Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
573 - Telegram Web
Telegram Web
Хотирамизда шундай инсонлар борки, уларни баъзан соғинсакда, ўтмишда қолганидан афсусланмаймиз. Чунки, улар хотираларда ва ўтмишда қолиш учун қўлидан келган барча нарсани қилишган.
Ҳаётда ҳар доим ҳам ҳамма нарсага муносабат билдиравериш фойдасиз экан. Баъзан одамлардан узоқлашиб туриш ва уларни ўша узоқлаштирган сабаблар билан ёлғиз қолдириш керак экан.
Ўтган нарса унутилишга маҳкум.

Стефан Цвейг. "Қалб бесабрлиги"
Бизнинг айтганларимиз ҳис қилаётганларимиз билан қиёслаганда ҳеч нарса эмас.

Л.Н. Толстой.
Қаҳва – Бир финжон илҳом

Бир финжон қаҳва – бу нафақат ичимлик, балки ҳис-туйғулар, илҳом ва шиддатли фикрлар уйғониши учун бир баҳона. Унинг ҳар бир қатраси ҳаётга руҳ ва маъно қўшади.
Эрталабдан янги кунни хушбўй қаҳва билан бошлаш – бу онгни уйғотиш, хаёлни тўплаш ва илҳомланишнинг энг яхши йўли. Қаҳванинг илдизи афсона ва тарих билан чамбарчас боғлиқ. У дилкаш суҳбатларда ҳам, чуқур ўйлар оламида ҳам, китоб мутолаасида ҳам энг содиқ ҳамроҳдир.
Қаҳванинг мазаси ҳар ким учун ҳар хил. Кимдир уни қаттиқ ва тетиклаштирувчи, кимдир юмшоқ ва ширин, яна кимдир аччиқ деб ҳис қилади. Бироқ у ҳар доим самимий ҳис-туйғуларни уйғотади.
Ҳар бир финжонда бир тарих бор. Сизда қандай?
Олимлар барча вазифалар учун куннинг энг яхши вақтини эълон қилишди:

5:00 - 7:00 энг қийин вазифалар вақти;
8:00 - 9:00 китоб ўқиш вақти;
10:00 - 12:00 миянинг юқори фаоллиги вақти;
14:00 - 16:00 диққатнинг пасайиши, уйқучанлик вақти;
16:00 - 18:00 жисмоний фаолият вақти;
18:00 - 20:00 ижодкорлик вақти.
Forwarded from «ПсихоБлог»
Суҳбатларнинг бирида шундай савол тушди:

– Устоз, травмасиз инсон мавжудми?

– Йўқ, травма ҳаммада бор. Фақат ҳар биримизда турли даражада травма мавжуд. Кимдадир кўп, кимдадир кам. Кимлардир травмаларини ўзи енга олади, кимлардир эса ёрдамга муҳтож бўлади.

Психолог Карл Юнг "Инсон психотерапияга бориши учун ота-онасининг бўлиши етарли", -деган гапи бор эди. Ота-онаси бўлганлар ҳам психотерапияга эҳтиёжманд бўлса, ота-онасиз ўсганларни тасаввур қилаверинг энди.

Келинг, бир фикрий эксперимент ўтказамиз: Мен сизни бир тарсаки урдим дейлик. Эҳтимолий реакциянгиз кўз ёш тўкиш ёки ўз ҳуқуқини билган фуқаро сифатида мени судга бериб яхшигина маънавий зарар ундириш бўлади. Иккинчи вариант орқали қайсидир маънода қасд оласиз. Психологик дискомфортдан қутилиб, кўнглиз жойига тушади. Ва бу энг оқилона йўл.

Бу билан нима демоқчиман.

Травмасини енгиб чиққанлар бу шахсиятини чиниқтирган, травмаларига қоқилиб қолмаган кишилардир. Менда травма бор дея ҳар ёққа кўз ёш қилмай, балки, ҳаётдан маънавий зарарни бирор соҳада омадга эришиш орқали қасд олувчи кишилардир. Шу орқали ўз травмаларини компенсация қилишади.

@psixobloguz
Катта марралар сари кичик қадамлар билан.

Авваллари мактабда ишлашга кучли фобиям бор эди. Лекин у даражада қўрқинчли эмас экан)
Ёниб битгунча…
Оғриқ. У нафақат баданингга, балки қалбингга ҳам сингиб кетган. Одамлар сендан нур олади, сен эса секин-аста эрийсан. Ҳеч ким бунга эътибор ҳам бермайди. Одамларга фақат сенинг ёруғлигинг керак, ёниб тугашинг эмас.
Бир куни барибир бутунлай тамом бўласан. Лекин бирор кимса бундан ҳайратга тушмайди.  Шамлар ҳам шундай: улардан фойдаланилади, аммо бошқа бир чироқ ёнганда қоронғуликка ташлаб кетилади…
Сен ҳам шу шамлардек. Одамларга ёруғлик бериш учун ўзингни қурбон қиласан. Аммо бир куни тамом бўласан. Ва ҳеч ким буни сезмайди…
Кутилмалар юки

Баъзан атрофимиздаги одамлар биздан жуда кўп нарса кутади: масъулият, эътибор, ёрдам, муваффақият... Улар учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, лекин баъзи кунлари ички кучимиз тамом бўлади. Қилишимиз керак бўлган ишлар кўнглимиздагидек чиқмайди, қўлдан келадиган ишлар ҳам оғирлик қила бошлайди.
Бу ҳолатда ўзимизни айбдор ҳис қилиш шарт эмас. Биз ҳам инсонмиз, доимо жадал суръатда ишлаш, ҳаммани хурсанд қилиш ва ҳамма нарсага улгуриш имконсиз. Баъзан "йўқ" дейиш, ўзимизга вақт ажратиш ва ором олиш ҳам муҳим.
Эсда тутиш керак: биз одамларнинг кутилмаларига эмас, ўз имкониятларимиз ва реал ҳолатимизга қараб ҳаракат қилишимиз керак. Агар ўзимизни жуда чарчаган ва босим остида ҳис қилаётган бўлсак,  бироз танаффус олайлик. Ҳеч нарса ўзимиздан қимматли эмас.
Ҳозирги вақтда фахрланадиган ҳеч нарсаси бўлмаса, улар кечаги ютуқларини айтиб мақтанишади.

Цицерон.
Бир финжон қаҳва☕️
Photo
“Шахсий хона” — Виржиния Вулфнинг аёллар ва адабиёт ҳақида ёзган машҳур эссеси бўлиб, у  Виржиниянинг 1928-йилдаги маърузалари асосида яратилган. Муаллиф бу асарида аёлларнинг ижодий мустақиллиги учун моддий имконият ва шахсий ҳудуд қанчалик муҳим эканини таҳлил қилади. У жамиятдаги тенгсизликни танқид қилади ва аёл ёзувчиларнинг муваффақият қозониши учун шароит яратилиши кераклигини исботлайди.
Асарнинг асосий ғояси:
Иқтисодий эркинлик – аёл ижодиётининг калити.
Вулфнинг фикрича, аёл ижодкор ёзиши, ижод қилиши ва эркин фикрлаши учун иқтисодий мустақилликка эга бўлиши лозим. Бу ғояни у "Ҳар бир ижодкор аёлга £500 ва шахсий хона керак” деган машҳур ибораси билан ифодалайди.

Вулф Кембриж университетидаги тажрибаларидан келиб чиқиб, аёллар учун таълим имкониятлари чекланганлигини кўрсатади. Университетлар ва кутубхоналар асосан эркаклар учун очиқ бўлган, бу эса аёлларнинг илмий ва адабий тараққиётига тўсиқ бўлган.

Муаллиф Жудит номли хаёлий персонажни яратади — агар Уильям Шекспирнинг синглиси бўлганида ва у ҳам санъатга қизиққанида, унинг тақдири қандай кечган бўлар эди? Вулфнинг фикрича, у ижодий салоҳиятига қарамай, жамиятнинг чекловлари туфайли танилолмаган бўлар эди.

Вулф аёллардан ўз овозларини топишни ва эркаклар томонидан ўрнатилган адабий анъаналардан чиқиб кетишни сўрайди. У аёлларга эркаклар ёзув услубини такрорламасликни, ўз ҳаёт тажрибаларига асосланган янги адабий услубни яратишни маслаҳат беради.

“Шахсий хона” нафақат феминистик адабиётнинг муҳим қисми, балки аёллар ижоди ва унинг адабиётдаги ўрни ҳақида чуқур мулоҳазалар уйғотувчи асардир. У бугунги кунда ҳам долзарблигини йўқотмаган, чунки ижодда тенглик ва эркинлик масалалари ҳали ҳам муҳокама марказида.

Бу асар аёллар учун ҳаётий муҳим бўлган иқтисодий мустақиллик, ижодий эркинлик ва таълим имкониятлари ҳақида ўйлашга чорлайди. Вулф аёлларни нафақат адабиётда, балки жамиятда ҳам фаол ва мустақил бўлишга даъват этади. “Шахсий хона” – ҳар бир ижодкор ва китобхон ўқиши керак бўлган, фикрлашга чорловчи асар.

Р/S. Асарни аввалроқ ўқиб чиққандим. Лекин қайта ўқишга эҳтиёж туғилди ва яна ўқиб тугатдим. Китобни ўқир эканман негадир кўз олдимда Вулф эмас, Нодирабегим Иброҳимова намоён бўлаверди)
Ким хоҳласа, йўл қидиради, хоҳламаса - сабаб.

Суқрот.
Бир финжон қаҳва☕️
Photo
Анна Достоевскаянинг Нодирабегим Иброҳимова таржимасидаги "Хотиралар" асарини ўқиб тугатдим.

Анна Григорьевна Достоевскаянинг "Хотиралар" асари – рус адабиётининг буюк ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг ҳаёти билан боғлиқ тарихий-бадиий асардир.  Унда ёзувчининг ҳаёти, ижодий жараёнлари ва шахсий муносабатлари ҳақида самимий бир ёндашув акс этган. Бу асар нафақат дунё адабиёти мухлислари, балки Достоевский шахсига қизиқувчилар учун ҳам аҳамиятлидир.
Анна Достоевская асарда ўзининг аёл, рафиқа ва ёзувчининг ёрдамчиси сифатидаги ҳис-туйғуларини ўта жонли тарзда баён этади. Унинг нуқтаи назарига кўра Фёдор Достоевский нафақат буюк ёзувчи, балки оғир синовларга дуч келган жабрдийда, жонкуяр ва меҳрибон инсон сифатида намоён бўлади. Анна ўз хотираларида ёзувчининг қиморга бўлган мойиллиги, молиявий қийинчиликлари, саломатлиги ва асарларини яратиш жараёнида дуч келган мураккабликлар ҳақида самимий ёзади.
Асарнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бу Фёдор Достоевскийнинг ижодий муҳити ва илҳом манбалари сирини очиб берилишидир. Шунингдек, у ўша даврнинг маданий ва ижтимоий муҳитини акс эттиради, бу орқали биз ёзувчининг асарлари билан чамбарчас боғланган воқеликни яхшироқ тушунамиз.
Анна Достоевскаянинг ёзиш услуби ҳақиқий ёзувчиларнинг услубидек бўлиб, асарни ўқиш жараёнида завқни оширади. Унинг самимий ва атрофлича баёнлари Фёдор Достоевскийнинг шахсиятига ва ижодига чуқурроқ назар ташлаш имконини беради.
Асарни ўқиш давомида ўқувчи нафақат Фёдор Достоевскийнинг ҳаёти ҳақида билиб олади, балки ёзувчининг аёли бўлган кучли шахснинг таъсирини ҳам ҳис қилади. Анна Григорьевна нафақат ёзувчининг рафиқаси, балки унинг ишончли ёрдамчиси сифатида кўрилади.

"Хотиралар" – бу буюк ёзувчининг ҳаёти ҳақидаги ҳикоя, қолаверса, муҳаббат, садоқат ва ижодий жараён ҳақидаги ноёб асар. У Анна Достоевскаянинг чуқур инсоний туйғуларини ва интеллектуал салоҳиятини намоён қилади.

Р/S. Менимча, ҳар бир ижодкор аёл ўз турмуш ўртоғи ҳақида шундай китоб ёзишни истайди, албатта, у Достоевскийдек инсон бўлса)))
Ҳижрон шубҳасиз бизни кучли қилади, лекин бир вақтнинг ўзида оғир юкка айланади.
2025/02/23 19:52:38
Back to Top
HTML Embed Code: