Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЛМИШ ҚИДИРМИШ...

Фарғона вилоятида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Ҳалиям фирибгарларга ишониб юрган содда одамларимиз бор.

👉 @bankirkundaligi 👈
СИЗНИНГ ОМОНАТИНГИЗ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА: NBU ДЕПОЗИТЛАРИНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Омонат – бу маблағни сақлаш ва кўпайтириш усули. Ўзбекистон Миллий банки жисмоний ва юридик шахслар учун қулай депозитларни таклиф этмоқда.

NBU омонатларни кафолатлаш тизими иштирокчиси бўлиб, уларнинг ҳимояси Ўзбекистон Республикасининг “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади. Банкнинг молиявий барқарорлиги мижозларнинг маблағлари хавфсизлигини таъминлайди.

Мижозлар эҳтиёжларига мос равишда NBU миллий ва хорижий валютадаги (USD, Euro) омонатларни турли шартларда таклиф этади.

Омонатлар рўйхати билан банк веб-сайтида танишиш мумкин.👇🏼
https://nbu.uz/jismoniy-shaxslar-omonatlar

👉 @bankirkundaligi 👈
Хан Сергей Дмитриевич Анорбанк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

У Москва Давлат университетини тамомлаган. Иш фаолиятини 2014 йил Raiffeisenbank да бошлаган.

2022 йил ноябридан Анорбанкда департамент директори сифатида фаолият юритиб келган.

Унинг келгуси иш фаолиятида мувафқақиятлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
🌷Азиз опам, меҳрибон синглим, жоним онам!

Сизни «Халқаро хотин - қизлар» куни билан табриклаймиз.

🥀Барча яхши тилакларингиз ижобат бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈
«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»ДА ТАРҒИБОТ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Жорий йилнинг 8–10 март кунлари «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида саралашдан ўтган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади.

Бунда, ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.

☝️🏻Маълумот учун: овоз бериш босқичи 2024 йилги 2-мавсумдан бошлаб, 20 кундан 10 кунга қисқартирилган. Шу сабабли, овоз бериш жараёнларига тайёргарлик кўриш мақсадида тарғибот босқичи амалиётга жорий этилган.

Овоз бериш босқичи қачон бошланиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💐 Octobank’дан 8-март учун креатив ёндашув!

Octobank Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан шаҳримиз аёлларини креатив усулда табриклади. Бошловчи Фарҳод Алимов банк номидан совғалар улашиб, ҳар бир иштирокчидан табрикнома ёздириб олган.

Бу табрикнома эса кейинги иштирокчига берилиб, шу тариқа тилаклар занжири ҳосил бўлган. Байрам кайфияти улашиш учун ажойиб ёндашув👍

👉 @bankirkundaligi 👈
ЭРТАГА БАНКЛАР ВА БОШҚА ИҚТИСОДИЙ ИДОЛАРДА ДАМ ОЛИШ КУНИ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги эълoн қилган 2025 йил учун иш вақти тақвимига кўра, 8 март шанба кунига тўғри келгани сабабли, 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар 10 март куни қўшимча дам олади.

☑️10 март (душанба) куни учун иш ва таълим тартиби:

▪️5 кунлик иш ҳафтаси — дам олиш куни.
▪️6 кунлик иш ҳафтаси — иш куни.

☑️Боғчалар — асосан дам олиш куни, лекин айрим 6 кунлик хусусий боғчалар ишлаши мумкин (аниқлаштириш тавсия этилади).

☑️Мактаблар — одатий ўқиш куни.

☑️Олийгоҳлар — баъзиларида дам олиш, баъзиларида ўқиш давом этади (аниқ маълумотни ўқиш жойидан билиш керак).

☝🏻Эслатма: Мактаблар 6 кунлик иш ҳафтасида ишлаганлиги учун, 10 март куни мактабларда барча учун дарс ва иш куни бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАМИЯТИМИЗНИ КОРРУПЦИЯДАН БИРГАЛИКДА ХАЛОС ЭТАЙЛИК

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_botтелеграм боти ташкил этилгани маълум қилинди.

Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.

👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ЙИЛ ЯКУНЛАРИ, КАТТА ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

«Bank.uz», «Банкиркундалиги» ва Расул Кушербаев блоглари ҳамкорликда йил якунлари бўйича катта танлов натижаларини эълон қиламиз.

☑️Унга кўра, йилнинг энг яхши фаолият юритган тижорат банклари:

1. Турон Банк;
2. Ўзсаноатқурилишбанк;
3. Hamkorbank.


Бу натижа ғолиб банкларнинг фидокорона меҳнати ва сифатли хизмат кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини эътироф этади. Ғолибларни табриклаймиз ва келгусидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

👉 @bankirkundaligi 👈
🏢ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИГА ВАКОЛАТЛАР БЕРИЛЯПТИ, ҲАТТО БАНК СИРИДАН ҲАМ ФОЙДАЛАНИШИ МУМКИН

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.

☑️Қонун лойиҳаси билан айрим нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилиши таклиф этилмоқда.

▪️Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш тўғрисидаги аризалардаги имзолари, агар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳақиқийлиги текширилган бўлса, нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги назарда тутилмоқда.

☑️«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ариза берувчиларнинг уларнинг розилиги асосида банк сирини ташкил этувчи маълумотларини ахборот тизими орқали электрон тарзда олишга ва ишлов беришга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈
​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (3 - 9 март) янгиликлари.

☑️Халқбанки пенсия ва нафақани ойни бошида олишни истовчилар учун уларни банк картасида олишни тавсия этди. Бунда давлат томонидан 1% қўшиб берилади.

☑️Анорбанк асосий воситалар учун 36 ойгача муддатга йиллик 32%дан бошланувчи кредит таклиф таклиф этди. Гаров талаб қилинади. Тел.: 1290.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк янги автомобил сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Фоизи 25%дан бошлаб, муддати 60 ойгача. Банк шунингдек, бизнес учун 30 дақиқада конвертацияни қилишни таклиф этди. Бунинг учун SQB Business орқали мурожаат юбориш лозим. Батафсил.

☑️Туронбанк ўтган ҳафта 7 март куни Internet banking, Turon Business ва MyTuron мобил иловалари ҳамда банкоматларидан фойдаланишда вақтинча узилишлар бўлишини маълум қилиб, узр сўради.

☑️Ориент финанс банк «Банк ЦентрКредит» (Қозоғистон) акциядорлик жамиятида тенге ва АҚШ доллари бўйича вакиллик ҳисобрақамларини очганини маълум қилди.

☑️Асакабанк кўчмас мулк сотиб олиш учун "Тадбиркор ипотекаси" кредитини таклиф этди. Фоизи 22%дан, муддати 5 йилгача, бошланғич тўлов 30%дан. Тел.: 1152.

☑️Ўзмиллийбанк алоқа марказининг 1344 қисқа рақами вақтинча ишламаслигини ва саволлар бўйича 78-148-00-10 рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек банк ўз омонатлари рўйҳати билан танишишни таклиф этди. Батафсил.

☑️Трастбанк автокредит фоизларини пасайтирганини маълум қилди. Энди фоизи 24% дан бошланади, бошланғич тўлов 20% дан бошлаб, муддати 60 ойгача.

☑️Давр банк бизнес учун 10 дақиқада онлайн ҳисобрақам очишни таклиф этди. Тел.: 1284.

☑️Смартбанк SmartBazar да маҳсулотларни 50 млн сўмгача миқдорда муддатли тўловга харид қилиш мумкинлигин маълум қилди.

☑️Азия аллинас банк Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 25 млн долларлик шартнома имзолагинини маълум қилди.

☑️АлоқаБанк Наманган вилояти Норин туманидаги "Норин" маркази иш фаолиятини тугатганини маълум қилди.

☑️МКБанк Olam Global Agri Pte Ltd” компаниясидан 15 млн АҚШ доллари жалб қилганини маълум қилди.

☑️Агробанк факторинг хизматини таклиф этди. Дисконт ҳар 30 кун учун 2,5%, муддати 90 кунгача.

☑️Тенге Банк мобил иловасида 3 млн сўмгача комиссиясиз бепул пул ўтказиш мумкинлигини маълум қилди (15.04.2025й. гача).

☑️Hamkorbank ўз мижозлари учун "Юксалиш" тарифини таклиф этди. Бунда ойлик тўлов мавжуд эмас, дебет айланмаси учун 0,05%. Шунингдек банк таъминотсиз микроқарз миқдорини 100 млн сўмгача оширганини маълум қилди.

☑️Зираат банк Ўзбекистон Туркиянинг Юнус Эмре институти томонидан жорий йил 4 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган TYS (Türkçe Yeterlik Sınavı) имтиҳони учун тўловларни банк офисларида 11 мартдан 4 апрелгача чегирмали тарзда амалша ошириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Октобанк Octo-mobile мобил иловасида халқаро пул ўтказмалари вақтинча ишламаслигини маълум қилди. Visa Direct бўйича амалиётлар ва илованинг бошқа хизматлари одатдагидек ишлайди.

☑️ТБС Банк Узбекистан ўзига ишониб топширилган 4,6 трлн сўм учун омонатчиларига 1 трлн 800 млн сўм тўлаб берганини маъулм қилди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки Фарғона ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳатти-ҳаракатларида коррупция ва таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётганлиги ҳақида хабар мурожаатчиси эълон қилинмагани ва ҳолат сабабчилари аниқ келтирилмагани сабабли уни ўрганиш ва аниқлаш имкони бўлмаганини маълум қилди.

☑️Инфин банк бизнесни қўллаб-қувватлаш учун Германиянинг Landesbank билан 10 млн АҚШ доллари миқдоридаги келишув имзолаганини маълум қилди.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️МКБанк;
▪️Капитал банк.

☑️
Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Айни кунда мавжуд ипотека кредитлари шартларини 👉мана бу ерда👈 эълон қилдик.

☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈
«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»НИНГ 2025 ЙИЛГИ 1-МАВСУМИ ДОИРАСИДА ОВОЗ БЕРИШ БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

☑️Қуйидаги усуллардан бири орқали, жумладан:

▪️«Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;

▪️порталнинг мобил иловаси (Андроид ва iOS);

▪️Телеграмдаги расмий бот ёрдамида овоз бериш мумкин.

Ғолиб бўлган лойиҳалар қачон эълон қилиниши ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈
​​МАРКАЗИЙ БАНК РАҲБАРЛАРИНИ ТАНИЙСИЗМИ? ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН УЛАР БИЛАН УЧРАШИШ МУМКИН?

▪️Республика Марказий банки Раиси Т.А.Ишметов
- Қабул куни Жума 09:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 71) 200-00-44
Қабулига ёзилиш.

▪️Қорақалпоғистон Республикаси А.Ж.Исаков

- Қабул куни Шанба 08:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 61) 224-22-26

▪️Андижон вилояти О.С.Исаков
- Қабул куни Сешанба 8:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 74) 228-46-00

▪️Бухоро вилояти Э.М.Мансуров
- Қабул куни Ҳар куни. (Дам олиш кунларидан ташқари) 09:00-18:00
- Ишонч телефони: 65 223-26-07

▪️Жиззах вилояти С.Б.Ботиров
- Қабул куни Сешанба 9:00-11:00 Жума 14:00-16:00
- Ишонч телефони: (72) 226-49-15

▪️Қашқадарё вилояти Б.П.Мўминов
- Қабул куни Чоршанба 9:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 75) 221-16-55

▪️Навоий вилояти Х.С.Пардаев
- Қабул куни Ҳар куни 9:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 79) 221-70-36

▪️Наманган вилояти Б.А.Сулайманов
- Қабул куни Ҳар куни 9:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 69) 227-05-12

▪️Самарқанд вилояти О.И.Азимов
- Қабул куни Жума 9:00-11:00
- Ишонч телефони: (66) 233-37-02, (+998 66) 231-12-63

▪️Сирдарё вилояти З.А.Хасанов
- Қабул куни Ҳар куни 8:00-11:00
- Ишонч телефони: +998 95 510-34-53

▪️Сурхондарё вилояти А.Ж.Раджабов
- Қабул куни Сешанба Пайшанба 8:00-11:00
- Ишонч телефони: (+998 76) 224-23-37, (+998 76) 224-53-10

▪️Тошкент вилояти Ж.Х.Файзуллахўжаев
- Қабул куни Пайшанба 9:00-12:00
- Ишонч телефони: (+998 71) 244-55-52

▪️Фарғона вилояти Ш.Т.Дўсалиев
- Қабул куни Ҳар куни 9:00-13:00
- Ишонч телефони: (+998 73) 244-35-63

▪️Хоразм вилояти К.Р.Курбанов
- Қабул куни Ҳар куни 9:00-18:00
- Ишонч телефони: (+998 62) 224-58-31

▪️Тошкент шаҳар Д.Р.Исматов
- Қабул куни Душанба, Шанба 8:00-11:00
- Ишонч телефони: (71) 212-61-87

Ҳафтада 7 кун қабул ўтказадиган ёки унинг аксича, атиги бир кун қабул ўтказадиган раҳбарларнинг ойлик разряди бир хиллиги ва уларга тўланадиган иш ҳақи ишбай эмас, вақтбай тўланиши ҳисобига бир хил қўлга тегади. Яъни, 7 кун эзилиб, қабул ўтказсангиз ҳам ҳам, ҳафтада бир кун ундаям 2 соат қабул ўтказсангиз ҳам маошингиз бир хил. Қайси бирини танлаган бўлардингиз!

Ўзингиз истиқомат қиладиган вилоят Марказий банк бош бошқармаси қаерда жойлашганини биласизми ва унинг раҳбарини танийсизми?


👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Ё КАРТАНИ БЕРСИН, Ё ПУЛИМНИ ҚАЙТАРСИН

Мен Қорақалпоғистон Элликқалъа туманиданман. 2024 йил декабр ойида Анорбанк мобил иловаси орқали хумо картага ариза берганман. Комиссия хақи 50 минг сўм ечиб олди.

Бугунгача картани олмадим 10 марталаб мурожаат қилдим банкка телефон орқали. Натижа йўқ. Менга карталари керак эмас комиссия сифатида олган 50 мингни қайтариб беришсин.
Илтимос шу мурожаатни каналда чиқариб беринг.

1290 қисқа рақами ҳам жавоб бермаяпти навбат навбат деб охири узиб қўйишяпти. «Ходимлар алоқага чиқади» - дейди ҳеч ким чиқмайди

Ё картани берсин ё пулимни қайтарсин.

P.C.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига ёки МБ даги Банк истеъмолчилари ҳуқуқлари ҳимоясига масъулларга тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди иш стажига эга бўлмаган эркакларга нафақа 65 ёшдан, аёлларга 60 ёшдан тайинланади.

Нафақа миқдори қатъий белгиланган - 745 минг сўм. Бунинг учун Давлат хизматлари маркази, Инсон марказлари ёки Маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈
Ipoteka bank OTP Group bilan birgalikda bolalarni moliyaviy savodxonlikga o‘qitamiz

Bankimizning istalgan filialida UZCARD Kids kartasini oching va bugunning o'zida farzandingizga moliyaviy mustaqillik sari ilk qadamini qo‘yishiga yordam bering!

Batafsil

👉 @bankirkundaligi 👈
2025/03/13 08:58:51
Back to Top
HTML Embed Code: