Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
Боку футуристик бинолари билан ўзига хос. Биздан кўра дарахт кўпу лекин яшил катта боғлар кўрмадим, бино ва асфальт кўп. Балки биз яшил ҳудудлардан юрмагандирмиз.
Ғалаба боғи ва монументи. Озарбайжон ерларини озод қилишдаги ғалабани муҳрлаш, урушда қаҳрамонона жанг қилган аскар ва офицерлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида барпо этилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Операторларимиз камераси 8 кг, штативи 8 кг ва яна бошқа техникалар билан 20 кг юк доимий кўтариб юришади.

#уларменингқаҳрамоним
Кеча соат 18 гача ҳам бу поездка бўлишига 0000.01 % ишонч бор эди.

Худога осон.
Командировкаларнинг энг яхши моменти-нонуштанинг тайёрлиги.
Фотоиллюзия.

Битта оёғим қани, Маҳлиё?
-Йўқолмасдан илгари бормиди?
- Ҳа, бориди.

“Ўғри” ҳикоясидан
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) еттита амирликдан иборат, йирик шаҳарлари:
Абу-Даби: БААнинг пойтахти ва энг йирик шаҳри, Абу-Даби амирлигининг маркази.
Дубай: Дубай амирлигининг маркази, замонавий архитектураси ва савдо марказлари билан танилган.
Шаржа: Шаржа амирлигининг маркази, маданий ва таълимий муассасалари билан машҳур.
Ажман: Ажман амирлигининг маркази, БААдаги энг кичик амирлик.
Умм-ал-Кайвайн: Умм-ал-Кайвайн амирлигининг маркази, тарихий ва маданий мероси билан танилган.
Рас-ал-Хайма: Рас-ал-Хайма амирлигининг маркази, тоғлари ва табиий гўзалликлари билан машҳур.
Фужайра: Фужайра амирлигининг маркази, Ҳажар тоғлари ва денгиз соҳиллари билан танилган.

Бу шаҳарларни озода, бой, фаровон қилиб турган фақат нефтмас. Фақат инвестициямас. Фақат стратегик жойлашувмас. Буларнинг ҳаммаси ва албатта яна бошқа кўринмас қўл бор: бу меҳнат мигрантлари қўли.
Emirates Palace меҳмонхонаси деворий суратларида от жуда кўп жойда учради. Бекоргамас бу дедим.

Ўргансам, бу отлар амирликлар тимсоли экан. Мана еттита тулпор-етти амирлик. Қоп-қораси Абу-Даби рамзи. Ҳосилдор дарахт эса қудрат, фаровонлик тимсоли.

Бизнинг замонавий декорларда шундай фалсафий, ижодий рамзлар етишмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбирлар орасида лирик чекиниш
Шайн брайт лайк э даймонд.
Кетдикми?)

Чехолим зўр, ичидаги паспорт эса Кўҳинур олмосига тенг)
Умримда биринчи марта фойдаланяпман, охири бахайр бўлсин.

Адамизга Германияда ёрдам берган экан, мазза қилиб ухлаб кетасиз дедилар.

Агар “Куала Лумпурга келдик, тушинг остановкангизга” дейилгунча ухласам, албатта рекомендасьон ёзаман:)
2025/02/05 19:28:58
Back to Top
HTML Embed Code: