушбу тарихий обида 1812 йилда Давлат муҳофазасига олинган бўлиб, ўзининг узоқ тарихи ва маданий аҳамияти билан ажралиб туради. Шаҳар ҳокими ўрганишлари давомида зиёратгоҳнинг аҳамиятига эътибор қаратган ҳолда, уни янада ободонлаштириш ва жозибадорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, ушбу обидани чуқурроқ ўрганиш ҳамда уни Наманганнинг муҳим туризм объектларидан бирига айлантириш бўйича таклифлар билдирилди. Бу эса нафақат зиёратгоҳнинг сақланиб қолиши, балки маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилишга ҳам хизмат қилади.