Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
- Telegram Web
Telegram Web
❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради

Президентнинг “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари, ишлар ва хизматларнинг янги рўйхати тасдиқланди. 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати амалдаги 104 та банддан 72 тагача қисқаради.

@bank_kuni24
❗️Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади. (Тадбиркорлар учун 1 ой етиб белгиланган)

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

@bank_kuni24
Keyingi ish kuni

💸 Dollar kursining ko’tarilishi kutilmoqda

Taxminan
🔝 + 24 so’mga

@bank_kuni24
Yandex "Rahmat" evaziga axlat tashish xizmatini yo'lga qo'yibti.
Shu rostmi? 🤔

@bank_kuni24
❗️Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

Бу ҳақда «Газета.uz»га бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

@bank_kuni24
bank_kuni
❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради Президентнинг “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши…
⚡️Сартарошлар, репититор, гидлар ва бошқалар ўзини ўзи банд қилувчилар рўйхатидан чиқарилмоқда- ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтади

Эндиликда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалигини сотувчилар ҳам якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши керак. 

@bank_kuni24
❗️Давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни ўтказилган йиғилишда 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилишини маълум қилганди.

Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

@bank_kuni24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Лайфхак: банкларга ёқмайди лекин бу

Банкларда бугун ойнинг сўнгги иш куни бўлгани сабабли, техник жиҳатдан эртага банкларда янги ой бошланади.

Кўпчиликнинг кредит бўйича графиги ойнинг биринчи саналарига тўғри келади.

Шу сабабли, эртага кўпчилик банкларда қарздорларнинг (графиги ойнинг 1-2 саналарига тўғри келадиганлардан) банк карталаридан кейинги ой кредити учун маблағ ечиб олиш эҳтимоли йўқ эмас.

Байрам кунлари пулсиз қолиб кетмаслик учун, нима қилишни ўзингиз яхши биласиз ))

@bank_kuni24
Yuridik shaxs va YATT larning elektron toʻlov hujjatlarini qabul qilish vaqti

20:00  gacha uzaytirildi


Продление до 20:00

@bank_kuni24
Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Булар,👇

Аgrobank
Аloqabank
Аnorbank
Аpexbank
Аsakabank
BRB
Garant bank
Davrbank
InFin bank
Ipak Yoʼli banki
Ipoteka-bank
Milliy bank
Orient Finans bank
Poytaxt bank
Sanoatqurilishbank
Saderat bank
Tenge bank
Trastbank
Turon bank
Universalbank
Xalq banki
Hamkorbank

Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

@bank_kuni24
Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йилда тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга 104.7 трлн сўмлик кредитлар ажратилган.

Мазкур ажратилган кредитларнинг таркибида :
микроқарзлар улуши– 44 фоизни;
микрокредитлар – 17 фоизни;
автокредитлар – 16 фоизни;
ипотека кредитлари – 16 фоизни;
кредит карталари – 4 фоизни;
бошқа кредитлар – 3 фоизни ташкил қилган.

Тақдим этилган графикдан 2024 йилда 2023 йилга нисбатан жами кредитлар таркибида автокредит ажратилиши кескин камайиб кетганини кўришимиз мумкин. Микроқарзлар ажратилиши эса сезиларли даражада кўтарилган.

Кунимизнинг асосий банк маҳсулотига айланиб бораётган кредит карталарининг улуши ортиб бориши ижобий ҳолат деб баҳолсак бўлади.

@bank_kuni24
Ҳайитлик олмай қўйганимизгаям анча бўлган :)

@bank_kuni24
Умумий ташқи қарз 2024 йилда 10,8 млрд долларга кўпайди

2024 йилда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 64,1 млрд долларни ташкил қилди. Йил давомида ўсиш сезиларли бўлди — 10,8 млрд доллар.

Шу тариқа жами ташқи қарз ЯИМга нисбатан биринчи марта 55 фоиздан ошди — 55,7 фоиз.

Жами ташқи қарз таркибида корпоратив қарз 30,2 млрд долларга, давлат қарзи эса 33,9 млрд долларга етди.

2025 йилда ҳукумат аввалги йилларга қараганда кўпроқ қарз олишни режа қилмоқда.

Аввалроқ давлат қарзи ҳам биринчи марта 40 млрд доллардан ошган эди.

@bank_kuni24
❗️Moliyachi мобил иловаси тест режимида ишга туширилди

Бюджет ташкилотлари ходимлари учун ойлик иш ҳақлари ҳақида маълумот олиш имконини берувчи «Moliyachi» мобил иловаси тест режимида ишламоқда.

Иловани юклаб олинг:

➡️ Android учун

➡️ IOS учун

➡️ Ойлик ҳисоблаш учун бот

@bank_kuni24
2025/03/31 21:08:16
Back to Top
HTML Embed Code: