Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
5356 - Telegram Web
Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳридаги 26 ва 4-сонли мактабгача таълим ташкилотига олиб борувчи кўприк йўлида жирканч манзара ҳукм сурмоқда.

Ачинарлиси, айрим инсонларнинг маданиятсизлиги, яъни ахлатни ахлат қутисига ташламасдан, тушган жойига ташлаши оқибатида бундай ҳолат юзага келмоқда.

Ушбу ҳудудни тунги ёритгичлар билан ёритиш ва камералар ўрнатиш орқали бу муаммонинг олдини олиш мумкин, деб ҳисоблайман. Камера ёрдамида ахлатни белгиланмаган жойга ташлаганларни аниқлаб, уларга қатъий жарималар қўллаш орқали вазиятга чек қўйиш мумкин.

Акс ҳолда, ҳолимизга маймунлар йиғлашда давом этаверади.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬33💯132🤯2😱1😨1😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик байрами арафасида олдидан Чирчиқ марказий бозори янгича тусга кирмоқда

Юртимиз учун энг улуғ ва қутлуғ сана — Мустақиллик байрами арафасида Чирчиқ шаҳридаги марказий бозор янада гўзал ва обод кўриниш касб этмоқда. Бозор ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, савдо дўконлари ва павильонлар янгича безак билан тақдим этилмоқда.

Хусусан, миллий байроғимиз ва турли хил давлат рамзлари акс этган кўргазмали тарғибот воситалари ўрнатилди. Атрофда тозаликка алоҳида эътибор қаратилмоқда, йўлак ва айвонлар тозаланиб, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қатор шароитлар яратилмоқда.

Бозорда байрам кайфиятини ҳис этиш мумкин: ҳар бир савдо растасида турли хил озиқ-овқатлар, полиз экинлари, ширинликлар ҳамда мевалар харидорлар эътиборини тортмоқда. Савдогарлар ўз маҳсулотларини харидорларга байрамона табассум билан тақдим этишмоқда.

Мустақиллик байрами арафасида амалга оширилаётган ушбу янгиланишлар Чирчиқ шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун нафақат харид қилиш, балки байрамона кайфиятда вақт ўтказиш имконини ҳам бермоқда.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
10👍5👏3🔥2🥰2💯1
Туғруқхоналардаги “суюнчи” – коррупциянинг замонавий кўриниши

Ҳар бир оила учун фарзанд дунёга келиши — беқиёс бахт ва қувонч. Аммо, афсуски, айрим ҳолатларда бу қувончли дамларнинг маънавий поклигига соя тушади. Гап туғруқхоналарда одатга айланиб қолган “суюнчи” ҳақида кетмоқда.

“Суюнчи” ибораси халқона анъаналаримизда яхши хабарни етказган кишига бериладиган совға сифатида маъруф. Бироқ соғлиқни сақлаш тизимининг айрим ходимлари бу сўзнинг маъносини мутлақо ўзгартириб, уни пора ва ҳадя талаб қилишнинг ниқобига айлантириб юборишган.

Бу ҳолат — коррупциянинг замонавийлашган кўриниши, десак муболаға бўлмайди. Чунки туғруқхонада хизмат кўрсатиш учун маош оладиган шифокор ва ҳамширалар айрим ҳолларда ўз вазифаларини виждонан бажариш ўрнига, янги туғилган чақалоқ ортидан “суюнчи” деб аталадиган пул ёки қимматбаҳо буюм талаб қилишга ўтиб кетишмоқда.

Албатта, ҳар қандай ҳалол меҳнат ўз қадрига эга. Бироқ порахўрликни “суюнчи” деб номлаш — нафснинг қулига айланишдан бошқа нарса эмас. Бу эса нафақат тиббиёт соҳасида ишончни йўқотади, балки жамиятда ёмон иллатлар тарқалишига ҳам йўл очади.

Аслида “суюнчи” халқимизда самимийлик, тоза ният ва қувонч тимсоли бўлиб келган. Унинг ортидан пора ёки ноқонуний талабни яшириш, шубҳасиз, бу қадриятга хиёнатдир. Агар бу ҳолатга барҳам берилмаса, “суюнчи” каби покиза тушунчаларнинг ҳам мазмуни бузилиб, уялмасдан пора билан тенг қўйиладиган даражага етиб қолиши мумкин.

Шу боис, туғруқхоналарда хизмат кўрсатувчи ҳар бир мутахассис ўз бурчини инсоф ва виждон билан бажариши лозим. Чунки ҳар бир чақалоқ — Ватаннинг келажаги, ҳар бир она — эъзозга лойиқ инсон. Улардан “суюнчи” баҳонасида пора талаб қилиш эса нафақат қонун олдида жавобгарлик, балки инсон олдида ҳам катта гуноҳдир.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯23👍95👏3😢2🔥1
Ҳурматли Чирчиқликлар!

Вақт келди! Орзу қилаётган уйингиз энди қўлингиз остида! 🎉
“Юлдуз” Premium хонадонлари сиз учун ўз дарвозаларини очиш арафасида. Бу оддий уй эмас — бу ҳар бирингиз ҳақли равишда муносиб ҳаёт кечирадиган, фарзандларингиз бахтли ва хавфсиз ўсадиган, қўшниларингиз бир оиладек бўладиган маскан!

Чирчиқда илк бор шундай замонавий, қулай ва шаҳар юрагидан жой олган хонадонлар расман сотувга чиқади.
Энди орзу қилишнинг ўзи етарли эмас — ҳаракат қилиш керак!

Қулай инфратузилма
Юқори сифатли қурилиш
Ҳар бир хонадонда тинчлик ва фаровонлик
Оилавий ҳаёт учун идеал муҳит

Тез кунда Чирчиқ шаҳрида расмий савдо офиси очилади. Келинг, саволингизга жавоб олинг, таклифингизни айтиб, уйингизни банд қилиб қўйинг!

📞 Батафсил маълумот: +998 88 751 51 51

🏡 “Юлдуз” Premium хонадонлари — Бу уйлар СИЗ учун, СИЗ билан, СИЗ ҳақингизда барпо этиляпти!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
11👍4🔥1👏1💯1
Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Аббос Раҳимовга очиқ мурожаат

Сўнгги вақтларда жамиятда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири — бу тиббиёт муассасаларидаги коррупция ва унинг турли кўринишлари. Хусусан, туғруқхоналарда кузатилаётган “суюнчи” ёки шу каби моддий талаблар масаласи фуқаролар орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Аббос Раҳимовга қуйидаги саволлар билан мурожаат қиламиз:

1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалий ишлар
Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида коррупциянинг олдини олиш учун қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда? Хусусан, ходимлар учун махсус амалий семинарлар ёки ўқув машғулотлари ташкил этилганми? Агар ташкил этилган бўлса, уларда қайси мавзулар ёритилган ва қайси мутахассислар иштирок этган?

2. “Суюнчи” амалиётига қарши тушунтириш ишлари
Туғруқхона ходимлари орасида фуқаролардан турли баҳона билан моддий талаб қилиш ҳолатларини олдини олиш учун қандай профилактик ишлар олиб борилмоқда? Ходимларга қонунчилик доирасидаги жавобгарлик тушунтирилганми? “Суюнчи” ёки шунга ўхшаш моддий мукофотларни талаб қилиш мутлақо тақиқланиши ҳақида расмий кўрсатмалар берилганми?

3. Самарали тизим мавжудми?
Умуман олганда, туғруқхонада коррупцияга қарши кескин курашиш учун самарали тизим мавжудми? Масалан, фуқаролар шикоятини тезкор қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шаффофликни таъминлаш учун қандай механизмлар ишлаб чиқилган?

Коррупциянинг олдини олиш нафақат бир соҳанинг, балки бутун жамиятнинг соғлом ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ман бу саволларга аниқ далиллар билан расмий муносабат кутиб қоламан.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🔥4636👍36💯13👏3👀2
Ажойиб ва антиқа огоҳлантириш, бу огоҳлантиришдан кейин уйга бормасак ҳам бўлади. Кимга жўнатишни биласизлар-а эркаклар?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤣20😁4🔥1🤯1😭1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Юқори Чирчиқ туманида янги барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍82🔥1🥰1👏1😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Қобулов, сизнинг аслингиз ким ўзи? Матбуот котибимисиз ёки шантажчими?!

Сиз-ку халқ тўлаётган солиқлар ҳисобига маош оласиз. У ҳолда нимангизга гердайиб, жамоатчилик олдида ўзингизни юқори қўясиз? Сизнинг бу хатти-ҳаракатингиз қайси қолипга тўғри келади?

Сизга ким ҳуқуқ берди, оммавий ахборот воситалари вакилларига “Видеога олманг, жавобгар бўлиб кетасиз”, деган таҳдидлар билан чиқишга?!

Ўрнингизни ва ҳадингизни билишингиз керак эмасми?!!
Сиз халқнинг солиғи ҳисобидан кун кўриб, шу маблағлар эвазига оилангизни боқаётганингизни эслатиш шарт эмасми?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯65🔥524👍3😱2🤬2😨1😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаат қилган халқ митингчи ёки агитатор эмас!

Мутасаддиларнинг вазифаси – уларни эшитиш ва муаммоларни адолатли ҳал этишдир, холос. Ахир бу ПРЕЗИДЕНТимизнинг талаблари ҳам эмасми?

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида юзага келган муаммоларни ҳали-ҳануз ечимсиз қолиши – Тошкент вилояти ҳокимлиги учун жиддий савол. Чунки Нурафшон шаҳри наинки вилоят ҳудуди, балки Тошкент вилоятининг марказидир. Қолаверса, вилоят ҳокимлиги ҳам айнан шу ерда жойлашган.

Фуқаролар томонидан тобора кучайиб бораётган норозилик кайфиятларини митинг деб аташ ҳаракатлари эса асоссиздек туюлади. Чунки мурожаат қилиб келган халқни митингчи ёки агитатор деб айблаш мутлақо абсурд!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
37💯29🔥28👍26🤬2😱1😨1😡1
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарда
"Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳар "Умид" МФЙ ҳудудидаги 9-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси Бахринисо Бегметова ходимлар гуруҳига ёзаётган гапларига эътибор қилинг:

Боғча ёшига етмаган бўлса-да, боғчага ноқонуний қабул қилинган ва қатнаётган болалар ҳақида гап кетмаяптими мабодо?

Бунақа ҳолатлар барча боғчаларда учраса керак. Бирор бир боғчага ҳеч кимга айтмай, тўсатдан бориб, гуруҳдаги болалар рўйхат бўйича текшириб кўрилса, рўйхати чиқмаган болакайлар ҳам чиқиб қолади. Ана ўшалар ноқонуний бўлади.

Ноқонуний бўлгандан кейин бу болаларнинг ҳужжати ҳам бўлмайди, ҳеч қаерда рўйхатга ҳам олинмайди.

Лекин ҳамма қатори пул тўлайди. Тўлаёган пули ҳеч қаерга кирим қилинмайди.

Демак, мудира билан тарбиячини чўнтагига кетаётган бўладими шунда....?!"

дейилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими Тошкент вилояти бошқармасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬16😱7🔥3😨3👍21👏1🤯1👀1😡1
Чирчиқ шаҳридаги иссиқлик таъминотига оид мурожаат

Чирчиқ шаҳар иссиқлик таъминоти раҳбари Мирсолих Миртуллаев билан боғланиш имкони топилмади. Шу боисдан, ушбу мурожаатни ижтимоий тармоқ орқали қолдиришга мажбур бўлдик.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯5🔥42🤬2😢2👍1😡1
Чирчиқ шаҳар иссиқлик таъминоти бошлиғи Мирсолих Миртўллаевга йўлланган фуқаронинг мурожаати эълон қилинган эди.

Мазкур мурожаат юзасидан Мирсолих Миртўллаев томонидан зудлик билан эътибор қаратилди ва фуқаро шахсан чақирилди. Суҳбат жараёнида Мирсолих Миртўллаев томонидан фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда муаммони қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича келишувга олишди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍129🔥2👏2💯2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби давлат раҳбари сиёсатини инкор этяптими?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬43🔥24👍43😱2🤯1😨1😡1
Группалардаги ёзишмалардан...

Бехзод Қобулов Тошкент вилоят матбуот котиби:

-Ассалому алайкум. Бу туҳмат. Бизда ҳам аудио запислар бор.

Мен жамоат билан мулоқот қилиб турганимда видеога олишларига мутлақо қаршилик қилмадим.

Мулоқот тугаб, четроқда ўзим турганимда камерани узоқдан менга қаратиб, олдимга микрафон билан одам юборишганда, бунақа яшириб олманглар дедим.

Бу ишинг тўғри бўлиши ҳам мумкин, нотўғри бўлиши ҳам мумкин дедим. Шу гапимдан фожеа чиқариб, босим қиляпти деб аюҳаннос солишди.

Биз буларни яхши таниймиз. Менга нисбатан туҳмат қилаётгани учун судга бераман.

Ҳокимиятда ишлайди дегани, тилсиз, соқов бўлсин дегани эмас. Инсон инсонни ҳурмат қилиши керак.

Ким кўпроқ бақирса, ўша ҳақ бўладиган замон ўтиб кетган. Давлат хизматчиси ҳам одам, кимнингдир боласи.

Шу видеода ҳам микрафонни ўзларига тўғирлаб ўшқиришяпти нуқул. Адолат истаган одамнинг ўзи адолатли бўлиши керак.

ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА:

-Ким сизга нима деб тухмвт қилди? Деталлашинг илтимос!
Хўп ўзиз турганингизда видеога олса нима қипти, бу фожеами ё операторларни қўрқитиш учун сабабми? Аюханнос солиш қайсидир кадрларимизда бўлса, кўрсатинг?!
Биз ҳам сизни жуда яхши таниймиз, унутдингиз чоғи!

Бирор гапимда тухмат бўлса эртагаёқ беринг! Ҳа айтганча аслида биз беришимиз керак сизни судга, ўтган сафарги холатлар учун!

Тошкент вилоят ҳокими илтимоси билан ва берган вадалари учун шу фикрдан қайтгандик аслида! Энди ўйласам ўшанда хато қилган эканмиз ишониб, судга беринг марҳамат! Биз ҳам берамиз, кенг омма олдида курашамиз керак бўлса. Сиздан қўрқсам бир кун яшамайман!

Ўзи сизни ўша ерга ким чақирди, ўзингиз сўраб бордингизку ё келинг дедими кимдир? Ман сизни ҳурмат қилганим учун 6 ёш кичик бўлсангиз ҳам Бехзод ака деб гапирдим, видеоларни қайта-қайта кўринг керак бўлса!

Ким бақирди сизга, буниям исботлаб берасиз хали. Борманг эди биз Нурафшон ҳокимлиги матбуот котиби билан ҳам гаплашиб кетаверар эдик.

Ўшқирди, деб туҳмат қилганингиз учун ҳам жавоб берасиз ўша судда! Қаерда ўша сиз айтган микрафон, қайси микрафонни ўзимизга қаратдик биз? Ҳайр!

Жахонгир Туляганов ни ёзгани:

-Эххе шунча гапиз боракан нега биз ўша жойда эфир қилган вақтимиз тилиз айланмади?
Ўзингизни босиб олаверинг ёки ўзингизни жудаям катта одам деб ўйлайсизми?
Суд хақида гап кетдими? Ажойиб босинг газини биз берган судда ким ютиб чиқишини кўрамиз.
Сизни яхши танимиз ва қўрқадиган жойимиз йўқ!!!

Кузатувчиларимизга эълон тез кунда Бегзод Кабулов билан бўлган мурожаат ўрганишиммзни Жаҳонгир Тўлаганов YouTobe каналида эълон қиламиз холис баҳони ўзингиз беринг!!!

Яқин кунларда яхшигина "тўпалон" бўларканда?))
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍15👏42🤬2🔥1💯1😡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2005 ва 2006 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро 20 кг 374 гр “опий” ва 41 кг 668 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келган вақтларида ушланди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Узун туманида яшовчи, 2004 й.т. шахс ҳамда ажал оғусининг бюртмачиси ҳисобланган, Денов туманида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. фуқаро ҳам процессуал тартибда ушланди.

2️⃣ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Қозоғистон Республикасидан халқаро ўтказиш пункти орқали мамлакатимизга кириб келган Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 й.т. шахсга тегишли юклар ўрнатилган тартибда текширилди.

Натижада мармар қуйма тош ичига яширилган 7 кг 902 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув давомида, наркокуръер моддий манфаатдорлик эвазига ушбу гиёҳвандлик воситасини Россия Федерациясининг Москва шаҳрида номаълум шахс томонидан телеграм бот орқали кўрсатилган манзилдан олиб, Ўзбекистондаги буюртмачига етказиб бериши кераклиги аниқланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Бекобод туманида истиқомат қилувчи, 1985 й.т. фуқаро Ўрта Чирчиқ туманида ажал оғусини қабул қилиб олган вақтида ушланди.

3️⃣ Давлат хафсизлик хизматининг Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида афғонистонлик наркосавдогарлардан гиёҳвандлик воситаларини олиб, Фарғона вилоятида сотиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1964 й.т. аёл ва унинг 1993 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган ўғли қўлга олиниб, улардан Афғонистондан контрабанда йўли билан келтирилган 5 кг 878 гр “опий” ва 3 кг 922 гр “гашиш” моддалари ашёвий далил сифатида олинди.
🔴 Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хориждан олиб келинган жами 79 кг 744 гр гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103🔥2🥰1👏1
Шу кунлар ҳам расво бўлгандек гўё, тўғрими? Совет давридан қолган электр тармоқлари ҳали ҳам “югуриб” юрибдими? Совуқ келса ҳам, иссиқ келса ҳам – барибир электр таъминоти йўқ.

Айтишларича, бугун Чирчиқ шаҳрининг айрим ҳудудларидан электрни олиб, эрга бериб юборишибди. Ҳа, шунчаки эрга! Бу қандай “инновация” ўзи?

Электр таъминоти Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи Сагдулла Файзуллаев эса бу хабарларга жавоб беришдан “ор” қиляптими ёки оддий битта хабарга жавоб бериш ҳам “қувват” талаб қиладими?

Энди савол: биз ўзимизни қайси асрда ҳис қилишимиз керак – 21-асрдами ёки ҳали ҳам шам ёқиб ўтиришга мажбур бўлган ўтмишдами?

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯17🔥4😢32😭1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий қиёфада қайта тикланган шифохона фойдаланишга топширилди

Тошкент вилоят тиббиёти тарихида яна бир муҳим воқеа — Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси капитал таъмирдан сўнг тантанали равишда ишга туширилди. Тадбирда Республика, вилоят ва шаҳар раҳбарлари, соҳа мутахассислари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Айтиш жоизки, ушбу муассасани тўлиқ қайта тиклаш учун 5 миллиард сўм сарфланди. Шунингдек, яна 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига замонавий тиббий ускуналар харид қилиниб, шифохонанинг моддий-техника базаси бутунлай янгиланди.

Энди эса мазкур шифохона аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш, замонавий диагностика ва даволаш жараёнларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлди.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
👍12🔥64🥰3👏3
Нега ҳисобот деганда бошқа бошқарув сервис компаниялари ҳисобот бермайди?

Чирчиқ шаҳрида ҳозирда фақат “Гўзал шаҳрим гулласин” бошқарув сервис компанияси томонидан ҳисобот берилаётгани ҳақида эшитиб келмоқдамиз. Аммо қолган бошқарув сервис компаниялари нега халқ олдида ҳисобот бермайди?

Умуман олганда, ҳисобот деганда бу бошқарув сервис компаниялари нимани тушунади? Ҳисобот деганда мен, масалан, қуйидагиларни назарда тутаман:

1. Йиллик иш режаси;

2. Мавжуд қарздорлик ва амалга оширилаётган тўловлар;

3. Мавжуд муаммоларни бартараф этишда юзага келаётган тўсиқлар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар;

4. Мулкдорлар билан бошқарув сервис компанияси ўртасидаги шартномалар тақдим этилиши ва тузилиши.

Чирчиқ шаҳрида бошқарув сервис компанияларининг топиб олган баҳоналари — гўё қарздорлик мавжудлиги. Аммо ушбу қарздорликни мулкдорлар билан келишган ҳолда ундириб олишга эса салоҳият етишмайди, шундайми?

Бу бошқарув сервис компанияларининг бари халқнинг хизматчиси, демак, уларнинг бари халқ олдида ҳисобот беришга мажбур.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Чирчиқ шаҳар бўлими бошлиғи Мурод Юнусовдан расмий муносабат кутиб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
💯13👍62🔥1👏1
Аёл тақдири муҳим!

Чирчиқ шаҳри Шодлик маҳалласи Истиқлол кўчаси, 21-уйда ёлғиз яшайдиган бир аёл бор. Қўшниларининг айтишича, у аёлнинг руҳий ҳолатида муаммолар бордек. Ёши катта бўлганига қарамай, ўзини ва уйини тоза сақламайди. Бу эса қўни-қўшниларга катта ноқулайлик туғдирмоқда.

Энг ачинарлиси, у аёлнинг фарзанди бор, аммо қандайдир сабабларга кўра уни қарамасдан, ёлғиз қолдирган. Ҳолбуки, оқ ювиб оқ тараган она шу аҳволда қаралмасдан қолиши жуда аламли ҳолат.

Фуқароларнинг энг катта хавотири эса – эртага у аёл ўзини еттинчи қаватдан ташлаб юбормаслигига ёки уйни ёқиб юбормаслигига ҳеч ким кафолат беролмаслигида. Масъул идоралар ҳам бу аёл ҳақида билади, аммо афсуски, ҳозиргача зарур чоралар кўрилмаган.

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари Юлдуз Жумаева, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Чирчиқ бўлими раҳбарияти ва тегишли мутасаддилар бу масалага жиддий эътибор қаратиши лозим.

Бу мақоладаги мақсад — аёлни камситиш эмас. Аксинча, унинг тақдири муҳим эканини, унга ёрдам зарурлигини эслатишдир. Ахир, жамиятнинг инсонпарварлиги айнан шундай вазиятларда намоён бўлади.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
😢125😭5🤯1😱1😨1
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридан келган мурожаатни таҳрирсиз эълон қиламиз:

"Assalom aleykum xurmatli Ekologiya hodimlari.Tut daraxtni nima uchun ekilib parvarish qilinadi o'zi? Pilla boqish va atrof muhit havosini tozalab turish uchunmi yo yashab turgan daraxtlarga shikast yetkazib,chopib tashlash uchunmi? 🤦‍♀️. Bunday qoidabuzarlarga qonuniy chora koʻrishingiz sorab qolamiz va rasmiy munosabat kutamiz.
Xolat: Toshkent viloyati Olmaliq shahar Chambil MFY Chambil ko'chasi tutzorda.

Kelajak avlod uchun ham yashil hayot qolsin..."

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот котибидан расмий муносабат беришларини сўраб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505

Ochlikni his qilyapsizmi? Mixburgerni hoziroq sinab ko‘ring! +998788880404

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://www.tgoop.com/+P8S52SBhMmQwMTBi
🤬113😱2😡2🤯1😨1
2025/10/24 05:30:39
Back to Top
HTML Embed Code: