Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
5538 - Telegram Web
Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤬18😱5😡3🤯2😨2
Блогер Абдуллаев томонидан «Чирчиқ шаҳри 8-кичик туман ҳудудидаги 46-уйнинг ер тўласида “Тинчлик океани” барпо этилмоқдами?» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи Мурод Юнусов ушбу мақолада кўрсатилган манзилга ташриф буюриб, ўрганиш ишларини амалга оширди.

Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар «Гўзал шаҳрим гулласин» бошқарув сервис компанияси раҳбари Садриддин Тожиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан бартараф этилди. Шунингдек, ҳудудда ободонлаштириш ишлари ҳам ташкил этилди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
8👍5🔥4💯3👏2
🎉 1-октабр – Устоз ва мураббийлар куни муборак бўлсин! 🎉

Азиз устозлар ва мураббийлар!
Сизларнинг меҳнатингиз, сабр-тоқатингиз, меҳр ва ғамхўрлигингиз туфайли бугун минглаб шогирдлар илм чўққиларини забт этмоқда. Сиз – йўлчи юлдуз, сиз – қалбларга нур таратувчи, инсониятнинг энг буюк бойлигини тарбияловчисиз. Бугунги байрам кунида барчангизга соғлиқ, бахт, оилавий фаровонлик ва меҳнатингизда улкан ютуқлар тилаймиз. Сиз берган билим ва тарбия ҳеч қачон ёддан чиқмайди!

🌟 Сиз биз учун доимо илҳом манбаи ва ҳаёт йўлида энг яқин йўлбошчисиз. Байрамингиз муборак бўлсин! 🌟

Ҳурматли устозлар, энди эса ўқувчиларга кичик "сир"ни айтинг:
Агар ўқувчилар инглиз тилида энг юқори натижаларга эришишни исташса, “Hayat Land Academy” улар учун энг тўғри танлов. Бу ерда сифатли таълим, замонавий услуб ва юқори натижалар кафолатланади.

📞 Ҳозироқ қўнғироқ қилинг: +998 99 137 88 99

🚀 Ахир келажакни кечга қолдириш шарт эмас-ку, тўғрими? 🤷‍♂️ Инглизча гапириб "How are you?" дегандан нарига ўтолмай қолмаслик учун, манзил маълум — Hayat Land Academy! 😏

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
11🥰6👍4🔥3👏3👀1
Сухроб Султонов меҳнати муносиб баҳоланди!

1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент вилояти спорт бошқармасида катта байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда спорт соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган бир қатор мураббий ва раҳбарлар ҳурматга сазовор бўлдилар.

Қувонарлиси, улар орасида Чирчиқ шаҳар спорт мактаби директори Сухроб Султонов ҳам бор! Унинг спорт соҳасига қўшган ҳиссаси юқори баҳоланиб, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. 🏆

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
14🔥7👍6👏3🥰2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😱21🤬6😢5😭54🤯3🔥2😨2😡2👍1👀1
Кўчада ёки турли жойларда мени яхши танимаган, ҳеч қачон яқиндан суҳбатда бўлмаган инсонлар томонидан кўпинча «Кибрли экансиз» деган сўзларни эшитаман. Аслида эса бу гаплар менинг юзимдаги жиддийлик ёки очиқроқ фикр билдиришимдан келиб чиқади, холос.

Албатта, иш юзасидан танқид қилишим бор – менинг табиатимда ҳақиқатни яширмай айтиш бор. Лекин ҳеч қачон ўзимни кимдир қилиб кўрсатмаганман, ўзимдан ортиқ образ яратиб олмаганман. Инсон қандай бўлса, худди шундай кўриниши керак, деб ҳисоблайман.

Мени ҳақиқатан ҳам яқиндан танийдиган, ҳаётимда ёнимда бўлган инсонлар яхши билишади: мен қандай инсонман, қандай қарашларим бор, дунёқарашим қандай. Шу боис мен ҳақимда «кибрли» деган қарашлар кўпроқ мени англамаган, сиртдангина баҳолаган кишиларнинг сўзидир.

Шуни унутмаслик керакки, инсонни таниш учун унинг қиёфасига, юз ифодасига ёки ташқаридан кўринишига қараб баҳолаш тўғри эмас. Ҳақиқий таниш ва ҳақиқий баҳони фақат мени яқиндан билганлар, бирга нон тўқашган, бирга синовлардан ўтган инсонларгина бера олади.

Ҳар бир инсоннинг қиймати унинг кўринишида эмас, балки қалби ва амалларида намоён бўлади.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍2614🥰3👏3💯2🔥1
Лифт ўчиришдан бошқа иш қўлларидан келмайдими буларнинг? Аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: тўлов қилмаганлар сабабли ўз вақтида тўлов қилиб келаётганларни ҳам ёппасига жазолаш — бу мутлақо абсурд ҳолат!

Чирчиқ шаҳар “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги 85-уйнинг лифти ўчириб қўйилгани маълум бўлди. Аҳоли “Янги Нур” сервис бошқарув компаниясидан сабабини сўраганда, гўёки “электр таъминоти ўчирган” деган жавоб олишган. Электр таъминоти эса “бизнинг ўчиришга ҳаққимиз йўқ” дея рад жавоб берган.

Қарздорликни суд орқали ундира олмаганидан кейин шундай абсурд ҳаракатлар билан фуқаролар орасида норозилик кайфиятини уйғотишга бел боғлангандек кўринади. Агар лифтни ўчириш билан муаммо ҳал бўладиган бўлса, унда суд ва Мажбурий ижро бюроси тизими бизга нима учун керак?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Чирчиқ шаҳар бўлими маъмуриятидан далилларга асосланган расмий муносабат берилишини талаб қиламан.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬11👍5🔥42😨2😡2🤯1😱1
Бошига келган давлатга “тўнқайиб” беришми?

Яқинда бир аёл зўравонлик қурбони бўлган экан. Ёрдам керак, деганларида “майли, ёрдам қиламан”, деб, ўша жойга қаерга ва қачон боришини тушунтириб бердим. Айтганимдек борди. Керакли буюм биз томондан текинга қўйиб берилади, деган жойда биз кўрсатган нарса эмас, бошқа буюм кераклигини айтди.

Ваҳоланки, мен ваъдамда туриб, керакли буюм тайёрланиб берилишини айтганман. Аммо ёрдам сўраган инсон ундан ҳам қимматроқ буюмни талаб қилди. Бугун эса ўша одам ўзи ёрдам сўраган ҳолда, гўёки мен унга қарздек муносабатда бўлиб, “имконингиз етмаса, нима учун бўйнингизга оласиз?” деган маънода эътироз билдирибди.

Ачинарлиси, тайёр турган ёрдамни қабул қилмай, ундан воз кечиб, қимматроқ нарсага ёпишиш — бу ақлга сиғмайдиган абсурд ҳаракат! Бу ҳолат менинг назаримда очиқча боқимандалик белгисидир. Чунки ҳақиқий муҳтож ўзини эмас, бошқани ҳам ҳисобга олади. У ҳеч қачон ультиматум қўймайди, борига қаноат қилади.

Бу дунёда ҳеч ким ҳеч кимга бирон нарсага мажбур эмас. Шундай инсонларни кўрсам, сўзсиз ношукурлик кўз-қулоқдек намоён бўлади.

Боқимандалик — яхши одат эмас. Тайёр ёрдамни рад этиш эса, менимча, бошига келган давлатга “тўнқайиб” беришдан бошқа нарса эмас.

P.s: ҳақиқий муҳтож борини қадрлайди, ношукур эса ёрдамни ҳам талабга айлантиради.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯11😭6🔥4🤬3😡21🤯1😱1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳар 3-кичик ноҳия ҳудудидаги марказий йўлларда ҳозирги вақтда Чирчиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида, ходимлар билан ҳамкорликда асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Яқин кунларда ҳайдовчилар ушбу марказий йўллардан бемалол фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👏164🔥4👍3🥰3💯1
Тез орада Чирчиқ шаҳрида яна бир “халқ дардига малҳам” клиника – «Yaseena Medical Clinic» эшикларини очади. Эшитилганига қараганда, бу клиника шунчалик замонавийки, касалингиз бўлмаса ҳам, кириб кўришингиз керак бўлади.

Шифокорлари эса “жуда кучли” дейишяпти. Халқ тили билан айтганда: “Бир қўли билан дорини ёзса, иккинчи қўли билан беморни соғайтиб юборади”.

Қулайликлар ҳам йўқ эмас: навбатда кутсангиз зерикмасин деб Wi-Fi қўйиб беришаркан. Демак, докторни кутиб ўтирганингизда ҳам “Telegram”дан чиқиб кетишга ҳожат йўқ.

Очилиш маросими ҳақида албатта алоҳида хабар қилинади. Шу пайтгача эса бемор бўлиб қолсангиз, шошилманг: “янги клиника очилса, даволаниш ҳам янги мода” бўлиб кетиши турган гап!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🔥14👍74👏3🥰1💯1
Биз тўлаётган солиқлар ҳисобига маош оладиган қўриқлаш хизмати ходимларининг айримлари халқни эмас, давлат мулозимларинигина ҳимоя қиладими? Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги олдида тинч туриб турган одамга ҳам тегишмай тура олмас экан бу “ҳимоячилар”.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬8💯8😡42🔥2🤯1😱1😨1
#Insayd

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлиги остида Чирчиқ шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда бир қатор камчиликлар борлиги қайд этилган эмиш. Шу муносабат билан Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимовга кўпроқ танбеҳ берилган.

Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи Мурод Юнусов ҳам Зойир Мирзаев томонидан жиддий огоҳлантирилган.

Афсуски, ишларни вақтида ва самарали амалга оширмаган айрим кадрлар сабаб икки масъул шахс танқид ва салбий муносабат остида қолибди.

P.s: Ҳокимнинг қурилиш масаласи бўйича ҳоким ўринбосари Улуғбек Расулматов ҳам яхшигина танбеҳ олган.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯9👍6🔥5😱21😢1😨1
Ўзбекистон Республикасининг ташқи қарзи 72 миллиард долларга етди. Бу дегани, мамлакатимиздаги қарийб 38 миллион аҳоли гарданига ўртача 2000 доллардан тўғри келади.

Бироқ шуни унутмаслик лозимки, ривожланган давлатларнинг барчасида ташқи қарз мавжуд. Масалан:

Америка Қўшма Штатлари — тахминан 28,6 триллион доллар

Хитой — тахминан 2,42 триллион доллар

Россия — тахминан 323 миллиард доллар

Франция — тахминан 8,19 триллион доллар

Кўриниб турибдики, ташқи қарз нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳоннинг етакчи давлатлари иқтисодиётида ҳам муҳим кўрсаткич сифатида намоён бўлади.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬8😱6💯32🔥2😨2😡2👍1🤯1
Устозим, экс-депутат ва “ANTIKORRUPSIYA” ОАВ раҳбари Жаҳонгир Тўлаганов яна бир бор фарзандли бўлдилар. Табриклайман, устоз! Ўғил фарзандингиз муборак бўлсин! Аллоҳ жиянимизнинг ризқини бутун қилсин, умрини узоқ, бахтли ва соғлом қилсин.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍3914🥰4👏3🔥2💯1
Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг Солиқ назорати бўлими бошлиғи Баҳодир Шодихўжаев яширин иқтисодиётнинг олдини олиш масалалари бўйича “Ўзбекистон 24” телеканалига интервью берди. Демак, яқин орада ушбу суҳбатни ойнойи жаҳон орқали биргаликда томоша қиламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🔥33👏103👍2🥰2
Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрининг 3-кичик ноҳияси ҳудудида сув қувури ёрилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу борада қўшимча маълумот сифатида айтиш мумкинки, ҳозирги вақтда “Сув таъминоти” шахар филиали ходимлари томонидан муаммони бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Расулматов ҳамда “Сув таъминоти” Чирчиқ шаҳар филиали раҳбари Мурод Йўлдошев воқеа жойига етиб бориб, ҳолатни ўрганишди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯9👍51🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун устозим, экс-депутат ва “АНТИКОРРУПЦИЯ” ОАВ раҳбари Жаҳонгир Тўлаганов ўғил фарзандли бўлди. Устозим Жаҳонгир Тўлагановни чин дилдан табриклайман! Янги туғилган жиянга узун умр, соғлик-саломатлик ва бутун умри давомида фаровон ризқ-насиба тилайман. Аллоҳ уни ота-онасининг кўз қорачиғи, юртимизга фойдали ва етук инсонлардан қилсин!

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍24🔥1510👏4🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз фақатгина биноларни қурмаймиз 🏗️ — биз ҳаёт учун макон яратамиз 🏡.
Ишончли материаллар, замонавий технологиялар ва тажрибали жамоамиз ҳар бир лойиҳани сифат, хавфсизлик ва қулайлик тимсолига айлантиради.

Батафсил маълумот учун қуйидаги рақам орқали боғланинг:
📞 +998 88 751 51 51

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
21🔥20👍15💯8👏2
Чирчиқ шаҳрида бир қатор маҳалла раисларига интизомий чоралар кўрилди
Чирчиқ шаҳридаги қатор маҳалла фуқаролар йиғини раисларига хизмат фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар учун интизомий жазолар қўлланилди.

“Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган маҳалла раислари:

⬜️ Хабиев Жўрабек Рузматович – “Ишонч” МФЙ раиси
⬜️ Сеит-Асан Эрнест Сеит-Халилевич – “Бирлик” МФЙ раиси
⬜️ Салойдинова Насиба Хайриддиновна – “Турон” МФЙ раиси

Сабаблар:
Лавозим вазифаларига масъулиятсиз ёндошгани;
Юқори ташкилотлар топшириқларини бажаришда сусткашликка йўл қўйгани;
“Омбор дафтари”даги ишсиз фуқароларни платформага киритиш ва уларнинг бандлигини таъминлашда лоқайдлик қилгани;
Ногиронлар ҳамда кам таъминланган оилаларга хизмат кўрсатишда эътиборсизликка йўл қўйгани.

Огоҳлантирилган маҳалла фуқаролар йиғини раислари:

Зубаиров Вилен Маликович – “Гулистон” МФЙ раиси
Принс Элла Рахмановна – “Камолот” МФЙ раиси
Хидиров Бахтиёр Тураевич – “Маданият” МФЙ раиси
Асилова Қимматхон Мирзагайевна – “Ма’рифат” МФЙ раиси
Абдурахмонов Жумавой Убайдуллаевич – “Мурувват” МФЙ раиси
Қодиров Зоир Зикруллоевич – “Баҳор” МФЙ раиси
Аллаева Жумагул Мирзалимовна – “Хумо” МФЙ раиси
Қодирова Зулфия Муҳамеджановна – “Ёшлик” МФЙ раиси
Азимова Мухайя Эрешбаевна – “Нур” МФЙ раиси
Бегматов Дилмурат Шерматович – “Кимёгар” МФЙ раиси
Саиткулова Зулфия Рахмановна – “Ифтихор” МФЙ раиси
Қурбонов Нишонбой Турматович – “Шодлик” МФЙ раиси
Юсупова Гўзал Абдуллаевна – “Умид” МФЙ раиси

Сабаблар:
🔸 “Маҳалла еттиллиги” фаолиятини умумий бошқаришда камчиликларга йўл қўйганлик;
🔸 Маҳалла муаммоларини ҳал этиш ва назоратга олишда сусткашлик;
🔸 Ижтимоий-иқтисодий масалаларга бефарқ муносабат ҳамда ташаббускорликнинг етишмаслиги.

P.s: Бу чоралар маҳалла тизимидаги масъулиятни ошириш, фуқаролар манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ва фаолияти самарадорлигини кучайтириш мақсадида амалга оширилган деб ҳисоблайман.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🔥39👏10🤬32😱2🤯1
Хушманзара табиатни кўришни истайсизми?
Унда Бўстонлиққа боринг! 🌿

Кўнглингиз сергўшт, серсабзи паловни тусайдими?
У ҳолда йўлни Бўкага буринг! 🍛

Қалб хотиржамлигини, яқинларингиз билан дийдорлашишни истайсизми?
Буни ҳам амалга оширишга шошилинг! ❤️

Энг сўнгги, энг сара, энг ишончли ва қизиқарли маълумотларни ўқимоқчимисиз?
У ҳолда марҳамат — “Чирчиқ тонги” газетасига обуна бўлинг! 📰

Азиз ҳамшаҳарлар, хурматли обуначилар, шаҳримизда фаолият юритаётган ташкилот раҳбарлари!
“Чирчиқ тонги” газетаси таҳририяти 2026 йил учун обуна мавсуми бошланганини мамнуният билан эълон қилади.

Таҳририят Сизнинг фаолиятингизга доир ҳаққоний ахборотлар, публицистик мақолалар, янгиликлар ҳамда корхона ҳаётидаги муҳим воқеаларни йил давомида ёритиб боришни кафолатлайди.

Ҳамкорлигингиз учун олдиндан самимий миннатдорчилик билдирамиз! 🙏

📞 Мурожаат учун: +998717153640, +998717150014

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ishonchli va sifatli yangi turar joy majmuasi - @yulduzpremium

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯6👍4👏43🔥1🥰1
2025/10/19 22:58:31
Back to Top
HTML Embed Code: