Янгилик бор, жуда ажойиб!
Худога шукр, шу кунга қадар доимий иккита мусофирхонамиз ишлаб турганди. Мана, энди ижарага бўлса-да, катта бир ҳовли олдик, таъмирладик, жиҳозлаяпмиз. Барчаси бемор болалар учун!
Насиб қилса, 18 март куни очилиши бўлиб ўтади. Ҳаммани таклиф этамиз.
Бир мулоҳаза: афсуски, жамиятимизда бемор болалар реабилитацияси тўлиқ ўйланмаган. Беморлар касалхонада даволанади, тўғри, аммо йиллар даволаниши керак бўлган болаларга маълум вақт ташқарига ҳам жавоб берилади.
Ана шу пайтда кўпчилик ижарага, ҳатто вилоятига қайтиб кетади. Ҳозирги кунда транспорт йўлкираси ортидан соғлом одамнинг ҳам вилоятга бориб-келиши ўзи бир муаммо. Яна бир масала борки, айрим ота-оналар пойтахтда иложсизликдан боласи билан бирга яшашга, ишлашга мажбур.
Ҳовли мусофирхонамизда ана шу муаммоларга бироз бўлса-да, ечим топамиз, деган умиддамиз. Чунки кўпроқ муддатга берилади, барча шароити бўлади, озиқ-овқат билан таъминланади.
Волонтёрлар жамоаси қўллаганича жиҳозлаяпмиз, ишлатилган буюмларни бўлса ҳам олиб келяпмиз. Ҳисса қўшсангиз бош устига, ким савобталаблар бўлса, манзилини энди топиб олиши мумкин.
Демак, 18 март куни мусофирхона манзили очилишида барчани кутиб қоламиз.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Закот – Сиз учун...
Anonymous Poll
16%
Закотга эҳтиёжим бор, кутаман, лекин менга беришмайди;
12%
Закотга эҳтиёжим бор, кутаман, кўпинча беришади, хурсанд бўламан;
25%
Закот олмайман/кутмайман, ўзим бермайман ҳам;
36%
Закот бўлганда имкон қадар бераман, лекин доим эмас;
11%
Закотни ҳар доим бераман.
🔥 Жами 40 муҳтожга озиқ-овқат ёки 1 млн сўмгача (ками 500, кўпи 1 млн сўнгача) пул тарқатилади. Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар!
⚡️ Демак:
* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон каби қисқа маълумотларни киритиб, https://www.tgoop.com/SWT9999999 телеграми орқали йўлланг. Менга боғланманг!;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин ижарада яшовчи муҳтожлар, ундан сўнг талабалар, мусофирлар ва ҳ.к.;
* Озиқ-овқат эҳсонлар Тошкент шаҳрида, Болалар гематологияси шифохонаси ёнида тарқатилади. Озиқ-овқатни узоқ ҳудудларга жўнатиш имкони йўқ;
* Кимнидир кўрсатиб "Шу одам муҳтож, боғланинглар" қабилидаги гаплар эътиборсиз қолдирилади. Муҳтожни билсангиз унинг ўзи, ёки сиз батафсил маълумот йўлланглар;
* Мурожаатлар 21.03.25 й. соат 16.00 гача қабул қилинади, кечикманг!
⚡️ Диққат: Мурожаатлар сони 100 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас;
* Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!
✨Мурожаат намунаси:
1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта (карта эгаси кўрсатилган ҳолда);
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик, талабалик, ижара бўлса, у ҳолат...);
3. Аниқ кўрсатинг: Қайси турдаги эҳсонни олмоқчисиз ва айни пайтда қаердасиз (пул ёки озиқ-овқат, ёки сизга фарқи йўқ)?
4. Яқин 6 ой ичида биз томонимиздан эҳсон тарқатилганда олган-олмаганлигингизни ёзинг (биринчи навбатда олмаганларга, ортса олганларга берилади).
* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг.
* Мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса эътиборсиз қолдирилади.
🔥 Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз жавоб ёки изоҳ берилмайди. Нега сиз танланмаганлигингиз ёки нима учун бошқалар мослиги ҳақида маълумот тақдим қилинмайди. Қайта сўрайверманг!
✨Ҳаммага раҳмат!

✋Азизлар! Юқоридаги эълон бўйича қабулни тўхтатдик
💥 100 киши бўлса етарли, дегандик. Айни пайтга қадар 124 киши бўлибди.
✍️ Демак 20.03.2025 й. Соат 12:00 да мурожаатлар қабули тугади, бу эълон кучини йўқотди. Энди саралашни бошлаймиз ва энг муҳтожларни танлаб, 21 март кечгача қайта алоқага чиқамиз.
✅ Эслатма! Озиқ-овқат эҳсони 23 март соат 14:00 да Гематология шифохонаси болалар бўлими олдида тарқатилади.
✨ Эълонни тарқатган каналларга раҳмат ва илтимос: Тўхтатилгани ҳақидаги хабарни ҳам бўлишсангиз.

Оналар доим алдайди!
Китоб ўқишда камдан-кам тавсия бераман. Аммо бунисини айтмасам бўлмас. Дунёдаги энг азиз, гўзал ва қадрли Оналар ҳақида юрак торларини чертар даражадаги китоб экан.
"Яхшиман, ҳавотир олма", деб алдайди...
"Пулим бор", деб алдайди...
"Сен егин, мен тўқман!" деб алдайди...
"Оғримаяпти, ҳозир ўтиб кетади" деб алдайди...
Энг аламлиси: "Болаларим яхши!" деб алдайди...
Ушбу китоб ҳар бир фарзандни оналикнинг қадри, қиймати, юки, шарафи билан юзлаштиради.
Волидаси ҳаёт бўлганларга уларнинг ғанимат эканликларини яна бир бор эслатса, онасизларга хайрли амаллар орқали оналарига яхшилик қилишлари мумкинлигини таъкидлайди.
Китобдаги ушбу мисралар қаттиқ таъсир қилди:
“Катта бўлиб англадимки, онамнинг қаттиққўлликлари муҳаббат экан, ғазаблари муҳаббат экан, жазолари муҳаббат экан, қайтариқлари муҳаббат экан. Онамнинг муҳаббатларигина муҳаббат экан”.
Китоб номи: "Оналар ҳам алдайди".

Гўшт қимматлашиб кетди... Қанчадан олардингиз, эндичи?
Anonymous Poll
18%
Биз томонда 85-90 мингдан олардим. Ҳозир 110 минг сўмга чиқди. Камайтиришга мажбур бўлаяпман;
24%
90 минг бўлганди, қисқа вақтда 115-120 мингга чиқди. Лаҳм гўшт 130 минг;
29%
Шундоқ ҳам 100 минг олардик, 120 минг бўлди. Лаҳм гўшт 140-150 мингча кўтарилиб кетди;
11%
Иложсиздан мол ва қўй гўшти ёнида товуқ гўштини кўпроқ оляпман;
8%
Ўзи шундоқ ҳам товуқ гўшти ердик;
10%
Биз товуқ гўштига ҳам муҳтожмиз...
Forwarded from Abror Zohidov
Таровиҳ намозлари ҳам охирлаб қолди...
Шу биргина сўзнинг турли шеваларда товланишига эътибор беринг:
* Таровеҳ (энг кенг тарқалгани, лекин тўғриси эмас);
* Тараби;
* Тароби;
* Тарава;
* Тараббу;
* Тарави;
* Тараба;
* Тараббеҳ;
* Таровуҳ;
* Тараббуҳ;
* Тарово...
Сиз яна қанақа вариантларини биласиз?
➡️Маълумот ўрнида: Таровиҳ намози рамазон киришидан бир кун олдин бошланиб, якунига бир кун қолганда тугатиладиган, хуфтонга қўшиб, бизнинг мазҳабга кўра 20 ракаат ўқиладиган намоздир. “Таровиҳ” сўзининг маъноси “дам олиб, роҳатланиб ўқиладиган намоз” деган тушунчани беради.
Аброр Зоҳидов
@az_sss

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оққон дарди ✍️
... – Дўхтирлар болани қийнамайлик, уйига борақолсин, дейишди-да, – деди Адҳамжон ака саволли қарашимдан нигоҳларини олиб қочаркан. Кейин юзидаги ёмғирни секин суриб гапини давом эттирди.
– Уйга етиб боролсак, онасини, акаларини кўриб, сал ёзилармикан дейман. Буёғи энди Аллоҳдан...
Зимдан орқа ўриндиққа қарайман. Анваржон бир бурдагина бўлиб қолган, юзлари устига ёпилган чойшабдек оппоқ. Оғир қовоқларини кўтариб, менга бир қараб қўйди. Нураб бораётган бола шу пайт ҳозир учиб кетадиган фариштани эслатарди...
Батафсил: https://kun.uz/kr/news/2020/05/10/hayotiy-hikoya-umid-yoqligi-aytilib-shifoxonadan-qaytarilgan-oglini-olib-ketayotgan-ota