Энди клик қилиб юбориш хавфли.
Баъзи дўкон, кафе, ресторанларга кирсак, “ака, терминал ишламаяпти, клик қилиб қилиб юборинг дейишади”, баъзан асабингга ўйнайди шунақа нарсалар, майли энди кел, ташлаб берай деб клик қиласан.
Лекин энди солиқ органлари айнан шуни текширишга ўтишди, битта картага ҳаддан зиёд кетма-кет пул туширилган бўлса, солиқдан қочиш дея баҳоланмоқда ва ўша тушган сумманинг 10 фоизини жарима сифатида корхонага ёзишмоқда.
Ўзи бу иш тўғри ҳам бўлган, бу иш аслида ҳам солиқдан қочиш ҳисобланади, бир қурилиш моллари сотадиган дўкон 34 миллиард пулни жисмоний шахс картасига туширган экан. Солиқдан қочаман деб жиноятчига айланиб қолманг.
Сиз шохида юрсангиз, солиқчилар баргида юради. Тўғри ишлайверинг.
@bektoshkhatamov

Forwarded from unituruz
Ўзимизга қилгандек.
Unitur - компанияси фақатгина туризм соҳасида ўртакашлик қилиб тур сотадиган компания эмас. Биз бу компанияга асос солишимиздан мақсад одамларни бирлаштириш, яъни инсонлар дунёни забт этишсин, дўстлар орттиришсин, бошқа давлатларга саёҳат қилганда ҳаётларини завқ билан тўлдирсин, фақатгина бир жойга бориб келдим эмас, балки борган жойида нималарнидир ўргансин, ҳаётига тадбиқ этсин.
Компания миссияси: биз дунёларни яқинлаштирамиз.
Қадриятларимиз:
• Ўзимизга қилгандек. Ҳар бир тур, ҳар бир ҳаракатимизда ўзимизга қилгандек деган фалсафа мужассам, биз ўзимизга раво кўрмаган ишни бошқалар учун ҳам қилмаймиз;
• Очиқлик. Биз мижоз учун ҳам, ўзимиз учун ҳам доимо очиқмиз, борини айтамиз. Энг асосийси биз доимий ўрганиш, яхшиланиш учун очиқмиз.
• Тезкорлик. Ҳар қандай ишни тезкор бажариш ва энг асосийси маромига етказиб бажариш асосий вазифамиз.
• Жамоавийлик. Биз ҳар бир мижознинг яхши дам олиши учун, биз кўрсатган хизмат унинг ҳаётида ижобий из қолдириши учун жамоавий жавобгармиз.
• Масъулият. Ҳар бир инсон саёҳат учун яралган, биз бу саёҳатни унутилмас даражада ширин хотиралар билан инсон ҳаётида ўрин олиши учун ҳар биримиз масъулмиз.
@unituruz

Бизнесда қабила яратиш.
Ҳар қандай бизнес лидерга суянади. Бизнеснинг ўзи аслида инсонларни бир мақсад йўлида бирлаштирадиган қабила ҳисобланади, қайсидир қабилаларда меҳр-муҳаббат устун бўлса, қайсидир қабилаларда адоват ҳукм суради. Лидернинг асосий вазифаси мана шу қабила аъзоларини бир мақсад йўлида бирлаштира олиш ва бу мақсад йўлида қабиланинг ҳар бир аъзоси фойда олишига имконият яратиш ҳисобланади.
Фойда олиш деганда фақатгина пулни назарда тутмаяпман, чунки пул ишлаш одатий тусга айлангач инсон бошқа қийматларни қидиришни бошлайди, бу коллектив бирдамлик, коллектив дўстлик, инсонлар фақатгина моддий фойда оладиган жойдан жуда тез зерикишади, чунки инсон фитратида мансублик тушунчаси бор. Инсон ўзини у ёки бу қабиланинг аъзоси эканлигини, у ёки бу қабилага мансублигини ич-ичидан ҳис қилиши керак.
Баъзи бир қабилаларни фақатгина пул бирлаштириб туради, бундай қабилалар қийин шароитларда жуда тез тарқаб, йўқ бўлиб кетади, чунки бирлаштириб турувчи омил йўқ бўлган заҳоти қабила ҳам йўқ бўлишга маҳкум. Лидернинг вазифаси эса қабилада бирлаштириб турувчи омилларни кўпайтириш ва кучайтириш. Инсонлар орасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга фақатгина моддий ривожланиш учун эмас, балки маънавий ривожланиш учун ҳам имкониятлар ярата олиш лидернинг асосий вазифаси бўлиши керак.
Инсонлар ишга келаётганларида бугун яна ишшшшшш деб эмас, бугун янада катта мақсадларни амалга ошираман, бугун инсонларга янада кўпроқ фойдам тегади дея хурсандчилик билан ишга отланишса, иш соати тугаб қолганлигини ҳам сезмай қолишса, мажлислар эса худдики байрамдек ўтса, демак қабилада тўғри ривожланиш йўлида.

Устоз.
Мен шу устозлардан ёлчиганман, ҳаётим давомида жуда зўр устозлардан сабоқ олганман, ҳар бирининг ўрни ҳаётимда беқиёс. Бугун бир жойдан Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида ўқиган дипломим қўлимга тушиб қолди.
Шу диплом шу пайтгача умрим давомида ҳеч ҳам керак бўлмади, чунки диплом талаб қиладиган жойда ишламадим, давлат корхонасида ҳам ишламадим. Лекин шу диплом ҳар сафар қўлга олганимда ректор деган жойида устозим Шоумаров Ғайрат Баҳромовичнинг имзоларига кўзим тушади.
Ҳозирда устоз ўзим асос солган @profiuniversity ректори вазифасида ишламоқдалар. Бир пайтлар мен устоз ректорлик қилган университетда талаба эдим, ўз имзолари билан диплом топширганлар.
Бу билан боғлиқ бир ҳикоя айтиб бераман:
• 2005-йил бир ишкалга аралашиб қолдим (ўзи университетда мендай ишкалчиси ҳам, мендай отнинг қашқасидек таниқлиси ҳам йўқ эди).
• Бутун деканат мени ҳайдаймизга тушиб олишди, ҳамма Хатамовни ҳайдаш керак, бу одам бўлмайдидан бошқасига ўтишмади. Ота-онам сарсон, деканни хонасинида навбат кутиб, ялиниб тураверишди.
• Охири декан ҳеч қанақасига кўнмади, ҳайдаймиз, бошқа йўл йўқ деди.
• Шунда дадам билан онамга бир ректорни ҳам олдига кириб чиқайлик, вазиятни тушунтирайлик, бир имкон берар дедим.
• Бир амаллаб етти кун деганда ректорнинг олдига кирганмиз, ректор яхшилаб мени эшитиб турдиларда, секин ёнларидаги телефонни олиб деканга телефон қилдилар.
• - Фамилиянг нима эди?
- Хатамов.
Гўшакка:
- Хатамов деган бола боради, шу бола ўқийди, дедилар.
Гўшакнинг нариги томонида декан нимадир-нимадир деди, Ғайрат Баҳрамович эшитмадилар ҳам, гўшакни қўйдилар.
Шу билан университетни ҳам битирдим, ким ўйлабди дейсиз, бир кун келиб шу устоз мен очган университетда ректор бўладилар деб. Ўшанда биргина қўнғироқ менинг том маънода тақдиримни ҳал қилиб юборган, шунинг учун ҳам устозларингизни қадрланг, уларнинг ҳар бир ўгитларида буюк тажриба мужассам.

Ислом Каримов аслида мустақилликка қарши бўлганми?
Аслида турли ташқи оммавий ахборот воситалари “Мустақиллик декларацияси” қабул қилинишига жуда қаттиқ қаршилик қилган одам Ислом Каримов бўлган гапларни эшитганман, ҳатто баъзи китобларда ҳам ўқиган эдим.
Аммо Дарё ахборот нашрининг мана бу подкастида тарихчи профессор Қаҳрамон Ражабов фикрларини эшитиб ҳеч ҳам ҳайрон қолмадим. Декларациянинг икки марта қабул қилиниши мен учун янгилик бўлди. Каримов даври қатағонлари ҳақида ҳам жуда таъсирли гаплар бўлибди.

YouTube
Mustaqillik deklaratsiyasining matni Moskvada tasdiqlatilgan - ekspert
Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram: https://www.tgoop.com/Daryo
Facebook: https://www.facebook.com/daryouz.rasmiy
Instagram: https://www.instagram.com/daryo.rasmiy/
Twitter: https://twitter.com/daryo_uz
TikTok: https://www.tiktok.com/daryorasmiy
Jahon…

Монополиянинг акаси коррупция.
Кўчада болалик даврингизни бир эсланг, агар кўчадаги болалардан калтак еб қолсангиз, югуриб бориб акангизга айтиб берасиз, у ҳам келиб сизни калтаклаганларнинг додини бериб қўяр эди.
Хуллас мана шу монополия ва монополистларни ҳам калтак ейдиган болаларга қиёслайман, бирор иши ўхшамай қолса, катта акаси коррупцияга мурожаат қилиб бир алламбало қарорларни чиқариб олиб янада халқни сиқиш, рақобатчиларни йўқотиш билан шуғулланишади.
Чунки эркин бозор қоидалари билан ўйнаш ҳеч ҳам қўлларидан келмайди. Кечаги янгиликдан ҳамманинг хабари бўлса керак-а? Энди
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган электромобиллардан утилизация йиғими янада оширилади.
Бошқача қилиб айтганда 2025 йилнинг 1 майидан электромобиллар учун 45 млн сўмдан 78,7 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади.
Нега ундай бўлди деб ўйлайсиз?
Олдин Хитойдан битта марка кириб келишни бошлади, қараса, одамлар оляпти, бизнинг шустрий монополистлар шартта битта йиғувчи завод очди ва ўша маркани шу заводда йиғишни бошлади, аслида ўзи йиғилган келса керак.
Кейин у маркадан бошқа маркалар ҳам кириб кела бошлади, нисбатан арзон, компакт ва қулайроқ. Қараса одамлар уларни ҳам оляпти, секин утилизация йиғими деган нарсани қўшиб қўйди, лекин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганларга тўламайди деган жойини ҳам қўшди.
Қараса барибир одамлар бошқа электромобилларни олишяпти, шартта бориб акага айтиб берди, шу билан утилизация йиғими кўтарилиб қўйилди.
Мен шу бир нарсага ўрганиб қолганман: қайси қарорни ўқисам, номига эътибор бераман, бирор бир соҳани янада ривожлантириш қўшимча чора тадбирлари деса, демак билаверинг, соққанинг ҳиди келмоқда.

Бизнесда ҳикоянинг ўрни.
Биз сапиенс инсонлар доимо қандайдир ҳикояларга ишонишга мажбурмиз. Масалан, бир тўда чумоли бир миллион йил олдин нима иш қилган бўлса, ҳозир ҳам шу ишни қилади ёки бир тўда маймунлар бундан юз йил олдин ҳам ўрмонда яшаб банан ейиш билан шуғулланган бўлса, ҳозир ҳам худди ўша ишни бажаришади.
Бунга асосий сабаб эса инсонлар маълум бир ҳикоялар асосида ишбирлиги қила олишади ва бу ҳикоя асосида бирлашишнинг чек-чегараси йўқ. Ҳозирда дунёдаги энг ишончли, ҳамма ишонадиган ҳикоя бу пул ҳикояси, мана шу пул ҳикояси дунёдаги барча инсонларни бирлаштириб туради.
Пулдан кейинги ҳикоялар эса кўпроқ идеологик ҳикоялар ҳисобланади, бу дин, миллат, халқ, ватан, ҳуқуқ ва ҳокозолар бўлиши мумкин, лекин инсонлар қайси дин, қайси миллат, қайси халқ вакили бўлишидан қатъий назар пул ҳикоясига ишонишади, масалан, Исроилдаги бир яҳудий Саудия Арабистонидаги бир мусулмон билан дин масаласида келиша олмаслиги мумкин, аммо бир миллион АҚШ доллари билан бемалол ҳамкорлик қила олишади, бир-бири билан олди-сотди қила олади.
Энди бизнесда ҳикоялар қанчалик муҳим? Бизнесда ҳам инсонлар ўзаро ҳамкорлик қилиши, бир жамоа бўлиб ишлаши ва ўзаро бир мақсад сари интилиши учун пулдан ҳам муҳимроқ миссия керак, яъни инсонлар қандайдир идеологик ҳикоя атрофида бирлашишлари керак, ана шундаги иш унумдорлиги ошади, инсонлар қилаётган ишидан завқ ҳис қилишади. Нима учун ишга келишаётгани, бугун қандай вазифаларни бажариши ичдан ҳис этишади.

Forwarded from Profi University | Rasmiy kanal
🇹🇷 "Profi" talabalari Turkiyada!
"Profi University"ning 13 nafar talabasi qo‘shma dastur asosida Turkiyada tahsil olishadi.
Shu sabab bir necha kun avval talabalarimiz Turkiyaga uchib ketishdi.
Talabalarimizning Turkiyadagi hayotini Siz uchun yoritib boramiz.
Bizni kuzatishda davom eting!
--------
🇹🇷 Студенты "Profi" в Турции!
13 студентов "Profi University" будут обучаться в Турции в рамках совместной программы.
Несколько дней назад наши студенты отправились в Турцию.
Мы будем освещать их жизнь в Турции специально для вас.
Следите за нашими новостями!
@profiuniversity

Энг қўрқинчли танлов.
Инсон мияси доимо яшаб қолишга, яъни ўзи яшаб турган танани сақлаб қолиш учун ишлайди. Қандайдир хатар сезса, дарҳол танани тўхтатишга, бирор иш қилмасликка чорлайди. Бу ҳолатда тананинг бошқарувчиси мия эмас, кўпроқ қўрқув бўлади.
Ана шундай пайтда танлов қилишга тўғри келса, энг қўрқинчли танловни қабул қилинг, чунки мия бошқа иложи йўқ экан, ишлаш керак экан деб ўзини мажбурлашдан бошқа йўл топа олмайди. Бу эса сизнинг ўсишга, ривожланишга олиб келади.

Лидернинг вазифаси.
Ҳаммага маълум серферинг сув спорти ва у кўпинча тўлқинли океанда шуғулланиши керак бўлган спорт тури.
Бу спорт билан шуғуллансангиз, албатта сиз ҳўл бўласиз ва бу спортнинг бир қисми ҳисобланади.
Шу билан бирга, ёмғирда фақат ҳақиқий серферлар серф қила олади. Лидер, ўз ишининг устаси бўлган серферларгина ёмғирли ҳавода серф қилишади, уларнинг вазифаси ёмғирли ҳавода қолиб кетган ҳаваскор серферларга йўл кўрсатиб океандан олиб чиқиш.
Кўпинча улар тўлқинни бошқаришади ва тўғри йўналишни бошқа серферларга кўрсатиб беради.
Агар лойиҳангиз яхшилаш, тартибсизликни тартибга солиш, узилган алоқаларни боғлаш ва жамоа қуриш ҳақида бўлса, идеал шароитни кутишингиз керак эмас, ҳақиқий лидер айнан идеал бўлмаган шароитда жамоага йўл кўрсатади ва жамоани бошқаради.
Бузилган тизимлар айнан шунинг учун лидерга муҳтож – чунки улар бузилган. Бошқача қилиб айтганда жамоа лидерга энг кўп керак бўлган вақт – ёмғир ёғаётган вақт.

Протекционизм девори.
Бозорда рақобатдан қочадиган, фақат ўзининг товарини халқни қийнаб бўлса ҳам тиқиштирадиган тадбиркор қанча кўп бўлса, шунчалик коррупция ривожланади, халқ қашшоқлашади, ишчи ўрни яратаяпти, шунча одамнинг қора қозони қайнаб турибди деган гаплар аслида эртак.
Протекционизмдан фақатгина халқ қашшоқлашади, буни тушуниш учун ўзи кўп ақл ҳам талаб этилмайди, лекин протекционизмни ҳали ҳам дастаклаб келаётган сиёсатчиларнинг топган баҳоналари ҳам деярли бир хил, маҳаллий ишчи ўринларини сақлаб қолиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш.
Масалан, электромобил сотиб олишда утилизация йиғими дея маскаланаётган пул ҳам аслида халқнинг қашшоқлашишига хизмат қилади. Дейлик, электромобил олмоқчи бўлган магазинчи Ғайбулла ортиқча 5000 долларга қашшоқлашади, у сарфланган пулни ишлаб топиш учун кўпроқ вақт ва куч сарфлашга мажбур.
Аслида бу пулларни магазинчи Ғайбулладан мажбурлаб олиб қўйишди. Бўлиб ҳам утилизация йиғими бутун дунёда автомобил яроқсиз ҳолатга келиб тўлиқ йўқ қилиб юбориладиган ёки қисмларга ажратилиб қайта ишланадиган пайтда тўланади.
Лекин бизда янги автомобилни сотиб олгандан дарҳол тўлаш керак, у автомобилни утилизация қилиш давригача ҳали нечи йил бор? Нечта давр ўтиши керак? Бу саволлар ҳеч кимни қизиқтирмайди, ҳозир ва шу онда соққани босиш керак.

Сўраш.
Охирги бир неча йил ичида ўрганган энг яхши нарсам — бу сўраш.
Сўраш, қайта сўраш, аниқлаштириш. Агар тушунмасам, тушунгандай қилмаслик. Жавоб ноаниқ ёки мавҳум туюлса, мен қайта сўрайман. Менга тушунарсиз бўлган ҳар бир нарсани аниқлаштириб оламан.
Агар бешинчи мартада ҳам тушунмасам, олтинчи марта қайта сўрайман. Шу билан мен ўзимни ахмоқ ёки ночор ҳис қилмайман. Мен учун мулоқот натижаси муҳими, ўзимни ақлли қилиб кўрсатиш эмас.
Ўзбекларда бир мақол бор: йиғламаган болага сут йўқ дейишади, сизга нимадир керакми сўранг, нимагадир тушунмадингизми, сўранг.