Telegram Web
#қатра

ВАСИЯТ

Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач, ўғил илк мактубни очди. Хатда: «¤ғлим, сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара, ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».

Рашод Нури Гунтекин

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#қизиқарли_факт

Руанда

Руандада мамлакат сиёсатдонларининг 80дан 45 нафарини аёллар ташкил этади. Бу дунёдаги сиёсат борасида эркакларга нисбатан хотин-қизлар кўпроқ шуғулланадиган ягона мамлакатдир. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Қатар, Белиз, Араб Амирликлари ва шунга ўхшаган бошқа давлатларда ожиза жинс вакилалари учун ҳокимият ишларида фаолият юритишга рухсат берилмайди.

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#назм

Бир қадам нарида гуркирар ҳаёт,
Бағрида яшнайди турфа ранг гиёҳ.
Бир қадам нарида сен яшаяпсан,
Ердаги энг бахтли одамсан гўё.
Оқ чизиқ чизилган икки ўртада,
Девордек паналаб асрар кимнидир.
Дунёлар йиқилса, парвойинг етмас,
Бўйим деворбопмас дейсан барибир.
Бир қадам — ҳикматлар ортилган сандиқ,
Ичида ёмғирранг кўнглим яшайди.
Бир қадам — қалбингга тикилган ғурур,
Худди охири йўқ йўлга ўхшайди.
Кузга айланмоқда боғимдаги ранг,
Видо либосини киймоқда юрак.
Бир куни мен ҳақда билмоқ истасанг,
Ўша қадам мендан сўзлайди эртак.
Бир қадам етмади юрагинггача,
Қолган барча-барча мўжиза рўё.
Майли, юрагимга бераман таскин —
Мана шу бир қадам — энг гўзал ҳаё!
Бир қадам етмади юрагинггача…

Саодат Файзиева

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#ҳикмат

Йигирма яшар йигитга «Олтмиш ёшингда нима қилган бўлардинг?» десангиз, «Ҳали унга анча бор-ку», дейди. Олтмиш ёшли чолдан «Йигирма ёшингизни эслайсизми?» десангиз, «У пайтлар гўё кечагидек тез ўтиб кетди», дейди. Умр жуда қисқа бўлгани учун сизни алдаб қўяди.

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#ҳайвонот_олами

Қисқичбақа менталитети

Тажрибадан маълумки, агар бирор идишга бир қанча қисқичбақаларни солсак, у ердан чиқмоқчи бўлган қисқичбақалар идиш оғзига етганида, бошқалари уни оёғидан қисиб орқага тортишар экан.
Зоологларнинг изоҳ бе¬ришича, аслида пастда қолган қисқичбақалар ҳам юқоридаги таянчга суяниб таш¬қарига чиқмоқчи бўлишади, аммо алал-оқибат ҳеч қайси қисқичбақа идишдан чиқа олмайди. Буни қисқичбақа менталитети дейилади.
Орамиздаги баъзи инсонларда ҳам ушбу менталитет кучли ривожланган. Масалан, спорт билан шуғулланиб озмоқчи бўлсангиз, спорт билан озиш мумкин эмаслигини таъкидлашади. Аслида сизнинг орқангизда қолишни исташмайди. Улар қисқичли қисқичбақалардир.
Юзта қисқичбақа ор¬қага тортсада янада кучлироқ бўлиб, олдинга ҳа¬ракат қилинг. Агар сиз чиқсангиз, улар барибир ўз идишларини тарк эта олмаслигини кўрасиз.

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#тафаккур

ОЛТИН ҲИКМАТ

Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма! Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...
Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...
Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...
Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...
Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...

Мавлоно Жалолиддин Румий

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#таъриф

АЖОЙИБ ЛУFАТ

Она - маошсиз, таътилсиз туну кун ишловчи хизматчи.
Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.
Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.
Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.
Амма - ташқаридан қариндош-уруғларни бош¬қарувчи ҳоким.
Хола - амма билан пинҳоний рақобатчи.
Тоға - керак, нокерак пайтда маслаҳатчи.
Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.
¤ғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).
Қиз - палахмон тош. Э-ээ, йўғ-ее, магнит.Ўзи билан бор-йўқни илаштириб кетадиган.
Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.
Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган «шпион».

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#қатра

Муҳаббат

Кекса киши кампири вафот этганидан кейин кўз¬ойнак тақмай қўйибди.
Сабабини сўраганларга:
- Ундан кейин кўришга арзийдиган ҳеч нарса қолмади бу дунёда, - дея жавоб беради...

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#қизиқарли_факт

Энг тоза сув

ЮНЕСКО ташкилоти берган маълумотларга қараганда энг тоза сув Финляндияда учрайди. Айни шу борада 122 мамлакатда тадқиқот ўтказилган.

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#назм

Шунинг учун қалбида янграр
Коинотнинг буюк хитоби.
Бошин силаб ҳар шому саҳар
Парвонадир толе’ офтоби.
Осиёда тенгсиз бу кишвар,
Шарқнинг олтин меҳроби эрур.
Ер қалбига бўлгандай меҳвар
Токи жаҳон тургунча турур.
Чунки уни яратиб Худо
Пешонасин ўпган субҳидам,
Бахти кундай туғилди аъло,
Истиқболин этгали кўркам.
Шунинг учун бу гўзал диёр
Юрагида Оллоҳ меҳри бор.

Барот Бойқобилов

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#ҳикмат

Кун келади... Очилмайди деган гулларингиз очилади... Ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўта¬ди... Битмайди деган дардларингиз битади... Ҳаёт шундай бир сир: «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир!»

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#руҳият

Баъзилар 22 ёшда институт ёки университетни тамомлайди, лекин муносиб иш топиш учун 5 йил кутади.
Баъзилар 25 ёшида корхона раҳбари бўлади ва 50 ёшида оламдан ўтади.
Баъзилар 50 ёшида корхонага асос солади ва 90 ёшгача умр кўради.
Барак Обама 50 ёшида нафақага чиққан бўлса, унинг бир вақтлар вице президенти бўлган Жо Байден 78 ёшида АҚШ президенти бўлди.
Бу дунёда ҳар ким ўз вақт ўлчови билан яшайди.
Сизнинг атрофингиздаги одамлар гўёки сиздан анча одимлаб кетганга ўхшайди, баъзилар эса сиздан ортда қолаётгандек туюлади.
Ўзингизни хотиржам тутинг. Сиз кеч ҳам қолмадингиз, одимлаб ҳам кетмадингиз.
Барчанинг ўз ҳаёт йўли ва умр ўлчови бор. Фақат мақсадингиздан четлаб, ҳаракатдан тўхтаманг.

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#тафаккур

Ҳатто оддий нарсалардан ҳам илҳомланиш мумкин.
Детектив романларимнинг сюжетларини идиш юваётганда топаман. Бу шундай аҳмоқона машғулотки, беихтиёр қотиллик ҳақида фикрлар келади.

Агата Кристи, ёзувчи

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#ибрат

Яхши кўриш бошқа-ю, меҳр бериш бошқа...

Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда ортадиган, яширилганда сўнадиган нарсадир.
Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.
Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан талтайиб яшнасин.
Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, кўнгилга туйиш таскин беради. Меҳрингизни доим ҳис қилиб турсинлар.

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#қатра

Ширгуруч

Олти яшар қизча қўш¬ни ҳовлига кираркан, супада латта қўғирчоғини ўйнаб ўтирган дугонасини ёнига имлаб чақирди. Маҳзуна чопиб келиб, сўради.
- «Хола-хола» ўйнаймизми, Гули?
- Сени уйга опкетгани келдим. Аям уйда йўқ. Газнинг устида овқат бор, бир ўзим ололмаяпман. Юр, стулни ушлаб турасан.
- Қорнинг очқаб қолдими?
- Мен оч қолганим йўқ. Уйимизда битта аёл билан боласи бор, бола жуда оч. У қорнини ушлаб йиғлаяпти.
- Ким улар?
- Мен танимадим. Аямнинг танишлари бўлса керак. Уларнинг ўтириши аянчли. Болага овқат берамиз. У тинмай онасидан нон сўраяпти.
- Аясига айтсанг, олиб беради-ку, овқатни. Айтмадингми?
- Айтдим. Аммо у менга қулоқ солмай, нуқул боласини қучоқлаб йиғлаяпти. Овқат емаса, боласи ўлиб қолади.
- Кетдик.
Гули у билан ошхонага кирди. Газ плитасининг устида қозон турарди.
- Анави стулни опке.
Стулнинг устига Маҳзуна чиқиб, қозонни қийналиб кўтариб дугонасига узатди. Қозонда ширгуруч бор эди, Гули бир товоқ сузди.
- Бу ёққа юр, Гули дугонасини қия очиқ эшик томон бошлади.
Ичкаридан аёлнинг пиқиллаб йиғлагани эшитилиб турарди.
- Қани улар? - деди Маҳзуна хонада ҳеч кимни кўрмагач.
Телевизор ёниқ эди. Экранда, афтидан, африкалик бир аёл нимжон боласини қучоқлаб ўтирарди. Гули бир товоқ ширгуручни экранга яқин қўйди ва беғуборларча жилмайиб:
- Овқат опкелдим, енглар, - деди.

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#қизиқарли_факт

Қайноқ сув совуғига нисбатан тез музлайди?

Қайси сув тез музлайди: қайноғими ё совуғи? Агар мантиқан олиб қаралганда, совуқ сув тез музлайди, негаки қайноқ сувнинг музлашидан аввал совиши кутилади. Айнан мазкур саволга аниқ жавоб топилмаса-да, тадқиқотчилар музланиш жараёнида турган қайноқ сувнинг қандай буғ бўлиб кўтарилиши, яхлаш шакли, қалин ё юқалиги ва шунга ўхшаш бошқа сабаблари нуқтаи назаридан тахмин қиладилар.

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#назм

ДОР ҚЎШИҒИ

Рауф Парфига татаббу

Хуш келдинг сен, эй сарбадор, эй шўрлик исён,
Хуш келдинг сен, тилкаланган виждоннинг лоши,
Хуш келдинг сен, эгилмаган, эй мағрур инсон,
Ва алайкум ассалом, эй Мажнуннинг боши!
Муқаддас эрк бўғизланган жойга хуш келдинг,
Неча аср кутдим сени, йўлингга зорман.
Мансур Ҳаллож бошин қўйган дорга хуш келдинг,
Ҳа, мен ўша Шоҳ Машрабга қурилган дорман.
Ё Раббано! Ўтда ёндим, оташда куйдим,
Не руҳларни учирмадим аъло аршингга.
Наҳот битта шоирингдан мени паст кўрдинг,
Сўйла, шоир, қалтирарман нечун қаршингда?!
Илдизига яшин урган кўҳна оғочман,
Тушларимда тентирайди тўртта фасл – куз.
Нечун сенинг ташрифингга бунчалар очман,
Бўйнимдаги шайтанатнинг арқонини уз!
Осил, шоир, сўз бўйнига қаламдай осил,
Қонхўр дунё қулоқ солмас сенинг зорингга.
Осил, шоир, кўкка осил, баландга осил,
Осил майли паст дунёнинг баланд дорига!
Хуш келдинг сен, эй сарбадор, эй шўрлик исён,
Хуш келдинг сен, тилкаланган виждоннинг лоши,
Хуш келдинг сен, эгилмаган, эй мағрур инсон,
Ва алайкум ассалом, эй Мажнуннинг боши!

Насрулло Эргаш

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#ҳикмат

Ҳаётимиздаги баъзи инсонлар гўзаллиги, ифори, ёқимлилиги билан ёмғирга ўх¬шай¬дилар. Қалбимизга минглаб гул экадилар. Ҳаётбахш табассум, битмас бахт ҳадя этадилар..

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#ажойибот

Жомолунгма
Жомолунгма неча ёшда?
«Жомолунгма» - «Ҳаётий энергиянинг илоҳий онаси» маъносини англатувчи тибетча сўз. Тоғ оналик энергиясини акс эттирган маъбуда Шераб Жамма шарафига шундай номланган.
Тоғнинг яна бир тибетча номи бор - «Чомогангкар», бу «қор каби оппоқ, Муқаддас она» деган маънони англатади.
Тоғ инглизчада «Эве¬рест» номини олган, бу ном геодезия хизмати раҳбари Жорж Эверест шарафига қў-йилган.
Жомолунгма 1852 йилда дунёдаги энг баланд чўққи деб тан олинган. Буни бенгаллик топограф ва математик Радханат Сикдар тригонометрик ҳисоб-китоб¬лар асосида айтиб ўт¬ган.
2010 йилда тоғнинг баландлиги расман 8848,86 метр деб қайд этилган.
Жомолунгманинг ёши олтмиш миллион йил¬дан ошади. У ўзининг ҳайбатли кўриниши учун ҳинд тектоник платасига қарздор, тоғ бар¬қарор ҳаракатланиб, Осиё платаси билан тўқнашади.
Чўққи илк марта1953 йилда забт этилган. Унгача бўлган элликта уриниш муваффақиятсиз тугаганди.
Англиялик альпинистлар Жорж Финч ва Жеффри Брюс 8320 метр баландликка кўтарилиш имконини берувчи кислороддан фойдаланган биринчи альпинистлар эди.

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
#тафаккур

Доим кимнингдир ёрдамига таяниш мумкин эмас, чидамлилик ва матонатни ривожлантириш керак.
Дунё ёқимли жойларнинг энг яхшиси эмас. Охир-оқибат, ота-онангиз сизни тарк этади ва ҳеч ким сизни фақат сиз эканлигингиз учун ҳимоя қилмайди.Ўз принципларимизни ҳимоя қилишни ўрганишимиз керак.

Елизавета II, Буюк Британия қироличаси

https://www.tgoop.com/bekajon_gazeta_uz
2025/07/02 07:09:15
Back to Top
HTML Embed Code: